электр изоляцион материаллар

DOCX 1,1 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1669064525.docx электр изоляцион материаллар arxiv.uz электр изоляцион материаллар режа: 1 газсимон диэлектриклар.7 2. газсимон диэлектрикларнинг электр ўтказувчанлиги 3. газсимон диэлектрикларнинг тешилиши 4. суюқ диэлектриклар ҳақида умумий тушунчя 5. нефть мойлари 6. синтетик суюқ диэлектриклар 7. суюқ диэлектрикларнинг электр ўтказувчанли ги ва тешилиши 8. юқори полимер қаттиқ материаллар 9. қаттиқ полимеризацион диэлектриклар 10. қаттиқ поликонденсацион диэлектриклар 11. қиздиришга чидамли юқори полимер диэлектриклар 12. лак ва эмаллар 13. қоғоз ва картонлар 14. лакли тўқималар, лента ва лакланган найлар 15. пластмассалар 16. қатламли пластмассалар 17. слюдали материаллар 18. слюдинит ва слюдопласт материаллар 19. электр керамик материаллар 20. силикат (анорганиқ) шишалар 21. минерал диэлектриклар 22. қаттиқ диэлектрикларнинг электр ўтказувчанлиги ва тешилиши 1. газсимон диэлектриклар газсимон диэлектрикларга барча газлар ва газлар билан сув буғининг аралашмасидан иборат ҳаво киради. кўпчилик газлар газ тўлдирилган конденсаторларда, ҳаволи юқори кучланишли выключателларда ва бошқа электротехника қурилмааларида диэлектриклар сифатида ишлатилади. ҳаво барча электр қурилмааларни ўраб туради ва диэлектрик сифатида кўп жиҳатдан …
2
анганлиги уларнинг диэлектрик сингдирувчанлигига тескари пропорционал равишда тақсимланади, яъни e1   2 e2 1 (11) 12-расм. ҳавода очиқ сим атрофидаги электр тож. кўпчилик газларда диэлектрик сингдирувчанлик (ε1) бирдаи салгина катта (2 - жадвал), қаттиқ диэлектрикларда эса (ε2), унинг қиймати 2 дан 8 гача ва ундан ҳам катта бўлади. шу сабабли қаттиқ изоляция ичига кириб қолган газлар қаттиқ изоляциядаги кучланганликка қараганда 2—8 марта катта кучланганлик таъсирида бўлади. бу кучланганликка кириб қолган газни ионлаштириши, яъни унда кўп миқдорда электр жиҳатдан зарядланган заррачалар (электронлар ва ионлар) ҳосил қилиши мумкин. бу, кўпинча, қаттиқ изоляция тешилишига, натижада электр машина, аппарат, кабель ва шунга ўхшашларнинг ишдан чиқишига сабаб бўлади. нормал иш шароитларида газсимон диэлектрикларнинг ўтказувчанлиги жуда кам ва диэлектрик исрофлар оз (tgδ≈10-6) бўлади. 2. газсимон диэлектрикларнинг электр ўтказувчанлиги ҳар қандай газда электр кучланиш таъсир этгунга қадар ҳам маълум миқдорда электр жиҳатдан зарядланган заррачалар — электронлар ва ионлар бўлади, улар газда тартибсиз ҳаракатда (иссиқлик ҳаракати) бўлади. …
3
икиб, уларни манфий зарядланган ионларга айлантиради. газсимон диэлектрикларнинг асосий ҳарактеристиклари 2-жадвал. диэлектрик зичлиги г/см3 диэлектрик сингдирув- чанлиги электр мустаҳкам- лиги, мв/м иссиқлик ўтказиш коэффи- циенти* иссиқлик сиғими* ҳаво 1,0 1,00057 3,0 1,0 1,0 азот 0,97 1,00058 3,0 1,08 1,05 водород 0,69 1,00026 1,8 6,69 14,35 карбонат ангидрид 1,529 1,00098 2,7 0,64 0,85 элегаз 5,03 1,00191 7,2 1,25 0,60 манфий зарядланган (электронлар) ва мусбат зарядланган (ионлар) заррачалар тартибсиз иссиқлик ҳаракатда бўлганида уларнинг бир қисми ўзаро бирикиб, газнинг электр жиҳатдан нейтрал атом ва молекулаларини ҳосил қилади. бу процесс тикланиш ёки рекомбинация дейилади. агар металл электродлар орасига маълум ҳажм газ қўйилса, электродларга электр кучланиш берилганда газдаги зарядланган заррачаларга электр кучлар — электр майдон кучланганли ги таъсир этади. бу кучлар таъсирида электронлар ва ионлар бир электроддан иккинчисига томон силжийди ва газда электр токини вужудга келтиради. вақт бирлиги ичида газда зарядланган заррачалар қанчалик кўп ҳосил бўлса ва улар электр майдон кучлари таъсирида қанчалик тез ҳаракатланса, …
4
электронлар билан ионлар энергия тўплайди. кучланиш янада ортиши билан (iii зона) зарядланган заррачаларнинг тезлиги кескин ортади, натижада улар газнинг нейтрал заррачаларига тез-тез 13-расм. газсимон диэлектрикнинг вольтампер характеристикаси урила бошлайди. бундай эластик урилишларда электрон ва ионлар ўзлари тўплаган энергиянинг бир қисмини газнинг нейтрал заррачаларига узатади. натижада электронлар ўз атомларидан ажралиб чиқади. бунда янги зарядланган электр заррачалар: эркин электронлар ва ионлар ҳосил бўлади. учаётган зарядланган заррачалар газнииг атом ва молекулаларига тез-тез урилганлиги сабабли янги зарядланган электр заррачалар анча тез ҳосил бўлиб туради. бу процесс газнинг зарбий ионланиши дёйилади зарблий ионланиш зонасида (13- расмдаги iii зона) кучланиш салгина кўпайганда ҳам газдаги ток тез ортиб кетади. газсимон диэлектриклардаги зарбий ионланиш процессида газнинг солиштирма ҳажмий қаршилик катталиги (ρv)кескин камаяди ва диэлектрик исрофлар бурчак тангенси (tgδ) катталашади. равшанки, газсимон диэлектриклардан зарбий ионланиш процесси содир бўладиган кучланишлардан паст кучланишлардагина фойдаланиш мумкин. бундай шароитда газлар яхши диэлектрик ҳисобланади, уларнинг солиштирма ҳажмий қаршилиги жуда катта (ρ≈1018 ом·м), диэлектрик исрофларнинг …
5
қатламининг қалинлиги hга боғлиқ бўлган катталик. 14-расм. газлар тешилиши кучланишининг газ босими р билан электродлар орасидаги масофа h кўпайтмасига боғлиқлиги. пашён қонунига кўра исталган газнинг тешилиш кучланишининг қиймати газ босимининг электродлар орасидаги масофага кўпайтмасига тўғри пропорционал (10- расм). шундай қилиб, газнинг тешилиш кучланишининг қиймати газнинг босими ҳамда электродлар орасидаги газ қатлами қалинлигининг ортиши билан катталашади (10-расмдаги эгри чизиқнинг ўнг қисми). босим пасайиши ва электродлар орасидаги масофа камайиши билан газнинг тешилиш кучланиши камаяди, лекин минимумдан* ўтиб, сийракланган газ соҳасида ёки электродлар орасидаги масофа кичик бўлган зонада яна катта лаша бошлайди (14-расмдаги u-симон эгри чизиқнинг чап қисми). бу тушунарлидир, чунки сийракланган газ зонасида ионлаш объекти бўлган газнинг атом ва молекулалар сони кескин камаяди, демак, зарбий ионланиш процесси ҳам анча юқори кучланишларда содир бўлади. электродлар орасидаги масофа жуда кичик (h=0,1 мм ва ундан кам) бўлган зонада ҳам газнинг тешилиши юқори кучланншларда бўлади. бунинг сабаби шуки , бунда йўл қисқалиги туфайли зарядланган заррачалар зарбий …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "электр изоляцион материаллар"

1669064525.docx электр изоляцион материаллар arxiv.uz электр изоляцион материаллар режа: 1 газсимон диэлектриклар.7 2. газсимон диэлектрикларнинг электр ўтказувчанлиги 3. газсимон диэлектрикларнинг тешилиши 4. суюқ диэлектриклар ҳақида умумий тушунчя 5. нефть мойлари 6. синтетик суюқ диэлектриклар 7. суюқ диэлектрикларнинг электр ўтказувчанли ги ва тешилиши 8. юқори полимер қаттиқ материаллар 9. қаттиқ полимеризацион диэлектриклар 10. қаттиқ поликонденсацион диэлектриклар 11. қиздиришга чидамли юқори полимер диэлектриклар 12. лак ва эмаллар 13. қоғоз ва картонлар 14. лакли тўқималар, лента ва лакланган найлар 15. пластмассалар 16. қатламли пластмассалар 17. слюдали материаллар 18. слюдинит ва слюдопласт материаллар 19. электр керамик материаллар 20. силикат (анорганиқ) шишалар 21. минерал ...

Формат DOCX, 1,1 МБ. Чтобы скачать "электр изоляцион материаллар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: электр изоляцион материаллар DOCX Бесплатная загрузка Telegram