марказий осиёда дунёвий илмларнинг карор топиши

DOC 239,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1411373267_59242.doc марказй осиёда дунёвий илмларнинг қарор топиши режа: 1. марказий осиёда юнон фалсафий меросинанг тарқалиш шарт-шароитлари 2. марказий осиёда тарқалган юнон мантиқий таълимотлари ёшларимизни демократик руҳда тарбиялаш, уларни ҳар томонлама маданиятли, демократик жамият қуриш талабларига тўла жавоб бера оладиган, чуқур фикрлайдиган, ўткир зеҳнли, қобилиятли кишилар қилиб етиштириш вазифаси бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб масалалардан биридир. президентимизнинг фикрича, «асрлар синовидан ўтган, улуғ аждодларимиз бизга қолдирган маънавий мерос орқали тафаккуримизни замонавий-умумбашарий руҳ билан бойитиш ҳаммамизнинг долзарб вазифамиздир» . дарҳақиқат, истиқлолимиз фалсафаси, аввало, ўтган замонлар фалсафасининг ижобий ютуқларига таянади . буюк мутафаккирларимиз қолдирган бой маданий мерос тарихимизнинг бир бўлаги, «миллий истиқлол мафкурасининг маъно-мазмунини белгилайдиган асослардан бири»дир . шунингдек, қадимги шарқ ва юнон фалсафаси, ўрта аср яқин ва ўрта шарқ, кейинги даврлар фалсафий таълимотлари ҳам миллий истиқлол мафкурасининг фалсафий-тарихий асосини ташкил этади. «хусусан, суқрот, афлотун, аристотел сингари мутафаккирларнинг асрлар давомида ўз қадр-қимматини йўқотмай келаётган фикрлари, жаҳон фалсафасининг ўрта асрлар ва янги замондаги намоёндалари …
2
ёши – маърифат машриқда туғилиб, мағрибга йўл олгандир» . санъат ва маданият дастлаб хитой, ҳиндистон, марказий осиё каби ўлкаларда вужудга келиб, сўнг эса ғарбга тарқалди. шуни мамнуният билан қайд этиш керакки, «бугунги европанинг холисликни ушлаган энг машҳур олимлари ғарбдаги қадим антик маданиятининг майдонга келишида хоразм сарҳадларида кўз очган зардуштийлик таълимотининг ҳал қилувчи таъсирини кўрадилар» . «аристотелдан уч-тўрт аср аввал хоразмда яратилган «авесто» китобида диалектика асослари изоҳлаб берилган. «…«авесто»да «фикр сўз – амал» тамойили билиш назарияси, гносеологиянинг замин тартибидан дарак беради … «авесто» жаҳонда кейинги ривожланиб кетган фалсафа соҳасидаги дастлабки асардир ҳамда барча фанларнинг бир жам ҳолатда, яъни интеграл кўринишда баён этган умумий қомусий китобдир» . “авесто” ҳам шарқ, ҳам ғарбда фалсафий фикр тараққиётига катта таъсир ўтказган асарлар қаторига киради. хусусан, буюк немис классик шоири гётенинг ижодида зардўшт таълимотининг таъсирини пайқаб олиш қийин эмас. унинг “зардўшт ҳақидаги гаплар” китоби орқали оврўпода зардўшт шахси кашф этилди . шарқ ва ғарб оламини юнон …
3
ажаси бўйича нисбатан юқорироқ даражада эди. бу ҳолат кўп жиҳатдан византия империясининг нисбатан турғун ривожланишига имкон берган. яқин шарқдаги форс давлати сосонийлар династияси даврида (iii-vii асрлар) янги куч-қудрат касб этган. олмонлар учун улар эгаллаб олган рим империясининг ғарбий ярмини ташкил этувчи мамлакатлар маданияти қандай аҳамиятга эга бўлган бўлса, форс давлати ва византия маданияти араблар учун шундай қимматга эга бўлган. яна шуни таъкидлаш зарурки, ўрта ер денгизи худуди тарихида нафақат эллинистик даврда, балки рим даврида ҳам яқин шарқ мамлакатларининг грек тилида гаплашувчи шарқий қисмида фалсафа ва фан лотин тилида гаплашувчи ғарбий қисмидагига қараганда кенгроқ тарқалган. у ерда афина ва александриядан бошқа илмий, фалсафий марказлар ҳам вужудга келган бўлиб, уларда кўп зиёлилар аристотелизм, платонизм, неоплатонизм ғояларини, шунингдек антик даврнинг қатор табиий-илмий таълимотларини муайян даражада муқаддаслаштирган ва тарғиб қилганлар. ана шундай марказлардан бири сурияда бўлиб, унда эллин маданияти яқин шарқ маданиятини билан тутушиб кетган. шуниси диққатга сазоварки, неоплатонизмнинг порфирий ва ямвлих каби вакиллари …
4
ён тилига (қисман форс тилига) таржима қилинишида ўз ифодасини топди. араб халифалиги даврида, айниқса бағдод халифалиги даврида бу жараён кенг қулоч ёйди ва чуқурлашди. бунга қулай шароит яратган бир қанча омиллар мавжуд. хусусан, халифаликда кучли давлат ҳокимяти мавжуд бўлиб, у илм-фанни системали, марказлашган тарзда тарқатиш ва ривожлантиришга имкон берарди. иккинчидан, яқин ва ўрта шарқ мамлакатларида мусулмончилик эътиқоди ва мафкураси ҳали догматлашишга улгурмаган эди. бунда ислом динининг илм-фанга нисбатан ижобий муносабати ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлган. яқин шарқ мамлакатларида viii-xii асрларда илм ходимларига катта ҳурмат ва эътибор билан қарашган. мана шундай шароитларга кўра бағдод халифалигига кирувчи мамлакатлар антик маданиятнинг ворисига айландилар. кўп миллатли бағдода антик дунё мутафаккирларининг асарларининг сурён тилидан араб тилига таржима қилиниши жараёни жадал суръатлар билан амалга оша бошлади. халифа маъмун даврида “донолик уйи” нинг ташкил этилиши бу жараённи янада тезлаштирди. шуни айтиш керакки, бағдод халифалигидаги олимларнинг жуда кўпчилиги келиб чиқишига кўра марказий осиёликлар эди. уларнинг илм-фан билан шуғулланиши …
5
усиятларини ўзида мужассамлантирган тарихий реалликдир. эллинистик маданиятнинг шаклланишида шарқ катта роль ўйнади. александр македонскийнинг ҳарбий юришлари давомида юнонлар ўрта осиёда ривож топган илм-фанни, айниқса фалакиёт, риёзиёт, тиббиётни , ўзига хос қишлоқ хўжалигининг мавжудлигини, ўзларига таниш бўлмаган экин экиш, ҳосил олиш усулларини кўрдилар. айниқса бир-бири билан алоқаси кам бўлган мустақил шаҳар-давлатлар тузуми шароитида яшашга ўрганган босқинчилар шарқда ягона давлат, йўлга қўйилган савдо алоқалари, шаҳарлараро яхши йўллар, умумий дин, ибрат олишга арзигулик яна кўп нарсаларнинг борлигини кўрдилар. умумий тил эса умумий маданият яратишнинг омили бўлди. юнонистонлик мутафаккир афлотун ўзининг асарида шундай ёзади: «биз эллинликлар варварлардан олган ҳамма нарсани ўзимизники қилиб олишимиз ва яна уни камолот чуққисига кўтаришимиз керак» . бундан шарқ халқларининг маданият, илм-фан соҳаси эришган ютуқларини салмоқли эканлигини унинг инсоният маданияти ривожлантиришдаги ўзига хос ўрнига эга эканлигини англаб олиш қийин эмас. минтақамизнинг араблар томонидан босиб олиниши иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ҳаётда бир қатор ўзгаришларга сабаб бўлди. хусусан, кўп ўтмай ғарбда испаниядан шарқда …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"марказий осиёда дунёвий илмларнинг карор топиши" haqida

1411373267_59242.doc марказй осиёда дунёвий илмларнинг қарор топиши режа: 1. марказий осиёда юнон фалсафий меросинанг тарқалиш шарт-шароитлари 2. марказий осиёда тарқалган юнон мантиқий таълимотлари ёшларимизни демократик руҳда тарбиялаш, уларни ҳар томонлама маданиятли, демократик жамият қуриш талабларига тўла жавоб бера оладиган, чуқур фикрлайдиган, ўткир зеҳнли, қобилиятли кишилар қилиб етиштириш вазифаси бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб масалалардан биридир. президентимизнинг фикрича, «асрлар синовидан ўтган, улуғ аждодларимиз бизга қолдирган маънавий мерос орқали тафаккуримизни замонавий-умумбашарий руҳ билан бойитиш ҳаммамизнинг долзарб вазифамиздир» . дарҳақиқат, истиқлолимиз фалсафаси, аввало, ўтган замонлар фалсафасининг ижобий ютуқларига таянади . буюк мутафаккирларимиз қолди...

DOC format, 239,5 KB. "марказий осиёда дунёвий илмларнинг карор топиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.