kimyo sanoati korxonasining aylanma (oborot) kapitali

DOCX 10 sahifa 32,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 10
кимё саноати корхонасининг айланма (оборот) капитали reja: 1. айланма маблағлар 2. ишлаб чиқариш айланма фондлар 3. айланма маблағлар нормативлари 1. айланма маблағлар (оборот капитал)нинг моҳияти ва структураси; 2. айланма фондлар ва муомала фондларнинг таркиби; 3. айланма маблағларнинг структураси ва айланма маблағларнинг ҳосил бўлиш манбаалари; 4.айланма маблағларнинг айланиши ва айланиш тезлиги коэффициенти; 5. айланма маблағлардан унумли фойдаланиш кўрсаткичлари. 1-режа айланма маблағлар - бу корхона ва хўжалик бирлашма (уюшма)ларнинг меҳнат буюмлари бўлиб, бевосита ишлаб чиқариш жараёнини таъминловчи (ишлаб чиқариш айланма фондлари) ҳамда маҳсулотни сотиш ва таъминот жараёнларида хизмат кўрсатувчи маблағлардан (муомала фондлар) иборат. корхона балансида етарли айланма маблағлар миқдори бозор шароитида унинг фаолияти амалга оширилишининг зарур замини ҳисобланади. айланма маблағлар пул кўринишида ифодаланиб, корхоналарда моддий бойликлар ва фондларнинг зарур заҳираларини ташкил этади, ишлаб чиқариш жараёни ва маҳсулот сотилишини узлуксиз амалга оширилишини таъминлайди. айланма маблағлар таснифини элементлари, ҳосил бўлиш манбаалари ва нормалашиши бўйича кўриб чиқиш мумкин. айланма маблағларнинг миқдори турли тармоқларда жорий этилган …
2 / 10
хом-ашё ва асосий материаллар - бу ишлаб чиқариладиган маҳсулот таркибига бутунлай кирувчи ёки унинг зарур компоненти сифатида асосини ташкил қилувчи турли хил материаллар; сотиб олинган ярим фабрикат; ёрдамчи материаллар - бу ишлаб чиқариш технологик жараёнида иштирок этиб, реакция тезлиги, маҳсулот сифати ва кўринишига таъсир этувчи, аммо маҳсулот таркибига кирмайдиган материаллар (катализатор, кимёвий реагент, реактив, ёғлаш ва артиш материаллар ва ҳ.к.); ёқилғи; қадоқлаш буюмлари (тара), таъмирлаш учун заҳира қисмлари; қиймати кам буюмлар (баҳоси минимал иш хақидан 50 маротабалик миқдоридан кам бўлган хўжалик инструмент ва инвентар); ишдан тез чиқувчи буюмлар (қийматидан қаътий назар хизматт даври 1 йилгача бўлган меҳнат воситалари ва буюмлари – махсус кийим бош оёқ кийимлари (пойафзал ва бошқалар) дан иборат; тугалланмаган ишлаб чиқариш: чала маҳсулот- бу ишлаб чиқариш цехлар ва участкаларда тайёр маҳсулот бўлишига қадар қисман ишлов берилиб, аммо сотилиши мумкин бўлмаган меҳнат буюмлари; шахсий, ўзида ишлаб чиқарилган ярим фабрикатлар - бу цехлар ва участкаларда ишлов берилган, аммо ҳали …
3 / 10
иллар билан белгиланади: ишлаб чиқариш характери ва уни ташкил қилиш формаларининг хусусиятлари; технологик циклнинг давоми, тайёр маҳсулот хосслари, ишлаб чиқариш ҳаражатлар структураси; хом ашё ва ёқилғи ресурслар, яъни моддий-техник таъминот, тайёр маҳсулотни сотиш, истеъмолчи ва таъминловчилар билан ҳисоб тизимнинг шартлари, ишлаб чиқаришни сезонлик хусусиятлари ва ҳ.к. корхоналарнинг хўжалик фаолияти фақатгина маҳсулот ишлаб чиқариш билан чекланмай, уни сотишдан ҳам иборат. шу сабабли корхоналарда муомала доирасига мансуб айланма маблағлар мавжуд. муомала фондларига тайёр маҳсулот (омбордаги), истеъмолчиларга ортилган (ҳақи тўланган бўлмаса ҳам) маҳсулот, пул маблағлари (ҳисоб рақамдаги, кассада ва ҳоказо, истеъмолчилар билан ҳисоб-китобдаги маблағлар) шу жумладан дебиторлик қарзлар. яъни корхонадаги айланма фондлар ва муомала фондларни ҳосил қилиш учун мўлжалланган пул маблағларнинг жаъми ушбу корхонанинг айланма маблағларини ташкил қиладилар корхона айланма маблағмалар таркиби. муомала фондлар 4 гуруҳга бўлинадилар: а) тайёр маҳсулот – бу корхонанинг омборларида сақланувчи ҳамма ишлов босқичларидан ўтган, техник назорати бўлими томонидан қабул этилган, сотилиши мумкин бўлган маҳсулот ва ярим фабрикат. б) …
4 / 10
айланма маблағлари: ишлаб чиқариш заҳиралари тугалланмаган ишлаб чиқариш келажак давр ҳаражатлари эхтиёт қисмлар ва қиймати паст инвентар 79,8 58,2 18,6 3 3 67,2±68,1 62,4±63,5 4,4±3,7 0,4 11,8±12,3 83,7 69,7 11,5 1,8 19,2 74,7 51,2 16,8 0,4 2,1 б) муомала фондлари: тайёр маҳсулот қолган бошқа нормалаштирилган (чекланган) маблағлар 20,2 18,8 1,4 31,9±32,8 10,3±9,7 0,9±1,0 17 16,5 0,5 25,3 24,1 0,2 жадвалдан кўриниб турибдики, айланма маблағларнинг кўп миқдорини айланма фондлар ташкил қилар экан. бозор шароитига ўтиш даврида асосий масалалардн бири–бу доимий ресурслар тежамкорлиги омилига риоя қилиш асосида ишлаб чиқаришни интенсификациялаштиришдир. тежаш режалашни таъминлаш тизимида меҳнат буюмларини тежаш асосий ўринни эгаллайди. бу дегани–хом-ашё, материаллар, ёқилғи сарфларини (1 ўлчам маҳсулотга) камайтириш, лекин шу билан барча буюм сифати, хизмат даври ва ишончилигига зарар келтирмаган ҳолда. айланма маблағлар нормативлари – бу пул маблағлари, улар айланма маблағлар нормалари ва берилган материал турининг ўртача суткалик ҳаражатлари кўпайтмасидан иборат. нормативлар миқдори ишлаб чиқариш ҳажми, моддий таъминот ва маҳсулотни сотиш …
5 / 10
а улар ички молия ресурс манбааси ҳисобланадилар. корхонанинг самарали иш фаолияти - бу минимал ҳаражатлар асосида энг юқори натижаларга эришиш. сарфлар минимизацияси эса – бу аввало айланма маблағларнинг ҳосил бўлиш манбаалари ва структурасини оптимизацияси демакдир, яъни шахсий ва кредит ресурсдарнинг оқилона муофиқлиги. айланма маблағлар доимо холатини ўзгартириб турадилар. бир ишлаб чиқариш цикли давомида улар 3 босқичдан ўтадилар: 1 босқичда корхона пул маблағларини меҳнат буюмлари (айланма фондларга) ва иш ҳақига сарфлайди. бу босқичда айланма маблағлар пул формасидан товар кўринишига, пул маблағлари эса муомала доирасидан ишлаб чиқаришга ўтади. 2 босқичда сотиб олинган айланма (оборот) фондлар бевосита ишлаб чиқариш жараёнига ўтиб, аввал ишлаб чиқариш заҳиралари ва ярим фабрикатга айланадилар, ишлаб чиқаришни тугаллангандан сўнг эса тайёр маҳсулотга айланиб товар формасига ўтадилар. 3 босқичда тайёр маҳсулот сотилади, натижада айланма фондлар ишлаб чиқаришдан муомала доирасига ўтиб, қайта пул формасини қабул қиладилар. бу маблағлар қайтадан янги меҳнат буюмлар харид қилишга сарфланиб, янги айланиш доира бошланади. айланма маблағлар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 10 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"kimyo sanoati korxonasining aylanma (oborot) kapitali" haqida

кимё саноати корхонасининг айланма (оборот) капитали reja: 1. айланма маблағлар 2. ишлаб чиқариш айланма фондлар 3. айланма маблағлар нормативлари 1. айланма маблағлар (оборот капитал)нинг моҳияти ва структураси; 2. айланма фондлар ва муомала фондларнинг таркиби; 3. айланма маблағларнинг структураси ва айланма маблағларнинг ҳосил бўлиш манбаалари; 4.айланма маблағларнинг айланиши ва айланиш тезлиги коэффициенти; 5. айланма маблағлардан унумли фойдаланиш кўрсаткичлари. 1-режа айланма маблағлар - бу корхона ва хўжалик бирлашма (уюшма)ларнинг меҳнат буюмлари бўлиб, бевосита ишлаб чиқариш жараёнини таъминловчи (ишлаб чиқариш айланма фондлари) ҳамда маҳсулотни сотиш ва таъминот жараёнларида хизмат кўрсатувчи маблағлардан (муомала фондлар) иборат. корхона балансида етарли айланма маблағлар миқдо...

Bu fayl DOCX formatida 10 sahifadan iborat (32,4 KB). "kimyo sanoati korxonasining aylanma (oborot) kapitali"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: kimyo sanoati korxonasining ayl… DOCX 10 sahifa Bepul yuklash Telegram