электротехник материалларнинг асосий характеристикалари

DOCX 242,3 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1669064535.docx электротехник материалларнинг асосий характеристикалари arxiv.uz электротехник материалларнинг асосий характеристикалари reja: 1. ҳозирги замон радиоэлектроникасида электротехника материалларнинг ўрни 2. электр характеристикалар 3. механиқ характеристикалар 4. иссиқлик характеристикалари 5. физик-кимёвий характеристикалар 6. ҳозирги замон радиоэлектроникасида электротехника материалларнинг ўрни электротехника материаллар конструкцион (ёғоч, пўлат) ва ёрдамчи материаллар (қалай, елим)дан фарқли равишда электроаппаратлар ва электрон қурилмааларда электромагнит майдонлар таъси рида ишлаб, фақат ўзига хос функцияларни бажариши керак. баъзи электротехника материаллар, масалан, диэлектриклар бир вақтда ҳам ўзгарувчан, ҳам ўзгармас токларнинг юқори электр кучланиши остида туриши мумкин. бу эса материалнинг махсус зўриққан ҳолатда туришига сабаб бўлади. агар диэлектрикка қўйилган электр кучланиш унинг электр мустаҳкамлик чегарасидан ортиб кетса, диэлектрик бузилади (тешилади). баъзан диэлектриклардан бирининт ишдан чиқиши радиокомпонент (конденсатор, трансформатор) нинг ва ҳатто, бутун электроаппаратнинг ишдан чиқишига сабаб бўлади. маълумки, юқори частота таъсирида кўп материалларда энергия исрофининг ортиши юзага келади. бу энергия материалдан иссиқлик тарзида ажралиб чиқиб, унинг қизишига сабаб бўлади. материал нотўғри танланган бўлса, юқори частотали …
2
нувчи қобиғидан яхши изоляцияланган бўлиши керак. ниҳоят, узатувчи қурилмаа бераётган сигналлар модуляциясининг шакли сақланиши керак. бу деган сўз, узатувчи канал изоляциясининг электр хоссалари бутун узунлик бўйича кенг частоталар диапазонида барқарор бўлиши, температура ва намлик ўзгариши билан ўзгармаслиги лозим. бундай мураккаб талабларга юқори частотали диэлектрикларгина жавоб бериши мумкин. илгари ишлатилган металл магнит материаллар (пўлат, пермаллой) юқори частоталарда ўз магнит хоссаларини йўқотар эди. бундан ташқари, бу материалларда энергия исрофи ортиб кетади ва у нормал иш режимидан чиқишга олиб келади. юқори частотали магнит майдонда ишлайдиган ўзаклар (юқори частотали дросселлар, импульсли трансформаторлар) учун частоталарнинг кенг диапазонида магнит хоссаларини сақлай оладиган ва энергияни кам исроф қиладиган тамоман янги магнит материаллар яратиш зарурати туғилди. бундай материаллар ферритлар (куйдири лган металл оксидлари) эканлиги аниқланди. айниқса электротехника материалларнинг электроаппаратларни микро- миниатюралашдаги роли каттадир. унинг мақсади радиодеталларни зич жойлаштириш билан кичик ўлчамли электроаппаратлар яратишдан иборат. буни замонавий электротехника материаллар, ўтказгичлар, ярим ўтказгичлар ва магнетиклар ёрдамидагина амалга ошириш мумкин. масалан, …
3
таликлар орқали ифодаланади. масалан, электротехника материалларнинг механиқ хоссалари мустаҳкамлик характеристикалари (эгилишдаги бузувчи кучланиш ва бошқалар) орқали аниқланади. уларнинг сон қийматлари муайян радиоматериалнинг механиқ хоссаларини баҳолаш ва берилган радиодеталь ёки рэа узелини ишлаб чиқариш учун керакли радиоматериални тўғри танлашга имкон беради. материалларнинг электр хоссалари уларнинг электр характеристикалари орқали аниқланади. электр ва магнит характеристикалари бўйича аниқланадиган асосий хоссаларига кўра электротехника материалларни тўрт асосий гуруҳга ажратиш мумкин: ўтказгичлар, ярим ўтказгичлар, диэлектриклар, магнит материаллар. ўтказгичлар — таркибида эркин электронлар сони жуда кўп бўлиши сабабли электр ўтказувчанлиги катта бўлган металл материаллар. ярим ўтказгичлар – ўтказгичларга нисбатан эркин электронлари анча камлиги сабабли электр ўтказувчанлиги кичикроқ материаллар. ярим ўтказгичларнинг электр ўтказувчанлиги иситилганда, ёритилганда, электр майдон кучланганлиги ортганда ва бошқа ҳолларда кескин ортади. диэлектриклар – эркин зарядли заррачалари (электронлар ва ионлар) жуда камлиги учун электр ўтказувчанлиги ниҳоятда кичик материаллар. диэлектриклардаги зарядли зарралар сони уларга юқори кучланиш (оширилган кучланиш) қўйилгандагина ортади. диэлектриклар газ ҳолдаги, суюқ (мойлар) ва қаттиқ диэлектрикларга …
4
ларнинг қотишмалари, шунингдек, металл материал ҳисобланмайдиган ферритлар киради. 7. электр характеристикалар ҳар бир радиоматериал ўзининг электр хоссаларига эга. чунончи, барча электротехника материаллар электр ўтказувчанликка эга, яъни электр токини ўтказади. электротехника материалларнинг электр хоссаларини баҳолаш учун уларнинг электр характеристи каларидан фойдаланилади. солиштирма электр қаршилик (ρ) радиоматериалнинг электр ўтказувчанлигини баҳолаш учун қўлланадиган электр характеристикадир. бу3 2 1 катталик метрга ом лар (ом·м) да ифодаланади. радиоэлектроникада ундан кичикроқ бирлик (ом·см) дан ҳам фойдаланилади. металл ўтказгич материаллар (мис, алюминий ва б.)нинг электр ўтказувчанлигини баҳолаш учун солиштирма электр қаршиликнинг янада кичикроқ бирлиги – метрга микроом (мом·м) қўлланади. бу бирликлар орасидаги муносабат: ом·см= 10000 мком·м = 0,01 ом·м дир. исталган радиоматериалнинг солиштирма электр қаршилиги температурага чамбарчас боғлиқдир (1-расм). шунинг учун температура кўтарилса, ўтказгичларнинг солиштирма электр қаршилиги ҳам ортади. бунга температура ортганда ўтказгичнинг кристалл т 0 , с 1-расм. материаллар солиштирма электр қаршилигининг температурага боғлиқлиги 1- ўтказгич, 2-ярим ўзтказгичлар, 3-диэлектриклар панжараси тугунларидаги атомларнинг тебраниш жадаллиги ортиб, унинг …
5
н: ткρ= (2  1 ) 2 (т 2  т1 ) бунда 1ва 2 – материалнинг бошланғич т1 ва охирги т2 температуралардаги солиштирма қаршиликлари. ўтказгичларда температура ортиши билан солиштирма қаршилик ҳам ортади, яъни ткр>0— мусбат катталик, ярим ўтказгичлар ва диэлектрикларда температура ортиши билан солиштирма қаршилик камаяди, яъни ткρ 0; ярим ўтказгичлар: ρ = 10-6 ÷ 107 ом·м, ткρ 0) актив энергия исрофини ҳарактерлайди. электротехникадан маълумки, агар ўтказгичга бир гал ўзгармас кучланиш, кейин ўзгарувчан кучланиш (бунда ўзгарувчан кучланишнинг ҳақиқий қиймати ўзгармас кучланиш қийматига тенг) уланса, иккала ҳолда исроф бўладиган қувват (вт) ўзаро тенг р= = р~ бўлади. агар диэлектрикка бир гал ўзгармас кучланиш, кейин ўз-гарувчан кучланиш уланса, ўзгарувчан кучланиш уланган диэлектрикдаги қувват исрофи ўзгарувчан кучланиш уланган диэлектрикдагидан анча катта бўлади: р ~ >р=. энергия исрофларидаги фарқ фақат диэлектрикларда кузатилади. ўзгарувчан ёки ўзгармас электр майдонларда ишлатиладиган диэлектрикларда кузатиладиган қувват исрофлари диэлектрик исрофлар деб аталади. ўзгармас кучланиш уланган диэлектрикда фақат актив ток …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "электротехник материалларнинг асосий характеристикалари"

1669064535.docx электротехник материалларнинг асосий характеристикалари arxiv.uz электротехник материалларнинг асосий характеристикалари reja: 1. ҳозирги замон радиоэлектроникасида электротехника материалларнинг ўрни 2. электр характеристикалар 3. механиқ характеристикалар 4. иссиқлик характеристикалари 5. физик-кимёвий характеристикалар 6. ҳозирги замон радиоэлектроникасида электротехника материалларнинг ўрни электротехника материаллар конструкцион (ёғоч, пўлат) ва ёрдамчи материаллар (қалай, елим)дан фарқли равишда электроаппаратлар ва электрон қурилмааларда электромагнит майдонлар таъси рида ишлаб, фақат ўзига хос функцияларни бажариши керак. баъзи электротехника материаллар, масалан, диэлектриклар бир вақтда ҳам ўзгарувчан, ҳам ўзгармас токларнинг юқори электр кучланиши остида туриши м...

Формат DOCX, 242,3 КБ. Чтобы скачать "электротехник материалларнинг асосий характеристикалари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: электротехник материалларнинг а… DOCX Бесплатная загрузка Telegram