mantiq tuşunchasi

PPTX 19 стр. 672,1 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 19
мавзу: мантиқ мавзу: мантиқ тушунчаси. режа: мантиқ илмининг асосий масалалари ва уларни тадқиқ этиш. мантиқ тушунчаси ва унга хилма-хил ёндашув: объектив мантиқ, субъектив мантиқ. мантиқий тафаккур эволюцияси формал, диалектик ва ноклассик мантиқ. мантиқ- фикр юритишнинг қонун қоидалари, усуллари, шакллари ҳақидаги фандир. мантиқ арабча сўз бўлиб, маъноси бўйича “логика” сўзига мувофиқ келади. логика эса грекча “логос” сўзидан келиб чиқган бўлиб, “фикр”, “сўз”,”ақл”, “қонуният” каби маъноларга эга. мантиқ фанининг предмети- тафаккурнинг шакл ва қонунларини ўрганишдан иборат. мантиқ илмининг ўрганиш объектини эса тафаккур ташкил этади.” тафаккур” арабча сўз бўлиб, ўзбек тилидаги “фикрлаш”, “ақлий билиш” сўзларининг синоними сифатида қўлланилади. тафаккур билишнинг юқори босқичидир. тафаккур билишнинг юқори рационал (лотинча ақл)билиш босқичи бўлиб унда предмет ва ҳодисаларнинг умумий муҳим хусусиятлари аниқланади, улар ўртасидаги ички зарурий алоқалар, яъни қонуний боғланишлар акс эттирилади. мантиқ фани ҳақидаги дастлабки фикрлар қадимги шарқ мамлакатларида, хусусан, ҳиндистон, хитойда вужудга келди. юнон фалсафасида мантиқ масалалари дастлаб пармениднинг «табиат тўғрисида» асарида, элейлик зеноннинг апорияларида, …
2 / 19
тиқнинг мақсади инсон ақлини хатолардан асраш ва ҳақиқатга эришишдир, деб билишган. ўрта шарқ мутафаккирлари даврида мантиқ ривожи ўрта осиёда ҳам фалсафа ва мантиқ мустақил фан сифатида тараққий этди. бунда форобий, ибн сино, умар хайём, беруний, алишер навоий, бедил каби буюк мутафаккирларнинг хизмати катта бўлди. форобий ўзининг «мантиққа кириш», «илмларнинг келиб чиқиши ва таснифи» асарларида мантиқ масалаларига илмий билиш методлари деб қараган. форобий фикрича, мантиқ инсонларни билиш жараёнидаги турли хато ва адашишлардан сақлайди. форобий тушунча, ҳукм ва уларнинг турлари, хулоса чиқариш, силлогизм ва унинг фигуралари, модусларини таҳлил қилди. силлогизм ва исботлаш усули энг тўғри, ҳақиқатга олиб келувчи усул деб ҳисоблади. ибн синонинг «китоб ашшифо», «китоб аннажот», «донишнома» асарларида мантиқга доир фикрлари баён этилган. «мантиқ билинган (билимлар) ёрдамида билинмаганларни қандай қилиб аниқлашни кўрсатадиган, ҳақиқат ва ҳақиқатсифат билим ва ёлғон нима эканлигини ҳамда улар қандай турларга эга эканлигини аниқлаб берадиган илмдир», деган эди ибн сино. у мантиқ илмини барча илмларнинг муқаддимаси, уларни эгаллашнинг …
3 / 19
иш тарихи арасту мантиқни “маълум билимлардан номаълум билимларни аниқловчи”, “чин фикрни хато фикрдан ажратувчи” фан сифатида таърифлайди. арастунинг мантиқий таълимотида хулоса чиқариш етакчи ўринни эгаллайди. абу наср фаробий мантиқ санъати интеллектнинг мукаммаллашувига олиб келувчи ва инсонни ҳақиқат томон йўналтирувчи қонунларнинг мажмуасини ўрганади. мантиқ йўналишлари формал- тафаккур структурасини фикрнинг конкрет мазмуни ва тараққиётидан четлашаган ҳолда, нисбатан мустақил равишда олиб борилади; диалектик- тафаккурни унинг мазмуни ва шакли бирлигида ҳамда тараққиётида олиб ўрганади; математик- тафаккурни математик методлар ёрдамида тадқиқ этади. формал мантиқ қонунлари фикрлашга хос муҳим, зарурий боғланишлар тушунилади. тафаккур қонунлари объектив воқеликнинг инсон миясидаги узоқ вақт давомида акс этиши натижасида вужудга келган ва шаклланган. формал мантиқ айният қонуни, нозидлик қонуни, истисно қонуни, етарли асос қонунига бўлинади. формал мантиқ тафаккур структурасини фикрнинг аник, мазмуни ва тараққиётидан четлашган ҳолда, нисбатан мустақил равишда ўрганади. унинг диққат марказида муҳокамани тўғри қуриш билан боғлиқ қоидалар ва мантиқий амаллар ётади. айният қонуни айният қонунига кўра, муҳокама доирасида маълум …
4 / 19
нинг бузилишидир. масалан: тўғри тафаккур қилиш, фикр юритиш қонунлари, қоидалари, шакллари, усуллари ва воситалари тўғрисидаги фан мантиқдир (а). мантиқ тўғри тафаккур қилиш, фикр юритиш қонунлари, қоидалари, шакллари, усуллари ва воситалари тўғрисидаги фандир нозидлик қонуни нозидлик қонунига кўра, бирор нарса ҳодиса ҳақидаги икки қарама – қарши айни бир вақтда ва айни бир нисбатда бирданига чин бўла олмайди (формуласи – «а – а эмас») нозидлик қонунига биноан, айни бир буюм ёки ҳодиса тўғрисида айтилган икки қарама-қарши фикр, ҳукмлар айни бир вақтда ва айни бир нисбатда бирданига чин бўлиши мумкин эмас. чунки улар ўртасида зиддият бор. доим улардан бири чин, иккинчиси ёлғондир. ушбу қонун формал мантиқнинг фикр зиддиятсиз бўлиши лозимлиги тўғрисидаги талабини ифодалайди. фикрнинг зиддиятсиз бўлиши унинг муайянлиги, аниқлиги, барқарорлиги ва изчиллигини таъминлайдиган зарурий шартдир. масалан: помир тоғи баланд (а). помир тоғи баланд эмас (ā). бу мулоҳазалардан биринчиси чин, иккинчиси ёлғондир. уларнинг иккаласи ҳам бир вақтда чин ёки ёлғон бўлолмайди. истисно қонуни нарса …
5 / 19
муласи: а ё в, ё в эмас. учинчисини истисно қонуни нозидлик қонунини янада ривожлантиради. агар нозидлик қонуни қарама-қарши (контрар) ҳукмларга нисбатан амал қилса, учинчисини истисно қонуни эса зид (контрадиктор) ҳукмларга нисбатан амал қилади. шунингдек, нозидлик қонуни ҳақиқатни аниқлашнинг икки қарама-қарши йўлини тан олиб, улардан бири чин, иккинчиси ёлғон эканлигини таъкидлайди. учинчисини истисно қонуни фикрга жиддий аниқлик киритиб, учинчи, оралиқ, ўртанча йўлнинг бўлиши мумкин эмаслигини қайд қилади. мантиқнинг бу қонуни ҳам тўғри, изчил, хатосиз тафаккур қилиш учун катта аҳамиятга эгадир. етарли асос қонуни ҳар қандай нарса-ҳодисанинг реал асоси бўлгани каби уларнинг инъикоси бўлган фикр – мулоҳазалар ҳам албатта, исботланган бўлиши керак. (формуласи – « агар в мавжуд бўлса, унинг асоси сифатида а ҳам мавжуд») етарли асос қонунига биноан, ҳар қандай чин, ҳаққоний фикр, ҳукм, билим асосланган, исботланган, далилланган бўлиши, бунинг учун эса улар етарли, тўлиқ асослар, далиллар, фикрлар, аргументларга эга бўлиши лозим. демак, мулоҳазалар ҳаққонийлигини асослаш, исботлашнинг ягона воситаси далиллар, асослар, …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 19 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "mantiq tuşunchasi"

мавзу: мантиқ мавзу: мантиқ тушунчаси. режа: мантиқ илмининг асосий масалалари ва уларни тадқиқ этиш. мантиқ тушунчаси ва унга хилма-хил ёндашув: объектив мантиқ, субъектив мантиқ. мантиқий тафаккур эволюцияси формал, диалектик ва ноклассик мантиқ. мантиқ- фикр юритишнинг қонун қоидалари, усуллари, шакллари ҳақидаги фандир. мантиқ арабча сўз бўлиб, маъноси бўйича “логика” сўзига мувофиқ келади. логика эса грекча “логос” сўзидан келиб чиқган бўлиб, “фикр”, “сўз”,”ақл”, “қонуният” каби маъноларга эга. мантиқ фанининг предмети- тафаккурнинг шакл ва қонунларини ўрганишдан иборат. мантиқ илмининг ўрганиш объектини эса тафаккур ташкил этади.” тафаккур” арабча сўз бўлиб, ўзбек тилидаги “фикрлаш”, “ақлий билиш” сўзларининг синоними сифатида қўлланилади. тафаккур билишнинг юқори босқичидир. тафакку...

Этот файл содержит 19 стр. в формате PPTX (672,1 КБ). Чтобы скачать "mantiq tuşunchasi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: mantiq tuşunchasi PPTX 19 стр. Бесплатная загрузка Telegram