ҳозирги давр ғарб фалсафаси

DOC 93,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1663609969.doc ҳозирги давр ғарб фалсафаси режа: 1. ҳозирги ва ғарб фалсафасининг асосий хусусиятлари ва ундаги йўналишлар 2. ниопозитивизм, технократик назария ва прагматизм ғоялари 3. экзистенциализм ва герминефтика фалсафаси 4. диний фалсафа. неотомизм маълумки, ҳамма замонларда ҳам фалсафа ўз даврининг долзарб муаммоларини ҳал этиш йўлларини топишга ҳаракат қилган. хх асрга келиб инсоният фан ва техника тараққиёти соҳасида улкан ютуқларни қўлга киритди. лекин шу билан бирга, айнан ушбу аср ижтимоий силсилалар, иккита жаҳон уруши, экологик инқироз, оғир йўқотишлар даври ҳам бўлди. бу эса фалсафий фикрнинг тараққиётида ўз аксини топди, унинг турли йўналиш ва оқимлари шуғулланган муаммоларнинг салмоғи, мақсад-муддаосини аниқ белгилади. бунинг натижаси сифатида, ҳозирги давр фалсафасида ниҳоятда хилма — хил оқим ва йўналишлар мавжуд. ўз навбатида бу илм-фан ва амалиётнинг ҳамда xix асрнинг иккинчи ярми ва ҳозиргача бўлган фалсафа илми ривожининг асосий хусусиятларини белгилайди. ҳозирги замон фалсафасининг энг асосий тамойиллари умуминсонийликнинг устуворлиги, унинг миллийлик билан уйғунлиги, демократик эркинликлар, инсон қадри, бирор таълимотни …
2
н масалаларни ҳал қилиш бошланди. анъанавий фалсафада ҳодисалар механика қонунлари асосида тушунтиришга ҳаракат қилинган бўлса, энди бундай таҳлил доирасидан четда қолган муаммолар ўрганила бошланди. бугунги кунга келиб кўпгина фалсафий оқимлар ўзларининг анъанавий фалсафага алоқадор эканликларини ҳамда улардан фарқ қилишларини таъкидлаш мақсадида, номларига «нео», яъни янги, замонавийлашган деган маънони англатувчи қўшимчани қўшганлар. масалан, неопозитивизм, неотомизм ва бошқалар шулар жумласига киради. фаннинг жамият ҳаётидаги ўрнини белгилаш ва унга нисбатан муносабатга қараб, замонавий фалсафий таълимотларни асосан икки йўналишга ажратиш мумкин. улардан бири — сциентизм (лот scientia — фан) яъни фан мавжуд барча ижтимоий муаммоларни ҳал этиши мумкинлигини илм-фан тараққиётининг доимий ижобийлигини асословчи фалсафий дунёқараш. сциентизм ғоялари, неопозитивизм, технологик детерминизм каби таълимотларнинг асосини ташкил этади. иккинчиси — антисциентизм, яъни фан тараққиёти жамият ҳаётига салбий таъсир кўрсатишини асословчи фалсафий дунёқараш. бундай дунёқараш экзистенциализм, франкфурт ижтимоий-фалсафий мактаби, рим kлубининг бир қатор тармоқларини, баъзи диний-фалсафий оқимларнинг фанга муносабатини ифодалайди. антисциентизм илм-фан тараққиётининг натижаларини назорат остига олиш, бу …
3
хатти-ҳаракатлари — ироданинг намоён бўлишидир. инсон фаолияти ҳам ақлдан бегона бўлган ироданинг натижасидир. шунинг учун инсон моҳияти ирроционал асосга эга. ақл эса тасодифийдир. инсон ҳаёти доимо айланиб турган ирода ғилдирагига боғлиқдир. шопенгауэр таълимотини давом эттирган немис файласуфи фридрих ницше (1844-1900) фикрича, «борлиқнинг энг чуқур моҳияти ҳокимиятга эришиш учун бўлган иродадир.» ницше инсон борлиғида махлуқлик ва холиқликни бирлашиб кетганини асослаб беришга ҳаракат қилди. унинг диёримизда бундан икки ярим минг йил муқаддам шаклланган зардуштийлик таълимотини ўрганиб яратган «зардушт таваллоси» асарида кучли шахсларни тарбиялаш ғояси илгари сурилган. у ўз ортидан иродасиз кишилар оммасини етаклашга қодир бўлган иродаси кучли шахсларни тарбиялаш тарафдори бўлган. ницшенинг цивилизация ва маданиятнинг сўниши ва барҳам топиши тўғрисидаги ғоясига асосланиб, 1918 йилда г. шпенглер «европанинг сўниши» деган асарини ёзади. ўтган аср охири олимлари ижтимоий инқироз ва маънавий турғунликдан чиқишнинг йўлини ғарбда классик фалсафий меросга мурожаат этишда ва уни қайта тиклашда кўрдилар. шу зайлда «орқага kантга» шиори остида неокантчилик, «орқага ҳегелга» …
4
иқод қўлланиши керак. лекин бу эътиқод кўр-кўрона, шунчаки ишонч бўлмай, балки мантиқан теран англанган эътиқод бўлиши керак. худонинг мавжудлигини фалсафа турли мантиқий усуллар орқали исбот қилиши лозим. шундай қилиб, фалсафанинг вазифаси динга хизмат қилишдан иборатдир. неотомистлар дунёни, жамиятни худо яратган, жамият тараққиёти худонинг режаси асосида боради, дейдилар. диний теология оқими бўлганлигидан неотомизм албатта, илоҳий қадриятларни устувор қўяди. аммо у дин ва унинг жамиятдаги ўрнига, ўзининг номи келиб чиқишига сабаб бўлган, фома аквинский замонидан фарқли ёндошади. фомадан кейинги давр европада христианликнинг софлигини сақлаш ғояси, аста-секин мутлақлашиб, ўрта аср ақидапарастлигининг маълум кўринишларидан бири-инквизицияга олиб келган эди. бу эса ҳурфикрлилик, илм-фандаги янгиликка қарши курашга айланиб кетган эди. лекин инсон ҳуқуқлари, фикр эркинлиги демократия белгисига айланган хх асрда бундай ўтакетган ақидапарстликка ўрин йўқ. неотомизм ҳозирги цивилизацияли дунёда цивилизациялашган таълимот сифатида майдонга чиқмоқда. ўз навбатида бу демократия устивор бўлган ҳаёт тарзига муайян даражада мос келади. неокантчилик xix аср ўрталарида шаклланган ва хх аср бошларида ривожланган …
5
тивизм, структурализм ва герменевтика каби фалсафий қараш намоёндалари мисол бўлади. неопозитивизм оқимининг йирик намояндалари kарнап, айер, рассел, витгенштейн ва бошқалардир. нео — янги; позитив — ижобий деган маънони англатади. непозитивизм ғарбда х1х асрнинг 20 — йилларида пайдо бўлган, асосчиси xix асрда яшаган огюст kонтдир. унинг фикрича, фалсафа аниқ фанлар тараққиётисиз мавжуд бўла олмайди. фалсафа — объектив реалликни эмас, балки аниқ фанлар қилаётган илмий, яъни ижобий (позитив) хулосаларни ўрганиб, таҳлил қилиб уларни мантиқан бир тартибга, системага солиши керак. kонт фалсафанинг ўзи мустақил равишда объектив дунё тўғрисида ҳеч қандай аниқ билимлар бериши мумкин эмас, у шу пайтгача йиғилган билимларни формал логика қонунлари асосида таҳлил этиши ва қайта баҳолаши, уни «абсолют ғоя, руҳ» тўғрисидаги ортиқча фикрлардан тозалаши керак ва янги фалсафани яратиши керак, деб таълим берган. неопозитивистлар верификация принципини илгари сурадилар (лот. veritas — хақиқат.) уларнинг фикрича, фақат тажрибада ўз тасдиғини топган билимгина ҳақиқийдир. лекин назарий, мавҳум билимларнинг ҳаммасини ҳам тажрибада эквивалентини топиш, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ҳозирги давр ғарб фалсафаси" haqida

1663609969.doc ҳозирги давр ғарб фалсафаси режа: 1. ҳозирги ва ғарб фалсафасининг асосий хусусиятлари ва ундаги йўналишлар 2. ниопозитивизм, технократик назария ва прагматизм ғоялари 3. экзистенциализм ва герминефтика фалсафаси 4. диний фалсафа. неотомизм маълумки, ҳамма замонларда ҳам фалсафа ўз даврининг долзарб муаммоларини ҳал этиш йўлларини топишга ҳаракат қилган. хх асрга келиб инсоният фан ва техника тараққиёти соҳасида улкан ютуқларни қўлга киритди. лекин шу билан бирга, айнан ушбу аср ижтимоий силсилалар, иккита жаҳон уруши, экологик инқироз, оғир йўқотишлар даври ҳам бўлди. бу эса фалсафий фикрнинг тараққиётида ўз аксини топди, унинг турли йўналиш ва оқимлари шуғулланган муаммоларнинг салмоғи, мақсад-муддаосини аниқ белгилади. бунинг натижаси сифатида, ҳозирги давр фалсафасида ни...

DOC format, 93,5 KB. "ҳозирги давр ғарб фалсафаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.