амалий эконометрик моделлар

PPTX 36 sahifa 1,1 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 36
powerpoint template 11-мавзу. амалий эконометрик моделлар logo режа: ишлаб чиқариш функцияси тўғрисида тушунчалар. 1 ишлаб чиқариш функцияси турлари. 2 кобба-дуглас ишлаб чиқариш функцияси ва унинг характеристикалари. 3 1. ишлаб чиқариш функцияси тўғрисида тушунчалар тарихий жиҳатдан ишлаб чиқариш функциясини тузиш ва ундан фойдаланиш бўйича дастлабки илмий ишлардан бири – бу ақшда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши самарадорлигининг таҳлили бўйича қилинган. 1909 йилда митчерлих томонидан “минерал ўғит - ҳосилдорлик” муносабати ўртасидаги боғлиқликни аниқловчи эгри чизиқли ишлаб чиқариш функцияси таклиф этилган. унга боғлиқ бўлмаган ҳолда спиллман томонидан ҳосилдорликнинг кўрсаткичли функцияси таклиф этилган. кейинчалик улар асосида қишлоқ хўжалиги учун бир қатор агротехник ишлаб чиқариш функциялари тузилган ишлаб чиқариш функцияси назариясининг асосчиси бўлиб кнут виксел ҳисобланади, аммо у 1928 йил пол дуглас ва чарльз кобб томонидан ҳар томонлама текширилгандан кейин иқтисодиётга татбиқи бошланди. ҳозирги кўринишдаги ишлаб чиқариш функциясининг асосчилари бўлиб, америкалик иқтисодчи п.дуглас ва математик ч.кобб ҳисобланади. улар иқтисодиётни соддалашган ҳолда тасаввур қилиш мақсадида маҳсулот ишлаб …
2 / 36
қийматлари ҳисобланади. ишлаб чиқариш жараёнининг “қора қути” схемаси ишлаб чиқариш хом-ашё ва материаллар, xi капитал, k меҳнат, l тайёр маҳсулотлар, yi умумий ҳолда ишлаб чиқариш функцияси қуйидаги кўринишда ифодаланиши мумкин: бу ерда x1, x2,…, xn – сарфланаётган ёки фойдаланилаётган ресурслар қийматлари; y – ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажми. (11.1) y=f(x1, x2,…,xn) кўринишдаги ишлаб чиқариш функциясининг аналитик шакли ва ресурсларни танлаш ишлаб чиқариш функциясини спецификациялаш дейилади. реал ва эксперт маълумотларини модел учун ахборотга айлантириш, яъни статистик маълумотлар асосида регрессия таҳлили усули ёрдамида ишлаб чиқариш функциясидаги параметрларнинг сонли қийматларини ҳисоблаш ишлаб чиқариш функциясини параметрлаш дейилади. ишлаб чиқариш функциясининг ўрганилаётган реал жараёнга адекватлигини (мослигини) текшириш ишлаб чиқариш функциясини верификациялаш дейилади. ишлаб чиқариш функциясида омиллар сифатида қуйидаги ўзгарувчилар қатнашиши мумкин: 1) ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми (натурал ёки қиймат шаклида); 2) асосий капитал ёки асосий фондлар ҳажмининг қиймати; 3) меҳнат ресурслари ёки меҳнат харажатлари ҳажми 4) электр энергияси сарфлари; 5) ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган ускуналар сони ва …
3 / 36
ункцияларининг оддий турларидан бири – бу бир омилли ишлаб чиқариш функцияларидир. ушбу функцияларда боғлиқ ўзгарувчи бўлиб, ишлаб чиқариш ҳажми y ҳисобланади, у эса ўз навбатида ягона боғлиқ бўлмаган x ўзгарувчига боғлиқ бўлади. боғлиқ бўлмаган ўзгарувчи сифатида умумий ишлаб чиқариш харажатлари бўлиши мумкин. бир омилли ишлаб чиқариш функцияларига қуйидагилар киради: ушбу y=a0+a1x функция ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажмининг маълум ресурс харажатлари миқдорига боғлиқлигини ифодалайди. чизиқли бир омилли ишлаб чиқариш функцияси қуйидаги хусусиятлар билан характерланади: а) агар боғлиқ бўлмаган ўзгарувчи x нинг қиймати нолга тенг бўлса, у ҳолда ишлаб чиқариш ҳажми нолга тенг бўлмайди, чунки y=a0 (a0>0); б) маълум x ресурс харажатларининг доимий a1 (a1>0) миқдорга ортиши билан, ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажми y чегараланмаган ҳолда ўсади. 1) чизиқли бир омилли ишлаб чиқариш функцияси: 2) парабола кўринишидаги бир омилли ишлаб чиқариш функцияси: парабола кўринишидаги yi=a0+a1x+a2x2 (a0>0, a1>0, a2>0) бир омилли ишлаб чиқариш функциясининг хусусияти шундаки, x ресурс харажатларининг ортиши билан ишлаб чиқариладиган маҳсулот y …
4 / 36
арини кўриб чиқамиз. 1. ўзгармас пропорцияли омилли функция (леонтьев ишлаб чиқариш функцияси) қуйидаги кўринишга эга: а) m=1 бўлганда мазкур функция қуйидаги кўринишдаги математик дастурлаш масаласини ечишни кўрсатади: бу ерда y – оптималлаштирилувчи ўзгарувчи. б) функция бир жинсли ва омилларни алмашиш эластиклиги нолга тенг. 2. мультипликатив функция, кобба-дуглас функцияси: - омиллар бўйича ишлаб чиқариш эластиклиги доимийдир: - функция бир жинсли ва омилларнинг алмашиш эластиклиги бирга тенг: - ҳар бир омилнинг чекли унумдорлиги унинг ўртача унумдорлигига пропорционал: , 3. чизиқли функция: ушбу функция учун шартлар: - омилларнинг чекли унумдорлиги ўзгармас: , ва a0=0 бўлганда функция ноль қийматга эга бўлади. - a0=0 бўлганда функция бир жинсли биринчи даражадаги функциядир: - функция бир жинсли ва омиллар алмашиш эластиклиги чексиз: 4. аллен функцияси: қатъий қуйидаги шарт билан берилади: - чекли унумдорликлар ўсиш тезлиги ўзгармас ва функция бир жинсли: аллен функцияси a1, a2>0 бўлганда ҳар қандай омилнинг ҳаддан ортиқ ўсиши ишлаб чиқариш ҳажмига салбий таъсир этишини …
5 / 36
згармас пропорцияли омилли функция (леонтьев ичф) маҳсулот бирлигига фойдаланиладиган ресурсларнинг технологик нормалардан оғишига йўл қўймасликда детерминистик жараёнларда фойдаланилади. 2. мультипликатив кобба-дуглас ичф барқарор фаолият олиб бораётган ўрта кўламдаги объектларни моделлаштиришда фойдаланилади. 3. чизиқли функция (чизиқли ичф) турли технологиялардан фойдаланувчи йирик кўламдаги объектларни моделлаштиришда фойдаланилади. 4. аллен функцияси (аллен ичф) бир омилнинг ҳаддан зиёд ортиши ишлаб чиқаришга салбий таъсир кўрсатувчи ишлаб чиқариш жараёнларини ифодалашда фойдаланилади. одатда кичик кўламдаги объектларда қўлланилади ичф номи ичфнинг математик шакли қўлланиш соҳаси 5. омилларни алмашишининг ўзгармас эластикли функцияси (ces функцияси) омилларни ўзаро алмашиши бўйича маълумотлар мавжуд бўлмаган ишлаб чиқариш жараёнларида қўлланилади. 6. омиллар алмашишининг тўғри чизиқли эластикли функцияси (les функцияси) турли технологиялардан фойдаланувчи йирик кўламдаги объектларни моделлаштиришда фойдаланилади. 7. солоу ёки хилхорст функцияси (солоу ичф) омилларни ўзаро алмашиш бўйича маълумотлар мавжуд бўлмаган ишлаб чиқариш жараёнларида қўлланилади. 3. кобба-дуглас ишлаб чиқариш функцияси ва унинг характеристикалари ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган ресурслар самарадорлигини аниқлашда икки омилли ишлаб чиқариш функцияларидан фойдаланилади. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 36 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"амалий эконометрик моделлар" haqida

powerpoint template 11-мавзу. амалий эконометрик моделлар logo режа: ишлаб чиқариш функцияси тўғрисида тушунчалар. 1 ишлаб чиқариш функцияси турлари. 2 кобба-дуглас ишлаб чиқариш функцияси ва унинг характеристикалари. 3 1. ишлаб чиқариш функцияси тўғрисида тушунчалар тарихий жиҳатдан ишлаб чиқариш функциясини тузиш ва ундан фойдаланиш бўйича дастлабки илмий ишлардан бири – бу ақшда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши самарадорлигининг таҳлили бўйича қилинган. 1909 йилда митчерлих томонидан “минерал ўғит - ҳосилдорлик” муносабати ўртасидаги боғлиқликни аниқловчи эгри чизиқли ишлаб чиқариш функцияси таклиф этилган. унга боғлиқ бўлмаган ҳолда спиллман томонидан ҳосилдорликнинг кўрсаткичли функцияси таклиф этилган. кейинчалик улар асосида қишлоқ хўжалиги учун бир қатор агротехник ишлаб чиқариш функ...

Bu fayl PPTX formatida 36 sahifadan iborat (1,1 MB). "амалий эконометрик моделлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: амалий эконометрик моделлар PPTX 36 sahifa Bepul yuklash Telegram