муаммо. гипотеза. назария

DOC 124,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1413384584_59531.doc муаммо. гипотеза. назария режа: 1. муаммо ва унинг тафаккур жараёнида тутган ўрни. 2. гипотеза - билимларнинг мавжуд бўлиш ва тараққий этиш шакли. 3. назариянинг моҳияти, структураси, функциялари ва турлари. 1. билишнинг мақсади қайд қилинган ҳодисаларнинг моҳиятини тушунтиришдан иборат. буни ҳамма вақт ҳам мавжуд тасаввурлар, принциплар ёрдамида амалга ошириб бўлмайди. билиш жараёнида маълум бир зиддиятлар, биринчи навбатда, мавжуд билимларимизнинг эришган даражаси билан янги билиш вазифаларини ҳал қилиш зарурияти ўртасида зиддият келиб чиқади, муаммоли вазият пайдо бўлади. бундай зиддиятлар, айниқса, кундалик ҳаётимизда мураккаб вазифаларни ҳал қилишда, фанда эса, туб бурилишлар даврида яққол намоён бўлади. мана шундай вазият, масалан, табиётшуносликда хiх асрнинг охири ва хх асрнинг бошларида радиоактивлик ҳодисасининг қайд қилиниши, электроннинг кашф этилиши, нурланишнинг квант характерга эгалигининг асосланиши ва шу каби кашфиётлар натижасида вужудга келган. унинг моҳиятини табиётшуносликнинг, биринчи навбатда, физиканинг мавжуд қонунлари ва принципларининг янги қайд қилинган ҳодисаларни тушунтириш учун етарли эмаслигида, деб билмоқ зарур. шуни ҳам айтиш керакки, илмий …
2
рат, дейиш мумкин. илмий муаммони қўйиш ва ҳал қилиш. муаммоли вазиятни таҳлил қилиш янги муаммони қўйишга олиб келади. муаммо - жавоби бевосита мавжуд билимда бўлмаган ва ечиш усули номаълум бўлган саволдир. шунинг учун ҳам муаммони қўйиш ва ҳал қилиш мавжуд билимлар доирасидан четга чиқишни, янгича ечиш усули, методларини қидиришни тақозо этади. қандай муаммоларни илгари суришни, уни муҳокама қилишнинг характерини амалий фаолиятимиз ва билишимиз эҳтиёжлари белгилаб беради. муаммони муваффақиятли ҳал қилишнинг зарур шартларидан бири уни тўғри қўйиш ва аниқ баён қилишдан иборат. tўғри қўйилган савол, в. гейзенберг айтганидек, муаммони ечишнинг ярмидан кўпроғини ташкил этади. муаммони тўғри қўйиш учун муаммоли вазиятни аниқ тасаввур қилишнинг ўзи етарли эмас. бунинг учун муаммони ҳал қилишнинг турли хил усуллари ва воситаларини ҳам олдиндан кўра билиш керак. муаммоларни қўйишда кишиларнинг ҳаётий тажрибаси, билимлари ва таланти муҳим аҳамиятга эга бўлади. шунинг учун ҳам, одатда кўп ҳолларда янги муаммолар илмий билишнинг у ёки бу соҳасининг йирик мутахассислари, бой тажрибага …
3
азифа турли хил муаммолар тарзида баён қилиниши мумкин. бунда баъзи муаммолар асосий вазифани ифода қилса, баъзилари бу вазифанинг айрим томонларини акс эттиради ва шунинг учун ҳам жузъий характерга эга бўлади. кўп ҳолларда бир-бири билан боғланиб кетган мана шундай жузъий муаммолар ҳал қилингандан кейингина асосий муаммони аниқроқ баён қилиш ва ечиш имконияти вужудга келади. муаммоларни тўғри қўйиш ва баён қилиш уларни ечишдан кам аҳамиятга эга эмас. муаммони тўғри қўйиш учун унинг илмий билиш тараққиётида тутган ўрни ва аҳамиятини тўғри баҳолаш, уни ҳал қилишнинг методларини топиш зарур. бу амалда қўйилиши мумкин бўлган турли хил муаммолар ичидан энг муҳими ва тўғрисини танлаб олишни билдиради. муаммони танлаш маълум бир даражада тадқиқотнинг умумий йўналишини ва хусусиятларини белгилаб беради. охир-оқибатда қайси муаммони қўйиш амалий фаолиятимиз эҳтиёжларига боғлиқ. чунки фақат амалий фаолиятдагина кишиларнинг эҳтиёжлари ва мақсадлари билан уларни ҳал қилиш воситалари ўртасидаги зиддият яққол намоён бўлади, илмий изланиш предмети аниқланади ва шу асосда билиш олдига конкрет вазифалар …
4
шлар амалга оширилиб бўлгандан кейин муаммони ечишга бевосита киришилади. шуни алоҳида қайд қилиб ўтиш керакки, муаммонинг ечилиши нисбий характерга эга. бошқача айтганда, муаммонинг мутлақ тўла ечимини топиш қийин. чунки ўрганилаётган ҳодисанинг барча томонларини қамраб олиб бўлмайди. шунинг учун ҳам илмий изланиш давомида янги муаммолар вужудга келиши мумкин бўлиб, у мавжуд муаммони бошқача талқин қилишни тақозо этади. бунга мисол қилиб и. ньютон томонидан жисмларнинг ўзаро тортишиши муаммосининг қўйилишини кўрсатиш мумкин. бутун олам тортишиш қонунини кашф қилиб, у фақат тортишувчи жисмлар ўртасидаги миқдорий алоқаларнигина топганлигини, уқтириб ўтган эди. а. эйнштейннинг нисбийлик назарияси жисмларнинг ўзаро тортишиши муаммосини бошқача талқин қилади ва бу муаммо ҳақидаги тасаввурларимизни маълум бир даражада кенгайтиради. жисмларнинг ўзаро тортишишининг табиати, амалга ошиш механизми ҳозиргача тўла очиб берилмаган. бошқача айтганда, муаммо узил-кесил ҳал бўлмаган. баъзи ҳолларда муаммоларнинг ечимини узоқ вақтгача топиб бўлмайди. масалан, рак касалининг сабабини ўрганиш билан боғлиқ муаммо ҳозиргача тўла ҳал бўлмаган. бу, албатта, айрим муаммолар бутунлай ечимига эга …
5
исмларнинг атомлардан ташкил топганлиги хақидаги билдирган фикрлари дастлаб гипотетик шаклда бўлиб, энг оддий, кундалик тажрибада минглаб марта кузатиладиган ҳодисалар: қаттиқ жисмнинг суюқликка айланиши, ҳиднинг тарқалиши ва шу кабиларни таҳлил қилишга асосланган, уларнинг сабабини тушунтиришга қаратилган. «жисмлар майда, бўлинмас заррачалардан ташкил топмаганда бундай ҳодисалар бўлмас эди», деган фикр ўзининг маълум бир мантиқий кучига эга. ҳодисанинг сабаби ҳақидаги фикр дастлаб, одатда, гипотеза шаклида вужудга келади ва шу маънода у билимларнинг мавжуд бўлишининг умумий мантиқий шаклларидан бири ҳисобланади. гипотезани қуриш, ўрганилаётган ҳодисани тушунтирадиган тахминий фикрларни илгари суришдан иборат бўлади. у қайд этилган фактлар, улар учун характерли бўлган қонуниятлар ҳақидаги ҳукмлар (мулоҳазалар) ёки ҳукмлар системаси тарзида бўлади. уни ифода қилувчи асосий гап мулоҳазалар системасини ҳосил қилувчи элемент, деб ҳисобланади. ана шу гап (мулоҳаза) да, одатда, гипотезанинг бош ғояси акс этади. муҳокама жараёни унинг негизида, атрофида қурилади ва маълум бир ишчи гипотезалар-вақтинча қуриладиган, мўлжални тўғри олишга ёрдам берадиган тахминларнинг илгари сурилишига, улар ёрдамида ҳодисанинг янада …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"муаммо. гипотеза. назария" haqida

1413384584_59531.doc муаммо. гипотеза. назария режа: 1. муаммо ва унинг тафаккур жараёнида тутган ўрни. 2. гипотеза - билимларнинг мавжуд бўлиш ва тараққий этиш шакли. 3. назариянинг моҳияти, структураси, функциялари ва турлари. 1. билишнинг мақсади қайд қилинган ҳодисаларнинг моҳиятини тушунтиришдан иборат. буни ҳамма вақт ҳам мавжуд тасаввурлар, принциплар ёрдамида амалга ошириб бўлмайди. билиш жараёнида маълум бир зиддиятлар, биринчи навбатда, мавжуд билимларимизнинг эришган даражаси билан янги билиш вазифаларини ҳал қилиш зарурияти ўртасида зиддият келиб чиқади, муаммоли вазият пайдо бўлади. бундай зиддиятлар, айниқса, кундалик ҳаётимизда мураккаб вазифаларни ҳал қилишда, фанда эса, туб бурилишлар даврида яққол намоён бўлади. мана шундай вазият, масалан, табиётшуносликда хiх асрнинг ох...

DOC format, 124,5 KB. "муаммо. гипотеза. назария"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: муаммо. гипотеза. назария DOC Bepul yuklash Telegram