бадиий асарда шакл ва мазмун

DOC 74.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662752943.doc бадиий асарда шакл ва мазмун бадиий асарда шакл ва мазмун режа: 1. шакл ва мазмун тушунчалари ҳақида. 2. бадиий асарда шакл ва мазмун бирлиги. 3. бадиий асарда шакл ва мазмуннинг ўзаро мувофиқлиги бадииятнинг муҳим шарти сифатида. 4. шакл ва мазмун унсурлари таснифи масаласи. воқеликда мавжуд нарсаларнинг бари ўзининг ташқи кўриниши (шакли) ва шу шакл орқали англашилаётган моҳиятига (мазмун) эга. шу боис ҳам "шакл" ва "мазмун" категориялари умумфалсафий характерга эга бўлиб, улар воқеликни (нарсани) идрок қилишда муҳим аҳамиятга молик илмий абстракциялар саналади. абстракция дейишимизнинг боиси шуки, шакл ва мазмун қабилидаги бўлиниш шартли, негаки, улар — яхлит бир нарсада ҳар вақт бирликда мавжуд бўлган ва бир-бирини тақозо этадиган икки томон. зеро, шакл нарсанинг биз бевосита кўриб турган, ҳис қилаётган томони бўлса, айни шу шакл бизга ўша нарсанинг нима эканлигини — мазмун-моҳиятини англатади. масалан, қаршимизда стул турган бўлса, биз унинг шаклини кўриб "стул", яъни, "ўтириш учун мўлжалланган мослама" деб айтамиз. стулга хос …
2
ан бўлиши ва ҳ. яъни, бу ўринда шаклнинг мазмунга мувофиқ бўлиши талаб қилинади. тасаввур қилингки: уста стулнинг оёқларини бир ярим метрдан қилиб ясади ва натижада ўтирғич кишининг елкаси баробар турибди; ёки ўтирғичнинг катталиги шапалоқдек бўлсин... албатта, ҳар икки ҳолда ҳам шаклнинг мазмунга номувофиқлиги юзага келади ва буюм ўзининг қимматини йўқотади. мазмун ўзгаришга, янгиланишга мойил бўлгани ҳолда, шакл консервативлик хусусиятига эга, яъни, ўзгарувчанликка у қадар мойил эмас, шаклдаги ўзгаришлар жуда секин кечади. айтайлик, "ўтириш учун мўлжалланган мослама" деган мазмунга "болаларнинг" аниқловчиси қўшилса, шакл параметрлари ўзгаради, стул кичикроқ ясалади. энди унга "гўдакларнинг" аниқловчисини қўшсак, шаклга яна бирор бир қўшимча, масалан, гўдакни йиқилиб тушишдан сақловчи олд тўсиқ қўшилади. бироқ, шуниси борки, барча ҳолларда ҳам "ўтириш учун мўлжалланган мослама" ўзининг асосий шакл кўрсаткичларини сақлаб қолади. бошқа ҳар қандай нарса сингари, бадиий асар ҳам шакл ва мазмуннинг яхлит бирлигидир. шунинг учун "бадиий шакл", "бадиий мазмун" деган тушунчаларни ишлатганимизда уларнинг атиги илмий абстракциялар эканлигини унутмаслигимиз керак. …
3
ва ифодалаш мақсадини кўзлаган ижодкор роман шаклини танлайди. чунки айни шу шакл ижодий ниятда кўзда тутилган мазмунга ҳар жиҳатдан мувофиқ келади ва ўша ниятнинг ижроси учун имкон беради. шу билан бирга, бадиий шакл нисбий мустақилликка эга ҳамдир. маълумки, ҳар бир давр адабиётида қўлланилиб келаётган, ўқувчи омма учун тушунарли бўлган ва ўзининг нисбатан турғун кўрсаткичларига эга бўлган шакллар мавжуд. шунга кўра, санъаткор ифодалашни кўзда тутган мазмунни ўша шакллар доирасига сиғдиришга интилади. масалан, саҳна учун асар ёзаётган ижодкор уни пардаларга, кўринишларга бўлади, сюжет воқеаларини ижро вақтига сиғдиради, диалогларни саҳна ижроси учун мос ҳолга келтиради, уларни ремаркалар билан таъминлайди ва ҳ. шакл консервативроқ ҳодиса бўлганлигидан узоқ яшовчанлик хусусиятига эга. мазмун эса ўзгарувчанликка мойил ҳодиса бўлиб, ҳар бир бадиий асар мазмунан ўзича оригиналдир. сабаби, ўша асарни яратган ижодкор — индивид, у дунёни ўзича кўради ва баҳолайди. шунга кўра, ҳатто ошкор тақлидий руҳдаги асар ҳам мазмунан оригинал (оригиналлик бу ўринда ижобий маънода эмас, балки, умуман …
4
нрга айланди. худди шу гапни "новелла"га нисбатан ҳам айтиш мумкин. итальянча "янгилик" сўзидан олинган "новелла" дастлаб жанр, яъни шакл ҳодисаси бўлмай, мазмун ҳодисаси эди. новелла дейилганда жонли қизиқиш уйғотувчи ҳодисадан хабар берувчи асар тушунилган. айни пайтда, новелла ўзига хос шакл хусусиятларига ҳам эга бўлган: қисқалик, сюжет ўткирлиги ва б. кейинча новеллага хос шаклий хусусиятлар муқимлашиб, ўзига хос шакл — новелла жанри юзага келади. шунингдек, шакл ва мазмуннинг бир-бирига ўтишини бир асар доирасида ҳам кўриш мумкин. бунда энди бадиий асарнинг "система" экани, ҳар қандай система қуйи ва юқори даражадаги структуравий бўлаклардан иборат эканлигидан келиб чиқамиз. масалан, тил образга нисбатан шакл, образ тилга нисбатан мазмун; образ айни пайтда бадиий мазмунни ифодалаш шакли. ёки бадиий образнинг предметлилик даражасига кўра турлари (деталь — фабула — характер ва шароит — дунё образи) ҳам шаклнинг мазмунга, мазмуннинг шаклга ўтишига мисол бўла олади. бадиий асар қимматини белгилашда мазмун ва шаклнинг уйғун мувофиқлиги энг муҳим мезонлардан саналади. бадиият …
5
ади. хусусан, бадиий адабиёт тарихидаги футуризм, имажинизм, дадаизм, авангардизм каби оқимлар бадииятни фақат шаклда кўриб, турли янги шакллар ихтиросига ўтдилар. бироқ уларнинг ихтиролари "шакл — шакл учун" шиори остида кечиб, мазмундан кўпинча айро тушгани учун-да самарасиз якун топди. ўз вақтида айни шу хил қарашларни ёқлаган, уларни назарий жиҳатдан асосламоқчи бўлган адабиётшуносларнинг ишлари ҳам бадиий асар табиатига номувофиқ бўлгани боис бирёқламалигича қолди. айни пайтда, формалистларнинг бадиий асар шаклини ўрганишга айрича эътибор қилганлари адабиётшуносликда изсиз кетди, дейиш ҳам инсофдан эмас. улар бадиий асар шаклига хос кўп жиҳатларни: бадиий тил, услуб, шеър тузилиши, шеър композицияси, ритм, метр, сюжет қурилиши, бадиий асар композицияси каби адабиётшуносликнинг муҳим масалаларини махсус ва чуқур тадқиқ этдилар. хусусан, рус формал мактабининг в.шкловский, в.жирмунский, ю.тўнянов, г.винокур, б.эйхенбаум каби намояндалари амалга оширган тадқиқотлар адабиётшунослик ривожида муҳим аҳамиятга моликдир. шунингдек, адабиётшуносликда бадиий асарнинг шаклига кўз юмиб, унинг қимматини мазмундан келиб чиқибгина баҳолашга уринишлар ҳам бўлган. хусусан, 20-йиллар шўро адабиётшунослигида майдонга келган "вульгар …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "бадиий асарда шакл ва мазмун "

1662752943.doc бадиий асарда шакл ва мазмун бадиий асарда шакл ва мазмун режа: 1. шакл ва мазмун тушунчалари ҳақида. 2. бадиий асарда шакл ва мазмун бирлиги. 3. бадиий асарда шакл ва мазмуннинг ўзаро мувофиқлиги бадииятнинг муҳим шарти сифатида. 4. шакл ва мазмун унсурлари таснифи масаласи. воқеликда мавжуд нарсаларнинг бари ўзининг ташқи кўриниши (шакли) ва шу шакл орқали англашилаётган моҳиятига (мазмун) эга. шу боис ҳам "шакл" ва "мазмун" категориялари умумфалсафий характерга эга бўлиб, улар воқеликни (нарсани) идрок қилишда муҳим аҳамиятга молик илмий абстракциялар саналади. абстракция дейишимизнинг боиси шуки, шакл ва мазмун қабилидаги бўлиниш шартли, негаки, улар — яхлит бир нарсада ҳар вақт бирликда мавжуд бўлган ва бир-бирини тақозо этадиган икки томон. зеро, шакл нарсанинг биз бев...

DOC format, 74.5 KB. To download "бадиий асарда шакл ва мазмун ", click the Telegram button on the left.