табиат – борлиқнинг ажралмас қисми

DOC 125.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1663534911.doc табиат – борлиқнинг ажралмас қисми режа: 1. табиат тушунчаси. табиий ва сунъий муҳит. («бирламчи» ва «иккиламчи» табиат). 2. табиат, жамият ва одамзот кооэволюцияси. 3. экологик муаммолар ва уларни хал қилиш йўллари. республикамизда экологик вазият. 4. кишиларда экологик онгни шакллантириш масалалари ва экологик тарбияни кучайтириш зарурияти. 1. бу мавзуда борлиқнинг ўзига хос таркибий қисми бўлган табиат, унинг ҳозирги аҳволи ва табиатни асраб қолиш долзарб масала эканини англаб олинишига эътибор қаратилади. табиат бениҳоят хилма-хил шакл ва кўринишларда бўлиб инсонни қуршаб турган моддий олам, бутун борлиқни ўз ичига қамраб олади. тор маънода тирик организмлар яшаши учун шарт-шароит бўлган ер, атмосфера ва бошқалардир. шу билан бирга инсоннинг ўзи ҳам табиатнинг бир бўлагидир. бу ўринда, биосфера – тириклик соҳаси, геосфера – ер соҳаси, ноосфера – ақл соҳаси, техносфера – санъат соҳаси демакдир. ана шу тушунчалар фалсафий мазмунини англаб олиш муҳимдир. инсон ҳаётида икки хил - табиий (бирламчи табиат) ва сунъий («иккинчи табиат») муҳитни фарқ …
2
фалсафий нуқтаи назардан фаҳмлаш, илмий билиш ва амалиётда катта аҳамият касб этади. табиат бениҳоят хилма-хил шакл ва кўринишларда бўлиб инсонни қуршаб турган моддий олам, бутун борлиқни ўз ичига қамраб олади. у кенг маънода олганда материя, коинот тушунчаларни ҳам ифодалайди. шарқ фалсафаси ва ислом таълимотида оллоҳ ҳамма нарсанинг ибтидоси, материяни ҳам, табиатни ҳам тангри таоло яратган, дейилади илмий фалсафа эса табиатнинг мавжудлиги инсонга, унинг онги ва сезгисига боғлиқ эмас, деб уқтиради. бундан миллион йиллар муқаддам ер шундай бир ҳолатда бўлганки, унда ўзининг сезгилари ва онгига эга бўлган инсон у ёқда турсин, ҳатто бошқа қар қандай жонли мавжудотларнинг ҳам яшаши учун ҳеч бир имконият бўлмаган. ер, қуёш системаси, умуман табиат ҳар қандай онгдан ташқарида ва унга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуддир. киши онги табиат тараққиётининг фақат муайян босқичидагина унинг маҳсули сифатида вужудга келган. онгдан ташқарида ва унга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлган табиатнинг на боши, на охири, на ибтидоси ва на интиҳоси бор. …
3
ида ҳам бироз бошқачароқ шаклда амалга ошади. ҳаёт табиат тараққиётининг маълум босқичидаги кўринишидир. жонли табиат моддий оламнинг кичик бир қисмини ташкил этгани учун унга хос хусусиятларни жонсиз оламга механик равишда ёйиб бўлмайди. илмий фалсафа жонли табиат билан жонсиз табиат ўртасида ўтиб бўлмайдиган тўсиқ йўқ, деб таълим беради. улар бир-биридан сифат жиҳатдан фарқ қилишига қарамай, бир-бири билан боғлиқ ҳамдир. жонли табиат абадий мавжуд бўлган эмас, балки жонсиз табиат тараққиётининг маълум бир босқичида, маълум объектив шароитлар асосида вужудга келган. жонли табиат билан жонсиз табиат асосида ҳам ягона моддий субстанция — материя ётади. демак, жонли табиат билан жонсиз табиат ўртасидаги боғланиш уларнинг бирлигида яққол кўринади. жонли табиат билан жонсиз табиат ўртасидаги моддий бирлик уларнинг кимёвий таркибида ҳам жуда аниқ кўринади. одам организимидаги кислород, углерод, олтингугурт, азот, калғций, фосфор, магний, натрий, калий, хлор, темир сингари элементларни жонсиз табиатда ҳам учратамиз. организмларни ташкил этувчи оқсил таркибида ҳам шундай элементлар бор. жонли табиат билан жонсиз табиат …
4
жиқатидан ҳозирги ҳайвон ва ўсимликларнинг энг соддалари бўлган. органик бирикмаларнинг бир неча миллион йил давом этган тараққиёти натижасида ҳайвонларнинг ҳозирги турлари вужудга келган. жонли табиат инсоннинг пайдо бўлиши учун ҳамма зарур шарт-шароитни ҳозирлайди. табиатнинг таркибий қисми бўлган одам жонли организмларнинг узоқ вақт давомида рўй берган тараққиётининг қонуний муқсулидир. одамнинг пайдо бўлишини жонли табиатнинг тараққиётидан ажратиб бўлмайди. инсон тараққиётининг илк босқичларида, одам табиатдан эндигина ажралиб чиққан кезларда жуда ночор ҳаёт кечирган, у табиат кучларига қарам бўлган, табиатнинг тайёр маҳсулотларини истеъмол қилиб кун кечирган. кейинчалик меҳнат туфайли, меҳнат қуроллари ясаш, моддий ва маънавий бойликларни яратиш асосида кишилик жамияти пайдо бўлди ва ривожланди. форобийнинг фикрича, "ҳар бир инсон ўз табиати билан шундай тузилганки, у яшашмоқ ва олий даражадаги етукликка эришмоқ учун кўп нарсаларга муҳтож бўлади, у бир ўзи бундай нарсаларни қўлга кирита олмайди, уларга эга бўлиш учун инсонлар жамоасига эҳтиёж туғилади... бундай жамоа аъзоларининг фаолияти бир бутун ҳолда уларнинг ҳар бирига яшаш ва …
5
ар моддий бойликлар яратиш, меҳнат қилиш асосида табиат кучларига таъсир этганлар, маданият тарихини, ижтимоий муносабатлар дунёсини яратишга муваффақ бўлганлар. тараққиётнинг энг қадим босқичида кишиларнинг табиат кучларига қарши олиб борган курашидаги катта ғалабаларидан бири оловни кашф этганликларидир. ана шу кашфиёт туфайли овқат пишириш, ишлаб чиқариш қуролларини тайёрлаш — ваҳший ҳайвонларни овлаш, совуқ иқлимли жойларда ҳам яшаш имконияти туғилди. темир тишли омочдан фойдаланиш орқасида кенг миқёсда деҳқончилик билан шуғулланишга йўл очилди. деҳқончиликнинг ривожланиши чорвачиликни юзага келтирди. одамлар моддий неъматлар ишлаб чиқариш натижасидагина табиат кучларини енгишга муваффақ бўлганлар. ҳайвон, паррандалар, ўсимликларни, ҳар хил гиёҳларни ейдилар, улар тирикчилик воситаларини табиатдан тайёр ҳолда оладилар. шунииг учун ҳам улар табиатга мутлоқ қарамдирлар. одам эса табиатга фаол таъсир кўрсатади. меҳнат ёрдамида инсон табиат кучларидан ўз мақсади йўлида фойдаланади. кишилар табиатидаги нарсаларни ўзгартириб меҳнат қуролларини ва тирикчилик воситаларини тайёрлайдилар. одамнинг ҳайвондан фарқ қиладиган муҳим томонларидан бири ҳам ана шунда. сиртдан қараганда баъзи бир ҳайвонлар меҳнат қилгандай бўлиб кўринади. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "табиат – борлиқнинг ажралмас қисми"

1663534911.doc табиат – борлиқнинг ажралмас қисми режа: 1. табиат тушунчаси. табиий ва сунъий муҳит. («бирламчи» ва «иккиламчи» табиат). 2. табиат, жамият ва одамзот кооэволюцияси. 3. экологик муаммолар ва уларни хал қилиш йўллари. республикамизда экологик вазият. 4. кишиларда экологик онгни шакллантириш масалалари ва экологик тарбияни кучайтириш зарурияти. 1. бу мавзуда борлиқнинг ўзига хос таркибий қисми бўлган табиат, унинг ҳозирги аҳволи ва табиатни асраб қолиш долзарб масала эканини англаб олинишига эътибор қаратилади. табиат бениҳоят хилма-хил шакл ва кўринишларда бўлиб инсонни қуршаб турган моддий олам, бутун борлиқни ўз ичига қамраб олади. тор маънода тирик организмлар яшаши учун шарт-шароит бўлган ер, атмосфера ва бошқалардир. шу билан бирга инсоннинг ўзи ҳам табиатнинг бир бўлаги...

DOC format, 125.0 KB. To download "табиат – борлиқнинг ажралмас қисми", click the Telegram button on the left.