иқлим омиллари

DOC 124,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1476957599_65715.doc иқлим омиллари режа: 1. атмосфера, унинг таркиби ва организм учун аҳамияти. 2. ёруғлик ва унинг организмлар учун аҳамияти. 3. ҳарорат ва унинг организмлар учун аҳамияти. 4. сув ва унинг организмлар учун аҳамияти. 5. табиатдаги мавсумий ўзгаришлар. таянч иборалар: атмосфера, кислород, карбонат ангидрид, фотосинтез, анабиоз, ксерофит, мезофит, гигрофит, гидрофит, метоболизм, фотопериодизм, биоритм. 1. атмосфера, унинг таркиби ва организм учун аҳамияти. планетамизни ўраб олган ҳаво қобиғига атмосфера (юнонча атмосфера - ернинг "буғ қобиғисиз ҳаво қатлами" деган маънони билдиради) дейилади. атмосферанинг қалинлиги 3000 км га етади. атмосфера планетамиз ва унда яшайдиган жонли организмларнинг нафас олиши учун катта аҳамиятга эга. булардан ташқари ернинг ҳаво қобиғи планетамиз юзасини кундузи қаттиқ қизиб кетишдан, кечаси эса совиб қолишдан сақловчи гўёки бир кўрпа вазифасини ўтайди. атмосфера шунингдек ерни космосдан келадиган кўплаб метеорлардан сақлайди. метеорлар атмосферада қизиб ёниб кетиб ерга етиб келолмайди. атмосфера (ер юзаси яқинида) асосан азот (78,08%) ва кислород (20,95%) дан иборат бўлиб, унда камроқ миқдорда …
2
и. денгиз сатҳидан кўтарилган сари атмосфера босимининг ҳамда кислород миқдорининг камайиши кузатилади, натижада организм физиологик функцияларининг бузилишига ҳамда у ёки бу хил организмларнинг акклимацияси (мосланиши)га олиб келади. мослашмаган инсон организми денгиз сатҳидан 3000 м баландликда ўзини нохуш сезади, яъни аҳволи ёмонлашади, ишлаш қобилияти пасаяди. 6000 м баландликда эса инсон ҳушидан кетади. бироқ ҳимолай ва анд тоғларининг 5000 м баландликда жойлашган ерларида ҳам инсон нормал ҳаёт кечиради. чунки инсон организми ана шундай кислород кам бўлган шароитда яшашга мослашган (адаптация қилган). бундай баландликда яшовчи одамларда текислик шароитида яшовчиларга қараганда қон ҳажми юқори, қондаги эритроцитлар ва гемоглабин миқдори кўп бўлади. баланд тоғларда яшовчи ҳайвонларда генетик мосланиш белгилари янада кучлироқдир. масалан жанубий америка анд тоғларида яшовчи туяларда (лам, викуний, алпак) гемоглабин кислородга ўта тўйинган бўлади. кислороднинг эритроцитлардаги умумий ҳажми текисликлардаги сут эмзувчи ҳайвонларнинг эритроцитларига қараганда 25-30% ортиқ бўлади. баландлик гипоксиясига кўп йиллардан бери тоғ зоналарида боқиладиган баъзи қўйларнинг зотлари ҳам мослашган бўлади. кислороднинг етишмаслик …
3
колиз ҳолатига яъни кислородсиз энергия билан таъминланишига ўтади. сув юзасига кўтарилганда у хил ҳайвонларда барча физиологик ва биокимёвий жараёнлар яна қайта тикланади. атмосферадан сарфланган кислород ўрнини яшил ўсимликлар фотосинтез натижасида тўлдириб туради. карбонат ангидрид гази табиатда катта аҳамиятга эга бўлиб, у яшил ўсимликлар озиқланиши учун зарурдир. шунингдек у ернинг иссиқлик балансини тартибга солиб туради. 1000-1200 км баландликда атмосфера асосан кислород ва азотдан, ундан юқорида 2500 км гача бўлган қисмида гелий газидан, 2500 км дан юқорида эса энг енгил газ водороддан иборат. демак, кишилар ва барча тирик организм учун ҳаво нафас олиш учун зарур. масалан, бир киши бир суткада ўзининг нафас органлари орқали 20 м3 ҳаво ўтказади. атмосфера планетамиз ҳаёти учун ғоятда зарурдир. бироқ у борган сари инсоннинг хўжалик фаолияти билан боғлиқ ҳолда вужудга келган со2, олтингугурт оксиди, азот, углеводород, майда қаттиқ заррачалар ва радиоктив моддалар билан ифлосланиб бормоқда. бу ифлосланиш қуёш радиацияси балансига таъсир этиб ер шари ҳароратининг ўзгаришига олиб …
4
иб туради. углерод (iv) оксиди деярли доимий бўлиб, фақатгина йирик шаҳарларда унинг миқдори ортиқ бўлиши мумкин. азот элементи ҳавонинг таркибида кўп бўлишига қарамай, уни организмлар тўғридан – тўғри ўзлаштира олмайди. организмлар уни фақатгина азот бирикмалари ҳолида ўзлаштириши мумкин. бироқ ҳаводаги эркин азот туганак бактериялар, азотабктериялар, актеномицидлар ва кўк - яшил сувўтлари учун озиқа манбаи бўлиб хизмат килади. ҳавонинг таркибидаги сульфит ангидрид, азот оксидлари, галоген водородлар, аммиак ва бошқалар зарарли моддалар ҳисобланиб, унинг ифлосланишига сабаб бўлмоқда. ҳаводаги ана шундай заҳарли моддаларни ютган ўсимлик барглари, ҳужайралари ўла бошлайди. дарахтларинг сув шимиш механизми ишдан чиқади ва барглари тўкилади. ўсимликнинг учки шохлари эса қурийди. ҳаво таркибидаги турли хил газлар миқдорининг ортиб кетиш ҳоллари дунёнинг турли нуқталарида турли даражададир. ўзбекистон шаҳар ва қишлоқларининг деярли ҳамма жойида ҳам ҳавонинг ифлосланиш даражаси санитария талабларига жавоб бермайди. баъзи маълумотларга қараганда 1989 йилда сановат корхоналари томонидан ҳавога 1337 минг тонна, автотранспортлардан 2,2 млн тонна заҳарли чиқинди моддалар ажралиб чиққан. …
5
ҳарда а.а.рудакий, ю.а.гагарин, й.охунбобоев, «университет ҳиёбони», а.икромов, а.темур, ш.рашидов, в.абдуллаев кўчаларида газлар билан ифлосланиш жуда кучли. қишлоқ жойларда эса экин майдонларининг ута «нашаванд» бўлиб қолганлиги, яъни ерга хаддан ташқари минерал ўғитлар ва 70 га яқин турли хил кимёвий моддалар (гербицид ва пистицидлар) нинг ишлатилганлиги хавонинг бўзилишига олиб келди. ўсимликларнинг хаводаги турли захарли моддаларга нисбатан сезгирлиги турличадир. масалан, себарга сульфид ангидридга, лола ва гладиолислар водород фторидга, мох, лишайниклар ва баъзи замбруғлар so2, hf, hсl ларга ниҳоятда сезгирдир. шубҳасиз, ўсимликлар ҳавони маълум даражада тозалайдилар. ҳавонинг ҳаракати – шамол ҳам экологик омил сифатида организмларга катта таъсир кўрсатади. чучунчи, шамол таъсирида ўсимликларда сув буғланиб туради, ҳавода газлар оқими, шу жумладан, углерод (ii) оксиди оқими вужудга келади. бир қисм ўсимликларда чангланиш бўлиб ўтади, ўсимликларнинг споралари, уруғ ва мевалари ён – атрофга тарқалади ва ҳоказо. шамол таъсирида ҳайвонларда сув ва ҳарорат алмашинуви амалга ошади, кучли шамоллар айрим ҳайвон пат ва жунларини қалинлашувига олиб келади, кўпгина ҳашаротлар …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "иқлим омиллари"

1476957599_65715.doc иқлим омиллари режа: 1. атмосфера, унинг таркиби ва организм учун аҳамияти. 2. ёруғлик ва унинг организмлар учун аҳамияти. 3. ҳарорат ва унинг организмлар учун аҳамияти. 4. сув ва унинг организмлар учун аҳамияти. 5. табиатдаги мавсумий ўзгаришлар. таянч иборалар: атмосфера, кислород, карбонат ангидрид, фотосинтез, анабиоз, ксерофит, мезофит, гигрофит, гидрофит, метоболизм, фотопериодизм, биоритм. 1. атмосфера, унинг таркиби ва организм учун аҳамияти. планетамизни ўраб олган ҳаво қобиғига атмосфера (юнонча атмосфера - ернинг "буғ қобиғисиз ҳаво қатлами" деган маънони билдиради) дейилади. атмосферанинг қалинлиги 3000 км га етади. атмосфера планетамиз ва унда яшайдиган жонли организмларнинг нафас олиши учун катта аҳамиятга эга. булардан ташқари ернинг ҳаво қобиғи планетам...

Формат DOC, 124,0 КБ. Чтобы скачать "иқлим омиллари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: иқлим омиллари DOC Бесплатная загрузка Telegram