корхонанинг айланма маблағлари

DOCX 6 pages 54.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 6
4 мавзу. корхонанинг айланма маблағлари режа 1.айланма фондлар ва айланма маблағлар: таркиби ва тузилиши 2.айланма маблағлардан оқилона фойдаланиш 3.айланма маблағлардан фойдаланиш кўрсаткичлари 4. айланма маблағларни меъёрлаштириш. айланишини тезлаштириш 1.айланма фондлар ва айланма маблағлар: таркиби ва тузилиши корхоналар ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил қилишда меҳнат қуроллари ва иш кучидан ташкари, айланма маблағларга хам эга бўлишлари зарур. айланма маблағлар ишлаб чиқаришнинг айланма фондлари ва муомала фондларини ташкил қилишга мўлжалланган пул маблағларидан иборат. айланма маблағлар корхонанинг хисоб рақамида накд пул кўринишида жамғарилади. айланма маблағлар ишлаб чиқариш ва унинг узлуксизлигини таъминлашнинг моддий асоси хисобланади. корхонанинг айланма маблағлари айланма фондлар ва муомала фондларига таксимланади. айланма ишлаб чиқариш фондлари корхона ишлаб чиқариш фондларининг бир қисми бўлиб, битта ишлаб чиқариш цикли давомида сарфланади хамда натурал шаклини ўзгартириб, ўз қийматини тўлиғича тайёр махсулот таннархига ўтказади. айланма ишлаб чиқариш фондлари ишлаб чиқариш жараёнининг мажбурий элементи ишлаб чиқариш харажатларининг асосий қисми хисобланади. айланма ишлаб чиқариш фондлари уч гуруҳга бўлинади: " ишлаб …
2 / 6
а конлари, ўрмон майдонлари, уй хайвонлари ва шу каби табиий бойликлар кирса, улар қазиб чикарилган ёки ишлаб чиқариш учун меҳнат сарфлангандагина (меҳнат воситаси ёрдамида овланган хайвонлар, қазиб олинган маъданлар, кесилган дарахтлар ва бошқалар) хом ашёга айланиши мумкин. тугалланмаган ишлаб чиқариш - ишлаб чиқариш жараёнига кирган турли босқичларни ўтаётган хали тўлиқ махсулот холига келмаган материаллар. ярим тайёр махсулотлар - технология жараёнларининг айрим босқичларини ўтган, лекин тайёр махсулотга айланиши учун кейинги битта ёки бир нечта ишлов бериш ва йиғиш босқичларини талаб килувчи меҳнат буюмлари. келгуси давр харажатлари - айни пайтда ишлаб чикарилаётган, лекин келажакдаги махсулотларга мансуб бўлган янги турдаги махсулотларни тайёрлаш харажатлари (асбоб-ускуналарни қайта режалаштириш, махсулотларнинг янги турларини тайёрлашга сарфланувчи харажатлар янги турдаги махсулотларни лойиҳалаш, тайёрлаш ва ўзлаштириш, мутахассисларни ўкитиш ва қайта тайёрлаш хоналарини ижарага олиш). муомала фондлари корхонанинг тайёр махсулот захирасини яратиш учун мўлжалланган пул маблағлари, чек ва векселлар, акциядорларнинг қарзлари, турли хил дебиторлик қарзлари, банк ва кассаларнинг хисоб рақамларидаги маблағлардан …
3 / 6
ғлари складдаги тайер махсулот me ъёрлаштирилган айланма маблағлар меъёрлаштирилмаган тайёр махсулот ) 4.1-расм. айланма маблағлар таркиби айланма ишлаб чиқариш фондлари айланма маблағларнинг энг фаол қисми бўлса, муомала фондлари ишлаб чиқариш жараёнида бевосита иштирок этмайди хамда янги истеъмол қийматини яратмайди. айланма маблағлар доимо айланишда бўлиши зарур, уларнинг самарадорлиги ва корхона иктисодига таъсири шунда кўзга ташланади. айланма ишлаб чиқариш фондлари таркибий қисмлари ёки элементлари ўртасидаги фоизларда ифодаланувчи ўзаро муносабатлар айланма ишлаб чиқариш фондларининг тузилмасини ташкил қилади. айланма ишлаб чиқариш фондлари ва муомала фондлари ўртасидаги фоизлардаги муносабатлар корхона айланма маблағларининг тузилмаси деб аталади. 2.айланма маблағлардан оқилона фойдаланиш айланма маблағларнинг тўлиқ айланиши уч босқичдан иборат бўлиб, бу жараёнда махсулот ишлаб чикарилади ва сотилади. " айланма маблағлар пул шаклидан товар захираларига айланади (п - т); " ишлаб чиқариш, яъни махсулотни тайёрлаш жараёни ( т ); " товар сотилади ва яна пул шаклини олади ( т - п) . айланма маблағлар шаклланиш манбаига кўра хусусий ва …
4 / 6
вақт давомида амалга оширувчи айланишини ифодалайди ёки айланма маблағларнинг хар бир сўмига тўғри келувчи сотилган махсулотларни кўрсатади. бу ерда: ka – айланиш коэффициенти sm – сотилган махсулот хажми, сўм; qa- айланма маблағларнинг ўртача қолдиқ хажми, сўм. корхонанинг бир йил мобайнида сотилган махсулотлари хажми 1000000 сўмни ташкил қилади. айланма маблағлар меъёри 250000 сўм, айланиш коэффициенти ka = 4. айланма маблағларнинг юкланиш коэффициенти сотилган хар 1 сўм махсулотга сарфланган айланма мабалғни ифодалайди. бир марта айланиш давомийлиги кунларда ўлчанади хамда шу даврдаги кунлар сонини айланиш коэффициентига нисбати орқали хисобланади. бу ерда: k – кунлар сони (360, 90). 5.4. айланма маблағларни меъёрлаштириш. айланишини тезлаштириш айланма маблағлар меъёрлаштирилувчи ва меъёрлаштирилмайдиган турларга бўлинади. меъёрлаштирилувчи айланма маблағлар- корхона омборларидаги ишлаб чиқариш захиралари (хомашё, материаллар, ёқилғи), тугалланмаган ишлаб чиқариш, келгуси давр харажатлари ва тайёр махсулотлар. меъёрлаштирилмайдиган айланма маблағлар - харидорга бериб юборилган тайёр махсулотлар, хисоб рақамидаги пул маблағлари. айланма маблағларни меъёрлаштириш корхонанинг узлуксиз ишлашини таъминлайдиган моддий бойлик ва …
5 / 6
қиш хамда уларни фан-техника тараққиёти ютукларига мос холга келтириш. ресурсларни меъёрлаштиришда бир нечта усуллар кўлланилади: " ўтган йиллар давомида амалда сарфланган ресурслар тўғрисидаги хисобот маълумотларини ўрганиш хамда бир неча йиллар давомида рўй берган пасайишларни хисоблашга асосланувчи статистика-тажриба усули; " лаборатория тажрибаларига асосан яратилган хамда инструментлар ва ёрдамчи материаллар сарфланиши меъёрини аниқлашда кўлланувчи лабаратория-техникавий усул; " юзага келган ишлаб чиқариш шароитларидан ташкари бошқа корхоналарнинг илғор тажрибалари ва ютукларини хам хисобга олиш имконини берувчи, моддий ресурслардан фойдаланишни меъёрлаштиришнинг мукаммалрок усули хисобланувчи хисоб-тахлилий усул. айланма маблағларни меъёрлаштириш тадбирлари ишлаб чиқариш захираларини меъёрлаштириш, тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг оптимал катталиги, тайёр махсулот колдиклари ва келгуси давр харажатларини аниқлаш билан боғлиқ вазифаларни ечишга ёрдам беради. айланма маблағларнинг айланишини тезлаштириш, улардан самарали фойдаланиш куйидагиларни талаб қилади: " фан-техника тараққиёти ютукларини кенг кўллаш; " ишлаб чиқаришнинг барча жараёнларида илмий жихатдан асосланган меъёр ва меъёрийлар тизимини яратиш; " корхоналарни узоқ муддатли хўжалик алокалари юритишга ўтказиш; " махсулотлар, молиявий, моддий ва …

Want to read more?

Download all 6 pages for free via Telegram.

Download full file

About "корхонанинг айланма маблағлари"

4 мавзу. корхонанинг айланма маблағлари режа 1.айланма фондлар ва айланма маблағлар: таркиби ва тузилиши 2.айланма маблағлардан оқилона фойдаланиш 3.айланма маблағлардан фойдаланиш кўрсаткичлари 4. айланма маблағларни меъёрлаштириш. айланишини тезлаштириш 1.айланма фондлар ва айланма маблағлар: таркиби ва тузилиши корхоналар ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил қилишда меҳнат қуроллари ва иш кучидан ташкари, айланма маблағларга хам эга бўлишлари зарур. айланма маблағлар ишлаб чиқаришнинг айланма фондлари ва муомала фондларини ташкил қилишга мўлжалланган пул маблағларидан иборат. айланма маблағлар корхонанинг хисоб рақамида накд пул кўринишида жамғарилади. айланма маблағлар ишлаб чиқариш ва унинг узлуксизлигини таъминлашнинг моддий асоси хисобланади. корхонанинг айланма маблағлари айланма фондла...

This file contains 6 pages in DOCX format (54.0 KB). To download "корхонанинг айланма маблағлари", click the Telegram button on the left.