ekonommetrik modellash asoslari

PPTX 49 стр. 1,4 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 49
слайд 1 мавзу: эконометрик моделлаштириш асослари режа: 1.1. эконометрикага кириш. фаннинг бошқа фанлар билан алоқаси. 1.2. эконометрика асослари фанининг мақсади ва вазифалари. 1.3. эконометрик модел тушунчаси ва унинг умумий кўриниши. 1.4. иқтисодиётни эконометрик моделлаштиришнинг зарурлиги. 1.5. боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган ўзгарувчилар. 1.6. асосий эконометрик усуллар. 1.7. эконометрик моделлаштириш босқичлари. 1.8. иқтисодиётда моделларнинг таснифи. 1.1. эконометрикага кириш эконометрикани ўрганиш иқтисодиётга оид ҳар қандай фаннинг асосий моҳиятини белгилайди ва у ҳар бир иқтисодчининг саводли бўлишини таъминлайди дейиш муболаға бўлмайди. бунинг сабаби ҳозирги кунда амалий иқтисодиётнинг аҳамияти узлуксиз равишда ортиб бориши ҳамда миқдорий ҳисоблаш ва иқтисодий назариялар ва гипотезаларни баҳолаш ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ заруриятга айланиб боришидадир. назарий иқтисодиётга кўра икки ва ундан ортиқ ўзгарувчи орасида боғлиқлик мавжуд бўлса, амалий иқтисодиёт кундалик ҳаётий вазиятларда бу боғлиқликнинг далилини талаб қилади. реал кўрсатгичларни қўллаб, иқтисодий боғлиқликни ҳисоблаш усулларини ўргатувчи фан эконометрикадир. “эконометрика” термини иккита: “экономика” ва “метрика” сўзларининг бирлашишидан ҳосил бўлган. грек тилидан таржима қилганда …
2 / 49
оқада бўлади. эконометрика бошқа фанлар иқтисодий ҳодисалар миқдорий характеристикалар нуқтаи назаридан ўрганилади. иқтисодий қонунларнинг амалдаги жараёнларга мос келиши текширилади. иқтисодий назария. иқтисодий ҳодисаларнинг сифат жиҳатлари ўрганилади. иқтисодий математика. иқтисодий қонунларнинг ифодаси математик моделлар шаклида олинади. иқтисодий статистиканинг инструментарийлари иқтисодий ўзаро алоқаларни таҳлил қилиш ва башорат қилиш учун қўлланилади. иқтисодий кўрсаткич-ларнинг катта қисми тасодифий характерга эга бўлганлиги учун математик статистиканинг аппаратидан фойдаланилади. иқтисодий статистика. иқтисодий маълумотлар кўргазмали шаклда намойиш этиш учун тўпланади ва қайта ишланади математик статистика. тадқиқот мақсадидан келиб чиқиб, маълумотларни таҳлил қилиш усуллари ишлаб чиқилади. эконометрика асосларининг бошқа фанлар билан ўзаро алоқаси қуйидагиларда намоён бўлади образец текста второй уровень третий уровень четвертый уровень пятый уровень иқтисодчилар “эконометрика” атамасини п.цъемпа (1910), й.шумпетер (1923), р.фриш (1930) ларнинг тадқиқотлари натижасида қўллай бошладилар. эконометрика фанининг предмети – бу иқтисодий жараёнлар ва ҳодисаларнинг ўзаро боғлиқлигини миқдорий ифодаланишни ўрганиш ҳисобланади. эконометрика соҳасида бир қатор машҳур олимлар эконометрикага қуйидагича таърифлар келтиришган муаллифлар “эконометрика” тушунчасининг мазмуни р. …
3 / 49
риканинг муҳим қисми бўлсада, қуйидаги цитаталардан кўриш мумкинки, эконометрикани қўллаш соҳаси янада кенгроқдир: "эконометрика иқтисодиётнинг ролига бўлган маълум қарашлар натижасидир, бунда иқтисодий маълумотларга математик статистикани қўллаш орқали математик иқтисодиёт бўйича тузилган моделлар ва олинган миқдорий натижаларни эмпирик қўллаб-қувватлаш имконини беради«. "...эконометрика мантиқий мушоҳада қилишнинг мос келувчи методлари асосида кузатувлар ва назарияни параллел ишлаб чиқишга асосланган реал иқтисодий ҳодисаларни миқдорий таҳлил қилади" "...эконометрика ижтимоий фан сифатида аниқланаши мумкин, унда иқтисодий назария ва математиканинг инструментлари ҳамда статистик хулосалар иқтисодий ҳодисаларни таҳлил қилишда қўлланилади." "...эконометрика иқтисодий қонунларни эмпирик аниқлаш билан шуғулланади". "эконометристнинг санъати бўлиб, у эгалик қилган маълумотлар бўйича энг яхшисини қабул қилишга имкон берувчи, бир вақтнинг ўзида етарлича конкрет ва етарлича ҳаққоний ҳисобланган фаразлар тўпламини топишдан иборат". "эконометристлар ...иқтисодиётнинг ёмон имиджини (миқдорий ёки бошқа кўринишда)" йўқотиш ҳаракатларига ижобий томондан ёрдам беради" "эконометрик тадқиқотлар методи мазмуни бўйича иқтисодий назария ва ҳақиқий ўлчовларни статистик хулосалар назарияси ва методикасидан фойдаланиб бирлаштиришга йўналтирилган" эконометрикани аниқлаш бўйича …
4 / 49
унлик қилиб келаётган анъанавий ёки классик методологияни келтириб ўтамиз. анъанавий эконометрик методологиялар қуйидаги йўналишларда олиб борилади: 1. назария ёки гипотезанинг қўйилиши. 2. назариянинг математик моделини аниқлаштириш. 3. статистик ёки эконометрик моделни аниқлаштириш. 4. маълумотларни тўплаш. 5. эконометрик модел параметрларини баҳолаш. 6. гипотезаларни тестдан ўтказиш. 7. прогнозлаш ёки олдиндан айтиб бериш. 8. бошқариш мақсадлари учун моделдан фойдаланиш. юқорида келтирилган қадамларни изоҳлаш учун дж.м.кейнснинг истеъмол назариясини кўриб чиқамиз. 1. назария ёки гипотезанинг қўйилиши. кейнс таъкидлайдики "...фундаментал психологик қонун шундан иборатки, қоидага кўра эркаклар (аёллар) ўзларининг ўртача даромадлари ортиши билан даромадга нисбатан унчалик катта бўлмаган даражада ўзларининг истеъмолларини оширишга ҳаракат қиладилар". қисқача айтганда, кейнс истеъмолга бўлган чекли мойиллик (мрс) бу даромаднинг бир бирликка (1 долларга) ўзгариши билан истеъмолдаги ўзгаришнинг тезлиги бўлиб, нолдан катта, аммо 1 дан кичик деб фараз қилган. модель математик тенгламалар тўплами сифатида намоён бўлади. агар модель битта тенгламага эга бўлса, у бир тенгламали модель дейилади, агар биттадан ортиқ тенгламага эга …
5 / 49
, графиклар орқали ифодаланиши мумкин. ушбу тушунчалар модел деб айтилади. модел сўзи лотинча modulus сўзидан олинган бўлиб, ўлчов, меъёр деган маънони англатади. кенг маънода модел бирор объектни ёки объектлар системасини намунасидир. модел тушунчаси биология медициа, физика ва бошқа фанларда ҳам қўлланилади. жамиятдаги ва иқтисодиётдаги объектларни математик моделлар ёрдамида кузатиш мумкин. бу тушунча моделлаштириш дейилади. иқтисодий модел - иқтисодий объектларнинг соддалаштирилган нусхасидир. бунда моделнинг ҳаётийлиги, унинг моделлаштириладиган объектга айнан мос келиши муҳим аҳамиятга эгадир. лекин ягона моделда ўрганилаётган объектнинг ҳамма томонини акс эттириш мумкин эмас. шунда жараённинг энг характерли ва энг муҳим белгилари акс эттирилади. моделлаштиришнинг универсал усул сифатида бошқа усулларга қараганда афзалликлари мавжуд. ушбу афзалликлар эса қуйидагилардан иборат: i. аввало, моделлаштириш катта ва мураккаб системани оддий модел ёрдамида ифодалашга имконият беради. масалан, халқ хўжалиги бу ўта мураккаб системадир. уни оддий қора яшик схемаси орқали ифодалаш мумкин. ii. модел тузилиши билан кузатувчига экспериментлар қилиш учун кенг майдон туғилади. моделнинг параметрларини бир …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 49 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ekonommetrik modellash asoslari"

слайд 1 мавзу: эконометрик моделлаштириш асослари режа: 1.1. эконометрикага кириш. фаннинг бошқа фанлар билан алоқаси. 1.2. эконометрика асослари фанининг мақсади ва вазифалари. 1.3. эконометрик модел тушунчаси ва унинг умумий кўриниши. 1.4. иқтисодиётни эконометрик моделлаштиришнинг зарурлиги. 1.5. боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган ўзгарувчилар. 1.6. асосий эконометрик усуллар. 1.7. эконометрик моделлаштириш босқичлари. 1.8. иқтисодиётда моделларнинг таснифи. 1.1. эконометрикага кириш эконометрикани ўрганиш иқтисодиётга оид ҳар қандай фаннинг асосий моҳиятини белгилайди ва у ҳар бир иқтисодчининг саводли бўлишини таъминлайди дейиш муболаға бўлмайди. бунинг сабаби ҳозирги кунда амалий иқтисодиётнинг аҳамияти узлуксиз равишда ортиб бориши ҳамда миқдорий ҳисоблаш ва иқтисодий назариялар ва гипотезал...

Этот файл содержит 49 стр. в формате PPTX (1,4 МБ). Чтобы скачать "ekonommetrik modellash asoslari", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ekonommetrik modellash asoslari PPTX 49 стр. Бесплатная загрузка Telegram