эконометрика асослари

PPTX 23 стр. 83,6 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 23
презентация powerpoint фан: эконометрика асослари асосий адабиётлар абдуллаев о.м., ходиев б.ю., ишназаров а.и. эконометрика. учебник. –т.: fan va texnologiya. 2007. – 612 с. шодиев т.ш. ва бошқалар. эконометрика. –т.: тдиу, 2007. – 270 б. беркинов б.б. эконометрика.-т.:фан ва техника, 2015.-318б. доугерти к. введение в эконометрику: учебник. –м.: инфра-м, 2005.-452 с. (christopher dougherty. introduction to econometrics. oxford university press, 2011. – 573 p.) gujarati d.n. basic econometrics. mcgraw-hill, 5th edition, 2009. – 922 p. 1-мавзу. эконометрик моделлаштириш асослари эконометрика. фаннинг мақсади ва вазифалари. иқтисодиётни эконометрик моделлаштиришнинг зарурлиги. эконометрик модел тушунчаси, турлари ва ундаги ўзгарувчилар. эконометрик моделлаштириш босқичлари. эконометрик билимлар иқтисодий назария, иқтисодий математика, иқтисодий статистика, эҳтимоллар назарияси ва математик статистика каби фанларнинг ўзаро боғлиқлиги ва ривожланишининг натижаси сифатида ажралиб чиқкан ва шаклланган. эконометрика ўзининг предмети, мақсади ва тадқиқот масалаларини шакллантиради. шу билан бирга эконометриканинг мазмуни, унинг таркиби ва қўлланилиш соҳаси юқорида келтирилган фанлар билан доимо алоқада бўлади. эконометриканинг бошқа фанлар билан …
2 / 23
дан келиб чиқиб, маълумотларни таҳлил қилиш усуллари ишлаб чиқилади. эконометриканинг предмети – бу иқтисодий жараёнлар ва ҳодисаларнинг ўзаро боғлиқлигини миқдорий ифодаланишни ўрганиш ҳисобланади. иқтисодчилар “эконометрика” атамасини п. цьемпа (1910), й.шумпетер (1923), р.фриш (1930) ларнинг тадқиқотлари натижасида қўллай бошладилар. ушбу термин иккита сўз “экономика” ва “метрика” ларнинг бирлашишидан ҳосил бўлган. грек тилидан таржима қилганда oikonomos (экономист) – бу уй бошқарувчиси, метрика (metrihe, metron) – ўлчов маъноларини билдиради. муаллиф “эконометрика” тушунчасининг мазмуни р. фриш «...учта ташкил этувчи - статистика, иқтисодий назария ва математика фанларининг бирлашувидир» ц. грилихес «...бизни ўраб турган иқтисодий дунёни ўрганиш учун бир вақтнинг ўзида бизнинг телескопимиз ҳамда микроскопимиздир» э. маленво «...бизнинг ҳаёлий иқтисодий тасаввурларимизни эмпирик мазмун билан тўлдиради» с. фишер «...иқтисодий ўзгарувчилар ўртасида ўзаро алоқаларни ўлчаш учун статистик усулларни ишлаб чиқиш ва қўллаш билан шуғулланади» с. айвазян «...сифат жиҳатдан ўзаро боғланишларга миқдорий ифодани беришга имкон берувчи усуллар ва моделлар тўпламини бирлаштиради» эконометриканинг мақсади - бу реал иқтисодий объектларни моделлаштириш …
3 / 23
ш ва моделларнинг аҳамияти қуйидагиларда намоён бўлади: 1) эконометрик усуллар ёрдамида моддий, меҳнат ва пул ресурсларидан оқилона фойдаланилади. 2) эконометрик усуллар ва моделлар иқтисодий ва табиий фанларни ривожлантиришда етакчи восита бўлиб хизмат қилади. 3) эконометрик усуллар ва моделлар ёрдамида тузилган прогнозларни умумий амалга ошириш вақтида айрим тузатишларни киритиш мумкин бўлади. 4) эконометрик моделлар ёрдамида иқтисодий жараёнлар фақат чуқур таҳлил қилибгина қолмасдан, балки уларнинг янги ўрганилмаган қонуниятларини ҳам очишга имкони яратилади. шунингдек, улар ёрдамида иқтисодиётнинг келгусидаги ривожланишини олдиндан айтиб бериш мумкин. 5) эконометрик усуллар ва моделлар ҳисоблаш ишларини автоматлаштириш билан бирга, ақлий меҳнатни енгиллаштиради, иқтисодий соҳа ходимларининг меҳнатини илмий асосда ташкил этади ва бошқаради. асосий эконометрик усуллар – бу математик статистика усуллари ва эконометрик усуллар. математик статистика усуллари - дисперсион таҳлил, корреляция таҳлили, регрессия таҳлили, омилли таҳлил, индекслар назарияси. эконометрик усуллар - иқтисодий ўсиш назарияси, ишлаб чиқариш функцияси назарияси, талаб ва таклиф назарияси. эконометрикани ўрганиш жараёни – бу иқтисодиёт, иқтисодий жараёнларнинг …
4 / 23
маси орқали ифодалаш мумкин. ii. модел тузилиши билан кузатувчига экспериментлар қилиш учун кенг майдон туғилади. моделнинг параметрларини бир неча марта ўзгартириб, объектни фаолиятини энг оптимал ҳолатини аниқлаб, ундан кейин ҳаётда қўллаш мумкин. реал объектлар устида эксперимент қилиш кўплаб хатоларга ва катта харажатларга олиб келиши мумкин. iii. модел, ношакл системани, математик формулалар ёрдамида шакллантиришга имконият беради ва эҳмлар ёрдамида системани бошқаришга ёрдам беради. iv. моделлаштириш ўрганиш ва билиш жараёнини кенгайтиради. модел ҳосил қилиш учун объект ҳар томонлама ўрганилади, таҳлил қилинади. модел тузилганидан сўнг, унинг ёрдамида объект тўғрисида янги маълумотлар олиш мумкин. шундай қилиб, объект тўғрисидаги билиш жараёни тўхтовсиз жараёнга айланади. эконометрик модель – бу эҳтимоллик - стохастик модель. бу модель ёрдамида иқтисодий кўрсаткичларни ўзгариш қонуниятларини математик кўринишида тенгламалар, тенгсизликлар ва тенгламалар тизими кўринишда ифодалаш мумкин. стохастичность (др.-греч. στόχος — цель, предположение) означает случайность. случайный (стохастический) процесс — это процесс, поведение которого не является детерминированным, и последующее состояние такой системы описывается как …
5 / 23
метрик моделнинг ҳақиқийлиги тўпланган маълумотлар ҳажмига; маълумотларнинг аниқлик даражасига; тадқиқотчининг малакасига; моделлаштириш жараёнига; ечиладиган масаланинг характерига боғлиқ. 4. эконометрик моделлаштириш босқичлари биринчи босқич – спецификациялаш - иқтисодий муаммони қўйилиши – асосий омиллар гуруҳи танланади, иқтисодий маълумот тўпланади, асосий омил ва таъсир этувчи омиллар гуруҳи белгиланади; корреляцион таҳлил усули ёрдамида эконометрик моделда қатнашадиган омиллар аниқланади. иқтисодий жараён ҳар томонлама назарий, сифат жиҳатдан таҳлил қилинади ва унинг параметрлари, ички ва ташқи информацион алоқалар, ишлаб чиқариш ресурслари, режалаштириш даври каби кўрсаткичлар аниқланади. иккинчи босқич – идентификация қилиш. бу босқичда изланаётган номаълум ўзгарувчилар қайси, қандай мақсадни кўзда тутади, натижа нималарга олиб келади каби саволлар аниқланган бўлиши керак. учинчи босқич –верификация қилиш. тузилган моделни аҳамияти тўртта йўналиш бўйича текширилади: моделнинг сифати кўпликдаги корреляция коэффициенти ва детерминация коэффициенти ёрдамида баҳоланади; моделнинг аҳамияти аппроксимация хатолиги ва фишер мезони ёрдамида баҳоланади; моделнинг параметрларини ишончлилиги стьюдент мезони бўйича баҳоланади; дарбин-уотсон мезони ёрдамида «энг кичик квадратлар усулининг» бажарилиш шартлари текширилади. …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 23 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "эконометрика асослари"

презентация powerpoint фан: эконометрика асослари асосий адабиётлар абдуллаев о.м., ходиев б.ю., ишназаров а.и. эконометрика. учебник. –т.: fan va texnologiya. 2007. – 612 с. шодиев т.ш. ва бошқалар. эконометрика. –т.: тдиу, 2007. – 270 б. беркинов б.б. эконометрика.-т.:фан ва техника, 2015.-318б. доугерти к. введение в эконометрику: учебник. –м.: инфра-м, 2005.-452 с. (christopher dougherty. introduction to econometrics. oxford university press, 2011. – 573 p.) gujarati d.n. basic econometrics. mcgraw-hill, 5th edition, 2009. – 922 p. 1-мавзу. эконометрик моделлаштириш асослари эконометрика. фаннинг мақсади ва вазифалари. иқтисодиётни эконометрик моделлаштиришнинг зарурлиги. эконометрик модел тушунчаси, турлари ва ундаги ўзгарувчилар. эконометрик моделлаштириш босқичлари. эконометрик били...

Этот файл содержит 23 стр. в формате PPTX (83,6 КБ). Чтобы скачать "эконометрика асослари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: эконометрика асослари PPTX 23 стр. Бесплатная загрузка Telegram