илк мустамлакачилик даври адабиёти

DOC 96.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662751970.doc илк мустамлакачилик даври адабиёти илк мустамлакачилик даври адабиёти режа: 1. даврнинг ижтимоий қиёфаси. 2. мустамлакачилик ва адабий-маданий ҳаёт. 3. янги давр адабиёти, унинг манбалари ва юзага келиши ҳақида. буюк соҳибқирон амир темур салтанат ва давлатни бошқариш қонун-қоидалари баён этилган тузукларида ўз ворисларига “миллатнинг дардига дармон бўлиш”, “заифларни қўриш ва йўқсилларни бойлар зулмига ташламаслик”ни уқтирганлар ҳамда “адолат ва яхшилик қилмоқ дастурингиз, раҳбарингиз бўлсин”, дея васият қилганлар. аммо унинг ўгитларига амал қилинмади. тахт, ҳокимият илинжида авж олган ўзаро ихтилоф ва ички курашлар, жангу жадаллар оқтбатида давлат заифлашиб, мамлакат инқироз ва парокандаликка юз тутди. бу xviii-xix аср ўрталаридаги марказий осиёнинг ижтимоий-сиёсий қиёфаси эди. у даврларда ўрта осиё халқлари ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан оғир таназзул дамларни бошдан кечираётган, миллат ва давлат қарамлик аҳволида эди. бирин -кетин миллат ва жамият бошқарувига даъвогар ҳокимият уч ерда - бухоро, хива, қўқонда якка-якка ҳолда ўз ҳокимиятини ўрнатди. давлатчиликдаги бундай бўлиниш охир-оқибатда давлатнинг кучсизланиши ва емирилишига, иқтисодий-сиёсий ҳаёт …
2
устамлакачилик сиёсати ҳукм сурди. истилочилар юрт бойликларини таладилар ва бу бойликлар русияга ташиб кетилди. мустамлакачилик ўлкада ерли халқларнинг маънавий қадриятларига - тили, дини, миллий урф-одатларига тажовуз қилди. воқеликнинг даҳшатларга воқеаларга тўла манзараси ўша давр тарихий-бадиий асарларида, хусусан, хива босқинини ўз кўзи билан кўрган муҳаммад юсуф баёнийнинг “шажараи хоразмшоҳий” китобида ҳам аниқ, равшан тасвирланади. дарҳақиқат, россия империяси турон элининг эрки, инсоний ҳуқуқларини поймол қилиб моддий бойликларини тортиб олиш билан ҳам чекинмай, ўлкамизнинг маънавий мулкини ҳам талон-тарож этиб, уларни пароканда ҳолига келтирди. хиванинг асоратга тушиши 1873 йилга тўғри келади. у пайтларда хива хони муҳаммад раҳимхон соний феруз аркда китоблар сақлайдиган махсус хоналар ажратган эди. “шажараи хоразмшоҳий”да келтирилишича, “кауфмон келиб, аркка кириб, тахти хоразмшоҳийда ўлтургандан” кейин хоразм хазинасидан жуда катта бойлик петербургга жўнатилади, қимматбаҳо нарсалар билан биргаликда, хон алоҳида сақлайдиган 300 жилддан ортиқ нодир қўлёзма китоб ҳам петербургга юборганлик воқеасидан баёний жуда қаттиқ ачинади. китобда бу воқеани юракдан норози ва ички таассуф билан …
3
ан, яҳудий заводчи бойларининг қўлига ўтди, пахтачилик ривожи чор ҳокимияти хазинасини бойитди. руслаштириш масаласи ҳам “олий мақомда” ҳал бўлди. русиядан юз минглаб мужиклар келтирилиб, ҳудудларга ўрнаштирдилар ва бир зумда рус шаҳар ва қишлоқлари пайдо бўлди. жумладан, петро-александровск (тўрткўл), скобелев (фарғона), черняевка (авлиёота) каби шаҳарлар шу тариқа вужудга келди. бундай маҳаллий аҳолини руслаштириш исломни издан чиқиши учун яхши восита бўла олар эди. чор маъмурларининг пинҳона мақсади ҳам шу эди. буюк миллатпарвар шоир абдулҳамид чўлпон шундай ёзган эди: кулган бошқалардир, йиғлаган менман, ўйнаган бошқалар, инграган менман эрк эртакларини эшитган бошқа, қуллик қўшиғини тинглаган менман. . . эркин бошқалардир, қамалган менман, ҳайвон қаторида саналган менман. бу сатрлар миллий, маҳаллий ва маънавий зулмларнинг оғриғидан чиққан ингроқ садо эди. туркистон миллий-озодлик ҳаракатлари. чор россияси ҳукуматининг ўтказган сиёсати туркистонликларнинг ўз миллий мустақилликлари, озодлик ва эрклари учун миллий озодлик ҳаракатларига сабаб бўлди. чунончи, 1870 йилда монғишлоқ қирғизларининг исёни, 1871 йилда эшон эшмуҳаммад бошчилигидаги сирдарё вилоятидаги чиқишлар, 1871 …
4
сабаб чор россиясининг халққа нисбатан олиб борган зўрлик ва адолатсиз сиёсати, миллий ва диний ҳуқуқларининг камситилиши ва таҳқирлаши бўлди. дукчи эшон бошлиқ қўзғолон қатнашчилари халқнинг миллий ҳуқуқларини каситмасликни ва тинч турмуш кечириш учун шароит яратишни оқ подшодан талаб қилиб чиқадилар. аммо пухта тайёрланмаган, жиддий ҳимояланмаган ва тўсатдан бошланган бу қўзғолон жуда тез ва шафқатсиз бостирилди. энг ёмони ва ачинарлиси, халқ учун ўзини фидо этган дукчи эшон номининг бадном қилиниши бўлди. дукчи эшон номи воқеа ва вазиятнинг моҳиятини тўлиқ англаб етмаган турли савиядаги “оми” кишилар онггига “фитначи” бўлиб кирганлигини қайсидир маънода тушуниш мумкиндир, аммо даврнинг илғор кишилари бўлган, раият томонида туриб ижод қилган муқимий ва завқийдек шоирларнинг ижодида бу сиймонинг салбий қаҳрамонга айланганлигини тушуниш қийин. бу эса собиқ совет давридаги тарих китоблари учун «дукчи эшон воқеаси»ни қора сиёҳларда ёзилишига асос бўлувчи ва “қўл келувчи» қўшимча «ҳужжат» бўлиб хизмат қилди. қўзғолон жисман мағлубиятга учраган, унинг раҳбарлари ва иштирокчилари қатли ом қилинган бўлса-да, …
5
нганини аниқ фактлар асосида шундай келтирадилар: “1868 йили самарқанд забт этилганида генерал абрамов дунёга машҳур усмон қуръонини санкт-петербургга жўнатди. генерал кауфман топшириғига кўра шарқшунос а.л. кун хива саройидан 300 нодир қўлёзмани олиб кетди. н. хаников бухородан 166 сара асарни, в.л вяткин самарқаддан 190 китобни шу мақсадларда йиққан эди” . шунга қарамай, бу даврда ўлканинг маданий-адабий ва ижтимоий ҳаётида маълум ўзгаришлар бўлди. бу ўзгаришлар, айниқса, тошкентда кўзга ташланди. 1870-йилда тошкентда кутубхона ташкил қилинди. турли маданий-илмий муассасалар вужудга келди, фан маориф ва маданият тараққиётида ҳам илгари силжишлар бўлди, масжид ва мадрасалар фаолияти илгариланди. бу ҳақида устоз б.қосимов қуйидаги маълумотларни берганлар: “1890-йили бухорода 217 масжид, 185 мадраса бор эди. 1917 йил 26 ноябрда қўқон шаҳрида 392 масжид, 40 мадраса қайд этилган. 1884 йили қримдаги боғчасарой шаҳрида исмоилбек гаспрали “усули жадид” деган янги ўқув усулига асос солади. 90-йилларда бу янги усул туркистонга етиб келади. 1893 йили исмоилбек гаспралининг ўзи бухорога келиб, амир билан учрашади …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "илк мустамлакачилик даври адабиёти "

1662751970.doc илк мустамлакачилик даври адабиёти илк мустамлакачилик даври адабиёти режа: 1. даврнинг ижтимоий қиёфаси. 2. мустамлакачилик ва адабий-маданий ҳаёт. 3. янги давр адабиёти, унинг манбалари ва юзага келиши ҳақида. буюк соҳибқирон амир темур салтанат ва давлатни бошқариш қонун-қоидалари баён этилган тузукларида ўз ворисларига “миллатнинг дардига дармон бўлиш”, “заифларни қўриш ва йўқсилларни бойлар зулмига ташламаслик”ни уқтирганлар ҳамда “адолат ва яхшилик қилмоқ дастурингиз, раҳбарингиз бўлсин”, дея васият қилганлар. аммо унинг ўгитларига амал қилинмади. тахт, ҳокимият илинжида авж олган ўзаро ихтилоф ва ички курашлар, жангу жадаллар оқтбатида давлат заифлашиб, мамлакат инқироз ва парокандаликка юз тутди. бу xviii-xix аср ўрталаридаги марказий осиёнинг ижтимоий-сиёсий қиёфаси...

DOC format, 96.0 KB. To download "илк мустамлакачилик даври адабиёти ", click the Telegram button on the left.