гормонал контрацепция. аралаш ва соф прогестинли контрацепция бўйича очиқ дарс ишланмаси

DOCX 15 sahifa 48,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 15
ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тошкенит тиббиёт академияси омҳ факултети талабаси turg’unaliyeva nargizaning oчиқ дарс ишланмаси maвзу : гормонал контрацепция. аралаш ва соф прогестинли контрацепция хакида маълумот. ножуя таъсирларининг олдини олиш. фан: ҳамширалик ишида касбий таълим методикаси omx факултети 302-б гуруҳ гормонал контрацепция. аралаш ва соф прогестинли контрацепция хакида маълумот. ножуя таъсирларининг олдини олиш. 1. ўқув машғулотида ўқитиш технологияси модели машғулот давомийлиги: 270 дақиқа ўқувчилар сони: 15-20 иштирокчи машғулот ўтқазилиш жойи ва жихозланиши: аудитория -фк, кодоскоп, ноутбук, проектор, слайдлар, ўргатувчи-назорат дастури. ўқув машғулоти тузилиши 1. кириш 2. назарий кисм 3. амалий кисм · беморлар курацияси · амалий кўникмалар алгоритми 4. аналитик қисм · вазиятли масалалар тестларни ечиш машғулот мақсадлари: соф прогестинлар ҳақида тушунча ва қўллашни ўргатиш, қўллаш, ножўя таъсирларининг олдини олиш бўйича маслаҳатлаш педагогик вазифалар: жсстнинг синф ва тоифаларини таништириш гормонал контрацептивларни таснифини кўриб чиқиш · комбинирланган контрацептивлар (гк) бўйича маслаҳатлашга ўргатиш · гк турлари билан таништириш · гк қабул …
2 / 15
ш. ўқув фаолиятини ташкиллаштириш шакллари индивидуал ишлаш, кичик гурухларда ишлаш, коллектив ишлаш. укув жихозлари техник воситалар, янги ахборот технологиялари воситалари, кўргазмали қуроллар, фантом, муляжлар, тарқатма материаллар, амалий иш бажариш юзасидан харакат алгоритмлари ва ҳ.к. тескари алоқа усул ва воситалари кузатув, блиц-сўров, тестлаш, презентация, бахолаш. 2. мотивация контрацептивларни тўғри ишлатилиши тўғри маслахат утказишдан иборат. замонавий контрацептив воситаларни қўллаш оналар ва перинатал улим кўрсаткичларини камайтиради, интергенетик интервал кискаради, тугрук оптимал фертил ёшида режелаштирилади, контрацептивларнинг ноконтрацептив хусусиятлари ёрдамида баъзи гинекологик ва камқонлик касалликлар даволанади. 3. фанлараро ва фан ичидаги боғликлик. анатомия, нормал физиология, эндокринология, клиник фармакология фанларидан олган чуқур билимлари ва репродуктив соғликни сақлашни, маслахатлашишни, замонавий контрацептивларни индивидуал танлаш йўли билан рационал қўлланилишини ўрганиш талабалардан кенг клиник ва мантикий фикрлашга ёндоштиради. 4. машғулот мазмуни 4.1. назарий қисм бутун дунё бўйича 60 миллиондан ортиқ аёллар комбинирланган орал контрацептивларни қўллашади. ихтиёрий хирургик стерилизация ва бачадон ичи спиралларидан сўнг гклар ишлатилиш сони бўйича учинчи ўринда туради. …
3 / 15
стинлар - гестодин, дезогестрел ва норгестимат олинган. 1996 йилда жсст (воз) томонидан контрацепция усулларининг қўлланишига тавсиялар бўйича категориялар ишлаб чиқилди, шунга кўра уларни 4 тоифадан бирига киритиш мумкин. тоифа 1. контрацептивларни қўллашга монелик бўлмаган ҳолатлар тоифа 2. қўлланилаётган усул фойдаси унинг назарий ёки исботланган зараридан юқори. тоифа 3. қўлланилаетган усул зарари унинг назарий ёки исботланган фойдасидан юқори (усулдан фойдаланиш тавсия этилмайди ёки мос усул топилмаган ҳоллардагина қўллаш мумкин). тоифа 4. контрацептивга боғлиқ, соғлиқ учун йўл қўйилмайдиган хавф туғдирувчи ҳолатлар, усулдан фойдаланиб бўлмайди гк лар турлари: монофазали: юқори дозали (ээ 50мкг), пастдозали (ээ 30 35 мкг), микродозали (ээ 20мкг), ультрамикродозали (ээ 15мкг). · иккифазали (антиовин, бисикурин) · учфазали (трирегол, тризистон ва х.к.) гормонал контрацепцияларни таъсир механизми: · овуляцияни олдини олиш · фсг секрециясини сўндиради · тухумдонлар жадаллигини бостиради · цервикал шиллиқни қуюқлаштиради · спермани бачадон ичига киришини қийинлаштиради · эндометрийнй атрофик ўзгаришига олиб келади · уруғланган тухум ҳужайрани имплантациясига тўсқинлик қилади …
4 / 15
а уларнинг контрацептив таъсири камайишини ва исталмаган хомиладорлик юзага келиши мумкинлигини айтилади. агар аёлда шундай тавсия беринг упаковкада 28та таблетка бўлса упаковкадаги охирги таблетка тугаган кун эртасига аёл янги упаковкадаги биринчи таблеткани қабул қилсин упаковкада 21та таблетка бўлса упаковкадаги охирги таблетка тугагач, аёл 7 кун кутиб, янги упаковкадаги биринчи таблеткани қабул қилсин.эслатма: танаффус 7 кундан ошмаслиги шарт! агар аёл битта ёки бир неча таблетка қабул қилишни унутса: битта гормонал оқ таблетка ичишни унутса? 1. эсга тушган заҳоти қабул қилинг. 2. кейинги таблеткани ўз вақтида қабул қилинг. баъзида, бир кунда ҳатто бир вақтда 2та таблетка қабул қилишга ҳам тўғри келади. 3. қолганларини ўз вақтида 1 кунда биттадан қабул қилинг. 2 ёки ундан кўп гормонал оқ таблеткани қабул қилишни 7кундан узоқроқ унутса 1. жуда муҳим: 7 кун давомида призерватив, спермициддан фойдаланинг ёки алоқадан тийилинг. 2. оқ гормонал таблеткани дарҳол қабул қилинг. 3. упаковкада нечта оқ гормонал таблетка қолганини сананг: - 7 ёки …
5 / 15
влиги паст. (перль индекси -усулдан 1 йил давомида фойдаланувчи 100 аёл орасида хомиладор бўлиб қолганлар сони 0,1-0,8 та) · кунда тўғри қабул қилишни талаб этади. · регуляр заҳирада сақлаш керак. · ҳарактерли ножўя таъсирларни чақиради: (норегулар қон кетишлар, кўнгил айнаши, вазннинг ортиши, бош оғриғи). · айрим аёлларда жиддий асоратларга олиб келиши мумкин (гепатоцеллюлар аденома, гк ларга идеосинкразия, қон қуйилишлар ва миокард инфаркти) · жинсий йўл орқали юқувчи касалликлар ҳамда спид/вич (оидс) дан асрамайди. · кўкрак сути билан боқувчи аёлларга энг кам кўрсатмали. · тарқатилиши кўпинча медиклар қўлида ҳаддан ташқари мужассамлашган. · халқ орасида хавфсизлик борасида жуда кўп нотўғри талқинларга эга. кокларнинг контрацепция билан боғлиқ бўлмаган афзалликлари. кок ларни қабул қилиш қуйидаги ҳолларнинг учраш сонини кескин камайтиради: · эндометрий раки. (50% га камаяди) · тухумдонлар раки. (40-80% га камаяди) · эктопик хомиладорлик · кичик чаноқ органларининг яллиғланиш касалликлари. · анемия (менструация пайтида йўқолувчи қон миқдори 35 мл дан 20 мл га …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 15 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"гормонал контрацепция. аралаш ва соф прогестинли контрацепция бўйича очиқ дарс ишланмаси" haqida

ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тошкенит тиббиёт академияси омҳ факултети талабаси turg’unaliyeva nargizaning oчиқ дарс ишланмаси maвзу : гормонал контрацепция. аралаш ва соф прогестинли контрацепция хакида маълумот. ножуя таъсирларининг олдини олиш. фан: ҳамширалик ишида касбий таълим методикаси omx факултети 302-б гуруҳ гормонал контрацепция. аралаш ва соф прогестинли контрацепция хакида маълумот. ножуя таъсирларининг олдини олиш. 1. ўқув машғулотида ўқитиш технологияси модели машғулот давомийлиги: 270 дақиқа ўқувчилар сони: 15-20 иштирокчи машғулот ўтқазилиш жойи ва жихозланиши: аудитория -фк, кодоскоп, ноутбук, проектор, слайдлар, ўргатувчи-назорат дастури. ўқув машғулоти тузилиши 1. кириш 2. назарий кисм 3. амалий кисм · беморлар курацияси · амалий кўникмалар алгорит...

Bu fayl DOCX formatida 15 sahifadan iborat (48,6 KB). "гормонал контрацепция. аралаш ва соф прогестинли контрацепция бўйича очиқ дарс ишланмаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: гормонал контрацепция. аралаш в… DOCX 15 sahifa Bepul yuklash Telegram