асосий тўқималар

DOC 270.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1481388517_66430.doc асосий тўқималар режа: 1. ассимиляция тўқималари 2. ғамловчи тўқималар. 3. механик ёки мустаҳкамлик берувчи тўқималар 4. ўтказувчи тўқималар ассимиляция (лот. ассимиляцио — ўзлаштириш) тўқималарининг асосий вазифаси фотосинтездан иборат. бу тўқималарда ҳаёт учун энг зарур бўлган органик мод-далар синтез қилинади. ассимиляция тўқималари юпқа деворли тирик парен-хима ҳужайраларидан тузилган. ҳужайраларнинг цито-плазмаси ҳужайра девори атрофида жойлашган бўлиб, ядро ва бир қават хлорофилл доначаларидан иборат. шунинг учун ҳам бу тўқималарни хлорофилли паренхима ёки хло-ренхималар деб аталади. хлоренхима (юнон. хлорос —яшил, энхима — тўлдирилган) ҳужайралари хлорофиллга бой бўлган ус-тунсимон ва ғоваксимон паренхима тўқималар бўлиб, улар яшил барглар ва ёш новдаларда эпидерма хужайралари остида жойлашган. эпидерма ҳужайралари тиниқ ёки шаффоф бўлиб, ўзида ёруғликни осонлик билан ўтказади ва газ алмашинуви жараёнини осонлаштиради. устунсимон хлоренхима цилиндр шаклидаги чўзиқ ҳужайралардан, ғоваксимон хлоренхима эса, юмалоқ ҳужайралардан иборат. ғоваксимон хлоренхима ҳужайра-лари орасида бўшлиқлар бўлиб, уларнинг вазифаси ҳужай-рада газ алмашинувини енгиллаштиришдан иборатдир. баъзан ҳужайраларда хлоропластлар миқдори ортади ва қат-қат бурма ҳосил …
2
и тўқималар. бу тўқималарда фотосинтез жа-раёнида ҳосил бўлган озиқ моддалар — оқсиллар, карбон-сув, ёғлар тўпланади ва узоқ муддатга сақланади. ғамловчи тўқималар ўсимликнинг деярли ҳамма орган-ларида бўлади. уруғларнинг муртакларида тўпланади. улар муртакларнинг ривожланиши учун сарфланади. бир йиллик ўсимликлар ўсув органларида озиқ модда-ларни жуда оз миқдорда тўплайди, чунки уларнинг ҳаётий даври фақат бир вегетация даври билан тугалланади. кўп йиллик ўсимликлар озиқ моддаларни илдиз, новда ва та-комиллашган органлар — тугунак, гшёзбош, ер ости нов-даларида, илдизмеваларда тўплайди. бу озиқ моддалар тин-члик даври ўтгандан сўнг ўзлаштирилади. ғамловчи тўқималар юпқа деворли тирик паренхим ҳужайралардан иборат. ўша ҳужайраларда озиқ моддалар қаттиқ ва суюқ ҳолатда тўпланади. қаттиқ ҳолда — крах-мал, оқсил кристаллари (картошка тугунакларида) ёки алейрон доначалари шаклида, суюқҳолда — масалан, лав-лаги илдизмевалар, сабзи пиёзбошлилар, шакар қамиш, узум, тарвуз, қовун ва бошқаларда учрайди. ғамланган моддалар ферментлар таъсирида гидролиз-ланади ва сувда эрийдиган ҳолга келади, шундан сўнг ри-вожланаётган ўсимлик томонидан сарф этилади. чўл ва саҳроларда ўсувчи айрим ўсимликларнинг ҳужай-ралари йирик …
3
оқликда ўсувчи ўсим-ликларнинг вегетатив органларида учрайди. бу тўқималар паренхима хужайраларининг модификацияси (лот. моди-фикацио — шакл ўзгариши) бўлиб, юмалоқ, юлдузсимон ва бошқа шаклларда учраши мумкин. сўрувчи тўқималар ўсимликнинг ҳаётида муҳим аҳами-ятга эга. булар орқали сув ва сувда эриган минерал модда-лар шимилиб организмга ўтади. тузилиши ва шакли жи-ҳатидан сўрувчи тўқималар ҳар хил (ризодерма, веламен, гидропот) бўлади. буларнинг энг муҳими ризодерма (юнон. р и з о — илдиз; д е р м а — пўст) дир. ризодерма ёки сўрувчи тўқималарнинг ташқи қаватини илдиз тукчалари ташкил этади. булар тупроқ зарралари орасига жойлашган туксимон шаклдаги юпқа деворли ўсим-талардан иборат. ризодерма ва ёки сўрувчи тўқималар туп-роқдаги сув ва сувда эриган минерал тузларни сўриб, ўтка-зувчи толалар орқали ўсимлик органларига етказиб беради. баъзи ўсимликларнинг ҳавойи илдизлари устида ўзига хос тузилишга эга веламен (лот. веламен — қобиқ) деб аталадиган тўқималари бўлади. бу тўқима келиб чиқиши жиҳатидан ризодермага ўхшаш бир қаватли протодерма-дан юзага келади, лекин онтогенезида ривожланиб кўп қаватли шаклга …
4
л жиҳатидан па-ренхима ҳужайраларидан ташкил топган. уларнинг дево-ри юпқа, узоқ вақггача тириклик хусусиятини сақлаб қола-ди ва ўзидан секрет чиқаради. энг муҳим секретлар — терпинлардир. улар эфир мой-лари, каучук, бальзам, смолалардан иборат. қарағай эфир мойларидан скипидар, канифол моддалари ажратиб оли-нади. бундан ташқари бу тўқималар ўзидан қанд, оқсил, тузлар, сув ҳам чиқаради. терпинлар ва оқсиллар ҳужайранинг эндоплазматик ретикулумида, шилимшиқ ширалар эса, гольджи аппара-тида синтез қилинади. секрет тўқималар, ўзидан ажратадиган моддаларнинг ташқарига чиқарилиши ёки ичкарида сақланиб қолишига асосланиб, икки гуруҳга: ташқарига чиқарувчи ва секрет-ларни сақловчи тўқималарга бўлинади. эволюция жараё-нида ташқарига чиқарувчи тўқима эпидермадан, секрет-ларни сақловчи тўқима эса, ассимиляция ва ғамловчи тўқи-малардан келиб чиққан. ташқарига секрет чиқарувчи тўқималар безсимон тук-лар, нектар, гидатодалар шаклида бўлади. безсимон тук-лар ёки трихомалар эпидермадан пайдо бўлади. бу безлар бирҳужайрали ёки кўпхужайрали бошчадан иборат. улар чиқарадиган секрет ёки суюқлик асосан, эфир мойлари-дан иборат бўлиб, кутикула остида тўпланади (1-расм, а—ж). бу хилдаги безсимон туклар лабгулдошлар (розма-рин, лагохилус кўкпаранг), мураккабгулдошлар ва бошқа …
5
ц нинасига ўхшайди, унинг учида қийшиқ бошчаси бор (2-расм, 2). тук одам ёки ҳайвонга тегиши билан синиб, ўткир учи терига санчилади ва ҳужайра ши-раси терини ачитади. нектарлар ўзидан қандли суюқлик — нектар чиқаради ва ҳашаротларни жалб этади. улар одатда, гулда жойлаш-ган бўлади. нектарларни ажратувчи ҳужайралар қуюқ ци-топлазмага эга бўлиб, модда алмашинувида фаол қатна-шади. гидатодалар деб (юнон. гидор, гидатос —сув; одос —йўл) сув ва сувда эриган тузларнинг махсус те-шикчалар ёрдамида чиқарилишига айтилади. гидатодалар баргнинг хлоренхима ўтказувчи найларини ҳосил қилув-чи эпитема (юнон. э п и т е м а қопқоқ) деб аталадиган юпқа пардали ҳужайралардан ташкил топган. гидатода хлорен-хима тўқималаридан атрофдаги ҳужайралар билан ажрал- к 2-расм. қичитқитикан-нинг ачитувчи тукчалари: / —• тукчаларнинг умумий кўриниши; 2 — тукчанинг узулиш жойи, тукчанинг асосий: ц — цитоплазма, я—ядро, в—вакуоласи. ган. эпитемага ички томондан сув ўтказувчи трахеидлар орқали кела-ди ва субэпидермал бўшлиқда тўпланади. ўша бўшлиқустида сув ёриғи бўлиб, унинг иккита туташ-тирувчи ҳужайралари бор, улар му-дом очиқ …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "асосий тўқималар"

1481388517_66430.doc асосий тўқималар режа: 1. ассимиляция тўқималари 2. ғамловчи тўқималар. 3. механик ёки мустаҳкамлик берувчи тўқималар 4. ўтказувчи тўқималар ассимиляция (лот. ассимиляцио — ўзлаштириш) тўқималарининг асосий вазифаси фотосинтездан иборат. бу тўқималарда ҳаёт учун энг зарур бўлган органик мод-далар синтез қилинади. ассимиляция тўқималари юпқа деворли тирик парен-хима ҳужайраларидан тузилган. ҳужайраларнинг цито-плазмаси ҳужайра девори атрофида жойлашган бўлиб, ядро ва бир қават хлорофилл доначаларидан иборат. шунинг учун ҳам бу тўқималарни хлорофилли паренхима ёки хло-ренхималар деб аталади. хлоренхима (юнон. хлорос —яшил, энхима — тўлдирилган) ҳужайралари хлорофиллга бой бўлган ус-тунсимон ва ғоваксимон паренхима тўқималар бўлиб, улар яшил барглар ва ёш новдаларда эпиде...

DOC format, 270.0 KB. To download "асосий тўқималар", click the Telegram button on the left.

Tags: асосий тўқималар DOC Free download Telegram