биологик хилма-хилликни сақлаш

DOCX 27.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1669314114.docx биологик хилма-хилликни сақлаш режа: 1. биологик хилма-хилликни сақлашдаги жаҳон ҳамжамияти саъй-ҳаракатлари 2. турларнинг ҳар хиллиги 3. популяциялар ва уларнинг генофонди 1. биологик хилма-хилликни сақлашдаги жаҳон ҳамжамияти саъй-ҳаракатлари биологик хилма-хиллик умумий маънода «ҳаётнинг хилма-хиллигини» англатади. бу тушунча генетик ҳар хилликни, кенг тармоқланган таксономик бирликларни (оила, синф, тип ва бошқалар), шунингдек, ҳар хил муҳит шароитларини ва экотизимларни ўз ичига олади. мадомики, «биологик хилма-хиллик» жуда хам кенг маънодаги тушунча бўлганлиги учун, унга қўйиладиган аниқ хусусий талаблар ҳозирги кунда йўқ; унинг қайси сохада ишлатилишига боғлиқ. кўпинча, амалиётда биологик хилма-хиллик дейилганда, аввалом бор, турларнинг хилма-хиллиги тушунилади. биологик хилма-хиллик, оддий ҳаётий шаклларга нисбатан анча кенг қамровли. у нафақат амалий текширишларнинг йўналишларини аниқлайди, балки шундай мақомга эгаки, агар биологик хилма-хиллик мавжуд бўлса, экотизимнинг барқарорлиги мустаҳкам бўлади. шунинг учун ҳам уни доимий равишда ҳимоя қилиш мақсадга мувофиқ ва табиатни муҳофаза қилиш тадбирларида биологик хилма-хилликни асраш масаласига алоҳида эътибор берилади[footnoteref:1]. [1: пол метчелл-101 ключевая идеи: экология. москва, 2001,-11 …
2
антропоген омилнинг кучли таъсирига учраган. ҳозир ер юзидаги 120 дан ортиқ мамлакатда 8,5 миллион квадрат километрга яқин майдонни эгаллаган 8500 дан ортиқ муҳофаза қилинадиган ҳудудлар мавжуд. уларни ташкил қилишдан асосий мақсад, келгуси авлодларга бугунги кундаги мавжуд экотизимларни табиий ҳолида етказишдир. ушбу ҳудудларни самарали бошқаришда истеъмол маҳсулотларига маҳаллий аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини инобатга олиш муҳим. 1992 йилда рио-де-жанейро шаҳрида бўлиб ўтган атроф-муҳит ва ривожланиш масаласига бағишланган умумжаҳон саммитида биологик хилма-хиллик тўғрисида конвенция қабул қилинди. уни жаҳоннинг 188 та мамлакати ратификация қилган. шу тариқа, бу ҳужжат энг обрўли халқаро шартномалардан бири бўлиб қолди. 2000 йилда жаҳон етакчилари минг йиллик декларациясини қабул қилишган эди. бу ҳужжатда xxi асрда саккиз йўналишдаги ривожланиш мақсадлари белгилаб берилган. ушбу мақсадларнинг бири биологик хилма-хилликнинг йўқолиб бориш суръатларини қисқартиришга йўналтирилган. ўзбекистоннинг 1995 йилда «биохилма-хиллик тўғрисида» ги халқаро конвенцияга қўшилгани ва мамлакатимизда конвенция талабларини ҳисобга олган ҳолда республикамиз қонунчилигига қатор тегишли ўзгартишлар киритилган. бирлашган миллатлар ташкилоти (бмт) 2010 йилни халқаро …
3
орлар ва 60 мингдан ортиқ ўсимлик турлари йўқолиб кетиш хавфи остида турибди. маълумки биологик хилма-хиллик ердаги барча ҳаётнинг хилма-хиллигини - ҳайвонлар, ўсимликлар, микроорганизмлар, уларнинг генлари ва экотизмларни англатади. ушбу термин замирида маълум бир организм тўғрисида маълумот эмас, балки биологик дунёнинг барча қисмлари ўртасидаги ўзаро муносабат ўз аксини топган. ўзбекистоннинг биологик хилма-хиллиги 27 мингдан ортиқ турни ўз ичига олади. ўзбекистон марказий осиёдаги бир қанча биографик ўлкалар туташган ҳудудда жойлашганлиги боис, унинг биохилма-хиллиги ниҳоятда бой. юртимизнинг чўл ва текисликлардан иборат кенг текисликлари, тоғ-даштлар, ўрмонлар, яйловлар, тўқайзорлар, сув ҳавзалари, маданий ландшафтлар - буларнинг барчаси ўзига хос флора ва фауна мажмуаларга эга экотизимларни ташкил этади. 2. турларнинг ҳар хиллиги ҳар қандай тизимнинг таркиби қонуний равишда улар жисмларининг боғланишидир. экотизимларнинг тузилиши кўп тармоқли бўлиб, уни текшириш бир канча аспектларга ажратилади[footnoteref:2]. тур (species) атамаси органик моддаларга нисбатан илмий манбаларда ишлатила бошланганига икки асрдан ошди. дастлаб тур иборасини жон рей ўзининг «historiagenezalisplantarum» деган асарида қўллаб, энг кичик …
4
абиий ҳолдагисига нисбатан (ўрмон, саҳро, яйловлар) турга жуда ҳам кам бўлади. лекин тур жиҳатидан жуда кам биоценоз ҳам ўз ичида бир қанча ўнлаб тур организмларни сақлайди, булар турли тизим ва экологик гуруҳларнинг вакилларидир. ғалла экинларидан ташкил топган агроценозларда кам миқдорда бўлса ҳам, ҳар хил бегона ўтлар, ҳашаротлар, буғдой зараркунандалари ва йиртқичлар каби бошқа кўпчилик турлар яшашлари мумкин. турга бой бўлган биоценозларда бирбирига айнан ўхшаш турларни учратиш жуда қийин. шундай қилиб, тур таркибини оддий тахлил қилиш ҳам биоценознинг хилма-хиллигини кучли равишда қисқартиради. турларнинг мўллиги маълум майдонда бир турга муносиб индивидларнинг сони ёки уларнинг ишғол қилган майдони билан белгиланади. «ҳаёт шакли» деган ибора биринчи марта даниялик ботаник олим е.варминг томонидан 1884 йили таклиф қилинади. яъни, ҳаёт шакли деганда, ўсимликларнинг барча ўсиш аъзолари бутун ҳаёти давомида ташқи муҳит билан доимий гармоник боғланишда бўлади, деб тушунади. узоқ давом этган тараққиёт босқичи давомида ўсимликлар ҳаётига таъсир қилган муҳитнинг бир неча экологик омиллари таъсирида ҳозирги кунда …
5
1. фанерофитлар (ph) - бу хилдаги ўсимликлар, асосан, дарахт ва буталардан ташкил топган бўлиб, уларнинг куртаклари ердан анча баландда жойлашган. йилнинг об-ҳаво шароитлари ноқулай бўлган пайтларида барглари тўкилади ва шох-шаббалари эса уйқу даврини ўтайдилар. 2. ханефитлар (ch) - куртаклари ердан унча юқори жойлашмаган чала бута ва бутачаларни ўз ичига олади. қишда бундай куртаклар қор устида ва остида қишлайди. черника, брусника ва шунга ўхшаш шимолий зонада ўсадиган ўсимликларнинг кўпчилиги анна шу турқумга киради. 3. гемикриптофитлар (нк) — қишлайдиган қисмлари, шу жумладан, куртаклари ҳам тупроқ юзасида жойлашган кўп йиллик ўт ўсимликлари бўлиб, уларнинг куртаклари махсус қобиқлар - хазон ва қисман тупроқ билан қўшилган бўлади ва шу ҳолда қишлайди. бу гуруҳга ўртача иқлимли кенг ўрмонларда ўсадиган ўсимликларнинг вакиллари киради. 4. криптофитлар (к) - қишловчи аъзолари, шу жумладан, куртаклари тупроқ остида жойлашган кўп йиллик ўтлардан ташкил топган. уларнинг илдизи, илдизпояси, пиёзи ва туганаги ер остида қишлашга мослашган. бу хилдаги ўсимликлар қуруқлик, ботқоқлик ва сув …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "биологик хилма-хилликни сақлаш"

1669314114.docx биологик хилма-хилликни сақлаш режа: 1. биологик хилма-хилликни сақлашдаги жаҳон ҳамжамияти саъй-ҳаракатлари 2. турларнинг ҳар хиллиги 3. популяциялар ва уларнинг генофонди 1. биологик хилма-хилликни сақлашдаги жаҳон ҳамжамияти саъй-ҳаракатлари биологик хилма-хиллик умумий маънода «ҳаётнинг хилма-хиллигини» англатади. бу тушунча генетик ҳар хилликни, кенг тармоқланган таксономик бирликларни (оила, синф, тип ва бошқалар), шунингдек, ҳар хил муҳит шароитларини ва экотизимларни ўз ичига олади. мадомики, «биологик хилма-хиллик» жуда хам кенг маънодаги тушунча бўлганлиги учун, унга қўйиладиган аниқ хусусий талаблар ҳозирги кунда йўқ; унинг қайси сохада ишлатилишига боғлиқ. кўпинча, амалиётда биологик хилма-хиллик дейилганда, аввалом бор, турларнинг хилма-хиллиги тушунилади. биол...

DOCX format, 27.5 KB. To download "биологик хилма-хилликни сақлаш", click the Telegram button on the left.