дунёни англаш ва билиш

DOC 144,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1663445910.doc дунёни англаш ва билиш режа: 1. онг, рухият, онгсизлик 2. ижтимоий онг, унинг шакллари ва даражалари 3. билиш фалсафаси. билишнинг босқичлари ва шакллари таянч тушунчалар: дунёни англаш, инъикос, психика, онг, тил, онгнинг тузилиши, ўз-ўзини англаш, «информацион портлаш» ижтимоий онг, индивидуал онг, одатий ва назарий онг, ижтимоий психология ва ижтимоий мафкура, миллий мафкура, ахборот дунёсининг глобаллашуви билиш, гносеология, билим, кундалик (эмпирик) билим, назарий билим, билиш объекти, билиш субъекти, ҳиссий билиш, мантиқий билиш, илмий билиш методлари, назария, ҳақиқат, нисбий ҳақиқат, мутлақ ҳақиқат онг нима? инсон азал-азалдан ўзигагина хос бўлган онгнинг нима эканлиги тўғрисида ўйлаб, баҳслашиб келади. бу баҳсларнинг бир жиҳати, онг табиат маҳсулими ёки инсон онги илоҳий яратилганми? деган масаладан иборат. иккинчи жиҳати эса, инсон дунёни доимо бир хил англаганми? яъни асрлар давомида инсон онги такомиллашиб келганми ёки ҳамон ўша-ўшами? деган муаммо билан боғлиқ. «ўзингни билсанг, оламни биласан», – деган эди суқрот. афоризмга айланиб кетган бу фикр ортида олам каби инсон …
2
об диний ва мифологик қарашлар доирасида берилган. онгни диний тушуниш уни илоҳий ҳодиса, худо яратган мўъжиза тарзида талқин қилишга асосланади. кўпгина динларда инсон онги буюк илоҳий ақлнинг миттигина акс этиши, унинг намоён бўлиш шакли тарзида тавсифланади. инсон танасидаги руҳ бизнинг истак ва фикрларимизнинг ташувчисидир. жон ўлиши билан онг ҳам ўлади. бундай қарашларнинг илдизи жуда қадимий бўлса-да, улар ҳамон ўзининг кўплаб тарафдорларига эга. зеро, у олам ва одамнинг яратилганлиги масаласи билан бевосита боғлиқдир. кимда-ким олам ва одам яратилганлигини тан олар экан, онг ҳам яратганнинг қудрати эканлигини тан олиши табиий. онг моддийликнинг мияда акс этиши деб тушунишда, унинг моҳияти инсон танаси фаолияти билан боғлаб талқин этилади. бундай қарашлар ҳам қадимий илдизларга эга. xviii асрга келиб онгни бевосита инсон мияси фаолияти билан боғлашга ҳаракат қилган қарашлар ҳам шаклланди. айни пайтда материалистик йўналиш номини олган бундай ёндашувлар доирасида онгнинг моҳиятини бузиб талқин қилиш ҳоллари ҳам пайдо бўлган. фалсафа тарихида «вульгар материализм» деб ном олган …
3
инг чуқурлиги ва кўламлилиги, ҳиссиётларимизнинг намоён бўлиши ёки бўлмаслиги интилишимиз — иродамизга бо²лиқ. ирода кучи оламни англаш жараёнида юзага келадиган ҳар қандай тўсиқларни енгиб ўтишга, кўзланган мақсад йўлида тинмай ҳаракат қилишга йўл очади. ирода табиатнинг инъоми эмас экан, уни тарбиялаш, камол топтириш шахс ҳаётида, унинг жамиятдаги ўз ўрнини топишида муҳим аҳамиятга эга. зеро, иродасизлик энг улуғ ният ва мақсадларни барбод қилибгина қолмай, инсоннинг тўғри йўлдан тойиб кетишига ва турли салбий оқибатларнинг келиб чиқишига олиб келиши ҳам мумкин. онг ва тил. тил онгнинг инсонгагина хослигини исботловчи омиллардан биридир. хўш, тил деганда ўзи нима тушунилади? тил, бу энг аввало, муайян белгилар тизими демакдир. аммо, тилнинг хусусиятларини шу билангина чеклаш тўғри эмас. негаки, муайян белгилар тизими ҳайвонларга ҳам хос, улар ёрдамида жонзодлар ўртасида муайян ахборот алмашинуви содир бўлади. айтайлик, кабутарларининг «муҳаббат» рақси, жонзодларнинг хавф-хатар пайдо бўлганда турли товуш — белгилар ёрдамида бир-бирини огоҳлантириши, айрим ҳайвонларнинг ўзи яшайдиган ҳудудни турли йўллар билан «чегаралаб» чиқиши …
4
онот олами эволюцияси билан бир пайтда такомиллашиб борганлигини исботламоқда. демак, тил йўқ жойдан, бирданига пайдо бўлиб қолмаган. онг инъикос шаклларнинг узоқ давом этган эвалюциясининг табиий ҳосиласи бўлганидек, у билан узвий боғлиқ бўлган инсон нутқи ҳам ахборот узатишга хизмат қиладиган белгиларнинг мураккаблашиб бориши жараёнининг зарурий натижасидир. демак, тил белгилар тизими сифатида келиб чиқишидан қатъий назар фақат инсонгагина хос ва у онг билан узвий боғлиқдир. негаки, тилда онг гавдаланади. тил ёрдамидагина онг кишининг ўзи ва бошқалар учун воқеликка айланади. тилда ифодаланаётган маъно — мазмуннинг англаниши инсоннинг умумий билим даражаси, қизиқиши, қобилияти, конкрет шароитдаги кайфияти каби омилларга ҳам боғлиқ бўлади. тил фикрлаш қуроли, мулоқот воситаси сифатида доимий такомиллашув жараёнини бошидан кечирмоқда. айни пайтда инсоният биз кундалик ҳаётда қўллайдиган табиий тил билан бир қаторда мулоқотнинг ранг — баранглигини таъминлайдиган, фикрни ифодалашга хизмат қиладиган ўзига хос имо-ишоралар рақс, мусиқа «тилига» ҳам эга. шундай бўлса-да, улар сўзга кўчгандагина англашилади, ундаги мазмун тушунарли бўлади. шу билан бирга …
5
из, бу миллатнинг руҳидир. ўз тилини йўқотган ҳар қандай миллат ўзлигидан жудо бўлиши муқаррар» . шундай экан, мустақиллик шароитида миллий тилимиз ривожига алоҳида эътибор берилаётганлиги миллий ўзлигимизни англашимизнинг ўтиш жараёнида миллий истиқболимизни белгилашнинг узвий қисми сифатида қаралмоғи лозим. ўз-ўзини англаш, унинг шакллари. инсон объектив воқеликни акс эттириш билан бир қаторда ўзи ҳақида фикр юритиш, руҳида кечаётган жараёнларни таҳлил қилиш, хатти-ҳаракатларини назарий таҳлил қилишдек қобилиятга ҳам эга. ўзини ўзгалардан ажрата билиш, ўзига муносабат, имкониятларини баҳолаш ўз-ўзини англаш сифатида намоён бўлади. ўз-ўзини англашда ўзини билиш, баҳолаш ва тартибга солишдек унсурларни ажратиш мумкин. бу унсурлар ўз-ўзини англашнинг соҳибига — субектига кўра фарқланувчи муайян шахс, ижтимоий гуруҳ, миллат, жамиятга хосдир. шахснинг ўз-ўзини англаши ҳақида гап кетар экан, у ўзини алоҳида организм, оила, ижтимоий гуруҳ, миллат, маданиятга мансублигини ва юқоридаги хусусиятларидан қатъи назар алоҳида ва бетакрор «мен» сифатида англашдек босқичларни босиб ўтишини таъкидлаш зарур. инсоннинг камол топиш жараёни, ўз-ўзини англашнинг ривожланиши ўзига хос характер касб …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "дунёни англаш ва билиш"

1663445910.doc дунёни англаш ва билиш режа: 1. онг, рухият, онгсизлик 2. ижтимоий онг, унинг шакллари ва даражалари 3. билиш фалсафаси. билишнинг босқичлари ва шакллари таянч тушунчалар: дунёни англаш, инъикос, психика, онг, тил, онгнинг тузилиши, ўз-ўзини англаш, «информацион портлаш» ижтимоий онг, индивидуал онг, одатий ва назарий онг, ижтимоий психология ва ижтимоий мафкура, миллий мафкура, ахборот дунёсининг глобаллашуви билиш, гносеология, билим, кундалик (эмпирик) билим, назарий билим, билиш объекти, билиш субъекти, ҳиссий билиш, мантиқий билиш, илмий билиш методлари, назария, ҳақиқат, нисбий ҳақиқат, мутлақ ҳақиқат онг нима? инсон азал-азалдан ўзигагина хос бўлган онгнинг нима эканлиги тўғрисида ўйлаб, баҳслашиб келади. бу баҳсларнинг бир жиҳати, онг табиат маҳсулими ёки инсон онги ...

Формат DOC, 144,5 КБ. Чтобы скачать "дунёни англаш ва билиш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: дунёни англаш ва билиш DOC Бесплатная загрузка Telegram