арман адабиёти

DOC 82.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662753230.doc арман адабиёти арман адабиёти арман халқи закавказье, туркия, эрон, ҳиндистон ва америка мамлакатларида яшаб келади. бу халқ ноёб қадимий, бой, ёзма ва оғзаки ижод намуналарига эга. фольклор асарлари ичида эртак, қўшиқ ва термалар, эпик достонлар ва афсоналар, мақол ва бошқа ҳикматли сўзлар кўп учрайди. эртакларнинг қаҳрамонлари – киши умрини узайтирадиган олмалар,, учар отлар – тулпорлар, қўрқмас ака-ука ботирлар, фидокор меҳнаткашлар, адолатли ва золим подшолардир. масалан, ”азаран булбул” эртагида ёвуз кучлар томонидан топталган, таланган боғ ва гулзорлар баҳор тимсоли бўлган олов қушча қўшиғидан қайта кўкара бошлайди, гулга киради. арман халқ достонлари бошқа халқлар фольклори асарлари каби катта тарихий ва тарбиявий аҳамиятга эга. буларнинг ичида энг машҳури – ”сосунлик довуд” достонидир. унда viii-x асрларда араб босқинчиларига қарши олиб борилган озодлик кураши зўр бадиий маҳорат билан куйланган. эртак ва эпик асарлардан ташқари арман фольклорида маросим қўшиқлари ҳам анчагина. уларнинг асосий мавзуси – чин севгини тараннум этиш, меҳнатни улуғлаш, жамиятдаги нуқсонларни ҳажв ўти …
2
р нарекаци ижодида (унинг ”қўшиқлар”, “фожиалар китоби”да) яққол кўзга ташланди. xi асрда арманистон яна мустақиллигини йўқотди: энди у византияга қарам бўлиб қолди. кўп ўтмай салжуқийлар (турк-оғуз султонлари) бостириб кирдилар. xii асрга келиб, грузия ёрдамида яна мустақилликни қўлга киритди. яна дунёвий адабиёт ривож топа бошлади. масалчи мхитар гош асарларида феодал тарқоқликни қоралаб, марказлашган давлат тузишга чақирди. xiii аср арман адабиёти тарихида реакцион ва прогрессив йўналишлар вакиллари ўртасида кураш кескинлашди. гуманистик адабиёт намояндалари фрик ва константин ерзнкаци пантеистик (суфиёна) руҳдаги ишқий лирик шеърларни ёздилар. вардан айгекци халқ латифаларидан фойдаланиб ёзган масалларида феодаллар ва черковга қарши чиқди, реалистк ҳажвчиликни ривожлантирди. xiv-xviii асрларда дунёвий адабиёт изчил ривожлана борди. бу даврнинг энг машҳур шоири саят нова арман, грузин, озарбайжон тилларида ёзган асарларида халқлар дўстлиги ва ватанга муҳаббат ғояларини тараннум этди. xix аср бошларида арманистон ҳам грузия ва озарбайжон (кейинчалик ўрта осий мамлакатлари) га ўхшаб россияга қўшиб олинди. энди бу ерда россиянинг таъсири сезила бошлади. рус …
3
инг революцион фаолияти учун зиндонга ташлади. арман адабиётининг йирик вакили саналган о.туманян рус ва дуне адабиёти классиклари нинг ижоди билан қизиқди. пушкин, жорж байрон, в.шекспир асарларидан таржималар қилди. уларга эргашиб ўзи ҳам “артавазд ii”, “шоҳ ованес” номли тарихий драмаларини ёзишга киришди. х.абовян, м.налбандян анъаналарини изчиллик билан давом эттирди, халқ оғзаки ижоди мотивларидан баракали фойдаланди 60-йилларда арманистонда реалистик драматургия тараққий этди. унинг йирик намояндаси бую карман драматурги габриэль сундукян эди. а.с.грибоедов, н.в.гоголь ва а.н.островскийлар номи билан боғлиқ бўлган рус классик драматургияси анъаналари асосида тарбияланган г.сундукян ўзининг ”пепо”, “бузилган уй”, “яна бир қурбон”, “хатабала” номли саҳна асарларида буржуазия муҳитидаги жиддий ижтимоий зиддиятларнинг драматик тасвирини яратди, арман буржуазиясининг чирик ахлоқи ва ярамас урф-одатларини аёвсиз фош этди. г.сундукяннинг замондоши а.пароян реалистик проза ва драматургиянинг ғарбий арман адабиётидаги йирик арбоби эди. у кўпроқ ҳажвчи ёзувчи сифатида қалам тебратди. унинг ҳажвий асарларида феодал тартиблар ҳукм сурган туркиядаги аҳвол ҳаққоний ёритилди. унинг ”муътабар тиланчилар”, “асос эсдаликлари” каби …
4
кўп тилларга таржима қилинди. бир неча йиллар давомида шервонзоданинг “номус” драмаси тошкентдаги ҳамза номидаги театр саҳнасида зўр муваффақият билан кўрсатилмоқда. хх аср бошларида ереванда ”мурч” (“болға”) номли ойлик журнал чиқа бошлади. унинг атрофида уюшган а.исаакян, о.туманян, акоп акопян, дерепин демирчянлар арман демократик адабиёти тараққиётига катта ҳисса қўшдилар. айниқса, о.туманян ўзининг тўртликлари, достон, масал, эртакларида классик адабиёт анъаналарини давом эттирди. “ануш”, “эски кураш” ва “сосунлик довуд” сюжети асосида ёзилган достонларини кўрсатиш мумкин (қиёс учун: анорнинг “қўрқуд китоби”, с.липкиннинг “манас великодушный” асарлари). шу даврларда ғарбий арманистон адабиётига ғарбий европа символистларининг таъсири сезилди. лекин маҳаллий символистлар м.мецаренс, д.варужан, р.севан ва бошқалар арман классик адабиёти анъаналаридан ҳам воз кечмадидар. уларнинг асарларида халқ миллий озодлик кураши ғояларини тараннум қилиш катта ўрин эгаллади. 20-йилларда ташкил топган турли адабий гуруҳлар, жумладан “учлар гуруҳи”, “мурч” ва “арман пролетар ёзувчилари уюшмаси” кабилар замирида 1929 йилда арман совет ёзувчилари федерацияси тузилиб, у ҳамма ёзувчиларни бир ташкилот атрофига уюштирди. бу ташкилий …
5
исбот этилди. 30-йиллар арман адабиёти ҳамма адабий жанрларда республика ва унинг халқи ҳаётида юз бераётган туб ижтимоий ўзгаришларни ҳамда арман халқининг машаққатли ва қаҳрамонона ўтмишини акс эттирувчи салмлқдор асарларнинг яратилиши билан ўтган даврлардаги адабиётдан фарқ қилади. масалан, ”олтмишинчи горизонтал” (в.алазан), “ацаван” (н.зарян) романларида арманистоннинг шаҳар ва қишлоқларидаги янги кишиларнинг ахлоқи, меҳнатга янгича муносабати, синфий кураш, севги, оилавий муносабатлар кўз ўнгимизда гавдаланади. бу романлар билан м.шолоховнинг ”очилган қўриқ”, а.қаҳҳорнинг “қўшчинор чироқлари”, тожик прозаиги жалол икромийнинг “шоди” асарларидаги мавзу ва ғоявий мазмун ўхшашлигини қайд этиш мумкин. 30-йилларнинг охирида “сосунлик довуд” халқ қаҳрамонлик достонининг 1000 йиллигини ношонлаш муносабати билан арман халқининг ўтмиш маданий меросига қизиқиш кучайди. бу улкан достон ҳақида кўп илмий текшириш ишлари ёзилди, асарни нг ўзи кўп қардош халқлар тилларига таржима қилинди. фашизмга қарши кураш йилларида арман адабиётининг янги саҳифаси очилди. 40 дан ортиқ арман адиблари қўлга қурол олиб, жангга кирдилар. қолганлари фронт ва фронт ортида кўрсатган мислсиз қаҳрамонлик ва ватанпарварликни …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "арман адабиёти"

1662753230.doc арман адабиёти арман адабиёти арман халқи закавказье, туркия, эрон, ҳиндистон ва америка мамлакатларида яшаб келади. бу халқ ноёб қадимий, бой, ёзма ва оғзаки ижод намуналарига эга. фольклор асарлари ичида эртак, қўшиқ ва термалар, эпик достонлар ва афсоналар, мақол ва бошқа ҳикматли сўзлар кўп учрайди. эртакларнинг қаҳрамонлари – киши умрини узайтирадиган олмалар,, учар отлар – тулпорлар, қўрқмас ака-ука ботирлар, фидокор меҳнаткашлар, адолатли ва золим подшолардир. масалан, ”азаран булбул” эртагида ёвуз кучлар томонидан топталган, таланган боғ ва гулзорлар баҳор тимсоли бўлган олов қушча қўшиғидан қайта кўкара бошлайди, гулга киради. арман халқ достонлари бошқа халқлар фольклори асарлари каби катта тарихий ва тарбиявий аҳамиятга эга. буларнинг ичида энг машҳури – ”сосунлик...

DOC format, 82.0 KB. To download "арман адабиёти", click the Telegram button on the left.

Tags: арман адабиёти DOC Free download Telegram