тукималар

DOC 129,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1451831191_62929.doc тўқималар режа: 1. тўқималар ҳақида тушунча ва уларнинг классификацияси 2. ассимиляция, жамғарувчи, аэренхима, сўрувчи, қопловчи тўқималар 3. ажратувчи, механик ва ўтказувчи тўқималар тўқималар ҳақида тушунча ва уларнинг классификацияси ўсимлик тўқималари ҳақида умумий тушунча. кўпчилик тубан ўсимликларнинг ва сув ўтларининг вегетатив органларининг тузилиши ва бажарадиган вазифалари жиҳатидан бир-бирларидан кам фарқ қиладилар. бу эса уларнинг яшаш муҳитининг бир хилда эканлигини кўрсатади. лекин қуриқликда яшаётган юксак ўсимликларнинг органлари ҳужайраларини келиб чиқиши, тузилиши ва вазифаси жиҳатидан турли тумандирлар. бу турли туманлик юксак ўсимликларнинг тарихий тараққиёти жараёнида турли экологик (ҳаво, тупроқ в.б.) шароитга мослашиш натижасида келиб чиққан ва мустаҳкамлангандир. бажарадиган вазифалари турлича бўлган ҳужайралар тузилиши ва шакли жиҳатидан ҳам бир-бирларидан кескин фарқ қилади. келиб чиқиши, тузилиши ва организмларда бажарадиган вазифаси ўхшаш бўлган ҳужайралар гуруҳига тўқималар деб аталади. тўқималар тўғрисидаги тушунчалар xvii асрда м. мальпиги ҳамда н. грюлар томонидан ривожлантирилди. м. мальпиги ўсимлик органларининг ҳужайралар тўпламидан тузилганлигига эътибор қилиб, уларни газмолларнинг тузилиши билан таққослайди ва …
2
ни ўсимлик онтогенезининг охирги босқичларида ўзгартиради (ёғочлик тўқималари аввал ўтказувчанлик вазифаси, кейинчалик мустаҳкамлик) ёки вазифаси ва келиб чиқиши жиҳатидан ўхшаш бўлган, битта тўқима таркибига кирувчи ҳужайралар, бошқа типга кирувчи тўқималар орасида тарқоқ ҳолда учрашиши мумкин. бундай ҳужайраларни идиобластлар деб аталади (янтоқ, ширин мия баргларида). юқоридагилардан кўриниб турибдики, тўқималарни вазифасига қараб таснифлаш кўп вақтда шартли равишда тузилади. ҳозирги кунда тўқималарни тубандаги тартибда ўрганиш мақсадга мувофиқ деб қабул қилинган. i. ҳосил қилувчи тўқима (меристема): 1) учки (апикал); 2) ён (латераль): а) бирламчи (прокамбий, перицикл), б) иккиламчи (камбий, феллоген); 3) оралиқ (интеркаляр); 4) жароҳат (травматик). ii. ассимиляцион тўқима iii. жамғарувчи тўқима iv. аэренхима v. cўрувчи тўқима: 1) ризодерма; 2) веламен; 3) бир паллали ўсимликлар муртагини қолқонидаги сўрувчи қават; 4) паразит ўсимликларнинг гаусториялари; 5) гидропотлар. vi. қопловчи тўқима 1) бирламчи (эпидерма); 2) иккиламчи (перидерма); 3) учламчи (пўкак). vii. моддаларнинг ўтишини тартибга солиб турувчи тўқималар: 1) эндодерма; 2) экзодерма. viii. ажратувчи тўқималар: 1) ташқи: а) …
3
лари ҳосил бўлади. меристема тўқимаси ўсимликлар танасида жойлашишига қараб: апикал, ён (латерал), бўғимлар асосида жойлашган (интеркаляр), жароҳат меристемасига бўлинади. меристема юксак ўсимликларда жуда эрта яъни онтогенезнинг биринчи босқичларидаёқ, муртакнинг илдиз ва куртакнинг учки қисмида бир неча инициал ҳужайралар тариқасида пайдо бўлиб, апикал меристемани ҳосил қилади. бу меристема илдиз ва поянинг узунасига ўсишини таъминлайди. ҳар бир ён шохлар ўзининг апикал меристемасига эга. апикал меристема бирламчи бўлиб ўсиш конусини ҳосил қилади. латерал меристема – поя ва илдизлар апексининг пастки қисмида ҳалқа шаклида жойлашиб бирламчи (прокамбий, перицикл), иккиламчи (камбий, феллоген), меристема тарзида бўлади. интеркаляр меристема – бу меристема апикал меристемадан ҳосил бўлиб ўсимликларнинг ўсадиган қисмида - бўғимлар асосида жойлашади. бу меристеманинг апикал меристемадан фарқи: ундан бир хил дифференциациялашган элементларнинг (ўтказувчи) бўлиши, иккинчидан унда инициал ҳужайраларнинг учрамаслигидир. шунинг учун бу меристема вақтинчалик бўлиб, кейинчалик доимий тўқималарга айланади. жароҳат меристема ўсимликларнинг зарарланган жойи яқинида бир хил тирик ҳужайраларнинг дифференциацияси натижасида пайдо бўлиб, кейинчалик ҳимоя қилувчи …
4
тлар сақловчи тирик паренхима ҳужайраларидан ташкил топган. бу тўқимани хлоренхима ҳам дейилади. ҳужайрада хлоропластлар ҳужайра қобиғи тагида бир қатор бўлиб жойлашади. ассимиляцион тўқима органларда тиниқ эпидерма тагида жойлашади. бу эса оғизчалар орқали газ алмашинувини енгиллаштиради. ассимиляцион тўқима баргларнинг, ёш новдаларнинг ва пишмаган меваларнинг асосий тўқималари бўлиб, сийрак ҳужайралари орасида йирик газларни тўпловчи ҳужайра оралиқларига эга. жамғарувчи тўқима. жамғарувчи тўқималар тирик паренхималардан ташкил топган бўлиб, улар ўсимликларнинг органларида (уруғларида, илдизларида, пояларида, илдиз пояларида, туганакларида ва бошқаларда) тўпланади. ўсимликларнинг барча ҳужайралари озуқа моддаларини тўплаши мумкин, лекин жамловчи вазифани бажарувчи асосий ўринда турган тўқималаргина жамловчи тўқима деб аталади. озиқ моддалар органларда қаттиқ ва суюқ ҳолларда тўпланиши мумкин. қаттиқ моддалар сифатида крахмал доначалари ва жамғарма оқсиллар тўпланади. баъзи ўсимликларда жамғарма озуқа моддалар сифатида ҳужайра қобиғи таркибига кирадиган гемицеллюлоза қатнашади. масалан, хурмо (финиковая пальма) уруғи ҳужайраларини қалин қобиғининг кўп қисмини гемицеллюлоза ташкил этади. уруғ унганда гемицеллюлоза ферментлар таъсирида шакарга айланиб, майсаларнинг ривожланиши учун сарф бўлади. …
5
иклар ҳаёти жараёнида (фотосинтез, нафас олиш в.б.) бир хил газларни ютиб иккинчи хил газларни ажратиб чиқазадилар. кўп вақтда ўсимликларда асосий вазифаси газ алмашиниш бўлган кенг ҳужайра оралиқларга эга бўлган тўқималар бўлади бундай тўқималарга – аэренхима дейилади. аэренхима. аэренхима ҳужайраларнинг турли томонлари билан ўзаро бирикишидан ҳосил бўлади. аэренхима газ алманишуви қийин бўлган сувда ва ботқоқликда яшайдиган ўсимликларда жуда яхши ривожланган бўлиб, ўсимлик органларини кислород билан таъминлайди. сўрувчи тўқима. сўрувчи ёки шимувчи тўқималар таркибига, ризодерма, веламен, гаустория ва гидроподлар кириб, улар ёрдамида ўсимликларнинг органлари сув ва сувда эрийдиган моддалар билан таъминланади. булар ичида энг муҳими ризодерма бўлиб, барча ёш илдизларни ташқи томондаги ҳужайралар қавати. ризодерма орқали илдизга сув ва тупроқдаги эриган моддалар сўрилади. бошқа сўрувчи тўқималар айрим систематик гуруҳларга хос ўсимликларда учрайди ёки уларнинг пайдо бўлиши яшаш шароити билан боғлиқ бўлади. веламен архидей ўсимлигининг ҳаво илдизларида яхши ривожланган (у тўғрисида кейинроқ сўзланади). гаустория паразит ўсимликларининг эпидермасида пайдо бўлиб, ўсимликлар таънасига кириб борадиган …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"тукималар" haqida

1451831191_62929.doc тўқималар режа: 1. тўқималар ҳақида тушунча ва уларнинг классификацияси 2. ассимиляция, жамғарувчи, аэренхима, сўрувчи, қопловчи тўқималар 3. ажратувчи, механик ва ўтказувчи тўқималар тўқималар ҳақида тушунча ва уларнинг классификацияси ўсимлик тўқималари ҳақида умумий тушунча. кўпчилик тубан ўсимликларнинг ва сув ўтларининг вегетатив органларининг тузилиши ва бажарадиган вазифалари жиҳатидан бир-бирларидан кам фарқ қиладилар. бу эса уларнинг яшаш муҳитининг бир хилда эканлигини кўрсатади. лекин қуриқликда яшаётган юксак ўсимликларнинг органлари ҳужайраларини келиб чиқиши, тузилиши ва вазифаси жиҳатидан турли тумандирлар. бу турли туманлик юксак ўсимликларнинг тарихий тараққиёти жараёнида турли экологик (ҳаво, тупроқ в.б.) шароитга мослашиш натижасида келиб чиққан ва м...

DOC format, 129,5 KB. "тукималар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: тукималар DOC Bepul yuklash Telegram