эвгенол райҳони, ош пиёз, топинамбур, қора смородина, пушти катарантус

DOC 116.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1480789277_66321.doc эвгенол райҳони, ош пиёз, топинамбур, қора смородина, пушти катарантус ўсимликлари етиштириш технологиялари. режа: 1. эвгенол райҳони. 2. ош пиёз. 3. топинамбур. 4. қора смородина. 5. пушти катарантус. эвгенол райҳони — ocimum gattisimum l., лабгуллилар — labiate оиласига киради. эвгенол райҳони бўйи 70—100, баъзан 150 см га етадиган сершох ярим бута. пояси кам тукли, тўрт қиррали, асос қисмидан бошлаб кўп шохланган. барги оддий, чўзиқ тухумсимон, тишсимон қиррали бўлиб, пояда банди билан қарма-қарши жойлашган. гуллар сарғиш, лабгуллилар оиласига хос тузилган. август ойида гуллайди. географик тарқарилиши. эвгенол райҳонининг ватани жанубий африка, мадагаскар ва унга яқин ороллар. россия шариотида бир йиллик ўсимлик сифатида ўстирилади. эвгенол райҳонининг бошқа райҳонлар билан чатиштириб етказилган „юбилей“ нави қрим, краснодар ўлкасида ҳамда грузия, арманистон, молдавия, қиргизистон республикаларида ўстирилади. маҳсулот тайёрлаш. ўсимлик гуллаганида ер устки қисмидан 10—15 см қирқиб олинади (йўғон поялар аралашмаслиги керак) ва қуриб қолмасдан (маҳсулот қуриб қолса ёки қуритилса, таркибидаги эфир мойи миқдори ва мойдаги эвгенол …
2
ган ерлар асосан бегона ўтлардан тоза бўлиши шарт. ерларни кузда ҳайдашдан олдин гектар ҳисобига 15—20 тонна чириган маҳаллий ўғит ва фосфор ўғитининг йиллик нормасини 70% ни, яъни 40—50 кг дан киргизиб, 25—27 см чуқурликда ҳайдаб қўйилади. райҳон уруғини парникларда сепиб, 40—45 кундан кейин эрта баҳорда ҳайдалган ерлар текисланиб, борона ва мола бостириб тупроқ ҳарорати (10—12 см қатламда) 15—17°с бўлганда унинг кўчатлари 70 x 70 см қилиб механизмлар ёрдамида ёки қўлда экилади ва ҳар бир уяга 2 тадан ўсимлик қолдирилади ва тез-тез суғорилиб турилади. райҳон ўсимлигини бегона ўтлар қоплаб кетмаслиги учун уни тозалаб туриш мақсадга мувофиқ бўлади. вегетация давомида 12—13 марта суғорилади ва 4—5 марта культивация қилинади. культиваторлар ёрдамида юмшатилади. райҳон минерал ва органик ўғитларга жуда талабчан экин ҳисобланади. унинг яхши ўсиши, ривожланиши ва кўпроқ кўк масса етиштиришда ўғитлаш тизимини тўғри белгилаш лозим бўлади. райҳонни шоналаш ва гуллаш фазаларида азотли, фосфорли ва калийли ўғитлар билан озиқлантирилади ва гектар ҳисобига 90 кг …
3
август ойларида гуллайди. меваси август-сентябрда етилади. географик тарқалиши. ватани жануби-ўарбий осиё. пиёз ҳамма ерда кўп миқдорда ўстирилади. маҳсулотнинг ташқи кўриниши. тайёр маҳсулот чўзинчоқ ёки ялпоқ шарсимон, устки томонидан сариқ-қўнғир, қизғиш, баъзан оқ ёки бинафша рангли пўст билан ўралган пиёзбошидан иборат. пиёзбоши ўзига хос ҳидга, ўткир, аччиқ мазага эга бўлиб, ундаги учувчан моддалар кўз ва буруннинг шиллиқ қаватларини ачиштиради. кимёвий таркиби. пиёзбоши таркибида 0,01—0,05% эфир мойи, 10—11% қанд, 10 мг % витамин с, 60 мг % витамин в1, каротин, флавоноидлар (кверцетин ва унинг гликозидлари) бўлади. пиёз баргида 20 мг % витамин с, 50 мг % витамин в2, 4 мг % каротин, эфир мойи, лимон ва олма кислоталари бор. пиёзнинг эфир мойи таркибида олтингугуртли бирикмалар (асосан, дисульфид ва бошқалар) учрайди. ишлатилиши. пиёз ўсимлигининг доривор препаратлари ичак атонияси, колит, артериосклероз, гипертония касаллигининг склеротик формасини ва авитаминоз касалликларини даволаш учун ишлатилади. бу препаратлар ринит касаллигида бурун шиллиқ қаватларига суртилади ва гинекологияда трихомонада колпитини даволашда …
4
„самарқанд-172“ навларининг пиёзи ниҳоллар униб чиққандан 180—200 кун ўтгач етилади. ер танлаш. мазкур ўсимлик унумдор, енгил, лойқа ўтирган яъни тўпланган ерлар соз тупроқли ҳамда қумлоқ тупроқли ерларда, айниқса, маъдан ўғитлар солинган тупроқда юқори ҳосил беради. алмашлаб экишдаги ўрни. ушбу сабзавот ўсимлигини ёзги-эрта муддатда эртаги, ўртаги сабзавот, картошка ҳосили йиғиштириб олингандан ҳамда ғалладан кейин бегона ўтлар кам бўлган ерларга экилади. мазкур ўсимликни алмашлаб экишдаги ўрни ва ўғитлаш тизими унинг тупроқдаги озуқа моддаларининг кўп ёки кам бўлиши ва бегона ўтларга бўлган муносабатига қараб белгиланади. ўғитлаш ва гербицидлар қўллаш. бўз тупроқли ерларда ҳар гектар далага азотдан 200 кг, фосфордан 150 кг ва калийдан 75 кг дан солинади. ўтлоқи тупроқда эса азотдан 160 кг, фосфордан 160 кг ва калийдан ҳар гектар майдонга 75 кг дан солинади. пиёз ўстиришда органик ўғит бериш мақсадга мувофиқ эмас. пиёз экиладиган майдонларга бир йиллик бегона ўтларга қарши курашиш мақсадида трефлон гербицидидан 8—6 см чуқурликка бир гектар майдонга 1,0—1,5 кг …
5
эса 15—20 см га (50+20/2 ёки 40+15+15/3) тенг бўлиши керак. пиёз уруғини кўп қаторли қилиб сочма усулда экилганда ҳар гектарга 18—20 кг, лента усулида икки қаторли қилиб экилганда эса 10—12 кг уруғ сарфланади. пиёзни парвариш қилиш. июль ва августнинг бошларида экилган уруғларни парвариш қилиш унга уруғ суви беришдан бошланади. сўнгра уруғлар қийғос униб чиққунга қадар ҳар 3—4 кунда уларни суғориб борилади. баҳорда экилган уруғлар асосан ёмғир суви ҳисобига ундириб олинади. бироқ ёмғирдан кейин қатқалоқ ҳосил бўлиб улар пиёз уруғи ёки ниҳолларига кўп қийинчиликлар туғдиради. бундай ҳолатда қатқалоқни уруғ суви бериш усули ёрдамида юмшатилади. баҳорда экилган пиёз уруғлари 2—3 ҳафта ўтгач, ёзда экилганлари эса улардан кўра эртароқ яъни 7—10 кунда униб чиқади. пиёз ниҳоллари униб чиққандан сўнг ўтоқ ва ягана қилиш тадбирлари амалга оширилади. бегона ўтларга қарши курашиш мақсадида қуйидаги гербицидлар қўлланилади: 1. ниҳоллар униб чиққунга қадар хлор нфк гербицидлари (1 гектарга 40% эмульция концентрати 10—15 кг препарати) қўлланилади. 2. ниҳолларнинг …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "эвгенол райҳони, ош пиёз, топинамбур, қора смородина, пушти катарантус"

1480789277_66321.doc эвгенол райҳони, ош пиёз, топинамбур, қора смородина, пушти катарантус ўсимликлари етиштириш технологиялари. режа: 1. эвгенол райҳони. 2. ош пиёз. 3. топинамбур. 4. қора смородина. 5. пушти катарантус. эвгенол райҳони — ocimum gattisimum l., лабгуллилар — labiate оиласига киради. эвгенол райҳони бўйи 70—100, баъзан 150 см га етадиган сершох ярим бута. пояси кам тукли, тўрт қиррали, асос қисмидан бошлаб кўп шохланган. барги оддий, чўзиқ тухумсимон, тишсимон қиррали бўлиб, пояда банди билан қарма-қарши жойлашган. гуллар сарғиш, лабгуллилар оиласига хос тузилган. август ойида гуллайди. географик тарқарилиши. эвгенол райҳонининг ватани жанубий африка, мадагаскар ва унга яқин ороллар. россия шариотида бир йиллик ўсимлик сифатида ўстирилади. эвгенол райҳонининг бошқа райҳонл...

DOC format, 116.0 KB. To download "эвгенол райҳони, ош пиёз, топинамбур, қора смородина, пушти катарантус", click the Telegram button on the left.