сўфизода ( суфизода )

DOC 75,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1352782358_37307.doc с¤физода page www.arxiv.uz сўфизода (1880-1937) режа: 1. сўфизоданининг ҳаёти ва ижоди. 2. сўфизода лирикаси. 3. сўфизоданинг маориф соҳасидаги фидойиликлари. сўфизода бошқа жадид педагоглари каби «усули жадид» мактаблари учун дарслик ёки қўлланма-мажмуалар яратган эмас, у фаолиятининг илк босқичидан бошлаб янги мактаблар очди, ўқитувчилик қилди, мутаассиблар, «усули қадим» тарафдорларидан бундай мактабларни мардонавор ҳимоя қилди. у педагогик фаолият билан баравар бадиий ижод билан умрининг охиригача шуғулланди: унга ҳамза билан бир вақтда ­ 1926 йил 27 февралда «ўзбекистон халқ шоири» унвони берилди. сўфизода ҳақида гап кетганда, унинг мана шу икки фазилати ­ истеъдодли шоир ва мураббийлиги ҳақида тўхталиш муҳимдир. унинг адабий ва педагогик фаолиятини ўрганиш 1960 йилларнинг охирларидан бошланди. узоқ давом этган сукунатдан сўнг 1968 йилда адабиётшунос тўлқин расулов сўфизоданинг бир қисм шеърларини тўплаб, «тароналар» номи билан нашрдан чиқарди. унинг педагогик фаолияти ҳақида ҳам муҳим маълумотлари берди.1 1930 йиллардаёқ унинг шеърлари мактаб дасрлик ва мажмуаларидан ўрин ола бошлаган эди. 1933 йилда абдулла авлоний …
2
ан ижодкорлар таъсирида «ғубори дарду алам сийналарни қилди фигор» деб бошланувчи, «ўпай» радифли лирик, «даканинг», «бедананг», «бургалар» каби ҳажвий-мутойиба ҳамда қатор маърифатпарварлик руҳи билан суғорилган шеърларини яратди. мадрасада ўқиб юрган кезларида ўзбек тилда чиқадиган биринчи газета «туркистон вилоятининг газети» билан танишади. хх аср бошларида у «сўфизода», «ваҳший» тахаллуслари билан шоир сифатида элга танила бошлади. маълумотларга қараганда, «ваҳший» тахаллусини унга устоз шоир муқимий берган. муҳаммадшариф 1890 йилларда қўқонда илк бор очила бошлаган «усули савтия» мактабларини, улардаги ўқитиш методларини кўрди. анча зийрак талаба ўқитишнинг бу янги усуллари афзалликларини ўз мушоҳадасидан ўтказди. 1899 йилда сўфизода чустга қайтди, аммо унинг шеърияти ўзидан олдин чустга етиб келган, айниқса ҳажвиялари ижтимоий-сиёсий тузум тарафдорларини, мустамлакачи маъмурларни ташвишга сола бошлаган эди. улар шоирни «бадасл», «беадаб» деб, даҳрийликда айблайдилар. у бу таъқиб ва тазйиқлардан қутулиш учун 1900-1913-йилларда ватанини ташлаб кетишга, ўзга юртларда дарбадар ҳаёт кечиришга мажбур бўлади. у марказий осиёнинг ҳаммма йирик шаҳарларида: боку, тифлисда, туркия, арабистон, ҳиндистон каби …
3
... насл таассуф эдилмас шу ҳола, ой қизлар, ватанни халқларини маърифатли онаси йўқ. сабаб надур, душунинг, оврупо усулинча биз ўйла қуш кабимиз, вале ошиёнаси йўқ. сўфизода ўзга юртларда мусофирона ҳаёт кечирса-да, ўз шеър ва мақолалари билан кавказ матбуотида, машҳур татар маърифатчиси ризо фахриддиннинг «шўро» журналида, «туркистон вилоятининг газети», «садойи туркистон» газеталарида фаол қатнашиб турди. қаерда бўлмасин, у маориф, ўқув-ўқитув ишлари билан танишади. чет элларда товуш методига асосланган «усули савтия» ўқитиш тизимини чуқур ўрганди. 1910-1912-йилларда қўнғиротда муаллимлик қилди, шу билан бирга, миллатни, айниқса, хотин-қизларни илм-маърифатга даъват этувчи шеърлари билан матбуот саҳифаларида мунтазам чиқиб турди: «ватан», «муслималар», «хонимлар исминда» шеърлари шу давр ижодининг маҳсулидир. сўфизода «она бўлғучи қобила қизлар»нинг оғир аҳволига қайғуради, уларниг илм-фан эгалари бўлишларини орзу қилади: бечора она бўлғучи қобила қизлар нозик қўлига олмай ўтар хома ва дафтар. ибрат кўзимиз кўр, ҳақиқат қулоғимиз кар, сўз тўғриси шул, бизда бор абра ва на астар. узоқ давом этган қувғиндан сўнг 1913 йилда …
4
р эди. сўфизода табиатан ўта жасоратли, тиксўз, нисбатан бетга чопарроқ бўлган. у ўз мактаби пештоқига шундай сўзларни шиор сифатида ёзиб қўйган: «мен ул бўёқчиманки, мактаб хумида ранг бериб, қора чаппаларни ўн икки ойда оқ қиламан». дарҳақиқат, ўқувчиларнинг саводи тез чиқа бошлади. улар дунёвий илмларидан ҳам хабардор бўла бошладидар, калтак жазоси олиб ташланди, дарс жадвали жорий қилинди. мактаб интизоми маълум тартибга солинди, мактабга ихлос кун сайин ошиб борди. бироқ содда халқ кўнглига қутқу солувчилар, мусулмон аҳкомларини бузиб талқин қилувчиларнинг қаршилиги ҳам кучайиб борди. бундай зиддиятларнинг кучайишига сўфизоданинг турли-туман бидъатларга қарши ўқувчилар ўртасида тушунтириш ишларини олиб борганлиги ҳам сабаб бўлди. бу ҳақда сўфизодага қарши чуст қозиси аббосхонҳожи муҳаммадаминҳожи ўғли томонидан уюштирилган мақола ва шеърда қуйидагиларни ўқиймиз: «усули жадид»га моҳирлигини изҳор этиб, баъд майда болалардан бир мунчаларини тўплаб, бирнеча кун устодлик маснадида юриб, ҳамёнида бир тийин йўқ тавба тошини кўрмак орзусинда ажойиб нутқлар илан сўз очти... «эшон ва шайхлар учун назр бериш аҳмоқликдур...», …
5
қат чустликларни, бутун мутаассибларни, уларнинг кирдикорларини, ҳатто мустамлака маъмурлар билан тил бириктириб, миллатни, ватанни жаҳолат ботқоғига судраётганларни қаҳрли кинояларда ўз тилларидан фош этди: муаллимни қувиб, мактабни ёпгон чустилар бизлар, бериб пора, приставларни топгон чустилар бизлар. маориф арз қилманг, жумламиз бирдек тўкулчибиз, муриду мухлису, мулла эшон чустилар бизлар. ўқуб, илму адабни ўрганиб авлодимиз нетсун, филонсиз, илмсиз савдога чиққон чустилар бизлар. бу шеър жаҳолатпарастларни янада даҳшатга солди. улар сўфизодани оёқ-қўлини боғлаб, судраб сазойи қилдилар ва шундай фатво бердилар: «ваҳший учун боққол мол сотмасун, сартарош сочини олмасун, чойхона ва йиғинлар уни тагжойдан маҳрум қилсунлар». бу ниҳоятда оғир жазо эди. аммо сўфизода ўз маслак-эътиқодига содиқ қолди. олиб бораётган ишининг буюк истиқболига ишонди. бунга уларга қарата айтган қуйидаги сўзлари далил: қувди мани жоҳиллар ўшандоқ ватанимдан, лекин қува олмас суханимни даҳанимдан. ушбу машъум воқеадан кейин сўфизода яширинча наманганнинг шаҳанд қишлоғига келади ва хўжаматвали (хўжа муҳаммад вали боқи ­ ҳозир республика миқёсидаги шифохона-санаторий) хонақоҳига жойлашади. бу ерда …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "сўфизода ( суфизода )"

1352782358_37307.doc с¤физода page www.arxiv.uz сўфизода (1880-1937) режа: 1. сўфизоданининг ҳаёти ва ижоди. 2. сўфизода лирикаси. 3. сўфизоданинг маориф соҳасидаги фидойиликлари. сўфизода бошқа жадид педагоглари каби «усули жадид» мактаблари учун дарслик ёки қўлланма-мажмуалар яратган эмас, у фаолиятининг илк босқичидан бошлаб янги мактаблар очди, ўқитувчилик қилди, мутаассиблар, «усули қадим» тарафдорларидан бундай мактабларни мардонавор ҳимоя қилди. у педагогик фаолият билан баравар бадиий ижод билан умрининг охиригача шуғулланди: унга ҳамза билан бир вақтда ­ 1926 йил 27 февралда «ўзбекистон халқ шоири» унвони берилди. сўфизода ҳақида гап кетганда, унинг мана шу икки фазилати ­ истеъдодли шоир ва мураббийлиги ҳақида тўхталиш муҳимдир. унинг адабий ва педагогик фаолиятини ўрганиш 1960 й...

Формат DOC, 75,5 КБ. Чтобы скачать "сўфизода ( суфизода )", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: сўфизода ( суфизода ) DOC Бесплатная загрузка Telegram