абдурауф фитрат

DOC 70,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662754526.doc абдурауф фитрат абдурауф фитрат маънавиятимизнинг илк намояндаларидан бири абдурауф фитрат гарчанд қатағон қурбони бўлиб, жисмонан орамизда бўлмаса ҳам у ҳамиша тирик. қисмати оғир бўлган улуғ сиймолар қатори фитрат бутун куч-қудратини халққа бағишлади. абдурауф абдураҳим ўғли фитрат 1886 йили бухоро шаҳрида туғилади. «фитрат» абдурауфнинг адабий тахаллуси бўлиб, бу сўз туғма табиат, туғма истеъдод деган маънони англатади. унинг отаси ўзбек, онаси тожик бўлган. фитратнинг отаси савдогарчилик билан шуғулланган, диндор, ўқимишли шахс бўлиб, олам кезишни, тижоратни яхши кўрган. фитратнинг онаси мустафбиби нозиктаъб, саводли аёл бўлиб, фарзандлари таълим-тарбияси билан асосан у шуғулланган. оилада абдурауфдан ташқари яна икки фарзанд — укаси абдураҳмон ва синглиси мадбуба бўлган. мустафбиби болаларининг саводли, билимдон кишилар бўлиб етишишларини учун ҳаракат қилган. абдурауф дастлаб эски мактабда сўнгра бухородаги мирараб мадрасасида таҳсил кўради. у араб, форс-тожик, турк адабиётларини, фалсафани, шарқ халқлари тарихи ва маданиятини чуқур ўрганади. хх аср бошида бутун шарқда бўлгани каби бухорода ҳам ижтимоий фикр тараққиётида жиддий уйғониш бошланиб, …
2
р оренбург, қозон, уфа, истамбул каби мусулмон маданияти марказларининг билим юртлари орқали кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор берадилар. шу мақсадда 1909 йил 18 июнда бухоро ёшлари «тарбияи атфол» («болалар тарбияси») номли ҳайрия жамияти тузадилар. с.айнийнинг ёзишича «... жамиятнинг биринчи мақсади истамбулга ўқувчилар юбормоқ чорасига киришмоқ эди. икмоли таҳсил учун усмонхўжа пўлатхўжа ўғли (1878—1968), унинг биродари атом хўжа (1894—1938), мазхар махзум бурхон махзум ўғли, абдурауф фитрат, муқимбек истамбулга сафар қилдилар. фитрат мазкур талабаларнинг энг истеъдодлиси ва энг фозили эди». шундай қилиб фитрат 1909 йили 25 ёшида «жамияти ҳайрия»нинг кўмагида туркияга ўқишга кетади. истамбулдаги барча бухоролик ва туркистонлик ўқувчилар бу жамиятга аъзо бўлиб, бухоро маърифатпарварларининг бир қисми ҳам унга сиртдан аъзо бўлган эдилар. жадидлар ўз ғояларини матбуот орқали тарғиб қилишга интилдилар. улар «маърифат» ширкатларини ташкил этиб, бунда ўзбек ва тожик тилларида дарсликлар нашр эттирадилар. тожик тилида «бухоройи шариф», ўзбек тилида «турон» газеталарини чиқарадилар, кутубхоналар очадилар. фитрат ҳам барча жадидлар қатори халқни илмли қилиб, …
3
т 1916 йили «оила» номли фалсафий асарини ёзади. бу асар форс тилида ёзилиб, с.айнийнинг айтишича мирза абдулвоҳиднинг харажатлари ҳисобидан нашр этилади. асарда оилавий ҳаётнинг ислоҳотидан баҳс юритилиб, адиб нажот йўлларини ахтаради. 1917 йили эса бокудаги маорифчи дўстлари ёрдамида ўзининг ибтидоий мактабларнинг сўнгги синфлари учун мўлжаллаб ёзилган, ўзбек тилидаги «ўқув» номли китобини нашр эттиради. бу китоб ўша йилларда бухородагина эмас, самарқанд, тошкентда ҳам м.беҳбудий, мунавварқори абдурашидхонов ўқув китоблари сингари янги усул мактаблари учун жуда керакли тарбия китоби бўлиб қолган эди. абдурауф фитрат ўзининг маърифатпарварлик йўлини кейин ҳам давом эттириб боради. у бошқа маърифатпарвар ёзувчилар: васлий, беҳбудий, сиддиқий, с.ализода, ҳожи мўйин каби ўзбек ва тожик зиёлилари билан ҳамкорликда самарқандда «ҳуррият» газетасида ишлайди, газетага муҳаррирлик қилади (газета 1917 й. апрелда чиқа бошлаган). 1922—1923 йилларда фитрат бухоро халқ республикасининг маориф нозири сифатида барча ўзбек, тожик ва бошқа миллатларнинг болалари учун мактаблар очиш, ўқувчиларга методик қўлланмалар тайёрлаш соҳасида катта ишлар олиб борди. хотин-қизлар мактабларини кўпайтиришга, …
4
ади. уларнинг аҳволи, моддий ва маънавий, тарбиявий ишларидан хабардор бўлиб туради. германиядаги ўзбек талабалар «кўмак» номли ўзбекча журнал чиқаришади. фитратнинг «ҳинд истилочилари» саҳна асарини, садриддин айнийнинг «қиз бола ёки холида» ўқув китобини нашр этишади. бу асар бухоро ва туркистондаги миллий зеҳнлилар орасида кенг тарқалади ва севиб ўқилади. фитрат 1923—1924 йилларда москва ва ленинградда яшаб ижод қилади. ленинград давлат дорилфунуни 1924 йили фитратга ўзбек ва тожик мумтоз адабиётлари намояндалари тўғрисидаги тадқиқотлари учун профессорлик унвонини беради. фитрат ўрта осиёнинг биринчи профессори бўлиб тарихга киради. у «ўзбек адабиётидан намуналар» китобида ўнлаб мумтоз адабиётимиз вакиллари ҳақида маълумот беради. 1925 йилдан фитрат турли маданий-оқартув, маориф ва илмий-тадқиқот институтларида ишлайди. ўзбекистонда биринчи ташкил бўлган самарқанд педакадемиясида, фанлар комитети қошидаги тил ва адабиёт институтида, кейинчалик тошкент давлат педагогика институтларида шарқ адабиёти ва тили, тарихидан юксак савияда дарс беради. профессор фитрат ўша йиллардаёқ дунёга машҳур бўлган олимлар академик а.самойлович, с.малов, е.э.бертельслар билан ҳамкорликда ўзбек, тожик ва бошқа миллат …
5
ни нисби равишда икки даврга ажратиш мумкин. фаолиятининг биринчи даврини 1908—1918 йилларда ёзган «раҳбари нажот», «мунозара», «сайёҳи ҳинди баёноти», «оила» сингари асарлари ташкил этиб, булар ёш бухороликлар ҳаракатининг ғоявий дастури бўлиб хизмат қилган эди. бу даврда фитратнинг «сайҳа» шеърлар тўплами, «бегижон», «мавлуду шариф», «абомуслим», «темур сағанаси», «чин севиш» каби драматик асарлари ҳамда «сиёсий ҳоллар», «туркистон мухторияти» каби публицистик мақолалари ҳам яратилади. фитрат ана шу дастлабки асарлари билан ўзи яшаб турган жамиятнинг ғоявий асосларини ларзага келтиради. фитратнинг дастлабки асарларида ватанпарварлик мавзуси асосий ўринни эгаллайди. у ватани билан фахрланади, лекин ватанининг ҳоли ҳароблигидан азият чекади. ватани учун нажот йўлини қидиради ва бу нажот йўлини маърифатда деб билади. шунинг учун ўз халқига маданият ва маърифат бериш учун тинимсиз меҳнат қилади. фитрат ижодий ва ижтимоий фаолиятининг иккинчи даври 1918—1924 йилларни ўз ичига олади. бу даврда фитратнинг «учқун» шеърлар тўплами (1912 й.), «қиёмат» ҳикояси, «ўғузхон», «қон», «чин севиш», «ҳинд ихтилочилари», «абулфайзхон» драма ва асарлари ҳамда …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"абдурауф фитрат" haqida

1662754526.doc абдурауф фитрат абдурауф фитрат маънавиятимизнинг илк намояндаларидан бири абдурауф фитрат гарчанд қатағон қурбони бўлиб, жисмонан орамизда бўлмаса ҳам у ҳамиша тирик. қисмати оғир бўлган улуғ сиймолар қатори фитрат бутун куч-қудратини халққа бағишлади. абдурауф абдураҳим ўғли фитрат 1886 йили бухоро шаҳрида туғилади. «фитрат» абдурауфнинг адабий тахаллуси бўлиб, бу сўз туғма табиат, туғма истеъдод деган маънони англатади. унинг отаси ўзбек, онаси тожик бўлган. фитратнинг отаси савдогарчилик билан шуғулланган, диндор, ўқимишли шахс бўлиб, олам кезишни, тижоратни яхши кўрган. фитратнинг онаси мустафбиби нозиктаъб, саводли аёл бўлиб, фарзандлари таълим-тарбияси билан асосан у шуғулланган. оилада абдурауфдан ташқари яна икки фарзанд — укаси абдураҳмон ва синглиси мадбуба бўлган...

DOC format, 70,0 KB. "абдурауф фитрат"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: абдурауф фитрат DOC Bepul yuklash Telegram