ekonometrikaga kirish

PPT 24 стр. 722,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 24
слайд 1 “ахборот технологиялари ва статистика” факультети “эконометрика” кафедраси “эконометрикага кириш” фанидан тарқатма материаллари тошкент - 2015 й. 1-мавзу: эконометрик моделлаштириш асослари режа: 1. эконометрикага кириш. фаннинг мақсади ва вазифалари. 2. иқтисодиётни эконометрик моделлаштиришнинг зарурлиги. 3. эконометрик модель тушунчаси, турлари ва ундаги ўзгарувчилар. 4. эконометрик моделлаштириш босқичлари. 1. эконометрикага кириш. фаннинг мақсади ва вазифалари. эконометрик билимлар иқтисодий назария, иқтисодий математика, иқтисодий статистика, эҳтимоллар назарияси ва математик статистика каби фанларнинг ўзаро боғлиқлиги ва ривожланишининг натижаси сифатида ажралиб чиққан ва шаклланган. эконометрика ўзининг предмети, мақсади ва тадқиқот масалаларини шакллантиради. шу билан бирга эконометриканинг мазмуни, унинг таркиби ва қўлланилиш соҳаси юқорида келтирилган фанлар билан доимо алоқада бўлади. эконометриканинг бошқа фанлар билан ўзаро алоқаси қуйидагиларда намоён бўлади. эконометрика бошқа фанлар иқтисодий ҳодисалар миқдорий характеристикалар нуқтаи назаридан ўрганилади. иқтисодий қонунларнинг амалдаги жараёнларга мос келиши текширилади. иқтисодий назария. иқтисодий ҳодисаларнинг сифат жиҳатлари ўрганилади. математик иқтисодиёт. иқтисодий қонунларнинг ифодаси математик моделлар шаклида олинади. иқтисодий статистиканинг инструментарийлари иқтисодий …
2 / 24
.фриш (1930) ларнинг тадқиқотлари натижасида қўллай бошладилар. ушбу термин иккита сўз “экономика” ва “метрика” ларнинг бирлашишидан ҳосил бўлган. грек тилидан таржима қилганда oikonomos (экономист) – бу уй бошқарувчиси, метрика (metrihe, metron) – ўлчов маъноларини билдиради. эконометрикани аниқлаш бўйича ёндашувлар таҳлили ҳамда эконометрика фанининг ҳолати айрим масалаларни ечишга эришишда ушбу фаннинг мақсадини шакллантиради. эконометрика-нинг мақсади - бу реал иқтисодий объектларни моделлаштириш ва миқдорий таҳлил қилишнинг усулларини ишлаб чиқишдан иборат. эконометриканинг вазифалари моделни спецификация қилиш моделни параметр-лаштириш моделни верификация қилиш модель асосида прогноз қилиш эмпирик таҳлил учун эконометрик моделларни тузиш тузилган модель параметрларини баҳолаш модель параметрлари сифатини ва бутун моделнинг ўзини текшириш эконометрик моделлаштириш натижалари бўйича аниқ иқтисодий ҳодисалар учун прогнозлар тузиш ва таклифлар ишлаб чиқиш 2. иқтисодиётни эконометрик моделлаштиришнинг зарурлиги. эконометрик усуллар оддий анъанавий усулларни инкор этмасдан, балки уларни янада ривожлантиришга ва объектив ўзгарувчан натижа кўрсаткичларини бошқа кўрсаткичлар орқали муайян таҳлил қилишга ёрдам беради. эконометрик усулларнинг ва компьютерларнинг миллий иқтисодиётни бошқаришда …
3 / 24
аридан оқилона фойдаланилади. эконометрик моделлаштириш ва моделларнинг аҳамияти қуйидагиларда намоён бўлади: 2) эконометрик усуллар ва моделлар иқтисодий ва табиий фанларни ривожлантиришда етакчи восита бўлиб хизмат қилади. 3) эконометрик усуллар ва моделлар ёрдамида тузилган прогнозларни умумий амалга ошириш вақтида айрим тузатишларни киритиш мумкин бўлади. 4) эконометрик моделлар ёрдамида иқтисодий жараёнлар фақат чуқур таҳлил қилибгина қолмасдан, балки уларнинг янги ўрганилмаган қонуниятларини ҳам очишга имкони яратилади. шунингдек, улар ёрдамида иқтисодиётнинг келгусидаги ривожланишини олдиндан айтиб бериш мумкин. 5) эконометрик усуллар ва моделлар ҳисоблаш ишларини автоматлаштириш билан бирга, ақлий меҳнатни енгиллаштиради, иқтисодий соҳа ходимларининг меҳнатини илмий асосда ташкил этади ва бошқаради. - ишлаб чиқариш функцияси усули - талаб ва таклиф таҳлили асосий эконометрик усуллар математик статистика усуллари эконометрик усуллар - дисперсион таҳлил - корреляция таҳлили - регрессия таҳлили - омилли таҳлил - индекслар назарияси - иқтисодий ўсиш таҳлили 3. эконометрик модель тушунчаси, турлари ва ундаги ўзгарувчилар. эконометрик модель – бу эҳтимоллик- стохастик модель. бу модель …
4 / 24
инг ҳақиқий-лиги биринчи босқич – спецификациялаш. иқтисодий муаммони қўйилиши – асосий омиллар гуруҳи танланади, иқтисодий маълумот тўпланади, асосий омил ва таъсир этувчи омиллар гуруҳи белгиланади; корреляцион таҳлил усули ёрдамида эконометрик моделда қатнашадиган омиллар аниқланади. 4. эконометрик моделлаштириш босқичлари иккинчи босқич – идентификация қилиш. «энг кичик квадратлар усули» ёрдамида тузиладиган эконометрик моделнинг параметрлари аниқланади. учинчи босқич –верификация қилиш. тузилган моделни аҳамияти тўртта йўналиш бўйича текширилади: - моделнинг сифати кўпликдаги корреляция коэффициенти ва детерминация коэффициенти ёрдамида баҳоланади; - моделнинг аҳамияти аппроксимация хатолиги ва фишер мезони ёрдамида баҳоланади; - моделнинг параметрларини ишончлилиги стьюдент мезони бўйича баҳоланади; - дарбин-уотсон мезони ёрдамида «энг кичик квадратлар усулининг» бажарилиш шартлари текширилади. тўртинчи босқич – тузилган ва баҳоланган эконометрик модел ёрдамида асосий иқтисодий кўрсаткичлар прогноз даврига ҳисобланади. 2-мавзу: эконометрик моделларнинг ахборот таъминоти режа: 1. иқтисодий маълумотларнинг статистик табиати. 2. боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган ўзгарувчиларни танлаш. 3. эконометрик моделларни тузишда қатнашадиган иқтисодий маълумотларга қўйиладиган талаблар. * 1. иқтисодий маълумотларнинг …
5 / 24
эгаллайди. бу моделлар ишлаб чиқариш тенденсиялари ва қонуниятларини аниқлаш учун мослашгандир. ҳатто энг такомиллашган статистик модел ҳам иқтисодий ҳодиса ва жараёнларнинг бутун алоқадорлигини қамраб олишга қодир эмас. шунга кўра, иқтисодий таҳлил ва иқтисодий-статистик моделлаштиришни қўллашда ҳар доим ноаниқлик элементлари мавжуд бўлади. 2. боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган ўзгарувчиларни танлаш ҳодисалар орасидаги ўзаро боғланишларни ўрганиш эконометрика фанининг муҳим вазифасидир. бу жараёнда икки хил белгилар ёки кўрсаткичлар иштирок этади, бири эркли ўзгарувчилар, иккинчиси эрксиз ўзгарувчилар ҳисобланади. биринчи тоифадаги белгилар бошқаларига таъсир этади, уларнинг ўзгаришига сабабчи бўлади. шунинг учун улар омил белгилар деб юритилади, иккинчи тоифадагилар эса натижавий белгилар дейилади. демак, ижтимоий-иқтисодий жараёнда икки хил белгилар ёки кўрсаткичлар иштирок этади, бири боғлиқ бўлмаган ўзгарувчилар, иккинчиси боғлиқ ўзгарувчилар ҳисобланади. * масалан, пахта ёки буғдойга сув, минерал ўғитлар ва ишлов бериш натижасида уларнинг ҳосилдорлиги ошади. бу боғланишда ҳосилдорлик натижавий белги, унга таъсир этувчи кучлар (сув, ўғит, ишлов бериш ва ҳ.к.) омил белгилардир. ёки, истеъмолчининг даромади ортиб …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 24 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ekonometrikaga kirish"

слайд 1 “ахборот технологиялари ва статистика” факультети “эконометрика” кафедраси “эконометрикага кириш” фанидан тарқатма материаллари тошкент - 2015 й. 1-мавзу: эконометрик моделлаштириш асослари режа: 1. эконометрикага кириш. фаннинг мақсади ва вазифалари. 2. иқтисодиётни эконометрик моделлаштиришнинг зарурлиги. 3. эконометрик модель тушунчаси, турлари ва ундаги ўзгарувчилар. 4. эконометрик моделлаштириш босқичлари. 1. эконометрикага кириш. фаннинг мақсади ва вазифалари. эконометрик билимлар иқтисодий назария, иқтисодий математика, иқтисодий статистика, эҳтимоллар назарияси ва математик статистика каби фанларнинг ўзаро боғлиқлиги ва ривожланишининг натижаси сифатида ажралиб чиққан ва шаклланган. эконометрика ўзининг предмети, мақсади ва тадқиқот масалаларини шакллантиради. шу билан бирг...

Этот файл содержит 24 стр. в формате PPT (722,5 КБ). Чтобы скачать "ekonometrikaga kirish", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ekonometrikaga kirish PPT 24 стр. Бесплатная загрузка Telegram