сулейман юдаковнинг ижоди

DOCX 38 pages 3.4 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 38
2 курс иши сулейман юдаковнинг ижоди мавзусида тайёрлаган курс иши мундарижа кириш i боб. сулейман юдаковнинг хаёти ва ижоди 1.1. сулейман юдаковнинг хаёт йўли билан танишиш 1.2. композиторнинг ижодий маҳсули ii боб. сулейман юдаковнинг “майсаранинг иши” операси 2.1. “майсаранинг иши” операсининг тарихи билан танишиб чиқиш. 2.2. “майсаранинг иши” операсининг либреттаси 2.3. “майсаранинг иши” операсининг мусиқий тахлили хулоса фойдаланилган адабиётлар рўйхати кириш мавзусининг долзарблиги. бугунги кунда ўзбек мусиқаси ўқитиш услубиётининг долзарблиги, илмий аҳамияти яна бир амалий ифодавий қирраларига эга бўлди. жумладан, миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга асосланган, миллий руҳдаги мусиқий асарлар, ҳалқ оғзаки ижоди намуналари асосида дарслик ҳамда ўқув қўлланмалар барпо этиш янада жадаллашди. мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлоднинг мусиқий олами ва маданий савиясини юксалтириш, ёшларимизнинг миллий ва жаҳон мусиқа маданиятнинг юксак намуналаридан кенг баҳраманд бўлиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва шу асосда мусиқий салоҳиятни янада ривожлантириш, бу борада қадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича амалга ошириладиган вазифалар кўрсатилган. ёш авлоднинг мусиқий истеъдоди …
2 / 38
а алоҳида аҳамият берилди. айниқса, мусиқий таълим соҳасида ўқувчиларни тарбиялашда педагогик маҳорат кўникма ва билимларни безавол етказиш таъминланди. бунинг натижасида нуфузли илмий анжуманлар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. шу жиҳатдан ҳам бугунги кунда мусиқий таълим соҳаси асосида ўқувчиларни мусиқий билим бериш усуллари, воситаларини, эстетик гўзаллик имкониятларини очиш зарурияти алоҳида долзарблик касб этмоқда. чунки, мусиқа ижодиётининг касбий, профессионал жанрига оид назарий ва амалий билимларни, бадиий-мусиқий, эстетик тафаккурни шакллантиришда, маънавий-ахлоқий тарбиялашда долзарб муаммолардан ҳисобланади. мустақил республикамизда амалга оширилаётган иктисодий, ижтимоий, сиёсий, маънавий ва маданий жихатдан жаҳоннинг энг ривожланган мамлакатлари қаторидан ўрин олишида ўзининг ижобий натижаларини бермокда. 1992 йил 25 ноябрда ''маърифат" рўзномасида мусиқа таълим-тарбиясининг концепцияси лойихасида мусиқа таълимининг миллий ва илмий асослари, мазмуни, тузулиши, табакаланиши, мусиқа ўқитувчисига бўлган замонавий талаблар ва унинг илмий услубий таъминоти баён этилди. бугунги кунда ўзлигимизни англаш ўз такдиримиз ва фарзандларимиз истиқболини яратиш имкониятига эга бўлган, мустақил ўзбекистонда миллий маданиятимизни ўзига хослигини тиклаш, мактабларда ёшларни бадиий тарбиялаш ва камол …
3 / 38
ни ўқувчиларнинг мусиқий билим ва тажрибалари билан бирга уларда кузатувчанлик, хотирани тарбиялаш, образли тасаввур қилиш, ижодкорлик, мустақиллик ташаббускорлик бадиий ва мусиқий дид каби хислатларини ривожлантиришни таъминлайди. демак, ёш авлодни етук қилиб тарбиялашда мусиқий маданият дарслари ахамияга эга. мусиқий маданият дарслари ўқувчиларни ахлоқкий-эстетик тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади. улардаги гўзаликка бўлган хис-туйғуларини ўстиради мусиқа санъатига мехр-мухаббат қизиқиш уйғотади, она ватанни севишга, бир-бирини, катталарни хурмат қилиш, мехнатни табиатни севишга қадрлашга ўргатади хаётда ўз ўрнини топа олишга мадад беради. бунда ўқувчилар бир санъатни бутун нафосати билан ўрганишлари, мусиқани идрок этиш якка ва жамоа бўлиб қўшиқ куйлаш ва рақсга тушиш ижодкорлик малакаларини шакллантириш мусиқа тарбиясининг мақсади хисобланади. шунингдек, ўқувчилар иқтидорини ривожлантириш учун зарурий шарт-шароит яратиб бериш ва уларнинг бадиий ихтиёжларини қондириш мусиқа таълим тарбиясининг вазифасини ташкил этади. хозирги мусиқий таълим шуни кўрсатадики миллий мусиқа меросимизни мусиқа дарсларини ва синфдан ташқари мусиқа тарбия ахамияти катта. мусиқа дарсларини хаётга жорий этиш мақсадида умумий ўрта таълим мактаблари стандарти …
4 / 38
ва тожик халқ куйлари ҳамда замонавий оҳанг ва усуллар уйғунлиги, жанр жиҳатидан хилмахиллиги, ёрқин ва ҳаётбахш куйлари билан ажралиб туради. юдаков қаламига биринчи хажвий ўзбек операси, "майсаранинг иши", балет "насриддиннинг ёшлиги" ва "жонли аланга", қатор кантаталар, вокал-симфоник сюита, вокал-симфоник поемалар, қўшиқлар, романслар, камер чолғу асарлар, драматик спектакллар, кинофилмларга мусиқа ва бошқалар асарлар муаллифи. "майсаранинг иши" операси тошкент, самарқанд, ашхобод, душанба, бишкек, уфа, москва, лодз, полша театрларида саҳналаштирилган, симфоник асарлари қатор оркестрларнинг репертуаридан ўрин олган. унинг қўшиқдаридан "дугоналар", "давра қўшиғи", "жон ўзбекистон", "карнавал вальси" ва бошқалар қатор асарлари оммалашган. композитор 1951 – йили давлат мукофоти, 1977 – йили ҳамза номидаги ўзбекистон давлат мукофоти лауреати. 1.1. сулейман юдаковнинг хаёт йўли билан танишиш у збекистон халқ артисти, давлат мукофотлари совриндори, композитор юдаков сулаймон александрович xx аср ўзбек мусиқаси тарихида ёрқин ва теран из қолдирди. бу нодир истеъдод сохиби, атоқли композитор бутун хаёти ва ижодий фаолиятини ўзбек мусиқа санъатини ривожлантиришга бағишлади. у турли жанрларда …
5 / 38
оврўпача кийинган одам келиб ўтириб, этигини тозалаттирди ва мени гапга солди. оилавий аҳволимни ва кечки мактабга эндигина борга нимни билиб, мени 1928 йили етим болалар уйига жойлаштирди. менга оталик қилган одамнинг исми шарифини суриштирсам, ҳамзаҳакимзода ниёзий экан. етим болалар уйида маданий-маърифий ишлар яхши йўлга қўйилган эди. ўрта таълим мактабида менга ўхшаган ёши каттароқ бўлган болалар учун мухсус синф тагакил этилган эди. болалар уйида дамли чолғу асбоблар оркестри тузилган бўлиб, оркестр раҳбари менга флейта чалиш ва нотани ўргатди. у мусиқий қобилиятимни сезган бўлса керак, менга москвада ўқишга маслахат ва ёрдам берди. 1932 йили москва давлат консерваторияси қошидаги мусиқа «рабфак»нинг флейта синфига ўқишга кирдим. 1934 йили «рабфак»ни беркитишди ва консерватория қошида москва давлат мусиқа техникуми очилди. мени композитор м.ф.гнесиннинг гавсияси билан техникумнинг назарий, тарихий, композиторлик бўлими биринчи курсига қабул қилишди. техникумда дамли чолғу асбоблар оркестрига ҳам қатнашиб турдим. крмпозициядан аввал м.о.меснерда, икки йилдан сўнг м.ф.гнесинда сабоқ олдим. 1938 йили техникумни муваффақиятли битирдим. …

Want to read more?

Download all 38 pages for free via Telegram.

Download full file

About "сулейман юдаковнинг ижоди"

2 курс иши сулейман юдаковнинг ижоди мавзусида тайёрлаган курс иши мундарижа кириш i боб. сулейман юдаковнинг хаёти ва ижоди 1.1. сулейман юдаковнинг хаёт йўли билан танишиш 1.2. композиторнинг ижодий маҳсули ii боб. сулейман юдаковнинг “майсаранинг иши” операси 2.1. “майсаранинг иши” операсининг тарихи билан танишиб чиқиш. 2.2. “майсаранинг иши” операсининг либреттаси 2.3. “майсаранинг иши” операсининг мусиқий тахлили хулоса фойдаланилган адабиётлар рўйхати кириш мавзусининг долзарблиги. бугунги кунда ўзбек мусиқаси ўқитиш услубиётининг долзарблиги, илмий аҳамияти яна бир амалий ифодавий қирраларига эга бўлди. жумладан, миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга асосланган, миллий руҳдаги мусиқий асарлар, ҳалқ оғзаки ижоди намуналари асосида дарслик ҳамда ўқув қўлланмалар барпо этиш янада жада...

This file contains 38 pages in DOCX format (3.4 MB). To download "сулейман юдаковнинг ижоди", click the Telegram button on the left.

Tags: сулейман юдаковнинг ижоди DOCX 38 pages Free download Telegram