сўфизода ҳаёти ва ижоди

DOC 46,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1662625856.doc сўфизода ҳаёти ва ижоди (1869-1937) сўфизода ҳаёти ва ижоди (1869-1937) режа: 1. сўфизоданинг ҳаёти ва ижодини ўрганилиш тарихи. 2. сўфизоданинг ҳаёт йўли. 3. сўфизода шеърияти. сўфизода – маърифатпарвар шоир. 4. сўфизода ижодининг миллий уйғониш даври адабиётида тутган ўрни. сўфизода xx аср бошларидаги ижоди ва фаолияти билан халқимизнинг миллий ва ижтимоий уйғонишига салмоқли ҳисса қўшган, 20-йиллардаги шеърлари билан эса янги ўзбек поэзиясини яратишда самарали хизмат қилган шоирларимиздандир. сўфизода ҳаёти ва ижодига адабиётимизда 30-йиллардаёқ эътибор қаратила бошланган. абдулла авлоний 1933 йили нашр эттирган ўрта мактабларнинг vii ўқув йили учун тузган «адабиёт хрестоматияси» дан сўфизода ижодига махсус жой ажратилган. жумладан, шоирнинг «маданий макиёнлар» шеърини «пролетар диктатураси даври адабиёти» намунаси сифатида берган эди. умуман олганда эса, сўфизода ижоди ҳақида ёзилган мақолалар 20-йилларда ҳам учрайди. масалан, лутфулла олимий 1925 йилда у ҳақда мақола ёзган. 1934 йилда эса миён бузрук солиҳов «сўфизода ва унинг ижоди» деган китобча чоп эттирди. 1935 йилнинг 29 январида сўфизоданинг туғилганига …
2
олади. сўфизода адабиёт даргоҳига 90-йилларда кириб келди. 1893-1898 йилларда қўқонда яшаб, муқимий тўгарагида фаол қатнашиши шоирнинг дунёқарашининг шаклланишида, бадиий маҳоратининг ўсишида ўзига хос мактаб бўлди. жуда қисқа муддат ичида оддий пичоқчи эгамберди сўфининг ўғли муҳаммадшариф «ваҳший», «сўфизода» тахаллуслари билан бутун фарғона водийсида шуҳрат топди. лекин ижтимоий тузум ҳомийларини шарманда қилувчи ҳажвиялари шоир бошига катта ташвиш олиб келди. уни «даҳрий» деб эълон қилдилар. унга «беадаб», «бадасл» деган тавқи лаънат тамғаси босдилар. бу ҳали ҳаммаси эмас эди. уни қатл этишни лозим топдилар. шоир қочишга ва натижада 1900-1913 йилларда она диёридан узоқда дарбадар ҳаёт кечиришга мажбур бўлди. ўрта осиёнинг бутун шаҳарларини кезиб чиқди. тифлис, баку, арабистон, ҳиндистон, туркияда бўлди. бироқ шоир қаерда бўлмасин, барибир она диёрига қайтишдан умид узмади. у ўз шеърлари билан кавказ ва оренбург матбуотида, тошкентда чиқадиган «туркистон вилоятининг газети», «садойи туркистон» газеталарида фаол қатнашиб турди. ниҳоят, 1913 йилнинг охирларида чустга қайтиб, янги усулдаги мактаб очди. табиатан дангал, тиксўз, ҳатто, бир …
3
ина қўя қолмади, балки масалани чуқурроқ таҳлил қилди. мактаб баҳонасида, чуст масалида, умуман, туркистон миқёсида фикр юргизиб, у ердаги тоқат қилиб бўлмайдиган турмуш манзараларини чизиб берди: дуо қилсин дедик, қизларни сотдик оқсоқолларга валекин қилғучи оламни вайрон чустилар, бизлар. кўринг инсофни, пулсиз камбағал, қирқ ёшида бўйдоқ, даҳи бир чорасиз, ҳар ерда сарсон чустилар бизлар. шеър ҳукумат вакилларини ларзага солди. шоирга нисбатан таъқиб ва тазъйиқлар бошланди. уни қамадилар, оёғидан судраб сазойи қилдилар. уламолар: «ваҳший учун баққол мол сотмасун, сартарош сочини олмасун, чойхона ва йиғинлар уни таг-жойдан маҳрум қилсунлар», - деб фатво бердилар. оқибатда шоир ўз ватанидан бош олиб чиқиб кетишга мажбур бўлди. у ўз аламли дардини шеърларда акс эттирди: қувди мени жоҳиллар ўшандоғ ватанимдан лекин қува олмас суҳанимни даҳанимдан. сўфизода дастлаб ўз замондошлари, сафдошлари сингари маърифатпарвар шоир сифатида танилди. унинг озарбайжон адиблари жалил мамадқулизода, алиакбар собир билан яқиндан танишувчи дунёқарашининг шаклланишига катта ёрдам берди. 1905 йилдан кейин шоир ижоди янги босқичга кўтарилди. …
4
м озор бургалар. ҳар ёнга уриб оҳ ила ўзни ситамингдан ағнаб чиқаман кечаси бедор бургалар. сўфизода ҳаётидаги ҳар бир янги ҳодисага ўзининг фаол муносабатини билдириб борди. сайлов ер ислоҳоти, хотин-қизлар озодлиги ҳақида шеърлар ёзилиб, халқни ҳушёр бўлишга чақиради, унинг моҳиятини кенг халққа тушунтирди. унинг «қалайсизлар» шеъри жамиятнинг бир-биридан иқтисодий жиҳатдан фарқланадиган икки табақаси тилидан ёзилган бўлиб, ҳар бир табақа фикри ўз тили, яъни ҳар бир табақа учун хос бўлган луғат тузилиши ва шевалари билан ифодаланади. шоир аёлларни европа маданиятига чақирибгина чекланган эмас. у аёлларни жамиятнинг фаол қурувчиси, бунёдкори бўлишга ундайди ва илм олиши улар учун энг яхши зийнат деб ҳисобларди: мунча ёмон шўрлади пешоналар, қизларимиз жорияйи хоналар. сиз эдингиз жонлара жононалар, қадрингизни билмади дебоналар. қумри билан булбули бедоналар яхши ўқур, сиз ҳам ўқинг, оналар. сўфизода ижодий фаолиятида маърифатпарварлик устувор аҳамиятга эга. у газетага алоҳида аҳамият берди ва халқнинг маданий ҳаётида газетанинг катта рол ўйнашини тушунтирди. мазкур мавзуга бағишланган «яшнатиб дил …
5
я қилиб чиқади ва ўз замондошига қарата: қўлингдан келса, ётган камбағални тур деб уйғотгил, қараб кўр, шоху баргу мева асли бир шажардандур деб ҳитоб қилади. шундай қилиб, шоир ижодиёти ўзига хослиги билан, серқирра ва сермазмунлиги билан ажралиб туради.

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "сўфизода ҳаёти ва ижоди"

1662625856.doc сўфизода ҳаёти ва ижоди (1869-1937) сўфизода ҳаёти ва ижоди (1869-1937) режа: 1. сўфизоданинг ҳаёти ва ижодини ўрганилиш тарихи. 2. сўфизоданинг ҳаёт йўли. 3. сўфизода шеърияти. сўфизода – маърифатпарвар шоир. 4. сўфизода ижодининг миллий уйғониш даври адабиётида тутган ўрни. сўфизода xx аср бошларидаги ижоди ва фаолияти билан халқимизнинг миллий ва ижтимоий уйғонишига салмоқли ҳисса қўшган, 20-йиллардаги шеърлари билан эса янги ўзбек поэзиясини яратишда самарали хизмат қилган шоирларимиздандир. сўфизода ҳаёти ва ижодига адабиётимизда 30-йиллардаёқ эътибор қаратила бошланган. абдулла авлоний 1933 йили нашр эттирган ўрта мактабларнинг vii ўқув йили учун тузган «адабиёт хрестоматияси» дан сўфизода ижодига махсус жой ажратилган. жумладан, шоирнинг «маданий макиёнлар» шеърини «п...

Формат DOC, 46,0 КБ. Чтобы скачать "сўфизода ҳаёти ва ижоди", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: сўфизода ҳаёти ва ижоди DOC Бесплатная загрузка Telegram