eviews эконометрик пакети

PPT 69 стр. 8,5 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 69
«ижтимоий-иқтисодий жараёнларни моделлаштириш ва башорат қилиш»фанидан эконометрик тадқиқотларда амалий эконометрик пакетлар: eviews дастурининг имкониятлари ва унинг иқтисодий таҳлилда қўлланилиши 1. eviews – эконометрик моделлаштириш дастури имкониятлари 2. eviews дастурини ишга тушириш 3. eviews дастурида маълумотларни киритиш ва юклаш 4. маълумотларни клавиатура орқали киритиш 5. дастурга маълумотларни импорт қилиш * 6. eviews дастурида кўпликдаги регрессиянинг классик чизиқли модели 7. тавсифий статистикалар таҳлили 8. корреляцион таҳлил 9. кўпликдаги регрессия моделини тузиш 10. тузилган модел сифатини таҳлил қилиш * * eviews фазовий маълумотлар (cross-section), вақтли қаторлар (time series), панел маълумотларни (panel data) таҳлил қилиш ва моделлаштириш, регрессион моделларни тузишга мўлжалланган эконометрик дастурий восита ҳисобланади. eviews эконометрик моделлаштириш ва таҳлил қилиш соҳасида ҳозирги кундаги энг оммавий ва юқори аниқликка эга бўлган дастурий воситадир. eviews – эконометрик моделлаштириш дастурий воситаси маълумотларни қайта ишлашнинг мураккаб ва тушунарли инструментларини таъминлайди. мазкур дастурий пакет ёрдамида таҳлил қилинаётган маълумотлар ўртасида статистик боғлиқликлар мавжудлигини аниқлаш мумкин ва кейин олинган боғлиқликлардан …
2 / 69
моделлаштириш дастурий воситасидан қуйидаги масалаларни ечишда фойдаланиш мумкин: - илмий ахборотларни таҳлил қилиш; - молиявий таҳлил; - макроиқтисодий прогнозлаш; - иқтисодий жараёнларни моделлаштириш; - бозорлар ҳолатини прогноз қилиш ва ҳоказо. * eviews – эконометрик моделлаштириш дастурий воситаси кимлар учун фойдали: - иқтисодий ва ижтимоий жараёнларни эконометрик моделлаштириш соҳасидаги илмий изланувчилар; - молиявий соҳадаги аналитиклар; - иқтисодий жараёнларни моделлаштириш билан шуғулланувчи маркетологлар ва бошқалар. eviews эконометрик моделлаштириш дастурида эконометрик таҳлилнинг кенг спектрдаги моделлари ва усуллари келтирилган. жумладан: arch, binary, censored, count, gmm, ls, nls, ordered, tsls, ml усуллари; lrm, grm, arima, logit, probit, tobit, var, ecm, vecm, pooled model моделлари. * * eviews дастури оддийлигига қарамасдан, унинг график имкониятлари аналитиклар, тадқиқотчилар, маркетологларнинг муваффақиятли ишлари учун маълумотларни тақдим этишнинг барча асосий форматларини таъминлайди (графиклар, диаграммалар ва ҳ.к.). eviews дастурининг қўлланиш соҳаси бизнеснинг замонавий назарияси ва амалиётининг барча жабҳаларини ўз ичига олади. eviews дастури турли типдаги маълумотлар билан ишлашга имкон беради, шунингдек, унинг …
3 / 69
сабаб-оқибат боғлиқликларининг танланган йўналишларини аниқ асослашга имкон беради. молиявий вақтли қаторларни прогнозлаш учун eviews дастури прогнозлашнинг анъанавий инструментларидан ташқари импулсларга жавоб бериш таҳлили ва шартли гетероскедастликни моделлаштиришдан фойдаланишга имкон беради. * eviews дастурини ишга тушириш * * eviews дастури қуйидаги 5 та соҳадан иборат. 1. дастурнинг номи акс эттирилган сарлавҳа. 2. дастурнинг асосий менюси. 3. буйруқлар ойнаси. 4. дастурнинг ишчи соҳаси. 5. статус қатори. eviews дастурида маълумотларни киритиш ва юклаш ҳар қандай эконометрик моделлаштириш пакетида ишлаш жараёни маълумотларни янгидан киритиш ёки мавжуд маълумотларни юклашдан бошланади. эконометрик моделлаштиришда фойдаланиладиган маълумотлар қуйидаги 3 турга бўлинади: 1) фазовий маълумотлар (cross-sectional data); 2) вақтли қаторлар (time-series data); 3) панел маълумотлари (panel data). * фазовий маълумотлар – бу бир даврда ёки вақт моментидаги турли хил объектларни характерловчи иқтисодий ёки ижтимоий ахборотлар тўпламидир. фазовий маълумотлар айрим бош тўпламдан олинган таланма тўплам ҳисобланади. фазовий маълумотларга мисол сифатида турли мамлакатларда аниқ бир йилда яим (ялпи ички маҳсулот), инфляция, …
4 / 69
аълумотларига мисол бўлиб, маълум бир тармоқ корхоналарининг хўжалик фаолияти бўйича ҳар йилда тўпланадиган кўрсаткичлари ҳисобланади. бу ҳолда биз бир хил корхоналарнинг бир вақтдаги ҳолати бўйича ҳамда бир хил иқтисодий кўрсаткичнинг турли вақт давомида ўзгаришлари тўғрисидаги маълумотлар массивига эга бўламиз. агар корхоналар тўплами йилдан йилга фарқ қилса, у ҳолда бу маълумотлар панел маълумотлари бўла олмайди. ушбу келтирилган маълумотлар турлари эконометрик моделлаштиришда кенг фойдаланилади. eviews дастурида мазкур маълумотларни қайта ишлаш бўйича етарли даражада инструментлар мавжуд. * маълумотларни клавиатура орқали киритиш eviews дастури юклангандан сўнг экранда қуйидаги ойна пайдо бўлади (13.2-расм): * 13.2-расмдан кўриш мумкинки, дастур дастлабки ишга туширилганда махсус ойна пайдо бўлиб, унда eviews ишчи файллари (eviews workfiles) билан ишлаш, дастур бўйича техник ёрдам (support) ва яқинда фойдаланилган файллар (recent files) рўйхати келтирилади. eviews дастуридан кейинчалик фойдаланилганда мазкур ойна пайдо бўлмаслиги учун show this screen on startup қаторидаги ˅ белгини олиб ташлаш лозим. ишчи файлга статистик маълумотларни клавиатура орқали киритиш учун eviews …
5 / 69
а юқорида келтирилган маълумотлар оралиғини танлаши мумкин. агар маълумотлар annual (йиллик) форматда бўлса, у ҳолда маълумотларнинг бошланғич йили (масалан, 2000) ва охирги йилини (масалан, 2015) киритиш зарур. бундай ҳолда дастур маълумотлар учун оралиқ интервалини (range) ажратади (13.4-расм). * * * маълумотларни киритиш учун, аввало, натижавий омил (ўзгарувчи) (y) ва таъсир этувчи омилларни (боғлиқ бўлмаган) (xi) белгилаб олиш керак. eviews дастурида кирилл алифбосида ўзгарувчилар номини киритиб бўлмайди. дастурга маълумотларни киритиш учун буйруқлар ойнасида data буйруғини киритиш керак. data буйруғини синтаксиси қуйидагича: data (натижавий омил) (таъсир этувчи омиллар). масалан, y натижавий омил, х1, х2, х3, х4 таъсир этувчи омиллар бўлсин. уларни ишчи файлга киритиш учун қуйидаги буйруқ берилади: data y x1 x2 x3. шунга эътибор бериш керакки, ўзгарувчилар ўртасида пробел бўлиши шарт. акс ҳолда дастур барча омилларни битта омил деб тушунади. eviews дастурида data y x1 x2 x3 буйруғи берилиб, ок кнопкаси босилгандан сўнг, маълумотларни киритиш учун қуйидаги ойна очилади (13.6-расм): * …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 69 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "eviews эконометрик пакети"

«ижтимоий-иқтисодий жараёнларни моделлаштириш ва башорат қилиш»фанидан эконометрик тадқиқотларда амалий эконометрик пакетлар: eviews дастурининг имкониятлари ва унинг иқтисодий таҳлилда қўлланилиши 1. eviews – эконометрик моделлаштириш дастури имкониятлари 2. eviews дастурини ишга тушириш 3. eviews дастурида маълумотларни киритиш ва юклаш 4. маълумотларни клавиатура орқали киритиш 5. дастурга маълумотларни импорт қилиш * 6. eviews дастурида кўпликдаги регрессиянинг классик чизиқли модели 7. тавсифий статистикалар таҳлили 8. корреляцион таҳлил 9. кўпликдаги регрессия моделини тузиш 10. тузилган модел сифатини таҳлил қилиш * * eviews фазовий маълумотлар (cross-section), вақтли қаторлар (time series), панел маълумотларни (panel data) таҳлил қилиш ва моделлаштириш, регрессион моделларни тузишг...

Этот файл содержит 69 стр. в формате PPT (8,5 МБ). Чтобы скачать "eviews эконометрик пакети", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: eviews эконометрик пакети PPT 69 стр. Бесплатная загрузка Telegram