formal mantiqning asosiy qonunlari

PPT 43 стр. 469,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 43
слайд 1 10-мавзу: формал мантиқнинг асосий қонунлари режа: мантиқий қонун тушунчаси. фикрнинг аниқ маънога эга бўлиши. айният қонуни зиддиятсизлик қонуни учинчиси истисно қонуни етарли асос қонуни фалсафада қонун тушунчаси нарса ва ҳодисаларнинг муҳим, зарурий, умумий, нисбий барқарор муносабатларини ифодалайди.формал иантиқ илмида эса қонун тушунчаси фикрлаш элементлари ўртасидаги ички, муҳим, зарурий алоқадорликни ифодалайди. формал мантиқ қонунлари (ёки тафаккур қонунлари) дейилганда фикрлашга хос муҳим, зарурий боғланишлар тушунилади. тафаккур қонунларига амал қилиш тўғри, тушунарли, аниқ, изчил, зиддиятсиз, асосланган фикр юритишга имкон беради. 1-масалани ўрганишда фалсафадаги қонун тушунчасидан фойдаланиш, формал мантиқнинг қонуни фикрлаш элементлари ўртасидаги ички, муҳим, зарурий алоқадорликни имфодалашини талабалар билиб олишлари зарур бўлади. мантиқнинг мавзуи тўғрисида баҳс юритилганда унинг тўғри тафаккурнинг шакли ва қонунларини ўрганиш таъкидланган эди. маълумки, ҳар бир дунёвий фанларнинг ўзига хос қонунлари бўлиб, улар воқеликни ўрганишда катта ёрдам беради. масалан, табиат соҳасига оид қонунлар табиатшунослик фанлари - физика, химия, биологияга тегишли билимларни, жамиятга оид қонунларга эса, жамиятшунослик фанлари - …
2 / 43
мал қилиш кўламига кўра бўлиниши: амал қилиш доирасига кўра бўлиниши: энг умумий қонунлар умумий қонунлар хусусий қонунлар табиат қонунлари жамият қонунлари тафаккур қонунлари мантиқ мазкур зарурий боғланишларни қонун даражасида ўрганар экан, уларни объектив борлиқнинг эмас, балки субъектив мавжудодликнинг асосий жиҳатлари каби изоҳлайди. фикрлар ўртасидаги энг оддий ва зарурий боғланишлар мантиқнинг тўрт асосий қонунлари орқали ифодаланади. булар айният қонуни, зиддият қонуни, учинчи истисно қонуни ва етарли асос қонунидир. бу қонунлар асосий қонунлар бўлиб мантиқда алоҳида муҳим ва энг умумий ҳисобланади. мантиқ илми ҳам инсонга хос бўлган тафаккурнинг объектив реалликдаги муносабатларини тўғри акс эттирувчи фикрлаш жараёнининг ички ўзига хос томонларини, қонун қоидаларни ўрганишга интилиши жараёнида вужудга келди ва шаклланди. фан, шу жумладан, мантиқ фани ҳам, инсоннинг илмий-ижодий фаолияти билан боғлиқ бўлиб, унинг объектив реалликдаги жараёнлар, сабабий боғланишлар, ташқарида ва юзада кўринувчи воқеа-ҳодисаларнинг моҳиятлари, қонун ва қонуниятларни аниқлайди. объектив қонунларни билиш, уларни тўғри акс эттириш фанларнинг ривожланишига олиб келади. фанларнинг ривожи бу инсонга …
3 / 43
нинг мазмунини тўла қамраб олувчи икки зид мулоҳазадан бири албатта, чин бўлиб, иккинчиси хатодир. учинчи фикрнинг бўлиши мумкин эмас (формуласи – «а ёки в, ёки в эмас») ҳар қандай нарса-ҳодисанинг реал асоси бўлгани каби уларнинг инъикоси бўлган фикр – мулоҳазалар ҳам албатта, исботланган бўлиши керак. (формуласи – « агар в мавжуд бўлса, унинг асоси сифатида а ҳам мавжуд») лекин, бошқа қонунлар сингари мантиқий қонунлар ҳам ўз соҳасининг, бошқача айтганда тафаккур элементлари, фикр-муҳокамалари ўртасидаги энг умумий, зарурий, такрорланувчи, қаътий ва умумий ҳамда бир хил боғланишларни ифодалайди. яъни, бу қонунлар обектив реалликдаги нарса ва ҳодисаларнинг муайянлиги, зиддиятлиги, айнан ва шу нарса айни вақтнинг ўзида бир хил ва айни шу белгиларнинг мавжудлиги каби оддий хусусиятларнинг бир неча минг йиллар давомида инсон миясида акс этишининг натижасида шаклланади. мантиқнинг қонунлари инсон миясида (унинг шахсан мустақил ҳолда фикр юритишида), субъектининг интеллектуал ақлий ҳаёти жараёнида мавжуддир. инсон, инсонлар бўлмаса, унинг тафаккури бўлмаса (табиий равишда), бу қонунлар ҳам …
4 / 43
да инсон мияси учун табиий хислат жараёнидир. нутқсиз соғ-саломат инсонни, инсонсиз нутқни тасаввур этиб бўлмайди. шунинг учун нутқ тафаккур билан, мантиқ граматика билан ажралмас боғлиқдир. тил нутқда миллий характерга эга, яъни ҳар бир миллат, халқнинг ўз тили бор. мантиқий тафаккур ва унинг қонун қоидалари умуминсонийдир. барча миллат ва халқларнинг фикрлашида бу қонун ва қоидалар бир хил бўлади. шунинг учун ҳам инсонлар қайси тилда гаплашмасинлар, қайси замонда, қайси ерда яшамасинлар, бир-бирларини (таржимонлар, хатлар, китоблар) орқали тушуна оладилар. инсонлар мияси, бош нерв системаси, миллати, ирқи, ёши, бўйи, тили, жинси ва ҳоказолардан қаътий назар бир хил принциплар асосида фикрлашади. бу фикрлаш бир хил қонунлар - мантиқий қонунлар асосида амалга ошади. тафаккур шакллари ва қонунларининг барча инсонлар учун бир хил бўлиши уларнинг, яъни объектив реалликнинг инсонлар миясида минг асарлар давомида акс этиб келиши натижасида вужудга келиб, шаклланиб қолганлиги туфайлидир. мантиқий тафаккурнинг ажралмас ҳислати бу аниқлик. изчиллик. ва асосли бўлишидир бу хислатлар ҳар қандай тўғри …
5 / 43
тиби юзага келган. шунингдек, мантиқий фикрлашнинг асосли, исботли бўлиши хислати ҳам объектив реалликдаги предметларнинг маълум тартиб билан муносабатда бўлишини ифодалайди. бу қонунлар ҳар бир инсоннинг тўғри, мантиқий фикрлаш учун маълум тартибларини олға суради. бу талабларга риоя этилса, фикрлашнинг мантиқий бўлиши, фикрлар ўртасидаги боғланишнинг тўғри бўлиши таъминланади. бу қонунлар гафаккурнинг табиий қонунлари бўлгани учун уларни бузиш ёки йўққа чиқариш, бошқа қонунлар билан алмаштириш мумкин эмас. инсоннинг қандай амал қилишидан қаътий назар, бу қонунлар инсоният тафаккурининг ажралмас хислатлари бўлгани учун ҳам, ҳеч кимнинг ҳоҳишига боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлади. лекин, бу қонунларда келиб чиқадиган талаблар бузилиши мумкин. бу ҳолда мазкур шахснинг фикрлаши мантиқсиз, нотўғри бўлади, изчил, аниқ, асосли бўлмайди. грамматик қонунлар ҳам шундай. агар уларга риоя этилса ҳам, этилмаса ҳам улар тилнинг ажралмас қонунлари сифатида мавжуддир. лекин мазкур шахс бу қонунларга риоя қилса, нутқ - тўғри, риоя этмаса, нутқи нотўғри, саводсиз бўлади. бу нарсалар тажрибада, илм - фанда қайта - қайта исботланган. …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 43 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "formal mantiqning asosiy qonunlari"

слайд 1 10-мавзу: формал мантиқнинг асосий қонунлари режа: мантиқий қонун тушунчаси. фикрнинг аниқ маънога эга бўлиши. айният қонуни зиддиятсизлик қонуни учинчиси истисно қонуни етарли асос қонуни фалсафада қонун тушунчаси нарса ва ҳодисаларнинг муҳим, зарурий, умумий, нисбий барқарор муносабатларини ифодалайди.формал иантиқ илмида эса қонун тушунчаси фикрлаш элементлари ўртасидаги ички, муҳим, зарурий алоқадорликни ифодалайди. формал мантиқ қонунлари (ёки тафаккур қонунлари) дейилганда фикрлашга хос муҳим, зарурий боғланишлар тушунилади. тафаккур қонунларига амал қилиш тўғри, тушунарли, аниқ, изчил, зиддиятсиз, асосланган фикр юритишга имкон беради. 1-масалани ўрганишда фалсафадаги қонун тушунчасидан фойдаланиш, формал мантиқнинг қонуни фикрлаш элементлари ўртасидаги ички, муҳим, зарурий ...

Этот файл содержит 43 стр. в формате PPT (469,5 КБ). Чтобы скачать "formal mantiqning asosiy qonunlari", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: formal mantiqning asosiy qonunl… PPT 43 стр. Бесплатная загрузка Telegram