сидқий хондайлиқий ҳаёти ва ижоди

DOC 61.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662627135.doc сидқий хондайлиқий ҳаёти ва ижоди сидқий хондайлиқий ҳаёти ва ижоди (1884-1934 йил) режа: 1. сидқий хондайлиқий ҳаёти. 2. сидқийнинг ишқий лирикаси. 3. сидқийнинг ижтимоий-сиёсий лирикаси. 4. «русия инқилоби» достони ҳақида. сидқийнинг насрий асарлари. сидқий хондайлиқий адабиёт майдонига xx аср бошларида кириб келган, даврнинг шиддатли олатаъсир воқеаларига гувоҳ бўлган, уларга оддий халқ нуқтаи назаридан баҳо берган, ўз асарлари билан замонасининг ўзига хос солномаларини ярата олган шоирлардан. сирожиддин сидқий 1884 йилда туғилди. отаси мирзоҳидохун «охунд» деб номланишидан ўқимишли кишилардан эди. шоир ўз отасининг камбағалроқ, бечораҳолроқ бўлганидан хизматкорларга овқат ташиб, от-улоқ боқиб, рўзғор тебратганини айтади. отасининг ёрдами билан 6 ёшларида сирожиддиннинг саводи чиқади. хати равон бўлиб, қисқа муддатда шериклари орасида кўзга ташланиб қолади. 1903 йилда юқори таҳсилини такомиллаштириш мақсадида тошкентга келади. кесакқўрғон маҳалласидаги мадрасаи раҳматуллоҳда шомуҳиддин охунд қўлида араб тилининг сарф (морфология)у наҳв(синтаксис)ини ўрганади. хаттотликка муҳаббат қўйиб, замонасининг машҳур қилқалами тошкентнинг арпапоя маҳалласида истиқомат қилувчи муҳаммад шоҳмурод котибга шогирд тушади. сўнгра фарғона …
2
ат», (1913), «савъоти шавкат» (1914) тўпламларини нашр эттирди. бир қатор шеърларида «шеван» (нола, фиғон) тахаллусини қўллайди. лекин кейинроқ барча асарларини сидқий тахаллуси билан чоп эттиради. шоирнинг ўзи табиатан меҳнаткаш, ҳунар ва касб ўрганишга мойил ва моҳир бир киши эди. у хушхатликдан ташқари тош йўниб, унга турли ишлов бериш, хат ёзиш, турли безаклар тушириш, суратлар ишлаш, муҳр «қазиш»ни ўрнига қўярди. шоирнинг шахсий ҳаёти ҳам айтгулик бахтли кечмаган. ўғиллари фатҳулкарим ва омонуллоларнинг кетма-кет вафот этди. бу эса сидқийнинг қаддини букди, қалбини жароҳатлади. шоир сидқий 1934 йилда, 50 ёшида ўз қишлоғи парвезтепада вафот этади. унинг асарларини садоқатли шогирди абдулла носиров ўзфа шарқшунослик институнинг қўлёзмалар фондига топширди. 1984 йилда адабий жамоатчилик шоир таваллудининг 100 йиллигини, 1994 йилда 110 йиллигини нишонлади. 1984 йилда салкам 70 йиллик танаффусдан сўнг адиб асарлари алоҳида бир қатор китоб ҳолида нашр этилди. 1996 йилда унинг ижоди ҳақида диссертация ёқланди. сидқий хондайлиқий - серқирра, сермаҳсул ижодкор. адибнинг асарлари жанрига кўра ҳам, …
3
эълон қилинган асарлари орасида ўнқўрғон қозиси ҳақида бир воқеий ҳикояси бор. бу шеърий ҳикоясида жоҳил ва банги бир эшоннинг юрагига қози бўлиш ғулғуласи тушиб, муридларни йиғиб, пора билан унга эришгани, шариат ишларини паймол қилгани, порахўрлик, ҳақсизликка ривож бергани ҳақида гап кетади ва бу шариат пешвосини ҳаётидан лавҳа келтиради. ушбу воқеани ёзиш билан шоирнинг бошига балолар ёғилади. араб, форс тилларини яхши билган шоир таржима билан ҳам жиддий шуғулланади. масалан, у машҳур «минг бир кеча»ни, шерозийнинг «бўстон»ини, ўнлаб ҳикоя ва латифаларни таржима қилган. ўзфа шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида сидқийнинг 20 дан ортиқ номда босма ва қўлёзма китоблари сақланиб келади. унинг юздан ортиқ ғазалини ўз ичига олган қўлёзма девонидаги шеърлар истеъдодли лирик шоир бўлганлигини кўрсатади. 1910 йилларда босилган «баёзи ҳазиний», «баёзи муҳалло», «армуғон хислат» каби кўпгина тўпламларда шоирнинг «шавкат», «шеван» тахаллуслари билан ёзган ўнлаб шеърлари ва ҳажвиялари бор. шоирнинг лирик шеърлари шуни кўрсатадики, у мумтоз адабиётимиздаги ҳаётий, инсоний муҳаббат, одамийлик сингари энг яхши …
4
этик меросининг салмоқли қисмини ҳажвиёт ва ижтимоий-сиёсий мавзулардаги шеърлар ташкил этади. ҳажвий асарларининг аксарияти ҳаётий воқеалар ва деталлар асосига қурилган бўлиб, ижтимоий-сиёсий шеърлари эса даврнинг муҳим воқеалари ҳақидадир. масалан, «муҳораба» шеъри 1914 йилда бошланган биринчи жаҳон уруши ҳақидадир. шоир унинг оддий халқ бошига келтирган фожиаларидан сўз очади, очлик ва талонда қолган меҳнаткаш ёнида туриб, муҳораба ҳайбаракаллачиларини лаънатлайди: келди замона аҳлини ҳайрон муҳораба, ҳар гўша ичра айлади гирён муҳораба, танг айлади-ю, қилди бағри қон муҳораба, гирмон қирилсун айламан эълон муҳораба, болқон ҳам ўлсун этмайин эълон муҳораба. бундан ташқари, шоирнинг “нуқта эрмас хатдаги кўздин тўкулган ёш эрур”, “ё раб, на янглиғ эрди бу бахти қаро манго” деб бошланувчи ва “эҳтиёж” радифли шеърларида ижтимоий-фалсафий ғоялари ўзининг тиниқ аксини топган. янада муҳими, бу шеърларда сидқийнинг шахсий норозилиги умум норозилиги даражасигача кўтарилган. мардикорлик воқеаларига бағишлаб «работчийлар намойиши» асарини яратди. унда «рангимиз синуқ, ҳолимиз забун, бўлди ҳам била қадимиз дуто» мисралари борки, улар айнан меҳнаткаш халқнинг …
5
чи 13 бобдан иборат. йиллар давомида эзилиб келган туркистон халқларининг тараққиёт сари қўйилган дастлабки қадамларидан бири сифатида шоир бу инқилобга катта умидлар билан қарайди. асарда ўз инсоний ҳуқуқи ва қадрини талаб қилиб чиққан бегуноҳ кишиларнинг ўққа тутилиши тасвирини шоир ғоят ачиниш билан тасвирлайди: фалак узра юзланди сонсиз сурон, дер эдингиз йиқилди магар осмон. бўлуб нечанинг рўзғори қаро, ажал илкида бўлди умри адо. чидолмай мунга йиғлаб эл ҳой, ҳой, дер эдики, раҳм айлагил эй худой. достонда мардикорлик воқеаларининг тасвирлари берилган, бундан ташқари яна айтиш зарурки, шоир мардикорликка олишни инсон ҳуқуқларининг паймол қилиниши тенглигини уқтириб ўтади: на бор эрди фармон аро муҳлати, на бор эрди анда ҳақи-хизмати. ҳар бир боб жуда чиройли номлар билан бошланади. масалан, достондаги энг йирик боблардан бири 314 мисрадан иборат бўлиб, у шундай номланади: «хоин, золим эски амалдорлардан фарёди тазаллум». мазкур бобда миллий зулм ҳақида шоир изтироб билан фикрлар айтади: аёғ остида айлади паймол, нечукким ётар мол тагида …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "сидқий хондайлиқий ҳаёти ва ижоди"

1662627135.doc сидқий хондайлиқий ҳаёти ва ижоди сидқий хондайлиқий ҳаёти ва ижоди (1884-1934 йил) режа: 1. сидқий хондайлиқий ҳаёти. 2. сидқийнинг ишқий лирикаси. 3. сидқийнинг ижтимоий-сиёсий лирикаси. 4. «русия инқилоби» достони ҳақида. сидқийнинг насрий асарлари. сидқий хондайлиқий адабиёт майдонига xx аср бошларида кириб келган, даврнинг шиддатли олатаъсир воқеаларига гувоҳ бўлган, уларга оддий халқ нуқтаи назаридан баҳо берган, ўз асарлари билан замонасининг ўзига хос солномаларини ярата олган шоирлардан. сирожиддин сидқий 1884 йилда туғилди. отаси мирзоҳидохун «охунд» деб номланишидан ўқимишли кишилардан эди. шоир ўз отасининг камбағалроқ, бечораҳолроқ бўлганидан хизматкорларга овқат ташиб, от-улоқ боқиб, рўзғор тебратганини айтади. отасининг ёрдами билан 6 ёшларида сирожиддиннинг с...

DOC format, 61.5 KB. To download "сидқий хондайлиқий ҳаёти ва ижоди", click the Telegram button on the left.