илдиз ва илдизлар системаси

DOC 74,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1451830982_62926.doc илдиз ва илдизлар системаси режа: 1. илдиз 2. илдизларда бирламчи тўқималарининг келиб чиқиши ва ўсиши. 3. илдиз тизимидаги илдизларнинг морфологик турли туманлиги. 4. илдизларнинг шакл ўзгаришлари (метаморфози). илдиз илдиз – юксак ўсимликларнинг ер остки вегетатив органидир. илдиз - ўсимликларда сувдан қуруқликка чиқиши билан пайдо бўлган. дастлабки ўсимликлар ринниофитларнинг таналари илдиз ва пояларга бўлинмаган, уларда фақат асосий тана бўлиб, апикал меристема ёрдамида узунасига ўсган ва дихотам шохланган. шохларни биттаси вертикал ўсган, иккинчиси тупроққа ёпишиб, ундаги сув ва менерал моддаларни шима бошлаган. бу ўсимликларнинг бўйлари унча катта бўлмасдан сувда ва сув ёқаларида ўсган. илдизларнинг кейинги эволюцияси натижасида, бир хил шохлари тупроққа чуқурроқ кириб, илдизга асос солган. пайдо бўлган илдизларнинг танасида тупроқдан озиқланиш учун тўқималар такомиллаша бошлаган. тупроқдаги сув ва минерал моддаларни шимиш илдизнинг ёш қисмига тўғри келиб, унинг ташқи томонида махсус тўқима ризодермани ҳосил қилган. илдизларни кучли шохланиши шимувчи учларининг кўпайиши, уларнинг тупроқ қатламларида доимо ўсиши, янги жойларни эгаллаши, майда тукларнинг …
2
с ҳолда доимо ҳаракатда бўлади (33-расм). ризодерма ҳужайралари туклар билан биргаликда узоқ яшамасдан ўлиб боради ва ўрнига бошқа қоплагич тўқима эгзодерма пайдо бўлади. илдизларнинг асосий вазифаси сўриш, ўсимликларни тупроқда мустаҳкамлаш озиқа моддаларни тўплаш, ер устки қисмининг ўсиши учун гармонларни, аминокислоталарни, алкалоидларни синтез қилиш ва уларнинг ҳаракатини таъминлаш, тупроқда яшайдиган микроорганизмлар, замбуруғлар билан алоқада бўлиш ва бошқалар. илдиз системаси. ҳар бир ўсимлик одатда, кўп сонли кучли шохланган илдиз системасидан иборат бўлади. очиқ уруғли ва гулли ўсимликларнинг асосий илдизи муртак илдиздан ривожланади ва ер қатламлари бўйлаб пастга қараб ўсади. асосий илдизнинг апикал меристемага яқин жойида ён илдизлар пайдо бўлади. асосий илдизга яна биринчи тартибли илдиз ҳам дейилади. ундан чиққан ён илдизларни иккинчи тартибли, ундан чиққан илдизларни учинчи ва бошқалар дейилади. бир паллали ўсимликларнинг асосий илдизи муртакда ҳосил бўлиб узоқ яшамайди, илдиз системаси муртакнинг поясидан пайдо бўлган қўшимча илдизлардан шаклланади ва попук илдизлар тизимини ҳосил қилади. буларга буғдой, арпа, шоли, ғумай, сули, тариқ …
3
р бўлиб, тезда нобуд бўлади. попук илдиз системасида асосий илдиз тез ўсишдан тўхтайди. илдиз системаси қўшимча илдизлардан ташкил топади. агар қўшимча илдизлар қисқарган вертикал илдиз пояда ҳосил бўлса, чўткасимон илдиз системаси шаклланади (бир паллали ўсимликларда). агар қўшимча илдизлар узун горизантал илдиз пояларида ҳосил бўлса – бахромасимон илдизлар системаси шаклланади. баъзида горизонтал илдиз пояларда ҳосил бўлган қўшимча илдизлар йўғонлашиб, кучли шохланиб, иккиламчи ўқ илдиз тизимини ҳосил қилади (беда, айиқтовон). илдиз тизими тупроқ қатламларида жойлашишига қараб ҳам тавсифланади. масалан, ўсимликларнинг тупроқда сув билан таъминланишига қараб, илдизларни асосий қисми ер юзига яқин жойлашадиган, тупроқ қатламларига чуқур тушиб борадиган универсал илдизлар тизимига бўлинади. лекин, бундай илдизларнинг морфологик хусусиятлари фақат илдизларнинг турли туманлиги ҳақида бошланғич тушунчаларнигина беради. ҳар бир ўсимликнинг илдизлар тизими ўсимликнинг онтогенези давомида унинг поялар тизимини хусусиятларига, атрофлардаги ўсимликларнинг таъсирига, йил фаслининг алмашинишига боғлиқ ҳолда ўзгариб туриши мумкин. маданий ўсимликларнинг илдиз тизими барча агротехник услубларига (чопиш, ўғитлаш, суғориш ёввойи ўтлардан тозалаш) боғлиқ ҳолда …
4
ининг охирида ер устки қисми билан биргаликда ўлади. пиёзли ва тўғаноқли ўсимликларнинг вегетациясининг охирида барча илдизлар қурийди, кейинги йили вегетацияси бошланганда қайтадан янги илдизлар пайдо бўлади. вақти-вақти билан сийрак ёмғир ёғадиган қурғоқчил минтақаларида, ёмғир тупроқнинг фақат устки қисминигина намлайди, шу вақтда ўсимликлар ердаги озгина намликдан фойдаланиб олиш учун қўшимча эфемер илдизларни ҳосил қилади, тупроқ қуриши билан бу илдизлар ҳам ўлади. кўпчилик ўтсимон ўсимликлар ва дарахтларнинг илдизлари ўсишдан тўхтаганда илдизнинг учки қисми ва қини пўкаклашиб ҳимоя ғилоф ҳосил қилади яъни - метокутинизациялашади. баҳорда ғилоф ёрилиб, ўсувчи илдиз апекси ҳужайралари бўлина бошлайди. илдизларда бирламчи тўқималарининг келиб чиқиши ва ўсиши. илдизларнинг ўсиши ноқулай шароит (паст ҳарорат, сувсизлик) бўлмаса тўхтамайдиган жараёндир. илдизлар тупроқларда учраган қаршиликларни енгган ҳолда, аввалги йилги ўлган ва чириган илдизларнинг ўрнини тўлдириб, тупроқ горизонти бўйлаб тарқалади. илдизларнинг пояларидан фарқи шуки, апекал меристема фақат ичкаригагина эмас, балки ташқарига илдиз қинини тўлдирган ҳолда ҳужайралар ҳосил қилади. илдизларни апексидаги инициал ҳужайраларнинг сони ва жойлашиши, …
5
юқориги қаватидан ҳосил бўлиб плерома (юнон. – плерома - тўлдириш) дейилади. кейинчалик периблемадан илдизнинг бирламчи пўстлоғи, плеромадан эса марказий цилиндири ҳосил бўлади. бир паллали ўсимликларнинг илдиз апексини пастки қаватидан фақат илдиз қини ҳосил бўлиб, преблеманинг ташқи қаватидан ризодерма деференциаллашади. илдизнинг бирламчи тузилиши. илдизда бўғимларнинг бўлмаганлиги сабабли илдизнинг ички тузилиши поянинг ички тузилишига нисбатан соддароқ тузилгандир. шунинг учун барча илдизда тўқималарнинг жойлашиши деярлик бир хилдадир. ёш илдизнинг ички тузилишида учта асосий тўқималарни: қопловчи тўқима - ризодерма; бирламчи пўстлоқ паренхимаси ва ўтказувчи тўқималарни кўриш мумкин. ризодерма тупроқдаги сув ва сувда эриган минерал моддаларни илдизга ўтказади. тукчалар трихомалардан фарқ қилиб ризодерма ҳужайраларидан қобиқ ҳосил қилиб ажралмайди, балки ҳужайралар ўсимтаси сифатида ҳосил бўлади. тукчалар жуда калта 1-2 мм узунликда бўлиб, юпқа целлюлоза ва пектин моддаларидан ташкил топган умумий ризодерма қобиғи билан ўралган. бирламчи пўстлоқ ўсиш конусини ўрта қисмидаги меристематик ҳужайралардан ҳосил бўлиб бир неча қаватлардан иборат бўлади: экзодерма, мезодерма, эндодерма. экзодерма бирламчи пўстлоқнинг энг …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "илдиз ва илдизлар системаси"

1451830982_62926.doc илдиз ва илдизлар системаси режа: 1. илдиз 2. илдизларда бирламчи тўқималарининг келиб чиқиши ва ўсиши. 3. илдиз тизимидаги илдизларнинг морфологик турли туманлиги. 4. илдизларнинг шакл ўзгаришлари (метаморфози). илдиз илдиз – юксак ўсимликларнинг ер остки вегетатив органидир. илдиз - ўсимликларда сувдан қуруқликка чиқиши билан пайдо бўлган. дастлабки ўсимликлар ринниофитларнинг таналари илдиз ва пояларга бўлинмаган, уларда фақат асосий тана бўлиб, апикал меристема ёрдамида узунасига ўсган ва дихотам шохланган. шохларни биттаси вертикал ўсган, иккинчиси тупроққа ёпишиб, ундаги сув ва менерал моддаларни шима бошлаган. бу ўсимликларнинг бўйлари унча катта бўлмасдан сувда ва сув ёқаларида ўсган. илдизларнинг кейинги эволюцияси натижасида, бир хил шохлари тупроққа чуқурроқ...

Формат DOC, 74,5 КБ. Чтобы скачать "илдиз ва илдизлар системаси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: илдиз ва илдизлар системаси DOC Бесплатная загрузка Telegram