адабиётнинг ўзига хослиги

DOC 49,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662753326.doc адабиётнинг ўзига хослиги режа: 1. адабиётнинг ўзига хослиги. 2. адабиётда шакл ва мазмун. 3. бадиий асарда типиклаштириш. 4. адабиётнинг эстетик аҳамияти. адабиёт ва санъат. ўзаро алоқадорлиги. мусиқа, расм, рақс, кинофильм... билан боғлиқлиги, адабиётнинг ижтимоий функция (вазифаси). ҳаёт - адабиётнинг ҳам мазмун, ҳам шаклига асос эканлиги. адабиётнинг спецификаси адабиётшунослик ва адабиёт назариясининг энг муҳим мураккаб масаласидир. у адабиётшунослик ва адабиёт назариясига оид турли асарларда турлича ёритилади, баъзи қирралари кенг, баъзилари эса жуда тор маънода талқин этилади. аммо бу асарларнинг барчасида адабиётнинг спецификасига доир бир масалалар доираси тилга олинади. адабиётнинг спецификаси муносабати билан тилга олинадиган хусусиятларнинг энг биринчиси–инсоншуносликдир. ҳар бир бадиий асарни ўқигандан кейин зеҳнимизда асарда тасвир этилган кишиларнинг образлари қолади. (навоийда фарҳод ва ширин, кодирийда кумуш ва отабек). ёзувчи ҳар тарихий давр ва шароитнинг маҳсулоти бўлган инсонни текширади, унинг руҳий холатларига киради, ички дунёси ҳақида бизга аниқ ва равшан тасаввур беради. бу вазифани бадиий адабиёт образ яратиш йўли билан бажаради. …
2
ни ва шакли жиҳатидан специфик хусусиятларга эгадир. бу специфик хусусиятларнинг жами адабиётнинг жамият ҳаётидаги алоҳида ролини таъмин этади. адабиёт спецификасини ана шу уч томондан кўздан кечириш орқалигина бадиий сўз санъатининг спецификаси ҳақида тўла тасаввур ҳосил қилишимиз мумкин. инсон–адабиётнинг тасвир предметидир. инсон тасвири йўқ жойда бадиий адабиёт йўқ. адабиётнинг баъзи жанрларида одам тасвири йўқдек туюлади. масалан, масал жанрида ҳақида сўз юритилади. аммо барибир бунда ҳам ҳайвонлар тасвири одам, унинг фикр ва хислатлари ифодаси учун рамзий воситадир. бирор асар ҳатто ташқи жиҳатдан бадиий адабиёт асарига жуда ўхшаб кетган ва нусхаси ҳисобланган ҳолда ҳам, агар ўша асарда инсон ва унинг инсон ва унинг кечинмалари тасвири бўлмаса, бадиий адабиётдан жой ололмайди. бадиий адабиёт инсоншунослик бўлгани учун ундаги ҳаёт тасвири ўқувчилар онгида, даставвал тасвир этилган одамлар сифатида жой олади. навоий ижодида ўз тасвирини топган ҳаёт лайли мажнун, шекспир ижоди–гамлет, отелло, кодирий ижоди–анвар раъно образлари орқали бизнинг онгимизда абадий қолгандир. инсоншунослик шарқ халқлари адабиётлари учун қадим …
3
роқ, инсонни яна ҳам одилроқ, донороқ, сахийроқ ва жасурроқ кўриш орзуси ва бу орзунинг амалга ошуви имконияти борлигига имо-ишора ётади. адабиётда инсоннинг ички дунёсини тасвир этиш дунёни ва инсоннинг ўзини ҳам тушунишни мақсад қилиб олади: шу билан бирга, дунёни тушунишга интилиш уни яна ҳам гўзалроқ қилиш орзуси билан суғорилган бўлади. адабиёт–инсон олам ва ҳаёт ҳақида «фикр айтмоққа» эҳтиёж сезганида туғилган. инсон кечинмалари тасвирининг икки муҳим жиҳати. инсон ва унинг кечинмаларининг тасвири адабиётнинг вазифалари спецификасининг муҳим бир томонидир. бу спецификанинг иккинчи томони адабиёт–ақлий фаолиятнинг жуда ҳам кенг аудиторияга мўлжалланган соҳаси эканидир. адабий асар ўзининг мазмуни ва шакли жиҳатидан доимо миллион-миллион кишилар учун, атайин ва аввалдан уларга аталиб яратилади. физик, химик, 22биолог ёки социолог илмий асар яратганда ёки бирор илмий ҳақиқатни кашф этганда, ўз асари ва кашфиётининг ҳамма томонидан ўрганилишини кўзда тутмайди, адабиёт асарини яратувчи эса ўз асарининг бунёдга келишидан аввалроқ унинг ҳамма, шу жумладан, адабиётга қизиқувчи физик, химик, биолог ва социолог …
4
олгандагина муваффақиятли чиқиши мумкин. адабиёт ва санъат ҳаётнинг аниқ ва ёрқин тасвирини беришни талаб этади. адабиётнинг улкан вакиллари бадиий асарнинг ана шу соддалиги учун онгли равишда кураш олиб борадилар, абдулла кодирий хх аср бошида европада мода (урф) бўлган, лекин омма тушунмайдиган мураккаб усулда ёзишни талаб қилувчи ва классик адабиётнинг баъзи «эски приёмлар»идан фойдаланишни қораловчи танқидчиларга жавобан ҳақли равишда ёзган эди : « … бу эски приём жўрттага, халқимизнинг савиясини эътиборга олиб қабул қилингандир. халқнинг завқини, руҳини назарда тутилмаса, «сўнгги приём» деб европанинг сўнгги модасини тақдим қилинса, бундан нима маъно чиқариб бўлар эди… вақтики, биз кўпчилик ишчи ва деҳқон оммасига ёзар эканмиз, «эски приём билан ёзади». бадиий адабиёт вазифаларининг спецификаси–инсоншунослик ва оммавийлик-ғоявий мазмунининг ҳам специфик хусусиятларини тайин этади. мазмуннинг спецификаси эса бадиийликнинг асосий шартларидан бири сифатида кўринади. бадиий асарнинг мазмуни унда ифода этилган ғоялар ва тасвир этилган ҳаётий материал (инсон, жамият, табиат)дан иборатдир. бадиий адабиёт мазмунининг спецификаси–адабиётшуносликда кам ўрганилган проблемалардан биридир. …
5
уҳим, илғор ғоялари ўз аксини топмаган бўлсин. саёз, мазмкни пуч асар ҳеч қачон ўқувчиларнинг онги ва қалбига таъсир кўрсатмайди, шу сабабли замонаси ҳамда кейинги авлодларнинг маънавий ҳаётида сезиларли рол ўйнамайди. ёзувчи ўз замонасидан узоқ ўтмиш материалига мурожаат этганда ҳам ўз асарининг мазмунини салмоқдор этишга, уни замондошлар учун муҳим бўлган ижтимоий муаммолар билан боғлашга интилади. «ўтган кунлар» романини мисолга олайлик. отабек ва кумуш муҳаббати тарихини ҳам икки оғиз сўз билан ифодалаш мумкин: ота-она орзуси билан уйланиш анъанаси натижасида бир-биридан фожеали равишда жудо бўлган қиз ва йигитлар саргузашти шарқ халқлари ҳаётида ҳар куни минг маротабадан такрор бўлиб турган ҳодиса эди. бу ҳодиса кишиларнинг онгига шунчалик ўрнашиб кетган эдики, кўпчилик уни ғайриинсоний ва фалокатли одат эканини сезмас эди; бу ҳодиса маиший ва ахлоқий норма (меъёр) қаторига кириб кетган, миллионлаб кишилар ота-она орзуси билан оила қуриб, муҳаббат нима эканини, муҳаббатсиз ҳаёт–ҳаёт эмаслигини билмай яшайверган. кумуш ва отабек тақдири орқали ёзувчи муҳаббатдек олий ва гўзал …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"адабиётнинг ўзига хослиги" haqida

1662753326.doc адабиётнинг ўзига хослиги режа: 1. адабиётнинг ўзига хослиги. 2. адабиётда шакл ва мазмун. 3. бадиий асарда типиклаштириш. 4. адабиётнинг эстетик аҳамияти. адабиёт ва санъат. ўзаро алоқадорлиги. мусиқа, расм, рақс, кинофильм... билан боғлиқлиги, адабиётнинг ижтимоий функция (вазифаси). ҳаёт - адабиётнинг ҳам мазмун, ҳам шаклига асос эканлиги. адабиётнинг спецификаси адабиётшунослик ва адабиёт назариясининг энг муҳим мураккаб масаласидир. у адабиётшунослик ва адабиёт назариясига оид турли асарларда турлича ёритилади, баъзи қирралари кенг, баъзилари эса жуда тор маънода талқин этилади. аммо бу асарларнинг барчасида адабиётнинг спецификасига доир бир масалалар доираси тилга олинади. адабиётнинг спецификаси муносабати билан тилга олинадиган хусусиятларнинг энг биринчиси–инсоншун...

DOC format, 49,0 KB. "адабиётнинг ўзига хослиги"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: адабиётнинг ўзига хослиги DOC Bepul yuklash Telegram