жамият ва шахс

DOC 66.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1663446051.doc жамият ва шахс режа: 1.жамият ва шахс. 2. жамиятнинг шахсга таъсири. 3. шахснинг жамиятга таъсири. 4. мустақил шахс. жамият ва шахс муносабатлари фалсафа тарихида турлича тахлил қилинган. аслида жамият ва шахс муносабатлари одам ва олам муносабатларининг бевосита давоми. одам зоти жамиятда, ижтимоий омиллар таъсирида шахс бўлиб шаклланади. одам табиатдаги энг олий тур, табиат эволюциясининг маҳсули. унда одам зотига хос барча хусусиятлар жамланган. одам эволюцион тараққиёт жараёнида инсон сифатида шаклланган. жамият, ижтимоий муносабатлар унинг инсон сифатида шаклланишига олиб келган. инсон – жамиятлашган (ижтимоийлашган) одам. инсон – ижтимоий-тарихий мавжудот. ана шу хусусияти билан барча бошқа тирик мавжудотлардан фарқ қилади. ундаги барча хислатлар, фазилатлар тарихий тараққиёт туфайли вужудга келган. индивид ўзига хос хислатлари билан бошқалардан фарқланадиган, алоҳида олинган одам. индивиднинг ўзига хос хислатларига: а) унинг табиати; б) руҳий ҳолати (характери, темпераменти, хаёлоти, хотираси); в) ўзига хос фикрлар тарзи киради. индивиднинг ўзигагина хос хислатлари – индивидуаллик тушунчасида ифодаланади. индивидуаллик: а) одамнинг бошқалардан фарқли, …
2
ддан иккинчи янги шахс босқичига ўтишига имкон яратади. шахс тушунчасида, аввалги мавзуда кўриб ўтганимиздек, инсонниг жамиятдаги ўрни, бажарадиган вазифалари ифодаланади. ҳар бир шахс – инсон, лекин ҳар бир инсонни шахс, деб атай олмаймиз. шахснинг шаклланиши ибтидоий ҳаётнинг емирилиши, хусусий мулкнинг пайдо бўлиши, кишилар орасида янгича ижтимоий муносабатларнинг шаклланиши ва тараққиёти билан боғлиқ. шахс ўзига хос ижтимоий хислатларга эга бўлган, қобилияти, онглилиги, мехнат ва ижтимоий-сиёсий фаоллиги билан жамиятга таъсир кўрсатадиган одам. шахс яхлитликни ташкил этувчи жамиятнинг алохида бўлаги, унда жамиятда мавжуд бўлган барча ижтимоий муносабатлар жамулжам. шахс бир-биридан ўз ички дунёси ва ижтимоий манфаатларига кўра фарқланадиган одам. жамият ва шахс орасидаги муносабат мураккаб характерга эга б.либ, бу жараён жамиятнинг инсонга ва инсоннинг жамиятга таъсирида намоён бўлади. жамиятнинг шахсга таъсири масаласи ижтимоий фикр тарихида хилма-хил қарашларни келтириб чиқарган. инглиз файласуфи джон локк (1632-1704 й.) инсон тугилганда, унинг онги «тоза тахтачага» ўхшайди. ёмон ижтиомий мухит ёмон нарсаларни ёзади ва ёмон одамнинг шаклланишига олиб …
3
намоён бўлади. шахснинг жамиятга таъсирининг миқёси унинг қандай шахс эканлигига боғлиқ бўлади. шахсларнинг уларга хос хусусиятларга кўра: а) оддий; б) талантли; в) буюк; г) гений турларини кўрсатиш мумкин. оддий шахснинг жамиятга таъсири асосан тор доирада – микромухитда бевосита сезилади. буюк шахслар, тарихий зотлар, генийлар ўз фаолияти билан жамиятга таъсир этиши, унинг хаётида чуқур из қолдириш субъекти даражасига кўтарилади. тарихий тараққиёт, унинг йўналишига буюк шахслар сезиларли даражада таъсир кўрсатадилар. жамият ва шахс орасидаги алоқадорликка ижтимоий-тарихий нуқтаи-назардан ёндошмоқ лозим. бу нарса, бир томондан шахснинг жамиятга таъсири турли даврларда ўзига хос намоён бўлишини келтириб чиқаради. иккинчидан, жамият турли даврларда шахс олдига турли вазифаларни қўяди. шунга кўра, шарқ маданиятида донолик, ботирлик, камтарлик одиллик қадрланган, қадимий юнонистонда ақлий баркамолликка эришиш юксак баҳоланган. саноатлашган жамиятда тадбиркорлик, ташаббускорлик қадрланган. жамият билан шахс орасидаги алоқадорлик шахсининг тарихий типларида ўз ифодасини топади: шахснинг тарихий типлари деганда: а) шахсий қарамлик; б) шахс мустақиллиги; в) эркин шахс назарда тутилади. шахсий қарамлик …
4
асослаш, эхтиёжлари доирасининг кенгайиши, маънавий эхтиёжлари билан боғлиқ эди. қулдорлик, феодализм даврида хосил қилинган қўшимча махсулотлар маънавий эхтиёжларни қондириш учун етарли эмас эди. шахс билан жамият орасида ўзаро муносабатнинг иккинчи босқичи капитализм даврида товар ишлаб чиқариш билан боғлиқ. бу босқич моддий қарамликка асосланган шахс мустақиллиги, деб юритилади. бир томондан, капитализм даврида жамиятга касб-ҳунарни эркин танлай оладиган, бир жойдан иккинчи жойга кўча оладиган эркин ишчи кучи керак. шу билан бир қаторда эркин мехнаткаш ўз иш кучини нарса, товар сифатида сотмоги ва унинг ўрнига ўзига керак бўладиган нарсаларни эркин олмоғи лозим. бу ишчи кучи товарга айланганлигидан далолат беради. эркин шахс постиндустриал жамиятга ўтиш жараёнида шакллана бошлади. бу жамиятда билим, ахборот, касбий маҳорат устувор ҳисобланади, хизмат кўрсатиш соҳалари жадал ривожлана бошлайди. қудратли моддий-техник база, тараққий этган ишлаб чиқарувчи кучлари бўлган билан бундай жамият шахс тараққиётининг моддий ва маънавий омиллари етилган бўлади. очиқ, эркин жамият эркин шахснинг шаклланиши учун бўлган зарурий шарт-шароитларни яратади. шахс …
5
уфлар ўз муносабатларини билдирганлар. рус файласуфи н.бердяевнинг фикрича, эркинлик туфайли инсон танлаш, саралаш имкониятига эга бўлади. лекин фақат танлашнинг ўзигина эркинликни таъминлаб бера олмайди. хақиқий эркинлик ифодкорликни тақазо этади. инсон эркинлигини ижодкорликдан, бунёдкорликдан ажратиш мумкин эмас. детерминистик концепция тарафдорлари эркинлик инсоннинг объектив заруриятни англаб олиш қобилияти, деб тушунадилар. эркинлик танлаш учун имконият мавжуд бўлган жойда вужудга келади. эркинлик инсоннинг ўз мақсадларига эришишининг мухим омили, унинг учун берилган имкониятдир. эркинлик тушунчасининг луғавий маъноси кишининг ўз истаги бўйича иш кўришдир. эркинлик, шахс эркинлиги волюнтаризм ва фатализм фалсафий йўналишларининг бош масаласидир. фатализм лотинча fatalis – тақдирга оид, деган маънони англатади. пифагорчилар, демокрит, ницше фангализм намоёндалари хисобланади. фатализм калом фалсафасининг энг мухим ақидаларидан биридир. фатализм хар бир ходиса ва инсоннинг барча хатти-ҳаракатлари тақдири – азалга боғлиқ, деб ҳисоблайди. фатализм инсон хеч нарсани ўзгартира олмайди, барча нарса, ходиса, жараёнлар мазмуни, йўналиши, окибатлари олдиндан белгиланган, деган ғояни илгари суради ва бу билан инсонни хеч қандай фаолият …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "жамият ва шахс"

1663446051.doc жамият ва шахс режа: 1.жамият ва шахс. 2. жамиятнинг шахсга таъсири. 3. шахснинг жамиятга таъсири. 4. мустақил шахс. жамият ва шахс муносабатлари фалсафа тарихида турлича тахлил қилинган. аслида жамият ва шахс муносабатлари одам ва олам муносабатларининг бевосита давоми. одам зоти жамиятда, ижтимоий омиллар таъсирида шахс бўлиб шаклланади. одам табиатдаги энг олий тур, табиат эволюциясининг маҳсули. унда одам зотига хос барча хусусиятлар жамланган. одам эволюцион тараққиёт жараёнида инсон сифатида шаклланган. жамият, ижтимоий муносабатлар унинг инсон сифатида шаклланишига олиб келган. инсон – жамиятлашган (ижтимоийлашган) одам. инсон – ижтимоий-тарихий мавжудот. ана шу хусусияти билан барча бошқа тирик мавжудотлардан фарқ қилади. ундаги барча хислатлар, фазилатлар тарихий та...

DOC format, 66.5 KB. To download "жамият ва шахс", click the Telegram button on the left.

Tags: жамият ва шахс DOC Free download Telegram