мантиқ илмининг предмети, асосий қонунлари. тушунча тафаккур шакли сифатида

DOCX 195,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1673252610.docx мантиқ илмининг предмети, асосий қонунлари. тушунча тафаккур шакли сифатида referat мантиқ илмининг предмети, асосий қонунлари. тушунча тафаккур шакли сифатида режа: 1. мантиқ илми ва унинг асосий қонунлари. 2. тушунчанинг таърифи, тузилиши ва турлари. 3. тушунчалар ўртасидаги муносабатлар. 4. тушунчалар билан бажариладиган мантиқий амаллар. 5. фикр юритишда тушунчалар билан боғлиқ хатоликлар. мантиқ илми ўрганадиган масалалар ва унинг асосий қонунлари. мантиқ илми жамият тарихида икки минг йилдан кўпроқ давр мобайнида ўрганиб келинади. уни ўрганиш инсонга оламни билиш, билимларини кўпайтириш, атрофидаги одамлар билан мулоқотини тўғри ташкил қилиш учун хизмат қилади. фикрлаш қобилиятига эга бўлган инсон тўғри тафаккур шакллари ва улар билан боғлиқ қонун-қоидаларни билиб олар экан, ўз фикрини мантиқан тўғри қуришга, асосланган бўлишига, нафақат ўзининг балки бошқаларнинг ҳам фикрларидаги ноаниқликларни аниқлашга ва тузатишга ўрганади. бу иш узоқ тарихга эга бўлган мантиқ илмини чуқур билишни тақозо этади. мантиқ илмининг алоҳида фан сифатида шаклланиши қадимги юнон файласуфи аристотел (эр. ав. 384-322 йй.) номи билан …
2
радиган “нутқ” сўзидир.[footnoteref:1] [1: муҳаммад фазлул-имом хайриободий. мирқотул мантиқ. –т.: тошкент ислом университети, 2011. 3-бет. ] биз “мантиқ” истилоҳини фанни ифодалаш учун қўллаймиз. мантиқ шакллари орасида қуйидагилар муҳим ўринни эгаллайди: формал мантиқ – мулоҳазалар ва исботлашнинг структурасини анализ қилиш, ўрганиш билан шуғулланувчи фан бўлиб, унда асосий эътибор мазмунга эмас, шаклга қаратилади. ноформал мантиқ – ноформал мантиқ (informal logic)– табиий тилда аргументлашни қуриш ва баҳолашнинг ноформал стандартларини, уни талқин қилишнинг усуллари ва мезонларини ишлаб чиқувчи норматив фандир. назарий мантиқ –муайян билимларнинг мантиқий системаси ёки мантиқий назариялар йиғиндиси бўлиб, улар табиий ва махсус формаллашган (сунъий) тил воситасида, маълум бир принцип ва аксиомаларга асосан қурилгандир. амалий мантиқ – 1. инсонларнинг табиий тафаккурлаш жараёнини; 2. назарий мантиқдан конкрет холатларда фойдаланишни, яъни далиллаш ва рад этишни; 3. фаолият мантиғи, қарор қабул қилиш мантиғи, танлаш мантиғи, эвристика, праксеология, конфликтология ва б. шу турдаги мантиқий назариялар ва тадқиқотларни ифодалайди. эр.ав. iv асрдан бошланган ва xixасрнинг охири – …
3
“символик мантиқ” термини эса замонавий мантиқда мантиқий тахлил қилиш мақсадида махсус яратилган формаллашган тиллар қўлланишини кўрсатади. биз формал мантиқни ўрганамиз. формал мантиқнинг ўрганиш предметини қуйидагилар ташкил этади: · тафаккурлаш шакллари, уларнинг табиати ва уларнинг тузилмаси (структураси) билан боғлиқ қонуниятлари; · фикрлар ўртасидаги алоқаларнинг қонунлари; · бу қонунларнинг бузилиши билан боғлиқ бўлган хатолар. тафаккур ва унинг ҳусусиятлари. тафаккур билишнинг юқори босқичи - рационал (лотинча ratio – ақл) билиш бўлиб, унда предмет ва ҳодисаларнинг умумий, муҳим хусусиятлари аниқланади, улар ўртасидаги ички, зарурий алоқалар, яъни қонуний боғланишлар акс эттирилади. ақлий билиш, тафаккурлаш воқеликни абстрактлашган (мавҳумлашган) ва умумлашган холда акс эттиради. тафаккурлаш тил билан узвий алоқада, яъни тил фикрнинг воқе бўлиш шакли ҳисобланади. шарқ мутафаккирлари тилга катта эътибор берганлар. тафаккур (ақлий билиш) ҳиссий билиш билан узвий боғлиқ. тафаккур ёрдамида буюм ва ҳодисаларнинг моҳиятини тушунишга эришилади. тафаккур воқеликни умумлаштириб ва мавҳумлаштириб, муайян мантиқий шаклларда, яъни тушунча, мулоҳаза ва хулоса чиқариш ҳамда улар ўртасидаги алоқалар шаклида …
4
тўғри тафаккурлашнинг асосий белгиларидир. булар мантиқий қонунларнинг асосини ташкил этувчи белгилар бўлганлиги учун, уларнинг ҳар бирини алоҳида-алоҳида кўриб чиқамиз. айният қонуни.бирор буюм ёки ҳодиса ҳақида фикр юритилганда, уларга хос бўлган барча муҳим белгилар, қамраб олинади. предмет ҳақидаги фикр неча марта ва қандай ҳолатда такрорланишига қарамасдан доимий, ўзгармас ва қатъий мазмунга эга бўлади. тафаккурга хос бўлган бу аниқлик хусусияти айният қонунининг моҳиятини ташкил этади. айният қонунига кўра, маълум бир предмет ёки ҳодиса ҳақида айтилган айни бир фикр айни бир муҳокама доирасида айни бир вақтда ўзўзига тенгдир. бу қонун формал мантиқ илмида «а–а» дир формуласи билан ифодаланади. айният қонунининг асосий талаби қуйидагича: фикрлаш жараёнида турли фикрларни айнанлаштириш ва, аксинча, ўзаро айнан бўлган фикрларга тенг эмас, деб қараш мумкин эмас. бу мантиқий тафаккурнинг муҳим шартларидан биридир. фикрлаш жараёнида бу қонунни билиб ёки билмасдан бузиш ҳолатлари учрайди. баъзан бу ҳолат бир фикрнинг тилда турли хил ифодаланиши билан боғлиқ бўлади. тилда мавжуд бўлган омоним ва …
5
нинг талаблари тафаккурнинг ҳар бир шаклига хос бўлган конкрет қоидаларда аниқ ифодаланади. нозидлик қонуни. инсон тафаккури аниқ, равшан бўлииши билан бирга, зиддиятсиз бўлиши ҳам зарур. зиддиятсизлик инсон тафаккурига хос бўлган энг муҳим хислатлардан биридир. маълумки, объектив воқеликдаги буюм ва ҳодисалар бир вақтда, бир хил шароитда бирор хусусиятга ҳам эга бўлиши, ҳам эга бўлмаслиги мумкин эмас. масалан, бир вақтнинг ўзида, бир хил шароитда инсон ҳам ахлоқли, ҳам ахлоқсиз бўлиши мумкин эмас. у ё ахлоқли, ё ахлоқсиз бўлади. бир вақтнинг ўзида бир предметга икки зид хусусиятнинг тааллуқли бўлмаслиги тафаккурда нозидлик қонуни сифатида шаклланиб қолган. бу қонун фикрлаш жараёнида зиддиятга йўл қўймасликни талаб қилади ва тафаккурнинг зиддиятсиз ҳамда изчил бўлишини таъминлайди. нозидлик қонуни айни бир предмет ёки ҳодиса ҳақида айтилган икки ўзаро бир-бирини истисно қилувчи (қарама қарши ёки зид) фикр бир вақтда ва бир хил нисбатда бирданига чин бўлиши мумкин эмаслиги, ҳеч бўлмаганда улардан бири, албатта, ёлғон бўлишини ифодалайди. бу қонун «а ҳам …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"мантиқ илмининг предмети, асосий қонунлари. тушунча тафаккур шакли сифатида" haqida

1673252610.docx мантиқ илмининг предмети, асосий қонунлари. тушунча тафаккур шакли сифатида referat мантиқ илмининг предмети, асосий қонунлари. тушунча тафаккур шакли сифатида режа: 1. мантиқ илми ва унинг асосий қонунлари. 2. тушунчанинг таърифи, тузилиши ва турлари. 3. тушунчалар ўртасидаги муносабатлар. 4. тушунчалар билан бажариладиган мантиқий амаллар. 5. фикр юритишда тушунчалар билан боғлиқ хатоликлар. мантиқ илми ўрганадиган масалалар ва унинг асосий қонунлари. мантиқ илми жамият тарихида икки минг йилдан кўпроқ давр мобайнида ўрганиб келинади. уни ўрганиш инсонга оламни билиш, билимларини кўпайтириш, атрофидаги одамлар билан мулоқотини тўғри ташкил қилиш учун хизмат қилади. фикрлаш қобилиятига эга бўлган инсон тўғри тафаккур шакллари ва улар билан боғлиқ қонун-қоидаларни билиб ола...

DOCX format, 195,4 KB. "мантиқ илмининг предмети, асосий қонунлари. тушунча тафаккур шакли сифатида"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.