ўсимликлар ва ҳайвонларда ҳароратнинг ўрни

ZIP 1,4 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1476005823_63358.ppt powerpoint presentation кириш. турларнинг табиатда тарқалиш принцип ва қонуниятлари ҳарорат ва унинг организмларга таъсири ўсимликларнинг ҳароратга мосланишлари ҳайвонларнинг ҳароратга нисбатан мосланиши хулоса фойдаланилган адабиётлар рўйхати ўсимликлар ва ҳайвонларда ҳароратнинг ўрни ташқи муҳитнинг организм билан боғлиқлиги. ташқи муҳит билан организм узвий боғланган бўлиб усиз орга­низм яшай олмайди. ташқи муҳитдан организм биринчидан озиқа олади, ик­кинчидан организмнинг ер юзасида тарқалиши ҳам уларнинг ташқи муҳит шароитларига чидамлилигига (мослашганлигига) боғлиқдир. ис­сиқ ва қуруқ иқлим шароити организмларнинг яша­шини чегаралайди, худди шундай ҳар қандай организм ҳам шимол­нинг совуқ иқлим шаро­итларида яшай олмайди. тирик организмлар­нинг шакли ва вазифалари ҳам ташқи муҳитга боғлиқдир . турларнинг табиатда тарқалиш шартлари ва қонуниятлари шундай қилиб, ҳайвонлар кишилар ҳаётида ҳам салбий, ҳам ижобий аҳамиятга эгадир. аммо ҳайвонларнинг айрим турларига баҳо бераётганда уларни табиат учун мутлақо фойдали ёки мутлақ зарарли деб бўлмайди. фойдали ҳисобланган тур шароит, вақт ўзгариши билан зарарли бўлиб қолиши ёки зарарли ҳайвон фойдали бўлиб қолиши мумкин. масалан, даштдаги кўпгина ҳашаротлар …
2
денгиз ва кўлларнинг чуқурлиги истиснодир. сабаби баландликнинг организмга таъсири ҳарорат, қуёш радиацияси, атмосфера босими орқали борса, сув чуқурлигининг организмга таъсири босим ва ёруғликнинг камайиши сабабли юзага келади. экологик омиллар тирик организмга қуйидагича таъсир кўрсатади: 1.айрим турларни маълум ҳудудддан сиқиб чиқаради ва уларнинг жуғрофик жиҳатдан тарқалишининг ўзгаришига олиб келади. 2.ҳар хил турларнинг ривожланишига бевосита таъсир кўрсатиб, уларнинг кўпайиши ва нобуд бўлишини ўзгартиради, бир жойдан иккинчи жойга кўчиб популяция ва биоценозлар зичлигига таъсир қилади. 3.организмлардан мосланиш хусусиятларини келтириб чиқаради, уларда, ички (модда алмашув) ва ташқи ўзгаришларни тарқоқ, группа бўлиб тарқалиши, қишки ва ёзги тиним даври , фотодавр реакциясининг келиб чиқишига сабаб бўлади. табиий муҳитда учрайдиган омилларни қуйидаги учта асосий экологик гуруҳга ажартиш мумкин: 1) абиотик, 2)биотик ва 3) антропоген. 1. абиотик омиллар-организмларга таъсир қиладиган анорганик муҳитнинг комплекс омилларидир. 2. биотик омиллар- муҳитда учрайдиган тирик организмларнинг ҳаёт фаолиятида бир-бирларига қиладиган таъсири ва улар ўртасидаги мунособатлардан иборат бўлиб, улар тирик организмларга, уни ўраб турган …
3
дан келаётган тўғри нурларга чидамсиз бўлади. тажриба шароитида шу гуллар унча юқори бўлмаган ҳарорат ва очиқ жойда ҳам яхши ўсади. экологик омилларнинг бир-бирига боғлиқлилигини ва уларнинг биргаликда таъсирига ва организмларнинг чидамлилик доирасига доир қуйидаги мисолни келтириш мумкин. чегараловчи экологик омиллар. табиатдаги ҳамма экологик омиллар биргаликда, мураккаб ҳамжиҳатликда тирик организмларга бир вақтда таъсир қиладилар. бундай экологик омиллар йиғиндисига констелляция дейилади. организмнинг маълум бир омилга нисбатан оптимал чидамлилик чегараси бошқа омиллар таъсирига ҳам боғлиқдир. масалан, оптимал ҳароратли муҳитда организмни намликнинг камлиги ва озиқа моддаларнинг етишмаслигига эҳтиёжи ортиб боради.. озиқа моддаларнинг етарли бўлиши билан эса, организмда бир неча экологик омилларнинг ўзгаришига чидамлилиги ортади. ҳарорат ва унинг организмларга таъсири ер юзида организмларнинг ўсиши, кўпайиши, ривожланиши ва тарқалиши асосий экологик омиллардан бири бўлмиш ҳароратга, унинг иссиқлик миқдорига ҳамда турли табиий зоналарда вақт бўйича ўзгариб туришига боғлиқдир. коинотда ҳарорат жуда катта даражада ўзгариб туради. масалан, антарктиканинг музли чўлларидаҳарорат -880 га пасайса, ер юзасининг сувсиз чўлларида ёз …
4
оқсил, фермент, витамин ва бошқа моддаларнинг тузилиши ҳамда функцияси бузилмайди. лекин, ер юзасидаги учрайдиган тирик организмларнинг ҳаётчанлик чегараси анча кенг: пойкилотерм ва гомойотерм организмларнинг ҳарорат омилига чидамлилик чегараси ҳар хил, яъни эвритерм турлар ҳароратни кенг доирада ўзгаришга мослашган. бунга кўпчилик ўсимликлар (микроорганизмлар, сувўтлар, лишайниклар, чўл, дашт гулли ўсимликлари), умуртқасиз (молюскалар, ҳашаротлар) ва умуртқали (балиқлар, йўлбарслар, айиқлар, сайғоқлар ва бошқ.) ҳайвонлар мисол бўла оладилар. стенотерм организмлар стенотерм организмлар ҳароратнинг тор доирасига мослашган бўлиб, улар иссиқликни севувчи (орхидеялар, чой буталари, кофе дарахти, медузалар, бактериялар), қутб сув ҳавзаларининг балиқлари, жуда чуқур (абисал денгиз ҳайвонлари) организмларга бўлинадилар. ҳар қандай организм маълум ҳарорат интервали ичида яшаши, кўпайиши ва ривожланиши мумкин. ҳароратнинг интервали максимум ва минимум моҳияти билан чегараланади. шу икки интервал оралиғидаги оптимум зонаси бўлиб, организмларнинг ҳаёт фаолияти яхши кўринади. ундан юқори зона вақтинча иссиқ мурдалик, ундан ҳам юқори зона узоқ фаолиятсиз зона ёки ёзги карахтлик зонаси ҳисобланади. ҳароратнинг оптимумдан пастга тушиши совуқ мурдалик зонасига …
5
аҳсулоти энергия ажратади. 3. ўсимлклар фитомассаси томонидан йиғилган иссиқлик ўсимликлар қопламидан ўтаётган катта энергия билан биргаликда улар танасида ҳароратнниг кўтарилишига олиб келади. 4. тупроқда иссиқликнинг ўтиши ўзига хосдир. кун давомида тупроққа ютилаётган ёруғлик энергиясининг бир қисми иссиқлик тўлқини ҳолатида тупроқнинг пастки қатламларига ўтказилади, пастки қатламда тўпланган энергия тупроқнинг совиётган юза қатламига кўтарилади. бундай ҳолат ҳар доим содир бўлади ва тупроқ ҳароратининг ўзгариб туришига олиб келади. 5. атроф-муҳитдаги энергия алмашиши, ўсимликлар билан муҳит ўртасидаги ҳароратнинг тенглашиши, иссиқлик ўтказиш, тарқатиш, буғланиш ва сув буғлари орқали энергия тўплаш йўллари билан амалга ошади. вертикал зоналар. ер-ҳаёт муҳитида аниқ ва яққол кўринади, яъни тоғли районларда ўсимлик ва ҳайвонларнинг экологик тақсимланишида юзага келадиган қонуниятлар ҳароратни турли минтақаларда ўзгариши сабабли амалга ошади. текисликдан баландликка, тоғ томонга кўтарилиши билан минтақаларнинг алмашиши ва бу алмашиши экватордан қутбларга қараб кенгликларда зоналарнинг ўзгаришига ва ўсимликларнинг тақсимланишига тўғри келади. ўсимликларнинг ҳароратга мосланишлари ўсимликлар ҳаракатсиз организм бўлиб, уларнинг иссиқлик режими шу яшаб турган …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўсимликлар ва ҳайвонларда ҳароратнинг ўрни" haqida

1476005823_63358.ppt powerpoint presentation кириш. турларнинг табиатда тарқалиш принцип ва қонуниятлари ҳарорат ва унинг организмларга таъсири ўсимликларнинг ҳароратга мосланишлари ҳайвонларнинг ҳароратга нисбатан мосланиши хулоса фойдаланилган адабиётлар рўйхати ўсимликлар ва ҳайвонларда ҳароратнинг ўрни ташқи муҳитнинг организм билан боғлиқлиги. ташқи муҳит билан организм узвий боғланган бўлиб усиз орга­низм яшай олмайди. ташқи муҳитдан организм биринчидан озиқа олади, ик­кинчидан организмнинг ер юзасида тарқалиши ҳам уларнинг ташқи муҳит шароитларига чидамлилигига (мослашганлигига) боғлиқдир. ис­сиқ ва қуруқ иқлим шароити организмларнинг яша­шини чегаралайди, худди шундай ҳар қандай организм ҳам шимол­нинг совуқ иқлим шаро­итларида яшай олмайди. тирик организмлар­нинг шакли ва вазифала...

ZIP format, 1,4 MB. "ўсимликлар ва ҳайвонларда ҳароратнинг ўрни"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.