сюжет. конфликт. композиция

DOC 107,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662746721.doc сюжет режа: 1. сюжет ҳақида тушунча. 2. сюжет турлари. 3. сюжет компонентлари. 4. конфликт ва унинг турлари. 5. бадиий асар композицияси. сюжет (франц. — предмет, "асосга қўйилган нарса") бадиий шаклнинг энг муҳим элементларидан бири саналиб, бадиий асардаги бир-бирига узвий боғлиқ ҳолда кечадиган, қаҳрамонларнинг хатти-ҳаракатларидан таркиб топувчи воқеалар тизимини англатади. умуман, сюжетлилик бадиий адабиётнинг хос хусусиятларидан бири бўлиб, барча турдаги бадиий асарларда ҳам сюжет мавжуддир. фақат шуниси борки, ҳар бир турда, жанрда сюжет ўзига хос тарзда намоён бўлади. масалан, аксарият лирик шеърларда воқеалар тизими мавжуд эмас, бироқ уларда ўй-фикрлар, ҳис-кечинмалар ривожи кузатиладики, бу уларнинг сюжетини ташкил қилади. шунингдек, баъзан кичик ҳажмли ҳикоя ва новеллалардаги сюжет ҳам "воқеалар тизими" деган таърифга мувофиқ келмайди: бунда бир ҳаётий ҳолат ичидаги ўсиш, ривожланиш кузатилади (мас.: чўлпоннинг "тараққий", а.қаҳҳорнинг "бемор" ҳикоялари). шу хил ҳолатларни кўзда тутган ҳолда адабиётшуносликда воқеабанд сюжет ва воқеабанд бўлмаган сюжет турларини ажратилади. яна шуни айтиш керакки, айрим адабиётшунослар (мас., г.поспелов) фикрича, …
2
ишидир". бироқ, маълумки, барча бадиий асарларда ҳам характер ривожланишда, ўсиш ва шаклланишда кўрсатилмайди. мисол учун а.қаҳҳорнинг машҳур "ўғри" ҳикоясини олиб кўрайлик. маълумки, бу ҳикояда характерлар тайёр ҳолда берилади, воқеа давомида ривожланмайди, — сюжет бу ўринда воқеанинг ички ривожини намоён этади, холос. демак, м.горькийнинг сюжетга берган таърифи универсал бўлолмайди, у айрим типдаги асарларга (мас.,"қутлуғ қон","кеча ва кундуз") нисбатангина тўғри келади. модомики биз "сюжет" деганда эпик ва драматик асарларга хос сюжетни назарда тутарканмиз, унда сюжет асардаги "бир-бирига боғлиқ воқеалар тизими" ёки "конкрет ҳолат, битта воқеанинг ички ривожи сифатида тушунилгани тўғрироқ бўлади. шу билан бирга, сюжет воқеалари давомида персонажлар характерининг очилиши, шаклланиши ҳам бор нарса. фақат бунга сюжетнинг бадиий асардаги функцияларидан бири сифатида қараш ҳақиқатга яқинроқ, уни сюжетнинг моҳияти сифатида тушуниш хатодир. сюжетнинг бадиий асардаги функциялари ҳақида сўз кетганда, аввало, унинг асар проблемасини бадиий тадқиқ этишга имкон берадиган ҳаёт материалини уюштириб беришини айтиш керак. демак, сюжет асарда мавзуни шакллантиргани ҳолда, унинг қандай бўлиши …
3
нг муҳим функцияси — бадиий концепцияни шакллантириш ва ифодалашга хизмат қилишида намоён бўлар экан. бадиий асар сюжети персонажларнинг "ҳаракат"ларидан таркиб топади. маълумки, кенг маънода "ҳаракат" сўзи вақт бирлиги давомида кечувчи ҳар қандай жараённи англатади. сўзнинг биз ишлатаётган махсус маъноси ҳам моҳиятан шунга яқин: "ҳаракат" истилоҳи остида персонажларнинг макон ва замонда кечувчи хатти-ҳаракатлари ҳам, руҳиятидаги ўй-фикрлар, ҳис-кечинмалар ривожи ҳам тушунилади. демак, "ҳаракат"нинг ўзи икки турли экан. шунга мувофиқ, бу ҳаракат типларидан қайси бири етакчилик қилишига қараб сюжетнинг икки тури ажратилади: а) "ташқи ҳаракат" динамикасига асосланган сюжет ва б) "ички ҳаракат" динамикасига асосланган сюжетлар. ташқи ҳаракат динамикасига асосланган сюжетларда персонажларнинг муайян мақсад йўлидаги хатти-ҳаракатлари, кураш ва тўқнашувлари, ҳаётидаги бурилишлар тасвирланади, шу асосда уларнинг тақдирида, ижтимоий мавқеида муайян ўзгаришлар юз беради. содда қилиб айтсак, бу хил сюжетли асарларда воқеа тўлақонли тасвирланади, у ўз ҳолича ҳам бадиий-эстетик қиммат касб этади. келиб чиқиши жиҳатидан сюжетнинг бу тури қадимийроқ, халқ оғзаки ижодидаги сеҳрли эртаклар, ривоятлар, достонлар, …
4
мли қиссаларида воқеалар ўз ҳолича эмас, персонаж руҳиятидаги жараёнга туртки бериши жиҳатидан аҳамият касб этади. асар давомида персонажлар ҳаётида, тақдирида ёки ижтимоий ҳолатида эмас, унинг руҳиятидагина бурилишлар, ўзгаришлар содир бўлади. бадиий асарда тасвирланган воқеалар бир тизимга боғланар экан, улар орасида асосан икки турли муносабат кузатилади. сюжетдаги воқеаларнинг ўзаро муносабатига кўра хроникали ва концентрик сюжет турлари ажратилади. хроникали сюжетда воқеалар орасида вақт муносабати(а воқеа юз берганидан сўнг б воқеа юз берди) етакчилик қилса, концентрик сюжет воқеалари орасида сабаб-натижа муносабати(а воқеа юз бергани учун б воқеа юз берди) етакчилик қилади. келиб чиқишига кўра хроникали сюжетлар қадимийроқ саналади. хроникали сюжет қаҳрамон тақдирини даврий изчилликда, унинг характерини ривожланишда кўрсата олиши жиҳатидан устунлик қилади. шу боис ҳам катта эпик асарларда кўпроқ хроникали сюжет қўлланилади. сюжетнинг мазкур тури эпик кўламдорликни таъминлашга ҳам катта имкон яратади. зеро, бунда асосий сюжет билан ёндош ҳолда ёрдамчи сюжет чизиқларини ҳам юргизиш, жуда катта ҳаёт материалини қамраб олиш имкониятлари мавжуд. хроникали …
5
г мукаммал, асарнинг ўқишли ва қизиқарли бўлишига имкон беради. яъни, бу хил сюжет ўқувчи диққатини битта нуқтада тутиб туради, ўқиш жараёнидаги фаоллигини оширади. бунинг ёрқин мисоли сифатида детектив асарларни кўрсатиш мумкин. детектив асарларнинг аксариятида сюжет воқеалари конкрет ҳодиса атрофида айланади, ўқувчи хаёлини шу ҳодисанинг сабабларини, қай тарзда юз бергани билиш истаги эгаллайди, бу саволларга ўзича жавоб излайди, ўзи топган жавобнинг қай даражада тўғрилигини билмоқчи бўлади — буларнинг бари ўқувчини асарга боғлайди қўяди. концентрик сюжет нисбатан қисқа вақт ичида кечган воқеаларни қамраши, ёндош сюжет чизиқларини киритиш имкониятларининг камлиги билан ҳам ҳарактерланади. саналган хусусиятларни о.ёқубовнинг "муқаддас", "биллур қандиллар", "улуғбек ҳазинаси" каби асарлари мисолида кузатиш мумкин. айтиш керакки, сюжетларни юқоридагича икки турга ажратилса-да, бу икки турга хос хусусиятлар кўпроқ аралаш ҳолда зуҳур қилади. зеро, хроникали сюжет воқеалари орасида сабаб-натижа (олдин юз берган воқеа кейин юз берган воқеага қисман сабаб бўлиб келади) муносабати, концентрик сюжет воқеалари орасида вақт муносабати(натижа сабабдан кейин келади) кузатилиши табиий. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"сюжет. конфликт. композиция " haqida

1662746721.doc сюжет режа: 1. сюжет ҳақида тушунча. 2. сюжет турлари. 3. сюжет компонентлари. 4. конфликт ва унинг турлари. 5. бадиий асар композицияси. сюжет (франц. — предмет, "асосга қўйилган нарса") бадиий шаклнинг энг муҳим элементларидан бири саналиб, бадиий асардаги бир-бирига узвий боғлиқ ҳолда кечадиган, қаҳрамонларнинг хатти-ҳаракатларидан таркиб топувчи воқеалар тизимини англатади. умуман, сюжетлилик бадиий адабиётнинг хос хусусиятларидан бири бўлиб, барча турдаги бадиий асарларда ҳам сюжет мавжуддир. фақат шуниси борки, ҳар бир турда, жанрда сюжет ўзига хос тарзда намоён бўлади. масалан, аксарият лирик шеърларда воқеалар тизими мавжуд эмас, бироқ уларда ўй-фикрлар, ҳис-кечинмалар ривожи кузатиладики, бу уларнинг сюжетини ташкил қилади. шунингдек, баъзан кичик ҳажмли ҳикоя ва но...

DOC format, 107,5 KB. "сюжет. конфликт. композиция "ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.