мумтоз араб адабиёти

DOC 66.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662747132.doc мумтоз араб адабиёти мумтоз араб адабиёти режа: 1. қадимги араблар ҳаёти. 2. жоҳилия даврига умумий таъриф. 3. қадимги араб шеърияти манбалари. араб тилининг бешиги -ватани - бу қизил денгиз, хинд океани, форс қўлтиғи оралиғига жойлашган арабистон ярим оролидир. бу ерда оролнинг катта қисминии сахро ва чўллар эгаллаган.бу ерда йил бўйи тўлиб оқадиган дарёлар йўқ. борлари ҳам жазираманинг зўридан ярим йўлда қуриб қолади. шунинг учун мамлакатнинг кўпчилик минтақаларида қурғоқчилик бўлиб туради. ёмғир жуда кам ёғади. у ҳам баъзи районларига, масалан, яманга ёғиб туради. шамолларга келсак, унинг шарқий майин «ас - сабо» шамоли, шимолий қисмида эсадиган арабий шамол урта ер денгизидан ёмғир олиб келади, жанубий шамол эса қишда жуда совуқ,ёзда жуда иссиқдир. улардан ташқари асосан марказий сахрода эсувчи даҳшатли «ас-самум» шамоли борки, у йўлидаги барча нарсаларни учириб,ҳавони эса куйдириб ўтади. арабистон ярим ороли бир неча қисмларга бўлинади. кадимий араб маданияти ўчоғи бўлган яман мамлакати, савдогарлар юрти-хадрамаут, денгизда сузувчилар ватани оман билан …
2
вийни жойдан-жойга кўчирувчи воситадир. хурмо сахродаги энг яхши ва кенг тарқалган ўсимликдир. унинг меваси ва сут- бадавий овқатининг энг мазалиси ҳисобланади. яна ундан «набиз» деган ичимлик тайёрлайдилар. арабистонда уй хайвонларидан от,эшак, қўй ва итлар бор. ёввойи ҳайвонлардан - бўри, сиртлон, охулар; сахрода илон, эчкиэмар кўп булади. араб тили ва араб ёзуви. жаҳон маданияти хазинаси, хусусан, жаҳон адабиёти ўрта асрларда араб тилида гуманитар ва табиий фанлар соҳасида яратилган қайтарилмас ижод намуналари билан бойитилган. араб тили илдизлари қадим-қадимларга бориб тақалади.қадимги ёзувлар эрамиздан илгариги y асрдан эрамизнинг iy асригача мавжуд бўлган. бу эса қадимги учта жанубий араб давлатлари - миней, сабей ва химъярийларнинг маданияти юқори бўлганлигидан дарак беради. кўпгина манбаларда қадимги арабларнинг ёзишни билганликлари ҳақида хабар берилади. лабид асарида тошга ўйиб ёзилган ёзувлар ҳақида, харис қасидасида эса бакр ва тағлиб қабилалари ўртасида ёзма (тинчлик шартнома)си тузилганлиги қайд этилади. бадавийлар - асл араб тилини ташувчилар бўлиб, шеър ёзишдек илоҳий кучга эга бўлганлар. саҳро ичкарисига …
3
д. қадимги арабларнинг тарихий ривоятлари “айём ал араб” (“арабларнинг кунлари”) номини олган. бу қадимий арабларнинг ўтган кунлари, ўзаро жанглари, қабилалараро тўқнашувлари, қасд олишлари, кўп йиллик урушлари ҳақида ёзилган ҳикоялардан иборат. бадавий кўчманчи шоирлар қабиладошлари орасида катта обрўга эга бўлган,чунки улар ўз қабиласининг қаҳрамонлик анъаналарини авлоддан - авлодга шеърий тарзда етказувчиси ҳисобланган. шоирлар ўз қабиласининг шон- шуҳратини тараннум этиш билан бирга унинг шарафини ҳимоя қилган ва улуғлаганлар. қабила душманларига қарши ўткир тиғли сўзлари билан курашганлар. бизгача етиб келган асарлари эса қувваи хофизаси кучли бўлган, минглаб сатрларни ёдда сақлаган ровийлар оғзидан,yiii аср ўрталаридан ёзиб олина бошлайди. бироқ жоҳилия даври шоирлари асарларининг кўп қисми изсиз йўқолган. исломдан илгариги машҳур шоирлар -имрул-қайс, тарафа, зухайр-ибн аби сулмо,ал- харис ибн хиллиз, амр ибн кулсум,антара ибн шаддод, лабид ибн робиаларнинг асарлари yiii- асрда ровий хаммод томонидан махсус тўплам қилиб йиғилган ва «ал- муъаллақот» деб ном берилган (луғавий маъноси-«шодага терилган дурлар») yiii аср иккинчи яримида олим муфаддал ад- …
4
риш лирик -рубобий қисми бўлиб,унда шоир ўзининг ички кечинмаларини севги изтироблари-ю,қувончлари,рашқ қийноқларию,ҳижрон азобларини таърифлайди. 2. васф - бу қисмда арабистон сахролари, унинг ажоийиб қайтарилмас табиати,жазирама иссиғи, шамол-у-бўронлари, гоҳида ёгадиган оби-раҳмат ёмғирлари, ўсимлик дунёси-ю, хайвонотлари, бадавий арабларнинг туну-кун йўлдоши, содик дустига айланган от ва туялари хамда кучиб кетган кабилалардан қолган манзил-маконларининг васфи таърифланади. табиат ва ўтган воқеалар васфи жуда чиройли бадиий тўқималар билан ўраб берилади.қасиданинг васф қисми эшитувчида асосий мавзуни куз унгида намоён этувчи бир кайфиятни вужудга келтиради. 3. фахр - бу бадавий шоирнинг ўз маъшуқасига етишиш учун қандай жасоратлар кўрсатгани, жанглардаги қаҳрамонликлари ва учкур туяси фазилатларини васф этувчи қисмидир. уларни шоир фахр билан мадҳ этади. 4. мадҳ - бунда шоир уз қабиласи,унинг оқсоқоллари, лашкарбошиларининг фазилатлари, қабиладошларининг насл- насаби,шон шуҳрати хакида куйлайди. 5. тардиёт-ов ҳақидаги қисм. 6. ҳамриёт -май ҳақида куйланади. 7. ҳикматлар. қасида жанридан ташқари яна жоҳилия даври шоирлари ҳижо-ҳажвия, рисо-марсия жанрларида ҳам ижод қилганлар. жоҳилия даври шеърияти ўзининг узоқ …
5
га эга булган аруз илми буюк араб халифалиги шеърияти вазнига айланади. аруз вазнида яратилган буюк шеърий мероснинг жуғрофияси испаниядан шарқий туркистонгача чўзилган араб аруз вазни форс, туркий (ўзбек, уйғур, қозоқ, туркман, озор, қирғиз, татар...) ва урду шеъриятининг асосий вазнига айланди - уларнинг устуни бўлди. жоҳилия даври шоирлари. ал-муҳалхил (тахминан 530 йил вафот қилган.) у машҳур имрул-қайснинг онаси бакр ва тағлиб қабилаларининг бошлиғи кулайбнинг укаси эди. ал-исфахонийнинг ёзишича, унинг исми адий бўлиб, мухалхил (нозик, ингичка) унинг лакабидир. “кушиклар китоби” даги маълумотга кура, шоир шеърларини араблар биринчи бўлиб қўшиқ қилиб ижро этганлар. у басуса туяси туфайли бўлган урушда фаол иштирок этган. у акаси кулайб вафотига марсиялар ёзган. уларда акасининг жангдаги жасорати, бағри кенглиги, бадавийларга хос қатъияти, сабр - матонатини тасвирланади, шоирнинг қайғу изтироблари хитоблар оркали изҳор этилади. турли жанрларда ижод қилган мухалхилга yiii аср шоири ал-фараздақ: “ал-мухалхил шоирларининг энг биринчиси”, деб таъриф берган экан. дастлабки жоҳилия даври шоирларидан яна бири шанфара (асл …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "мумтоз араб адабиёти"

1662747132.doc мумтоз араб адабиёти мумтоз араб адабиёти режа: 1. қадимги араблар ҳаёти. 2. жоҳилия даврига умумий таъриф. 3. қадимги араб шеърияти манбалари. араб тилининг бешиги -ватани - бу қизил денгиз, хинд океани, форс қўлтиғи оралиғига жойлашган арабистон ярим оролидир. бу ерда оролнинг катта қисминии сахро ва чўллар эгаллаган.бу ерда йил бўйи тўлиб оқадиган дарёлар йўқ. борлари ҳам жазираманинг зўридан ярим йўлда қуриб қолади. шунинг учун мамлакатнинг кўпчилик минтақаларида қурғоқчилик бўлиб туради. ёмғир жуда кам ёғади. у ҳам баъзи районларига, масалан, яманга ёғиб туради. шамолларга келсак, унинг шарқий майин «ас - сабо» шамоли, шимолий қисмида эсадиган арабий шамол урта ер денгизидан ёмғир олиб келади, жанубий шамол эса қишда жуда совуқ,ёзда жуда иссиқдир. улардан ташқари асосан...

DOC format, 66.0 KB. To download "мумтоз араб адабиёти", click the Telegram button on the left.

Tags: мумтоз араб адабиёти DOC Free download Telegram