«фалсафа» тушунчасининг келиб чиқиши

DOC 31,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (4 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1443773127_61444.doc «фалсафа» тушунчасининг келиб чиқиши «фалсафа» тушунчасининг келиб чиқиши. ҳар қандай номаълум сўз мазмунини унинг этимологиясидан, яъни у қачон, қандай ва нима учун юзага келганини аниқлашдан бошлаш ўринли бўлади. «фалсафа» тушунчаси юнонча phileo – севаман ва sophia – донолик сўзларидан келиб чиққан бўлиб, мазкур атаманинг дастлабки маъносини доноликка муҳаббат деб талқин қилиш мумкин. фалсафа сўзини илк бор қадимги юнон мутафаккири пифагор милоддан аввалги vi асрда тайёр ҳолда (афсоналар, ривоятлар, анъаналар орқали) авлоддан авлодга ўтувчи билим ва инсон ўз ақлига таяниб, мушоҳада юритиш ва борлиқни танқидий тушуниш йўли билан олиши мумкин бўлган билимни фарқлаш мақсадида ишлатган. шуни таъкидлаш лозимки, пифагор ҳам, қадимги даврнинг бошқа файласуфлари ҳам дастлаб «фалсафа» тушунчасига унинг кейинчалик пайдо бўлган ва моҳият эътибори билан, фалсафани «барча фанлар подшоси» даражасига кўтарган маъносидан бошқачароқ маъно юклаганлар. аммо илк файласуфлар ўзларини донишманд деб ҳисобламаганлар ва доноликка даъво қилмаганлар, зеро, ўша даврда кенг тарқалган тасаввурга кўра, ҳақиқий донишмандлик аждодлардан мерос қолган, асрдан …
2
кўп сонли саволларга жавоб излаш учун етарли даражада юксалгунга қадар инсоният узоқ ва машаққатли йўлни босиб ўтган. шу боис фалсафанинг моҳиятини, шунингдек унинг пайдо бўлиш сабаблари ва шароитларини тушуниш учун гапни инсон дунёқарашидан бошлаш лозим. нима учун? шунинг учунки, фалсафа дунёқарашнинг асосий тарихий шаклларидан бири ҳисобланади. фалсафа ҳақида гапириш – инсон дунёқараши, унинг оқилона фикрлаш қобилияти ҳақида, бинобарин, унинг моҳияти ва ерда пайдо бўлиш тарихи ҳақида гапириш демакдир. бу ерда биз ҳали кам ўрганилган мураккаб муаммоларга дуч келамиз, зеро инсоннинг келиб чиқиши одамлар доим жавобини топишга ҳаракат қилган буюк жумбоқлардан бири ҳисобланади. аммо билимнинг бу соҳасида ечилмаган муаммолар бугунги кунда ҳам бисёр. хусусан, инсон нима учун, қаердан, қайси сабабларга кўра пайдо бўлган, деган саволга аниқ, умумий эътироф этилган жавоб ҳанузгача мавжуд эмас. худди шунингдек, ақл фақат инсонга хосми ёки унинг инсон борлиғида мавжудлиги объектив борлиқнинг бир парчаси, айрим ҳодисасими?, деган савол ҳам ҳали ўз жавобини топганича йўқ. бинобарин, инсоният тарихи …
3
тахассислар фикрича, инсонда онг пайдо бўлиб, ижтимоий мавжудот сифатида узил-кесил шаклланганидан бери, унинг асосий хусусиятларида жиддий ўзгаришлар юз бергани йўқ, яъни у ҳозирги одамлардан деярли фарқ қилмайди. онг пайдо бўлиши эса, илмий тасаввурларга мувофиқ, инсон тарихий ривожланишининг одам мияси ўсиб бораётган меҳнат фаоллиги ва вербал (нутқ орқали) мулоқот таъсирида ўта ривожланиб, мураккаб мавҳумликларни тушунадиган даражага етган даври билан боғланади. шундай қилиб, инсон тушунчаларга таъриф бериш, мулоҳазалар билдириш ва мушоҳадалар юритиш йўли билан содда, лекин сўзнинг тўла маъносида ақлий иш олиб бора бошлади.
4
«фалсафа» тушунчасининг келиб чиқиши - Page 4

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "«фалсафа» тушунчасининг келиб чиқиши"

1443773127_61444.doc «фалсафа» тушунчасининг келиб чиқиши «фалсафа» тушунчасининг келиб чиқиши. ҳар қандай номаълум сўз мазмунини унинг этимологиясидан, яъни у қачон, қандай ва нима учун юзага келганини аниқлашдан бошлаш ўринли бўлади. «фалсафа» тушунчаси юнонча phileo – севаман ва sophia – донолик сўзларидан келиб чиққан бўлиб, мазкур атаманинг дастлабки маъносини доноликка муҳаббат деб талқин қилиш мумкин. фалсафа сўзини илк бор қадимги юнон мутафаккири пифагор милоддан аввалги vi асрда тайёр ҳолда (афсоналар, ривоятлар, анъаналар орқали) авлоддан авлодга ўтувчи билим ва инсон ўз ақлига таяниб, мушоҳада юритиш ва борлиқни танқидий тушуниш йўли билан олиши мумкин бўлган билимни фарқлаш мақсадида ишлатган. шуни таъкидлаш лозимки, пифагор ҳам, қадимги даврнинг бошқа файласуфлари ҳам дастлаб...

Формат DOC, 31,0 КБ. Чтобы скачать "«фалсафа» тушунчасининг келиб чиқиши", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: «фалсафа» тушунчасининг келиб ч… DOC Бесплатная загрузка Telegram