озарбайжон адабиёти

DOC 69,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662746962.doc озарбайжон адабиёти озарбайжон адабиёти режа 1. озарбайжон халқи тарихи ва фольклори 2. видоий ва воқиф ижоди 3. “қўрқут ота китоби” ҳақида озарбайжон халқи тарихи ва фольклори. озарбайжон халқи кавказ ва кавказ ортида яшовчи халқлар орасида қадимий маданият тарихи ва бой адабиётга эга бўлган халқлардан биридир (озарбайжон тили туркий тиллар оиласига мансубдир). унинг халқ оғзаки ижоди ва ёзма адабиёт шаклида яратилган энг қадимги намуналарида одамийлик, ҳақиқат ва адолат учун кураш, меҳнатга муҳаббат ва қардош халқларга ҳурмат сингари олижаноб туйғулар ўз ифодасини топган. турли-туман адабий жанрларда яратилган халқ ишқий-қаҳрамонлик достонлари, эртаклари, маросим ва муҳаббат қўшиқлари, шунингдек, халқ латифалари ва мақолларидан иборат фольклор асарлари турли тарихий даврларда яратилиб, оғиздан оғизга кўчиб, бизгача етиб келган. булардан энг машҳурлари “қўрқут ота китоби”, “кўр ўғли” эпослари, “ошиқ ғариб”, “шоҳ исмоил”, “асли ва карам” ишқий достонлари, мелик-мамед ва кал аҳмад саргузаштларидан ҳикоя қилувчи кулгили-эртаклар, инсоний муҳаббатни олқишловчи тўртлик баётлардир.халқ оғзаки ижоди асарларини ёзиб олиш ва ўрганиш …
2
жон тилида ёзма адабиёт унча тараққий этмаган бир шароитда, она тилида ижод этилган йирик бадиий асар сифатида катта аҳамиятга эга. унинг 12 қиссасида ўғиз-туркий қабилаларнинг ўз мустақиллиги учун чет эл босқинчиларига қарши олиб борган курашлари тасвирланган. озарбайжонда vii-viii асрларда араб тили, 1х асрдан бошлаб эса форс тили расмий давлат тили ҳисобланганлиги туфайли исмоил яссор (vii аср),аҳмад табризий (х аср),баҳманёр алии бокуйи, хатиб табризий (хv аср) каби ўнлаб озарбайжон шоирлари ўз асарларини араб ва форс тилларида ёздилар.кейинчалик бу анъанани озарбайжон шоирларидан ҳоқоний-шервоний, низомий-ганжавий, муҳаммад фузулий ва мирзо фатали охундовлар ҳам давом эттирдилар.бу сўз санъаткорлари яратган асарлар табиий озарбайжон адабиёти маҳсулидир. чунки турли тарихий шароитда яшаб қалам тебратган бу шоирлар ижодида озарбайжондаги турли ижтимоий табақаларнинг ҳаётини акс эттириш асосий ўрин тутган эди. хi-хii асрларга келиб араб истилочилари таъсирининг кун сайин сусайиши натижасида озарбайжонда мустақил маҳаллий феодал давлатлари юзага келди. бу феодал давлатларда ўзига хос сарой адабиёти шаклланди, қасида ва ғазал жанрлари равнақ …
3
масалалари ҳақида қайғуриб, хаёл сурди. видодий ҳаётда жуда қийналиб яшади, у мавжуд сиёсий тузум билан келишолмади. шунинг учун унинг асарларида ҳасрат ва надомат мотивлари етакчи ўринда туради. шоирнинг “турналар”, “йиғлайсан” каби асарлари ва воқифга юборган шеърий мактубларида бу айниқса кўзга яққол ташланади. меҳнаткаш оилада туғилиб вояга етган, ўз ақл - идроки билан вазирлик даражасига кўтарилган мулло паноҳ ўғли воқиф ижодида эса асосан ҳаётбахш рух ҳукирон эди. шоир ҳаёт гўзаллигини мадҳ этиб, инсон шу дунёда ҳам бахтли яшаш мумкин деб, ўша даврдан тушкинлик кайфиятидаги шеьриятга қарши борди. мулло паноҳ воқиф озарбайжоннинг қозоқ районидаги салоқли қишлоғида туғилган. ёшлигида ўз даврининг машҳур олимларидан дарс олган. кейинчалик унинг оиласи шуша шаҳрига кўчиб борган. воқиф бу ерда ўқитувчилик қилган, тез орада унинг машҳур шоир билимдон ва донишманд киши эканлиги шуша хони иброҳимбекка етади. уни саройга ишга таклиф қилади. шоир иброҳимбек салтанатида бош вазир даражасига ишлашга муваффақ бўлади. тарихий воқеалар ва урушлар туфайли иброҳимбек шушани ташлаб …
4
улар билан бир қаторда ҳисоблаяпти. шоирнинг “боқ”, “кўрмадим” номли шеърларида ҳам адолатсиз замондан шикоят мотивлари кўзга ташланиб туради. воқиф ғазалларида асосан шарқ ғазалчилик анъанаси давом эттирилган.ишқ-муҳаббат мавзуидаги ғазаллар асосий ўринни эгаллайди.шоир бу ғазалларида дунёвий ишқни кўпроқ куйлайди. севиклим, бу назокатда гулу раънодан ортиқсан санобар, сарви шамшод, тўбийи зебодан ортиқсан. қошинг тоқин қўйиб, меҳробга мен қилмадим сажда, ки сен юз мартаба ул каъбайи улёдан ортиқсан. менам воқифману – фарҳод ила мажнундан аъломан, агар сенсан – ўшал ширин ила лайлодан ортиқсан. шоирнинг ушбу шеъри ҳам классик традицион жанрда ёзилган. унда қофия, радиф ва вазнлар маълум тартиб – қоидаларга риоя қилинган. лекин ғазалда маъшуқа сифатлари хатто каъбадан юз марта ортиқсан деб тавсифланаяпти. бу ўша даврда катта жасорат эди. бундай сўзларни мусулмон дунёсидаги шоирлар камдан-кам ишлатган. бу шеърлар қандайдир томони билан ўзбек халқининг исёнкор шоири машраб шеърларига ўхшаш жиҳатлари бор. « қўрқут ота китоби » ҳақида. дўстлик, биродарлик ҳамма замонлар учун муқаддас тушунчалардан бўлиб …
5
исиз ғарбу-шаркдаги уйғониш даврлари вужудга келармиди, йўқми? таржима асарлар шунчаки ўз-ўзидан пайдо бўлмай, бунинг учун ниҳоятда муҳим субъектив ва объектив факторлар, шарт-шароитлар бўлиши зарурлигини ҳам таъкидлаш керак. биринчидан, жаҳон адабиётининг, айтайлик, мукаммал ва нодир асарини ўз она тилига таржима этмоқ учун, авваламбор, мутаржим ўзидаги илоҳий салоҳият нуқтаи назаридан бу ишни амалга ошира олиш даражасига етган бўлиши керак. иккинчидан, таржима қилинаётган асардаги дард билан таржимон дардлари бир нуқтада учрашган ва уйғунлашган такдирдагина бу асар янги заминда ўзига хос машъала бўла олади. учинчидан, бу асар таржима қилинаётган халқ учун муайян хоҳишлар ҳосиласигина эмас, бамисли аслиятдаги каби эҳгиёж фарзанди бўлгани чоғдагина кутилган натижаларни бериши мумкин. «қўрқут ота китоби» жаҳон халклари оғзаки ижодида «манас», «алпомиш», «калевала»лар билан бир сафда туради. ҳозирги озарбайжон, туркман турк халқларининг аждодлари бўлмиш ўрта асрлардаги ўғузлар ҳаёти, тарихи бадиий акс эттирилган бу асарда ўрта осиёнинг бошқа туркий халқлари ҳаётига муштарак бўлган манзаралар, элементлар ҳам мавжуд. vi- viii асрлар мобайнида яратилиб, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"озарбайжон адабиёти" haqida

1662746962.doc озарбайжон адабиёти озарбайжон адабиёти режа 1. озарбайжон халқи тарихи ва фольклори 2. видоий ва воқиф ижоди 3. “қўрқут ота китоби” ҳақида озарбайжон халқи тарихи ва фольклори. озарбайжон халқи кавказ ва кавказ ортида яшовчи халқлар орасида қадимий маданият тарихи ва бой адабиётга эга бўлган халқлардан биридир (озарбайжон тили туркий тиллар оиласига мансубдир). унинг халқ оғзаки ижоди ва ёзма адабиёт шаклида яратилган энг қадимги намуналарида одамийлик, ҳақиқат ва адолат учун кураш, меҳнатга муҳаббат ва қардош халқларга ҳурмат сингари олижаноб туйғулар ўз ифодасини топган. турли-туман адабий жанрларда яратилган халқ ишқий-қаҳрамонлик достонлари, эртаклари, маросим ва муҳаббат қўшиқлари, шунингдек, халқ латифалари ва мақолларидан иборат фольклор асарлари турли тарихий даврла...

DOC format, 69,5 KB. "озарбайжон адабиёти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: озарбайжон адабиёти DOC Bepul yuklash Telegram