фалсафанинг асосий муаммолари

DOC 99,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403326043_44456.doc р е ж а : фалсафанинг асосий муаммолари режа: 1. фалсафанинг асосий муаммолари. 2. фалсафанинг антик талқини 3. фалсафанинг анъанавий талқини . 4. фалсафанинг замонавий талқини. 5. фойдаланилган адабиётлар . фалсафанинг асосий муаммолари мевали дарахтга кўп тош отадилар. асрлар давомида инсоният тафаккурининг энг аъло меваларини жамлаб келган, турли даврларда одамларни яшашга, ижод қилишга, бунёдкорликка ундаган фалсафа ҳам ана шундай тошлардан бенасиб қолмади. фалсафанинг мавжуд бўлиш ҳуқуқини инкор тошлардан бенасиб қолмади. фалсафанинг мавжуд бўлиш ҳуқуқини инкор этган фалам соҳибларининг асосий эътирози у тадқиқ этадиган муаммолар табиати билан боғлиқ. оппонентларнинг биринчи гуруҳи фалсафанинг инсоният тараққиётининг маълум бир босқичида жиддий аҳамиятга эга бўлганини инкор этмайдилар. лекин вақт ўтиб, унинг бағрида камол топган, вояга етган фан ижтимой онгнинг мустақил шаклиги айлангач, фалсафа ўрганадиган муаммо қолмади, бинобарин унга зарурият ҳам йўқ, деб уқтирадилар. бундай ёндашувга позитивизм “отаси” о.конт асарлариўда асос солинади. антик дунё натурфалсафанинг инқирозга юз тутаётганини, хусусий илмий билимлар мустақил характер касб этаётганини …
2
илмади. бундан кейинги инсоният тафаккурида учинчи босқич бўй кўрсатмоқда, бу даврда фалсафа позитив илм бағрига сингиб, йўқ бўлиб кетади, деб хулоса қилади у. иккинчи гуруҳ тарафдорлари фалсафани ўз муаммоларига мутлақо эга бўлмаган соҳа сифатида эътироф этадилар. улардан бири я.бруккер ўзининг “фалсафанинг танқидий тарихи” номли китоби муқовасига ўзпанжасини сўриб ётган айиқ панжасини туширтиради ва остида “ipse alimenta sibi” (“ўз-ўзини озиқлантиради”) деб ёзади. я.бруккер издошлари фалсафий муаммоларни беъмани, ўз предметига эга бўлмаган муаммолар, деб эълон қаладилар. тан олиш керакки, ҳар иккала гуруҳ вакилари бугун ҳам учраб турадилар. улар фалсафа объекти, предмети ва муаммоларига шубҳа билан қарашдан чарчамайдилар. бироқ фалсафанинг қарийб уч минг йилдан буён яшаб келаётганлигининг ўзи бу шубҳаларнинг ўзи бу шубҳаларнинг аҳмоқона эканлигини исботлайдими? жамият аъзоларининг, инсониятнинг бирор эҳтиёжига жавоб бермайдиган маънавият маҳсули шу қадар узоқ яшаши мумкинми? фалсафанинг ўзи ўрганадиган муаммоларга эгалигини, унинг ўзга ижтимоий онг шаклларидан, хусусан илмий онг ва фандан фарқини билиш учун фалсафий муаммолар табиатини, характерини аниқламоқлик, …
3
амонлар ўтиши билан шаклан ёҳуд мазмунан ўзгара борганлар. лекин, шунга қарамасдан, файласуфлар муҳокама этиб келган муаммолар ўртасида маълум узвийлик, уйғунлик, умумийлик сақланиб қолаверган. ана шу умумийлик фалсафий муаммолар динамикасидаги мантиқни аниқлаб олиш имконини беради. шундай қилиб, турли даврларда муҳокама этиб келинган ҳар қандай фалсафий муаммо одам ва олам ўртасидаги муносабатларга дахлдордир. хўш, турли даврларда “одам-олам” муносабатларига доир у ёки бу муаммонинг кун тартибига қўйилишига сабаб нима? гап шундаки, ҳар қандай фалсафий муаммо инсон дунёқараши, маънавий дунёси, эҳтиёж ва манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ифодаланади. маълумки, инсоннинг дунёқараши, эҳтиёж ва манфаатлари конкрет-тарихий характерга эга, яъни замонлар ўтиши билан ўзгариб боради. шу боисдан инсон ўз тажрибасига таянган ҳолда турли даврларда турли фалсафий муаммоларни долзарб санайди. ҳатто абадий муаммолар туркумига кирувчи қатор “экзистенциал” муаммолар (бахт-саодат, ҳаёт ва ўлим, ўлимдан холос бўлиш муаммолари) ҳам ўзига хос тарзда, кундалик тажриба асосида қўйилади. айтмоқчи, фалсафий билимларнинг табиий-илмий билимларидан фарқи ҳам шунда. “агар хусусий илмий билимлар ўз тараққиёти …
4
қат ва ҳато нима? эзгулик ва ёвузлик нима? бир қарашда бир-биридан ниҳоятда йироқ бўлган бу муаммолар умумий жиҳатига эга: инсон улар устида мулоҳаза юритаркан, ўзининг оламга муносабатини шакллантиради. хулласи калом, “олам-одам” муносабатларига доир турли фалсафий муаммоларнинг кун тартибига қўйилиши абадий фалсафий муаммоларнинг янгича тус олиши, энг аввало инсон дунёқараши, маънавияти ва эҳтиёжлари билан боғлиқ. бироқ бу ягона сабаб эмас. инсон ўзининг (табиатга, жамиятга, бошқа кишиларга) муносабатини ўз дунёқараши, эҳтиёж ва манфаатларидан келиб чиқиб белгилар, айнан шу сабабга кўра “олам-одам” муносабатлари туркумига кирувчи у ёки бу фалсафий муаммони биринчи планга чиқарар экан, ўз тарихий тажрибасига эга бўлган ижтимоий гуруҳлар ва синфлар ҳам шундай йўл тутадилар. ижтимоий гуруҳ ва синфлар ўзларининг оламдаги ўринларини, шу оламга муносабатларни ифодалаб берувчи мафкурага эҳтиёж сезадилар. ижтимоий-гуманитар фанларнинг ривожланиши ҳам олам билан одам ўртасидаги мураккаб муносабатларга доир янги ва янги фалсафий муаммоларнинг юзага келишига сабаб бўлади. ушбу муаммолар инсоннинг ижтимоий борлиғи, унинг кун сайин чигаллашиб бораётган ижтимоий …
5
га кўра юзага келади: 1) индивидуал-эксизтенциал сабаблар; 2) ижтимоий-синфий сабаблар; 3) илмий сабаблар; 4) бадиий-эстетик сабаблар. фалсафий муаммолар илмий характерга эга. лекин бундай фалсафий муаммолар ўртасида ҳеч қандай тафовут йўқ, деган хулоса келиб чиқмайди. улар орасида жиддий фарқлар мавжудки, фалсафий муаммолар табиатни яхши билиш учун бу масалага ҳам тўхталиб ўтиш керак. биринчи тафовут шундан иборатки, илмий муаммолардан фарқли ўлароқ, фалсафий муаммолар умумий характерга эга. улар оламни инсон борлиғини, инсоннинг оламга муносабатини яхлитлигича қамраб олишга интилади. фалсафий муаммолардан кенгроқ муаммо бўлиши мумкин эмас. шу боисдан ушбу муаммолар устидаги мулоҳазалар натижасида шаклланган тушунчалар ҳам (борлиқ, материя, руҳ, макон, замон, сабаб, ҳарака, алоқадорлик ва ҳк.) мазмунан кенглиги билан ажралиб туради. бу тушунчаларни исталган соҳага, исталган фаолият турига нисбатан қўллаш мумкин. айтайлик, “сабаб”, “макон” ва “замон” тушунчалари барча фанларда ишлатилади, бироқ бир фан бу тушунчаларни таърифлашга интилмайди. ваҳоланки, бирор нарсанинг юзага келиш сабабларини билиш нисбатан осон. лекин сабабийликнинг сабабини аниқлаш бағоят мушкул муаммо. бусиз …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"фалсафанинг асосий муаммолари" haqida

1403326043_44456.doc р е ж а : фалсафанинг асосий муаммолари режа: 1. фалсафанинг асосий муаммолари. 2. фалсафанинг антик талқини 3. фалсафанинг анъанавий талқини . 4. фалсафанинг замонавий талқини. 5. фойдаланилган адабиётлар . фалсафанинг асосий муаммолари мевали дарахтга кўп тош отадилар. асрлар давомида инсоният тафаккурининг энг аъло меваларини жамлаб келган, турли даврларда одамларни яшашга, ижод қилишга, бунёдкорликка ундаган фалсафа ҳам ана шундай тошлардан бенасиб қолмади. фалсафанинг мавжуд бўлиш ҳуқуқини инкор тошлардан бенасиб қолмади. фалсафанинг мавжуд бўлиш ҳуқуқини инкор этган фалам соҳибларининг асосий эътирози у тадқиқ этадиган муаммолар табиати билан боғлиқ. оппонентларнинг биринчи гуруҳи фалсафанинг инсоният тараққиётининг маълум бир босқичида жиддий аҳамиятга эга бўлга...

DOC format, 99,5 KB. "фалсафанинг асосий муаммолари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.