формал мантикнинг асосий конунлари (принциплари)

DOC 106,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1413384338_59528.doc р р формал мантиқнинг асосий қонунлари (принциплари) режа: 1. тафаккур қонунларининг умумий тавсифи. 2. айният қонуни. 3. нозидлик қонуни. 4. учинчиси истисно қонуни. 5. етарли асос қонуни. 1. оламдаги нарса ва ҳодисалар ҳаракати ўзига хос ички қонунлар асосида юзага келади. бу ҳаракатнинг инсон онгидаги инъикоси, яъни тафаккур жараёни ҳам ўзига хос объектив қонуниятлар асосида амалга ошади. фалсафада қонун тушунчаси нарса ва ҳодисаларнинг муҳим, зарурий, умумий, нисбий барқарор муносабатларини ифодалайди. формал мантиқда илмида қонун тушунчаси фикрлаш элементлари ўртасидаги ички, муҳим, зарурий алоқадорликни ифодалайди. мантиқий тафаккур икки турдаги қонунларга бўйсунади. улар диалектика қонунлари ва формаллашган мантиқ қонунларидир. диалектика қонунлари объектив олам ва билиш жараёнига хос бўлган энг умумий қонунлар бўлиб, диалектик мантиқ илмининг ўрганиш соҳаси ҳисобланади. формаллашган мантиқ қонунлари эса, фақат тафаккурдагина амал қилади. диалектика қонунлари мантиқий тафаккурни унинг мазмуни ва шакли бирлигида олиб ўрганса, формал мантиқ қонунлари эса, фикрнинг тўғри тузилишини, унинг аниқ, изчил, зиддиятсиз ва асосланган бўлишини эътиборга олган …
2
юритишга имкон беради. аниқлик, изчиллик, зиддиятлардан холи бўлиш ва исботлилик (асосланганлик) тўғри тафаккурлашнинг асосий белгиларидир. булар мантиқий қонунларнинг асосини ташкил этувчи белгилар бўлганлиги учун уларнинг ҳар бирини алоҳида-алоҳида кўриб чиқамиз. инсон тафаккурига хос бўлган муҳим хислатлардан бири фикрнинг аниқ бўлишидир. маълумки, объектив воқеликдаги ҳар бир буюм, ҳодиса ўзига хос белги ва хусусиятларга эга. бу белги ва хусусиятлар буюм ва ҳодисаларни бир-биридан фарқлашга, уларнинг ўзига хос томонларини аниқлашга ёрдам беради. бу эса, ўз навбатида, буюм ва ҳодисаларнинг инсон тафаккурида аниқ акс этишини, ҳар бир фикр, мулоҳазанинг аниқ, равшан ифодаланишини таъминлайди. фикрнинг ноаниқлиги фикрдаги мантиқнинг саёзлашувига, мантиқсизликка олиб келади. масалан, объектив ва субъектив сабаб тушунчаларининг моҳиятини аниқлаб олмасдан бирорта ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари тўғрисида аниқ фикр юритиб бўлмайди. шу сабабдан фикрдаги аниқлик тўғри тафаккурлашнинг асосий белгиларидан бири ҳисобланади. объектив воқеликдаги буюм ва ҳодисанинг жойлашиши, ўзаро муносабати ва боғланишида муайян тартиб, изчиллик, кетма-кетлик мавжуддир. буюм ва ҳодисаларнинг бу хусусиятлари фикрлаш жараёнининг изчил амалга …
3
инсон ҳам эътиқодли, ҳам эътиқодсиз бўла олмайди. фикрда мантиқий зиддиятларнинг мавжуд бўлиши унинг ноаниқ, чалкаш, тушунарсиз бўлишига олиб келади. буюм ва ҳодисалар ўртасидаги сабабий боғланишлар тафаккурга хос бўлган асослилик белгисининг объектив негизидир. инсон фикр юритиш жараёнида иложи борича чинлиги асосланган мулоҳазаларни баён қилишга интилади. юқорида баён қилинган белгилар тафаккур қонунларининг мазмунини ташкил этади. айният қонуни бирор буюм ёки ҳодиса ҳақида фикр юритилганда уларга хос бўлган барча муҳим белгилар, томонлар қамраб олинади. предмет ҳақидаги фикр неча марта ва қандай ҳолатларда такрорланишига қарамасдан доимий, ўзгармас ва қатъий мазмунга эга бўлади. тафаккурга хос бўлган бу аниқлик хусусияти айният қонунининг моҳиятини ташкил этади. айният қонунига кўра маълум бир предмет ёки ҳодиса ҳақида айтилган айни бир фикр айни бир муҳокама доирасида айни бир вақтда ўз-ўзига тенгдир. бу қонун формал мантиқ илмида « а-а дир» формуласи билан ифодаланади. айният қонуни символик мантиқ илмида, яъни мулоҳазалар мантиғи ва предикатлар мантиғида ўзига хос кўринишда ифодаланади: мулоҳазалар мантиғида а …
4
ан турли фикрларнинг ўзаро айнанлаштирилишига, яъни нотўғри муҳокамага олиб келади. масалан: фалсафий нуқтаи назардан «сифат» тушунчаси, ўзига хос мазмунга эга бўлса, бирор ҳунарманд томонидан бу тушунча, бошқа мазмунда (яроқли, фойдали) қўлланилади. шунингдек у, бир тушунчага касб-ҳунари, ҳаётий тажрибаси ва дунёқараши турли хил бўлган шахслар томонидан турли мазмун юклатилишида ҳам намоён бўлади. баҳс-мунозара жараёнида қандай қилиб бўлса ҳам рақибни алдаш ва ютиб чиқиш мақсадида айният қонунининг талабларини атайлаб бузувчилар софистлар деб аталади; уларнинг таълимоти эса софистика дейилади. баъзан турли маънодаги бир хил сўзларни моҳирлик билан ишлатиш орқали ажойиб шеърий мисралар яратилади. шарқ адабиётида «туюқ» номи билан маълум бўлган бу шеърий мисралар гўзаллиги, инсонга ўзига хос завқ бериши билан ажралиб туради. бунга фозил йўлдош ўғлининг қуйидаги мисралари мисол бўла олади: қўлингдан келганча чиқар яхши от, яхшилик қил болам, ёмонликни от, насиҳатим ёд қилиб ол фарзандим, ёлғиз юрса чанг чиқармас яхши от. юқоридаги тўртликда «от» тушунчасининг турли маъноларда қўлланилиши, айният қонуни талабининг бузилишини …
5
аккурга, унинг барча элементлари, шаклларига хос бўлган умумий мантиқий қонундир. бу қонуннинг талаблари тафаккурнинг ҳар бир шаклига хос бўлган конкрет қоидаларда аниқ ифодаланади. тафаккурнинг тушунча, мулоҳаза (ҳукм), хулоса чиқариш шакллари, улар ўртасидаги муносабатлар шу қонунга асосланган ҳолда амалга ошади. нозидлик қонуни инсон тафаккури аниқ, равшан бўлибгина қолмасдан, зиддиятсиз бўлиши ҳам зарур. зидиятсизлик инсон тафаккурига хос бўлган энг муҳим хислатлардан биридир. маълумки, объектив воқеликдаги буюм ва ҳодисалар бир вақтда, бир хил шароитда бирор хусусиятга ҳам эга бўлиши, ҳам эга бўлмаслиги мумкин эмас. масалан, бир вақтнинг ўзида, бир хил шароитда инсон ҳам ахлоқли, ҳам ахлоқсиз бўлиши мумкин эмас. у ё ахлоқли, ё ахлоқсиз бўлади. бир вақтнинг ўзида бир предметга икки зид хусусиятнинг тааллуқли бўлмаслиги тафаккурда нозидлик қонуни сифатида шаклланиб қолган. бу қонун фикрлаш жараёнида зиддиятга йўл қўймасликни талаб қилади ва тафаккурнинг зиддиятсиз ҳамда изчил бўлишини таъминлайди. нозидлик қонуни айни бир предмет ёки ҳодиса ҳақида айтилган икки ўзаро бир-бирини истисно қилувчи (қарама-қарши ёки …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "формал мантикнинг асосий конунлари (принциплари)"

1413384338_59528.doc р р формал мантиқнинг асосий қонунлари (принциплари) режа: 1. тафаккур қонунларининг умумий тавсифи. 2. айният қонуни. 3. нозидлик қонуни. 4. учинчиси истисно қонуни. 5. етарли асос қонуни. 1. оламдаги нарса ва ҳодисалар ҳаракати ўзига хос ички қонунлар асосида юзага келади. бу ҳаракатнинг инсон онгидаги инъикоси, яъни тафаккур жараёни ҳам ўзига хос объектив қонуниятлар асосида амалга ошади. фалсафада қонун тушунчаси нарса ва ҳодисаларнинг муҳим, зарурий, умумий, нисбий барқарор муносабатларини ифодалайди. формал мантиқда илмида қонун тушунчаси фикрлаш элементлари ўртасидаги ички, муҳим, зарурий алоқадорликни ифодалайди. мантиқий тафаккур икки турдаги қонунларга бўйсунади. улар диалектика қонунлари ва формаллашган мантиқ қонунларидир. диалектика қонунлари объектив олам...

Формат DOC, 106,0 КБ. Чтобы скачать "формал мантикнинг асосий конунлари (принциплари)", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: формал мантикнинг асосий конунл… DOC Бесплатная загрузка Telegram