илмий тафаккур шакллари

DOC 78,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1443697024_61415.doc илмий тафаккур шакллари режа: 1. муаммо 2. ѓоя 3. тушунча 4. гипотеза 5. назария илмий тафаккурни унинг мазмуни жиҳатдан ҳам, шакли жиҳатдан ҳам таърифлаш мумкин. илмий тафаккурнинг мазмуни зарур алоқалар: қонунлар ва қонуниятлардир. илмий тафаккурнинг шакллари: муаммо, ғоя, тушунча, гипотеза ва назариядир. муаммо юнон тилида тўсиқ, қийинчилик, масала деган маъноларни билдиради. «проблема» тушунчаси масалалар ёки бутун масалалар комплексини ҳал қилишга қаратилган билишнинг ривожланиш жараёнини ифодалайди. инсон фаолиятининг бутун ривожланиш жараёни бир проблемани қўйиш ва ҳал этишдан бошқасига ўтишдир. одамлар ўзлари ҳали билмаган нарсаларни билишга интиладилар. лекин дастлаб улар, гарчи умумий тарзда бўлсада, нимани билмасликларини ва нимани билишни исташларини билишлари керак. буюк сократнинг ҳикматли сўзларида: биз қанча кам билишимизни билиш учун қанча кўп билишимиз кераклигини ҳамма ҳам билавермайди, - деб жуда аниқ айтилган. проблема, муаммо мазмунининг ҳаётийлиги шундан иборатки, проблемалар ўртага қўйилган масалани ҳал этиш, ечиш йўлини топишни ташкил қилиш воситасидир. проблемани ҳал етиб бўлмаслигининг исботи уни ҳал этишнинг ўзига …
2
н маънони англатувчи конкрет мақсадли йўл-йўриқ сифатида изоҳлаш ҳам мумкин. баъзан уни илмий тадқиқотнинг илгари маълум бўлмаган йўналиши тўғрисидаги билимнинг алоҳида турига ўхшатадилар. ғоя – ҳодисларни фикрда ифода этишнинг формаларидан бири бўлиб, келгусида батафсилроқ шаклга келтириладиган билимнинг моҳияти ва асосий мазмунини англашни ўз ичига олади. агар илгари ғояни онгда пайдо бўладиган ҳиссий образ деб, у ёки бу ҳодисаларнинг предметлари ва объектларини инъикоси деб билган бўлсалар, ҳозирги замон фалсафаси ғояни нарсаларнинг «мазмуни» ёки «моҳияти» деб, объектив реалликнинг инъикоси деб билади. ғоя деганда билишнинг форма ва усулларидан бири тушуниладики, унинг маъноси ҳодисаларнинг моҳиятини қонунини ифодаловчи умумлашган назарий конструкцияни, назарий моделни шакллантиришдан иборат. масалан, модда заррачалари ва электромагнит майдоннинг корпускуляр-тўлқинли характери тўғрисидаги ғоя ана шундайдир. шу принципга кўра, макро ва микродунёлар бир-бирига боғлиқдир ва уларнинг бирлиги корпускуляр-тўлқинли дуализмда ифодаланади. микрожараёнларнинг ушбу хусусиятини ифода этиш борасида в.гейзенберг «номуайянлик нисбати» деб аталган нисбатни кашф этган. назарий тафаккурнинг асосий формалари орасида энг дастлабки ва асосий формаси …
3
рихий фаолият ривожланганлиги учун ҳам ўзгаради, шу фаолият асосида тушунчалар пайдо бўлади. воқеликнинг ҳаракатини фақат ривожланаётган тушунчалардагина ифодалаш мумкин. диалектикада тушунчаларнинг ўзгарувчанлиги уларнинг барқарорлиги билан уйғунлашади. буларнинг ҳаммаси ўзаро боғлиқ томонлар бўлиб, буларсиз илмий тушунча йўқ. фаннинг ривожланиши кўрсатадики, эски тушунчаларнинг емирилиши ва янгиларининг пайдо бўлиши ягона жараёндир: эски тушунчалар ўзига хос релятивизацияга, нисбийлашувга учрайди ва янги тушунчалар жиҳатларига айланади. бошқача сўзлар билан айтганда, эски тушунчалар иморат қурилаётган майдонда ёрдамчи ҳавоза ёғочлар ролини ўйнайди: улар иморатларнинг архитектурасига кирмайди, ва тайёр бино бу ҳавозалардан бўшатилиши керак бўлади. албатта, янги тушунчалар қандайдир маънода эски тушунчаларнинг ривожланиши бўлади, янгиларни эскиларнинг давомчилари деб билиш мумкин. янги назария одатда эски ғоялар ва тушунчаларнинг янги фактларга оддий мослашувига қараганда анча кўп нарсани ўз ичига олади, демак янги назарияни тўла тушуниш учун ундаги ҳақиқатда бор бўлган янги ғояларга асосланиш, эски бошланғич ғояларга фақат тарихий нуқтаи назардан қараш зарур. бу янги назарияда бўлган янги ғояларни ажрата билиш назария …
4
да барқарор инвариантлар ажралиб туради. тушунчалар орасидаги бу барқарор ўзаро алоқаларда фан қонунлари ифодаланади, булар эса тушунчаларнинг ўзи билан бир қаторда билимларни ифодалашнинг мустақил ва энг муҳим формасидир. гипотеза, бу — ҳақиқийлиги аниқланмаган илмий тахмин ёки фараздир. гипотеза, бу – фанда ўртага қўйилган саволга жавоб беришга интилиб, билдирилган фикрлар тизимидир. шу билан бирга бу фикрлар фактуал эмас балки назарий характерга эгадир. фанда кўпинча шундай саволлар пайдо бўладики уларга жавоблар фактлар тўғрисидаги фикрлар шаклида олиниши мумкин ва улар экспериментал маълумотлар деб аталади. гипотезани илгари суриш бошқа бир билиш вазияти билан боғлиқ. гипотеза шунинг учун зарурки, фикр бизнинг сезги органларимизнинг «кўриш майдони» тугаган жойга кириб боришнинг бирдан бир воситасидир. гипотеза эса у ерда содир бўлиши мумкин бўлган нарсани тасаввур қилишнинг бирдан бир усулидир. гипотеза, бу – фараздир. фараз тўғри ва янглиш бўлиши мумкин. гипотеза асослаш механизми нуқтаи назаридан ҳам фараздир: фараз индуктив тарзда (фактлардан) ҳам, дедуктив тарзда ҳам чиқарилмайди. гипотеза, шундай қилиб, …
5
имкониятидир, яъни гипотеза ҳодисаларнинг бевосита кузатиб бўлмайдиган айрим асослари тўғрисидаги таҳминдир ва ундан чиқарилган натижаларни тажриба билан таққослаш йўли билангина текшириб кўрилиши мумкин. айрим ҳолларда масалан, мавжуд ўлчов воситаларининг етарлича аниқ бўлмаслиги ёки текширув эксперименти ўтказиш учун зарур шароит йўқлиги сабабли актуал текшириш имконияти бўлмаслиги мумкин. бироқ лоақал текширишнинг принципиал имконияти албатта бўлмоғи керак. гипотеза қилиш қобилияти инсон тафаккурининг ижодий кучидан далолат беради. бироқ ҳар қандай фараз ёки оддий гумон, илмий гипотеза бўла олмайди, чунки бемаъни, жиддий асоси бўлмаган фантастик таҳминлар ҳам бўлиши мумкин. таҳмин илмий гипотеза бўлиши учун бир қатор шартларни қондириши: илмий дунёқараш принципларига асосланиши; фан аниқлаган қонунларни ҳисобга олиши, яъни эътироф этилган илмий назарияларга мос келиши; муайян соҳада мавжуд бўлган фактларга таяниши, уларни изоҳлаб бериши ва янги фактларни башорат қилиш қобилиятига эга бўлиши керак. илмий гипотеза олдига қўйилган муҳим талаб уни амалий, экспериментал ва умумий эмпирик текшириб кўриш мумкин бўлишлигидир. гипотеза ягона принципга асосланган ҳолда барча аниқланган …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"илмий тафаккур шакллари" haqida

1443697024_61415.doc илмий тафаккур шакллари режа: 1. муаммо 2. ѓоя 3. тушунча 4. гипотеза 5. назария илмий тафаккурни унинг мазмуни жиҳатдан ҳам, шакли жиҳатдан ҳам таърифлаш мумкин. илмий тафаккурнинг мазмуни зарур алоқалар: қонунлар ва қонуниятлардир. илмий тафаккурнинг шакллари: муаммо, ғоя, тушунча, гипотеза ва назариядир. муаммо юнон тилида тўсиқ, қийинчилик, масала деган маъноларни билдиради. «проблема» тушунчаси масалалар ёки бутун масалалар комплексини ҳал қилишга қаратилган билишнинг ривожланиш жараёнини ифодалайди. инсон фаолиятининг бутун ривожланиш жараёни бир проблемани қўйиш ва ҳал этишдан бошқасига ўтишдир. одамлар ўзлари ҳали билмаган нарсаларни билишга интиладилар. лекин дастлаб улар, гарчи умумий тарзда бўлсада, нимани билмасликларини ва нимани билишни исташларини билишл...

DOC format, 78,5 KB. "илмий тафаккур шакллари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: илмий тафаккур шакллари DOC Bepul yuklash Telegram