иқтисодий эконометрик моделлар

DOCX 14 pages 195.9 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 14
17-мавзу. амалий эконометрик моделлар 17.1. иқтисодий ўсиш жараёнини ишлаб чиқариш функциялари ёрдамида тадқиқ этиш. 17.2. ишлаб чиқариш функцияларининг характеристикалари. 17.3. талаб ва таклифнинг эконометрик моделлари. 17.4. макроиқтисодий эконометрик моделларнинг турлари ва уларни иқтисодий таҳлилда қўлланилиши. таянч иборалар: иқтисодий ўсиш, ишлаб чиқариш функциялари, кобба-дуглас функцияси, талаб ва таклифнинг моделлари, солоу функцияси 17.1. иқтисодий ўсиш жараёнини ишлаб чиқариш функциялари ёрдамида тадқиқ этиш ишлаб чиқариш жараёни кузатилаётганда кўриш мумкинки маҳсулот ишлаб чиқаришда хом-ашё, иш кучи, техника воситалари, электр энергияси, асосий фондлар ва бошқа ресурслар бевосита қатнашади ва маҳсулот ҳажмига таъсир этади. ишлаб чиқарилган маҳсулот билан унга сарфланган ресурслар орасидаги боғланишни ишлаб чиқариш функцияси орқали кўрсатиш мумкин. умумий ҳолда ишлаб чиқариш функцияси қуйидаги кўринишда ифодаланади. y = f ( x1, x2,..., xm), бу ерда y - ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори; хi – ресурслар сарфи. иқтисодий жараёнларни моделлаштиришда асосий босқич – бу функция ва омиллар ўртасидаги алоқа шаклларини танлашдир. бунга ёки текширмай мантиқий фикрларга асосланиб …
2 / 14
оҳияти шундай параметрларни топишдан иборатдирки, унда функциянинг ҳисобланган қийматлари билан унинг ҳақиқий қийматлари ўртасидаги фарқ квадратлари йиғиндиси энг минимал бўлиб, қуйидагича ифодаланади: регрессия тенгламаси тўғри танланган бўлса, боғлиқликнинг назарий формаси ўрганилаётган алоқа қонуниятларини жуда аниқ акс эттиради. ишлаб чиқариш функциялари математик тасвирлаш типига кўра чизиқли, даражали, параболик, кўрсаткичли ва ҳоказо бўлиши мумкин. бу функцияларнинг баъзиларини кўриб чиқамиз. 1. чизиқли функция: бу функция бир жинсли бўлиб, омил-далилларнинг доимий лимитли самаралилиги билан характерлидир. умуман иқтисодиёт учун чизиқсиз алоқа ҳам характерли бўлиб, маълум доиралардагина чизиқли кўринишга келтирилади. 2. даражали функция: , бу ерда у - ишлаб чиқарилган маҳсулот; х - ишлаб чиқариш ресурслари сарфи; b - ишлаб чиқариш самарадорлигининг ўзгариш кўрсаткичи; а - эркин параметр. мазкур функция қўшимча маҳсулотнинг қўшимча харажат бирлигига нисбатан доим ўсиб ёки камайиб боришини назарда тутади, бироқ у қўшимча маҳсулотнинг айни бир вақтда камайиши ва ўсиб боришига йўл қўймайди. буни функциянинг биринчи тартибли ҳосиласида кўриш мумкин: . 3) кобба-дуглас …
3 / 14
жараёнларни баён қилишда универсал қўлланилишини белгилайди. 17.2. ишлаб чиқариш функцияларининг характеристикалари ишлаб чиқариш функциясини ўрганишда айрим ишлаб чиқариш омилларининг самарадорлигини баҳолаш, бир хил омилларнинг бошқа омиллар ўрнини босиши, техника тараққиёти каби муаммолар пайдо бўлади (бунда кўп ҳолларда кобба-дугласа типдаги икки омилли моделдан фойдаланиш мумкин). бу ерда k - ишлаб чиқариш фондларининг ҳажми; l - меҳнат сарфлари; - ҳисобланадиган параметрлар. ишлаб чиқариш функиясидаги омилларнинг самарадорлиги функциянинг ҳар бир ўзгарувчи бўйича биринчи тартибли ҳосиласи функцияси билан аниқланади. хусусий ҳосила бошқа омилнинг миқдори ўзгармас бўлса, омил учун қўшимча маҳсулотни ифодалайди. бинобарин, энг сўнгги самарадорлик ишлаб чиқариш фондлари учун , меҳнат учун эса қуйидагича бўлади: . эйлер теоремасидан фойдаланган ҳолда ялпи маҳсулотни омиллар «улушига» ажратиш мумкин; . ва параметрлари асосий ишлаб чиқариш фондлари ва меҳнатга нисбатан ишлаб чиқариш ҳажмининг эластиклик коэффициенти ҳисобланади: ; . ишлаб чиқариш функциясини кўриб чиқишда пайдо бўладиган навбатдаги муҳим муаммо ишлаб чиқариш омиллари самарадорлигининг ишлаб чиқариш кўлами ва унинг концентрациясига …
4 / 14
циясида ресурслар бир-бирининг ўрнини босиши ҳақидаги тахмин маҳсулот чиқаришнинг айни бир ҳажмини ресурсларнинг турли комбинацияларида ҳам олиш мумкин деган маънони англатади. ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги ўртача ҳамда энг сўнгги самарадорликдан иборат икки асосий кўрсаткич билан характерланади. ресурснинг ўртача самарадорлиги қуйидаги функциядир: . ресурснинг энг сўнгги самарадорлиги ишлаб чиқариш функциясининг хусусий тарзида аниқланади: , миқдорi бирлик ресурс сарфининг чексиз кичик орттирмасидаги миқдордир. бирор икки ресурс k ва lресурсларнинг энг сўнгги самарадорлигининг нисбати тарзида аниқланади: бир хил ресурсларнинг иккинчи ресурслар ўрнини эквивалент равишда босишида изокванта бўйлаб график ҳаракат мувофиқ келади. эквивалент алмашинувнинг энг сўнгги нормаси бир хил бўлган ресурслар комбинацияси фазода изоклиналлар деб аталувчи эгри чизиқларни ҳосил қилади. ҳар бир ресурснинг ишлаб чиқариш ўсишига таъсирини ифодалаш учун харажатлардан, маҳсулот чиқаришнинг эластиклик коэффициентидан ҳам фойдаланилади. эластиклик коэффициенти (e) тегишли аргумент бир фоизга ўзгарганда, функция ўзгариши миқдорини кўрсатади. иқтисодий ўсишнинг нисбий тезлиги ишлаб чиқаришнинг омиллар сарфлари бўйича эластиклиги дейилади ва одатда ei билан белгиланади. демак …
5 / 14
муҳим аҳамиятга эга бўлади. а = а1 + а2 + а3 +...+ан агар иқтисодий ўсишнинг барча омиллари k мартга ўзгарса ишлаб чиқиладиган маҳсулотнинг миқдори қуйидагича бўлади. бунда а=1, а1 ва а<1 қийматларини қабул қилиш мумкин. агар а=1 бўлса, ишлаб чиқариш сарфини k мартага кўпайтириш, ишлаб чиқилган маҳсулотлар миқдорларининг ҳам k марта кўпайишига сабаб бўлади, демак, иқтисодий ўсишнинг ҳам шунча мартага ўсишига олиб келади. агар а1 бўлса, ишлаб чиқариш сарфининг k мартага кўпайиши ишлаб чиқилган маҳсулот миқдорининг k мартадан кўпроқ кўпайишига сабаб бўлади, иқтисодий ўсишнинг k мартадан ортиқроқ кўпайишига олиб келади. агар а<1бўлиши ишлаб чиқариш сарфининг k мартага кўпайтириш ишлаб чиқилган маҳсулотнинг k марта кўпайишини таъминлайди, демак иқтисодий ўсишнинг k мартадан камроқ миқдорга кўпайишига сабаб бўлади. иқтисодий ўсиш таҳлилида ишлаб чиқаришнинг сарфлари бўйича эластиклигидан ташқари бирон–бир омилнинг сарфини бирбирликка кўпайтирганимизда ва бошқа омиллар ўзгаришсиз қолганда ишлаб чиқилган маҳсулот миқдорининг ўзгаришини кўрсатувчи дифференциаллашган ўсиш кўрсаткичи ҳам мавжуддир. таҳлилнинг ишлаб чиқариш омилларининг умумий …

Want to read more?

Download all 14 pages for free via Telegram.

Download full file

About "иқтисодий эконометрик моделлар"

17-мавзу. амалий эконометрик моделлар 17.1. иқтисодий ўсиш жараёнини ишлаб чиқариш функциялари ёрдамида тадқиқ этиш. 17.2. ишлаб чиқариш функцияларининг характеристикалари. 17.3. талаб ва таклифнинг эконометрик моделлари. 17.4. макроиқтисодий эконометрик моделларнинг турлари ва уларни иқтисодий таҳлилда қўлланилиши. таянч иборалар: иқтисодий ўсиш, ишлаб чиқариш функциялари, кобба-дуглас функцияси, талаб ва таклифнинг моделлари, солоу функцияси 17.1. иқтисодий ўсиш жараёнини ишлаб чиқариш функциялари ёрдамида тадқиқ этиш ишлаб чиқариш жараёни кузатилаётганда кўриш мумкинки маҳсулот ишлаб чиқаришда хом-ашё, иш кучи, техника воситалари, электр энергияси, асосий фондлар ва бошқа ресурслар бевосита қатнашади ва маҳсулот ҳажмига таъсир этади. ишлаб чиқарилган маҳсулот билан унга сарфланган ресур...

This file contains 14 pages in DOCX format (195.9 KB). To download "иқтисодий эконометрик моделлар", click the Telegram button on the left.