илмий билишнинг шакллари

DOC 109,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403957733_49479.doc илмий билишнинг шакллари илмий билишнинг шакллари режа: 1. гипотеза ва уни текшириш 2. кузатув натижалари, уларнинг келиб чиқиш интерпритацияси. тадқиқотчи ўзи тадқиқ этаётган предмет ёки ҳодисаларни урганишда илмий билишнинг турли методларидан фойдаланиш асосида маълум янги билимларни ҳосил қилади. бу янги билимлар ўзларининг пайдо бўлишидан то инсониятнинг назарий билимлари тизимлари – фанларга кириб келишгача, ҳар хил куринишларда бир қанча тараққиёт босқичларини босиб ўтади. илмий тадқиқот асосида пайдо бўлган янги билимларнинг ривожланишидаги турли куринишдаги бу босқичлар илмий билишнинг шакллари дейилади. илмий билишнинг бундай шаклларининг асосийларини илмий ғоя, муаммо, гипотеза, назария ва илмий олдиндан куришлар ташкил қилади. илмий ғоя илмий билишнинг биринчи шаклидир. ғоя - бу тадқиқот мақсадини, унинг йуналиши ва моҳиятини ифодалайдиган илмий билиш шаклидир. ғоя ўз табиатига кўра бирор фикрдир, у тадқиқотчи миясида унинг амалий ва назарий фаолияти асосида пайдо булиб, борлиқнинг тугри йки хато инъикосидир. илмий билишда ғоя муҳим роль уйнайди. маълум бир ғоя тугилмагунча, бирор сохада тадқиқот олиб …
2
қила бошлаганда туғилади. муаммонинг туғилиши ва қўйилиши илмий билиш жараёнининг энг муҳим моментларидан биридир. муаммони қуйиш – илмий билишда ишнинг ярмини ҳал қилиш демакдир. кундалик ҳаётда муаммони кўпинча савол ёки бирор масала билан аралаштириб қўллашади. илмий билишнинг шакли сифатида муаммо савол ва масалалардан фарқ қилади. кийин муаммони энг қийин, энг мураккаб масала ёки саволдир, дейишади. муаммо савол ёки масала билан, савол ёки масала муаммо билан боғлиқ булиши мумкин. лекин савол ёки масала муаммо эмас. савол ёки масаланинг ўзига хос хусусияти, муаммонинг ҳам ўзига хос жиҳатлари бор. савол ёки масаланинг ўзига хос хусусияти шундаки, саволга жавоб бериш, масалани ечиш доимо олдинги билим асосида амалга ошади. муаммода бундай эмас. муаммони олдинги ҳосил қилинган билимлар доирасида туриб ҳал қилиб бўлмайди. бунинг учун янги фактлар, маълумотлар туплаш, уларни янгича изоҳлаш, шу пайтгача мавжуд бўлган эски билим доирасидан чиқиш талаб қилинади. муаммолар ҳам ғоялар каби, ҳақиқий ва сохта (ёлгон) муаммолардан иборат бўлади. хақиқий муаммолар илмий …
3
рини нимага қаратиши, нимани излашини аниқлаб беради, унга ўз соҳасида бирон бир янгилик қилиш ёки яратишда ёрдам беради. гипотезалар, образли қилиб айтганда тадқиқотчининг доимий иш қуролидир. илмий билишда пайдо бўлган гипотезалар кейинги тадқиқотларда текширилиб, уларнинг хақиқатлиги тасдиқланади ёки хатолиги исботланиб рад этилади. гипотезани рад этиш учун унинг хатолигини исботловчи биргина илмий факт кифоядир. гипотезанинг хақиқатлиги исботланса, бундай гипотеза назарияга айланади. назария – илмий билишнинг энг юқори шаклидир. назария, дейилганда хақиқатлиги амалий ёки назарий жиҳатдан исботланган, борлиқнинг бирор бир соҳасига оид маълум ғоялар, қарашлар, қонунлар ва принципларнинг муайян тизими тушунилади. назария бирор фан соҳасига оид бўлиб, у маълум билимларнинг умумлаштирилиши асосида пайдо булади. илмий билишда назариянинг асосий вазифаси – амалиёт берган янги фактларни изоҳлаш, ўрганилаётган предмет ёки ҳодисаларнинг моҳиятига чуқурроқ кириш, рўй берадиган воқеа ва ҳодисаларни олдиндан кура олишдан иборат. ҳар бир назарий маълум соҳадаги илмий билимларнинг сўнгги натижаси сифатидаги билим шаклидир. лекин уни ҳеч қачон тугалланган, ўзгармас, абсолют билим, деб …
4
шахсий йўналтирилганлигига, қадриятлар системасига, дунёқарашига, қобилиятига асосланади. интуитив билиш, одатда киши бирор нарса ёки ҳодиса ҳақида муайян тасаввурлар ва билимларга эга бўлган, унинг фикри маълум муаммо ёки масалани ечилишига йўналтирилган, шу асосда ўз фикрини ривожлантираётган бир пайтда рўй беради. интуитив билиш ҳам инсон билиш жараёнининг муҳим жиҳатини ташкил қилади ва унинг борлиқни билишида муҳим роль ўйнайди. интуитив билиш ҳеч бир бевосита ҳиссий идроксиз ва мантиқий муҳокамасиз бирор бир янги тасаввур ёки янги фикрнинг бирданига, кутилмаганда туғилишидир. кейинги даврда олиб борилган тадқиқотлар интуитив билишнинг пайдо бўлиши инсон миясининг онгсиз ёки онг ости фаолияти билан боғлиқ эканлигини курсатмоқда. интуитив билишнинг табиатини ўрганган бу тадқиқотчилар интуитив билиш факти хақиқатан ҳам инсон билиш жараёнига хос эканлигини қайд қилишиб, унинг ҳиссий ва мантиқий билишлари билан боғлиқлиги, шу сабабли интуитив билишнинг бевосита сезиш, бевосита ҳис қилиш, бевосита идрок қилиш, бевосита янги фикрга бирданига келиш каби шакллари мавжудлигини айтишмоқда. аммо интуитив билиш кишининг олдинги тажриба, куникма, малака …
5
илмий ва амалий аҳамиятига таянади. тадқиқотнинг экспериментал асослари эса фаразни назарий ва экспериментал жиҳатдан текшириш ва фактларни аниқлашга, эмпирик ҳамда назарий умумлашмаларга, эксперимент методикасига асосланади. фараз (гипотеза) – бу ҳодиса ёки бир-бирига алоқадор ҳодисалар ўртасидаги қандайдир қонуният, сабаблар мавжудлиги тўғрисида (эгалланган билимларга асосланган ҳолда) билдирилган таҳминдир. масалан, таълим жараёнида бола психикасининг ривожланиши тўғрисидаги фактлар асосида юқори синф ўқувчилари ўсмирларга нисбатан ўтилган дарсларни яхшироқ эслаб қолиш имкониятига эгадирлар, уларнинг бу соҳадаги қобилиятлари кўпроқ даражада ривожлангандир, деган таҳминни айтиш (фаразни олға суриш) мумкин. ё бўлмаса, одам психикаси бутун бир таълим жараёни сифатида ривожланиб бориши ва фаолият кўрсатишини билиб олинганидан кейин нутқ ва тафаккурнинг ривожланиш даражаси ўртасида ўзаро алоқа мавжудлиги тўғрисидаги фаразни олға суриш мумкин. ёки гипотезага оид бошқа бир мисолни олайлик: киши ўз қадрини билиши шахснинг хусусиятларидан бири сифатида кишининг ўсмирлик ёшида кўпроқ даражада интенсивлик билан шаклланишини ҳамда ўсмирнинг ўзига ўзи қандай баҳо бериши кўп жиҳатдан теварак-атрофдаги кишиларнинг унга бўлган муносабатлари билан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"илмий билишнинг шакллари" haqida

1403957733_49479.doc илмий билишнинг шакллари илмий билишнинг шакллари режа: 1. гипотеза ва уни текшириш 2. кузатув натижалари, уларнинг келиб чиқиш интерпритацияси. тадқиқотчи ўзи тадқиқ этаётган предмет ёки ҳодисаларни урганишда илмий билишнинг турли методларидан фойдаланиш асосида маълум янги билимларни ҳосил қилади. бу янги билимлар ўзларининг пайдо бўлишидан то инсониятнинг назарий билимлари тизимлари – фанларга кириб келишгача, ҳар хил куринишларда бир қанча тараққиёт босқичларини босиб ўтади. илмий тадқиқот асосида пайдо бўлган янги билимларнинг ривожланишидаги турли куринишдаги бу босқичлар илмий билишнинг шакллари дейилади. илмий билишнинг бундай шаклларининг асосийларини илмий ғоя, муаммо, гипотеза, назария ва илмий олдиндан куришлар ташкил қилади. илмий ғоя илмий билишнинг бирин...

DOC format, 109,5 KB. "илмий билишнинг шакллари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: илмий билишнинг шакллари DOC Bepul yuklash Telegram