сайлов жараёнларида ўзбекистон хдп дастурий мақсад ва вазифаларини кенг тарғиб этиш масалалари

DOCX 8 pages 129.6 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 8
ўзбекистон халқ демократик партияси марказий кенгаши «сайлов жараёнларида ўзбекистон хдп дастурий мақсад ва вазифаларини кенг тарғиб этиш масалалари» тошкент – 2019 сайлов жараёнларида ўзбекистон хдп дастурий мақсад ва вазифаларини кенг тарғиб этиш масалалари мамлакатимизда мустақиллик йилларида сиёсий партиялар фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди. зотан сиёсий партиялар ўз ҳаётий ғояларини илгари суриши, мамлакатни ривожлантириш стратегиясига нисбатан аниқ позицияга эга бўлиши демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, ижтимоий-иқтисодий тараққиётни жадаллаштиришда муҳим ўрин тутади. ўзбекистон республикаси президенти ш.м.мирзиёевнинг 2017 йил 12 июль куни олий мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида белгиланган устувор вазифаларга бағишланган мажлисида сиёсий партияларнинг ролини кескин кучайтириш, мамлакатимизни ислоҳ этиш ва модернизация қилиш бўйича стратегик вазифаларни ҳал этишда уларнинг иштирокини кенгайтириш демократик ислоҳотларни изчил амалга оширишнинг энг муҳим омилига айланмоғи кераклиги, шунингдек, миллий парламентни ҳақиқий демократия мактабига айлантириш, партияларнинг фракциялари ва депутатлик гуруҳларининг ижро ҳокимияти идоралари фаолияти устидан самарали парламент ва депутатлик назоратини ўрнатиш тўғрисида …
2 / 8
амда мурожаатноманинг ҳар бир йўналиши бўйича фаолиятимиз ваколатларимиз доирасида ушбу дастур ва мурожаатноманинг ижроси таъминланишини назорат қилиб бориш ҳамда унда белгиланган қонун ижодкорлиги жараёнларида фаол иштирок этиш каби вазифаларнинг боғлиқлиги билан барчамизнинг зиммамизга катта масъулият юклайди. шу сабабли «фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да бу борадаги ишларимизни кучайтириш, янги ғоя ва ташаббусларни илгари суриш, турли лойиҳаларни амалга оширишда партиянинг барча ташкилотлари ҳамда депутатларининг фаол иштироки талаб этилади. ижтимоий ҳаётдаги ўзгаришлар муайян ғоялар асосида амалга ошади. шунга кўрса, халқимиз ва мамлакатимизнинг бугунги ва истиқболдаги тараққиётини таъминлашда мустақиллик йилларида шаклланиб, ривожланаётган миллий мафкура муҳим ўрин тутади. шу сабабли, ҳозирги кунда мафкуравий масалалар билан у ёки бу тарзда шуғулланмайдиган партия ташкилотлари, матбуот нашрларимиз йўқ десак муболаға бўлмас. мафкуравий, тарғибот-ташвиқот ишлари тўғрисидаги масалалар, барча даражалардаги партия кенгашлари пленумлари, ижроқўм мажлислари, фаоллар йиғилишлари, конференция ва семинарларда муҳокама қилинмоқда, дастур ва режалар бажарилиши устида ишланмоқда. бу ҳақда партия марказий матбуот нашрларини ўқиб бораётган кишиларда тўлиқ тасаввур …
3 / 8
мафкуравий рақобати ҳам айнан уларнинг мафкуравий ишларини қай даражада олиб боришига боғлиқ. шундай экан, сайловларда ғалаба қозонишни ва ҳукумат партиясига айланишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган ҳар бир партия ўз фаолиятида мафкуравий ишларни кучайтириши ва уни оддий халққа қулай сингадиган даражада жозибали шаклга солиб бориши ўта муҳим ҳисобланади. шундан келиб чиққан ҳолда, ўзбекистон халқ демократик партияси бу борадаги вазифаларни амалга ошириш ва ундан унумли фойдаланиш мақсадида ўз фаолиятини тизимли равишда олиб бормоқда. айниқса, ўзбекистон хдпда биринчи бўлиб 2006 йилдан бошлаб сиёсий ва фуқаролик маърифати ўқишлари йўлга қўйилиб, бу ўқишлар шунчаки ўқиш эмас, балки марказий кенгашдан тортиб токи бошланғич партия ташкилотлари даражасигача етиб борганлиги ҳамда партияга аъзо ёки ҳайрихоҳ бўлган, умуман, ҳар бир фуқаронинг сиёсий ва ҳуқуқий онгини оширишга, шунингдек, ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган қонун, қарорлар, ёки президент фармонлари ҳамда давлат дастурларининг мазмун моҳияти тегишли мутахассислар томонидан семинар иштирокчиларига тушунтириб борилаётганлиги катта аҳамиятга эгадир. қолаверса, жойларда ташкил этилаётган сиёсий ўқувларнинг самарадорлигини …
4 / 8
сини тарғиб қилиш ва унинг жамият орасидаги обрўси ошиб боришига хизмат қилади. яна бир муҳим масала, партия фаолларининг баъзида аъзолар сонининг кўплиги ёки йиғилаётган бадаллар миқдорини ҳам ижобий кўрсаткич деб баҳолашлари яхши ҳол, албатта. лекин партия тизимида сондан кўра сифатли аъзолар бўлиши ҳам ўта муҳим аҳамият касб этади. уларда юксак маданият ва маънавиятлилик, миллий ғоя принципларига содиқлик, миллий анъана ва қадриятларимиз, бой тарихимизга чексиз ҳурматни шакллантирган ҳолда, фаоллик ва жонкуярликларини янада такомиллаштиришга эришилса, партия ўз олдига қўйган мақсадлари учун энг муҳим қадамни қўйган бўлади. хўш, бунинг учун асосан нималарга эътибор бериш лозим бўлади? биринчидан, партия соҳасида кадрлар масаласига доимо катта эътибор ва масъулият билан ёндашиш кераклиги, яъни танланаётган мутахассис ҳамда матбуот соҳасида фаолият олиб бораётган ходимнинг, аввало, юксак маънавиятга, кучли сиёсий ва ҳуқуқий, ўрни келса тарихий билимга эга эканлигига алоҳида эътибор қаратиш лозим. ва унинг атрофда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларни ўз вақтида англаб олиб, унга ўз фикр-мулоҳазаларини билдира олиш қобилиятини ҳисобга …
5 / 8
ифати тизимидаги ўқишларимизни доимо танқидий руҳда таҳлил қилиб, ундаги мавжуд камчиликларни кейингиларида такрорламасликка ҳаракат қилиш, ушбу ўқувларга замонавий услубларни мунтазам киритиб бориш, иштирокчилар таркибини доимо янгилаб бориш, танланаётган маърузачилар ёки тарғиботчиларнинг маънавий етуклик даражасини сўзсиз инобатга олиш лозим бўлади. учинчидан, ўзбекистон хдп ғояларини тарғиб қилишда яна бир муҳим жиҳат бу, албатта оммавий ахборот воситаларидир. айни пайтда жамиятдаги мавжуд партиялар орасида фақат ўзбекистон хдп ўзининг ўзбек ва рус тилидаги нашри, яъни “ўзбекистон овози” ва “голос узбекистана” газеталарига эга. ушбу газеталар ҳам кейинги вақтларда ўзининг ўқимишлилиги жиҳатдан юқори савияга чиқиб бормоқда. айниқса, “жамоатчилик қабулхоналари”, партиямиздан номзоди кўрсатилиб халқ томонидан сайланган депутатларимизнинг ва туман кенгашларининг фаолияти, мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида партиямизнинг тутган ўрни ҳақида бериб борилаётган маълумотлар партия сафининг кенгайиб боришига ўз ҳиссасини қўшмоқда. айни пайтда матбуотни маънавият ва маърифат тарғиботчиси эканлигини инобатга олиб, унга ўзбекистон хдпнинг шу ишлардаги кучли воситаси сифатида қарашимиз лозим. унда ёритилаётган ҳар қандай материалдан ўқувчи ахборот билан бир қаторда …

Want to read more?

Download all 8 pages for free via Telegram.

Download full file

About "сайлов жараёнларида ўзбекистон хдп дастурий мақсад ва вазифаларини кенг тарғиб этиш масалалари"

ўзбекистон халқ демократик партияси марказий кенгаши «сайлов жараёнларида ўзбекистон хдп дастурий мақсад ва вазифаларини кенг тарғиб этиш масалалари» тошкент – 2019 сайлов жараёнларида ўзбекистон хдп дастурий мақсад ва вазифаларини кенг тарғиб этиш масалалари мамлакатимизда мустақиллик йилларида сиёсий партиялар фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди. зотан сиёсий партиялар ўз ҳаётий ғояларини илгари суриши, мамлакатни ривожлантириш стратегиясига нисбатан аниқ позицияга эга бўлиши демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, ижтимоий-иқтисодий тараққиётни жадаллаштиришда муҳим ўрин тутади. ўзбекистон республикаси президенти ш.м.мирзиёевнинг 2017 йил 12 июль куни олий мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги маъруз...

This file contains 8 pages in DOCX format (129.6 KB). To download "сайлов жараёнларида ўзбекистон хдп дастурий мақсад ва вазифаларини кенг тарғиб этиш масалалари", click the Telegram button on the left.