xxi аср бўсағасида геосиёсий мақсад ва устивор йўналишларнинг ўзгариши

DOC 108,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1403341608_44729.doc xxi аср бўсағасида геосиёсий мақсад ва устивор йўналишларнинг ўзгариши режа: 1. xix аср бусагасида геосиёсий максад. 2. устивор йуналишларнинг узгариши. "геосиёсат" тушунчаси дастурилаввалданоқ жаҳон мафку-равий жараёнлари билан боғлиқ бўлди. шу боисдан глобали-зация жараёнининг тезлашиши шарофати билан жаҳон мафку-равий манзарасининг ўзгариши ушбу тушунчанинг мазмунини бойитиб борди. боз устига, геосиёсий мақсадлар ва устувор йўналишлар ҳам янгиланиб борди. "геосиёсат" тушунчасини халқаро муносабатлар ва жаҳон мафкуравий манзараси призмасидан ўтказиб таҳлил этсак, бунга амин бўламиз. "геосиёсат" тушунчасини илк бор швед олими ва сиёсатдони р. челлен (1846-1922) қўллай бошлади. у мазкур терминни қудратли давлатни шакллантириш мақсадида амалга оширилган самарали сиёсатнинг асосий характеристикаси сифатида ишлат-ганди.1 унинг фикрини мантиқан давом эттирган немис тадқи-қотчиси ф. ратцель (1844-1904) эса геополитика деганда давлат сиёсати билан мамлакатнинг географик ҳолати ўртасидаги ўзаро алоқадорликни тушунди.2 мюнхендаги геополитика институти директори, генерал к. хаусхофер (1869-1946) "геосиёсат" тушунчасини бундай талқинлаш анъанасини қабул этиб, унинг империалистик таърифини шакллантирди. унинг тушунтири-шича, герман миллати учун муҳим бўлган макон германия …
2
ерал англия каби турли бошқарув шаклларига эга бўлган мамлакатлар тенг ҳуқуқлилик асосида кириши мумкин эди. бу мамлакатлардан фақат бир нарса – халқаро муносабатларда қабул қилинган қоидаларга амал қилиш талаб этиларди. хуллас, халқаро муносабатлар субъекти ўз мамлакатида исталган ижтимоий-сиёсий режимни ўрнатишга ҳақли эди, фақат жаҳон аренасида умумътироф этилган қоидаларни бузма-са кифоя. бироқ xx- асрнинг ўттизинчи йилларига келиб мил-латлар ва элатлар, мамлакатлар ва давлатлар ўртасидаги муно-сабатлар янги босқичга қадам қўйди. у ёки бу мамлакатнинг равнақи давлатдан ўз мамлакати миқёсидагина эмас, ўзга мамлакатлар миқёсида ҳам кенг кўламда ижтимоий фаолият кўрсатишни талаб қила бошлади. бунинг натижасида жаҳонда географик ҳудудлар учун кураш бошланиб кетди. бироқ энди географик ҳудудларни эгаллашнинг ўзи кифоя қилмас эди. эндиликда ўзга мамлакатларнинг эътирозига жавобан ўз мамлакатининг маълум географик ҳудудга бўлган даъвосини асослаб бериш ҳам зарур бўлиб қолди. кўриниб турибдики, халқаро муносабатлар геосиёсий мақсадлар ва йўналишларни ўзгартириб юборган бўлса, ўзгариб кетган геосиёсий мақсадлар халқаро муносабатларнинг ўзига акс таъсир кўрсатди. эндиликда геосиёсатнинг асосий …
3
и йилларида яққол намоён бўлди. шу боис иккинчи жаҳон урушининг унгача булган бошқа урушлардан (афтидан, xvi асрдаги салб юришлари бундан мустасно бўлса керак) асосий фарқи шунда бўлдики, унда анъанавий сиёсий-ҳарбий омиллар қаторида мафкуравий компонент ҳам ҳал қилувчи роль ўйнади. ушбу уруш нафақат географик ҳудудларни эгаллаш мақсадида, балки ўз турмуш тарзини, қадриятлари системасини, бошқарув шаклини, бир сўз билан айтганда, ўз мафкурасини бошқа халқларга сингдириш мақсадида ҳам олиб борилди. ажабланарли жойи шундаки, инсоният бошига мислсиз кулфат-лар келтирган ва яна келтириши мумкин бўлган немис фа-шизмига қарши бир-бирига ёт бўлган икки мафкура (социал реформизм ва коммунизм) тарафдорлари иттифоқ туздилар. ушбу иттифоқ ҳар иккала мафкура учун қайсидир маънода умумий бўлган компонентга асосланди. хусусан, бутун дунё пролетарларининг тенглигини эътироф этган коммунистик интернационализм инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликларини улуғлаган либерал байналмиллийлик билан ҳамоҳанг эди. фашистик мафкура эса айнан ана шу байналмиллийликни инкор этар ва национал-шовинизм ҳамда расизмни тарғиб этарди. иккинчи жаҳон уруши ниҳоясида германия ва унинг итти-фоқчиларининг тор-мор …
4
инг ўзи сиёсий ва иқтисодий системалар барқарорлиги ва мустаҳкамлигини синовдан ўтказувчи имтиҳонга айланди. икки қутбли дунё шароитида "шарқ" ва "ғарб" тушунча-ларининг ўзи мафкуравий ўлчов даражасига кўтарилди ва геог-рафик тушунчалардан сиёсий-мафкуравий категорияга айланди. айнан мафкуравий ўлчов икки қутбли дунёнинг асосий мезони бўлди. айнан мафкуравий ўлчов стратегик императив даража-сига кўтарилдики, жаҳоннинг бошқа мамлакатлари шу ўлчов асосида икки қутб - ссср ва ақш атрофида бирлаша бошла-дилар. шу сабабга кўра узоқ шарқда жойлашган япония ғарб дунёсининг таркибий қисмига айланди. албатта, жаҳоннинг уч дунёга бўлиниши ушбу нуқтаи назарга айрим ўзгартиришлар киритди. биринчи дунё деб евро-па ва шимолий америка, шунингдек япония ва осиёдаги иқ-тисодий тараққиётга эришган айрим мамлакатлар тан олинди. бу мамлакатлар капиталистик тараққиётнинг илғор эшелони эди. мазкур юртларнинг биринчи дунё деб аталишига жиддий сабаблар бор эди: улар ссср ташкил топгунига қадар шакл-ланиб бўлган ва европоцентрик дунёнинг олдинги ўринларини эгаллаб олган эдилар. гарчи совет иттифоқи жаҳон харитасида 1917 йилги октябрь инқилобининг шарофати билан пайдо бўлган бўлса-да, …
5
осиё мамлакатлари тараққиётнинг социалистик йўлини танладилар. шу кўйи жаҳон социалистик тизими дунёга келди. айни пайтда колониал империяларнинг инқирозга юз ту-тиши оқибатида жахон харитасида янги мустақил давлатлар вужудга келдиларки, улар ўзларининг ижтимоий-иқтисодий ва мафкуравий-сиёсий хусусиятларига кўра юқоридаги икки дун-ёнинг бирортасига ҳам мос тушмас эдилар. ушбу мамлакатлар қатор умумий хусусиятларга эга эдилар. иқтисодиётнинг қолоқлиги, ижтимоий-синфий таркибнинг заифлиги, қишлоқ хўжалигининг устиворлиги, миллий тадбиркорликнинг ривож-ланмаганлиги, анъанавий патриархал ва уруғчилик структура-ларининг сақланиб қолганлиги шулар жумласидандир. ушбу мамлакатларни юқоридаги икки блокдан ажратиш мақсадида учинчи дунё деб атай бошладилар. иқтисодий ва молиявий ёрдам илинжида учинчи дунё мам-лакатлари у ёки бу блок лидерларининг эътиборини жалб этиш учун мусобақага киришиб кетдилар. ссср ва ақш учун эса уш-бу ривожланаётган мамлакатлар ўзига хос саҳна вазифасини ўтадики, бу саҳнада ҳар бир томон ўз таъсирини ўтказиш учун мафкуравий ва сиёсий кураш олиб борди. ушбу кураш айрим ҳолларда локал ва минтақавий урушларга айланиб кетарди. масалан, хх асрнинг 60-йиллари ва 70-йиллари бошларида жануби-шарқий осиёда, 70-80 …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "xxi аср бўсағасида геосиёсий мақсад ва устивор йўналишларнинг ўзгариши"

1403341608_44729.doc xxi аср бўсағасида геосиёсий мақсад ва устивор йўналишларнинг ўзгариши режа: 1. xix аср бусагасида геосиёсий максад. 2. устивор йуналишларнинг узгариши. "геосиёсат" тушунчаси дастурилаввалданоқ жаҳон мафку-равий жараёнлари билан боғлиқ бўлди. шу боисдан глобали-зация жараёнининг тезлашиши шарофати билан жаҳон мафку-равий манзарасининг ўзгариши ушбу тушунчанинг мазмунини бойитиб борди. боз устига, геосиёсий мақсадлар ва устувор йўналишлар ҳам янгиланиб борди. "геосиёсат" тушунчасини халқаро муносабатлар ва жаҳон мафкуравий манзараси призмасидан ўтказиб таҳлил этсак, бунга амин бўламиз. "геосиёсат" тушунчасини илк бор швед олими ва сиёсатдони р. челлен (1846-1922) қўллай бошлади. у мазкур терминни қудратли давлатни шакллантириш мақсадида амалга оширилган самарали сиёсатн...

Формат DOC, 108,5 КБ. Чтобы скачать "xxi аср бўсағасида геосиёсий мақсад ва устивор йўналишларнинг ўзгариши", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: xxi аср бўсағасида геосиёсий ма… DOC Бесплатная загрузка Telegram