цитокинез, митоз ва мейоз

DOC 112,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1481388979_66440.doc цитокинез, митоз ва мейоз режа: 1. цитокинез 2. митоз 3. мейоз эукариот оламига мансуб организмлар ҳужайрасидаги ядро ва цитоплазманинг бўлиниб, янги ҳужайрани ҳосил бўлишига цитокинез деб аталади. ядро ва ҳужайранинг бўлиниши. ҳужайра асосан митоз (юнон. м и т о с — ип) ёки кариокинез (юнон. к а р и о н — ядро, кинезис — ҳаракат) усулда бўлинади. митознинг биологик аҳамияти шундан иборатки, ҳужайранинг бўлиниши натижасида ҳосил бўлган иккита янги ҳужайраларда хромосомалар қатьий бир текисда тақ-симланади, бу, ҳар бир бўлинган ёш ҳужайранинг ирсий ахборотини тўлиқ ўтишини таъминлайди. митоз жараёни бир неча даврларга (босқичларга) — профаза, метафаза, анафаза ва телофазага бўлинади (1-расм). 1-расм. пиёз илдизининг учида ҳужайранинг митоз бўлиниши: 1 — интерфаза, 2, 3, 4 — профаза; 5 — метафаза; 6 — анафаза; 7, 8 9 — телофаза; 10 — цитокинез; 11 — қиз ҳужайралар. профаза (юнон. проф — дастлабки) — митознингбирин-чи бўлиниш даврида хромосомалар спираль бўлиб ўрала-ди, зичлашади ва …
2
. т е л о с — охирғи) — митознинг сўнгги оосқичи бўлиб, хромосомалар спиралсизланади, яъни узун иплар шаклига киради. ядро, ядроча, ҳужайра пўсти шакл-ланади ва худди профазага ўхшаб қолади. телофазанинг профазадан фарқи шундаки, ҳар қайси ташкил топган янги хромосома фақат битта хромосома-дан иборат бўлиб унда, днкнинг сони икки баробар кам-дир. хромосомадаги хроматинларнинг иккинчи бўлаги янтерфазада днк дан редупликация (лот. икки баробар) ланиш йўли билан тикланади. телофаза босқичида ци-топлазма ҳам бўлинади, натижада иккита ёш ҳужайра бир-биридан ажралади. ҳужайранинг мито? 5ўлиниши 1—2 соатгача давом этади. мейоз (юнон. мейозис — камайиш, озайиш) ҳужай-ранинг мураккаб бўлиниш шаклларидан бири бўлиб, унда редукция жараёни юз беради. мейоз вақтида ҳужайрада хромосомалар сони икки марта камаяди. шунинг учун ҳам бу жараённи редукцион бўлиниш деб аталади. мейоз жараённи илк бор рус олими беляев (1885— 1888), страсбургер (1888) ва ниҳоят флеммин (1889) то-монларидан ўрганилган. бу жараён ҳамма жинсий ҳужай-раларда кўринади. масалан, тубан ўсимликларнинг жинсий кўпайиши гаметалар (изогамия, гетерогамия, оогамия) …
3
биринчи бўлиниши гетеротип (юнон. ге-терос —ҳар хил), иккинчиси гомеотип (юнон, го-м о й о с — бир хил) деб аталади. биринчи бўлинишда хро-мосома қайта тузилади, пировардида иккита ёш гаплоид ядро вужудга келади. мейознинг биринчи бўлинишида профаза узоқ давом этади, чунки бу даврда гомологик хромосома жуфт бўлиб конюгацияланади, ирсий белгилари алмашинади. бирин-чи бўлинишнинг анафазасида гомологик хромосома аж-ралиб, гаплоид шаклга айланади ва қарама-қарши қутб-ларга тарқалади. профазанинг биринчи бўлиниши беш босқичдан ибо-рат. бу даврда ядро пўсти ва ядроча йўқолади. профаза i нинг биринчи босқичи лептонема (юнон. л е п т о — но-зик; н е м а — ип)нинг бошланишида гаплоид — гомологик хромосома жуда нозик иплар шаклига айланади ва парал-лел жойлашишга чоғланади. лептонемадан кейин зигоне- ма босқичи келади. ҳар иккала босқич оралиғида махсус босқич бўлиб унга синапсис деб аталади. бунда хромосом иплар қисилиб, зичлашиб тугун ҳосил қилади. зигонема ёки коньюгация даври. бунда гомологик (эр-как ва урғочи) хромосомалар жуфт-жуфт бўлиб бир-бири-га параллел жойлашади. …
4
тўрттадан хроматидга эга бўлиб, айрим учлари бирикади. икки хил хромосомалар-нинг бирлашган жойига хиазма (юнон. хиасмос — кўнда-ланг кесиб ўтган жой) деб аталади. бу даврда хромосома-лар қанча узун бўлса, хиазмалар шунча кўп бўлади. хиаз-ма хроматидлар жойини алмашишига имкон яратади. дикенез (юнон. д и — икки, кен. — тенг)да йўғонлаш-ган жуфт хромосомалар ядроча ва ядро атрофида тўпланади. метафаза i да гомологик хромосомалар икки қаватли пластинка ҳосил қилади. анафаза i да гомологик хромо-сомалар ажралади, яъни редукцион ёриқ бўйлаб бўлина-ди. ажралган хромосомаларнинг ҳар бири икки хрома-тиддан ташкил топади ва қутбларга тарқалади. телофаза i да қутблардаги хромосомалар бўлиниб иккитадан хроматидларга эга бўлади. шундан сўнг и н -т е р ф а з а бошланади, унда иккита ядро такомиллашади. мейознинг иккинчи бўлиниши жуда ҳам тез ўтади. профа-за ii да урчуклар ҳосил бўлади ва метафаза ii бошланади. бу даврда хромосомалар иккига бўлинган хроматидлар-дан иборат бўлиб, урчуқпар экватор атрофидан жой ола-ди, уларнинг сони икки баравар кам бўлади. анафаза …
5
лар бир қатор бўлиб жойлашади, лекин метафаза i нисбатан хромосомалар сони икки баробар кам); 4— анафаза ii (қиз хромосомалар бир-биридан ажралади); 5 — тслофаза ii (тетрада ҳужайралар ҳосил бўлади); в — веретино; хм^ — бир хил хроматидли хромосома; хм2 — икки хроматидли хромосома. баъзи ўсимликларнинг жинсий ҳужайраларида мейоз жараёни содир бўлмаслиги мумкин. оқибатда, ҳужайра-даги хромосомалар диплоид ҳолатда сақланиб қолади. натижада уруғланиш содир бўлгандан сўнг ҳосил бўлган ҳамма ҳужайраларда хромосомалар сони уч баравар орта-ди. бу ҳодисага полиплоидия (юнон. поли — кўп) ёки кўп хромосомаланиш деб аталади. хромосомаланишни сунъий йўл билан ҳосил қилиш мумкин. масалан, мейоз мавжуд бўлган ҳужайрага ташқи омиллар (рентген нурла-ри ва ҳар хил кимёвий моддалар) таъсирида мейоз бузила-ди. оқибатда, хромосомалар сони ортади. бундай ҳужай-ралар тез ўсиб йириклашиб кетади (маккажўхори, буғдой, помидор ва бошқалар). бу усул билан янга, серҳосил навлар яратиб, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳосилдорлигини оширишда қўлланилмоқда.

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "цитокинез, митоз ва мейоз"

1481388979_66440.doc цитокинез, митоз ва мейоз режа: 1. цитокинез 2. митоз 3. мейоз эукариот оламига мансуб организмлар ҳужайрасидаги ядро ва цитоплазманинг бўлиниб, янги ҳужайрани ҳосил бўлишига цитокинез деб аталади. ядро ва ҳужайранинг бўлиниши. ҳужайра асосан митоз (юнон. м и т о с — ип) ёки кариокинез (юнон. к а р и о н — ядро, кинезис — ҳаракат) усулда бўлинади. митознинг биологик аҳамияти шундан иборатки, ҳужайранинг бўлиниши натижасида ҳосил бўлган иккита янги ҳужайраларда хромосомалар қатьий бир текисда тақ-симланади, бу, ҳар бир бўлинган ёш ҳужайранинг ирсий ахборотини тўлиқ ўтишини таъминлайди. митоз жараёни бир неча даврларга (босқичларга) — профаза, метафаза, анафаза ва телофазага бўлинади (1-расм). 1-расм. пиёз илдизининг учида ҳужайранинг митоз бўлиниши: 1 — интерфаза, 2, 3,...

Формат DOC, 112,5 КБ. Чтобы скачать "цитокинез, митоз ва мейоз", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: цитокинез, митоз ва мейоз DOC Бесплатная загрузка Telegram