айланма маблағлари

DOCX 15 sahifa 34,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 15
5-мавзу. корхонанинг айланма маблағлари режа 5.1. айланма фондлари ва айланма маблағлар: таркиби ва тузилиши 5.2. айланма маблағларидан оқилона фойдаланиш 5.3.айланма маблағларидан фойдаланиш кўрсаткичлари 5.4. айланма маблағларни меъёрлаштириш. айланишини тезлаштириш 5.1. айланма фондлари ва айланма маблаглар: таркиби ва тузилиши айланма маблаглар ишлаб чиқаришнинг айланма фондлари ва муомала фондларини ташкил қилишга мўлжалланган пул маблағларидан иборат. айланма маблағлар, қоидага кўра, корхонанинг ҳисоб рақамида нақд пул кўринишида жамғарилади. айланма маблағлар ишлаб чиқариш ва унинг узлуксизлигини таъминлашнинг моддий асоси ҳисобланади. “айланма маблағлар ” атамасидан ташқари “айланма капитал” ибораси ҳам кўп қўлланилади. иқтисодий табиати, бажарувчи вазифалари ва ишлаб чиқариш жараёнидаги ўрнига кўра, “айланма маблаглар” ва “айланма капитал” ўртасида сезиларли фарқ йўқ. корхона доимий капиталининг таркибий қисми сифатида улар хом ашё, ёқилғи, энергия ресурслари, ёрдамчи ва бошқа материалларда юзага келади, шунингдек, ишчи кучларини ёллаш ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлашга бунак (аванс) тариқасида берилади. айланма маблағларга бўлган қўшимча талаб банклардан олинадиган кредитлар ҳисобига қопланади. бозор иқтисодиёти шароитларида корхоналарнинг …
2 / 15
бир қисми бўлиб, битта ишлаб чиқариш цикли давомида сарфланади ҳамда натурал шаклини ўзгартириб, ўз қийматини тўлиғича тайёр маъсулот таннархига ўтказади. шу сабабли айланма ишлаб чиқариш фондлари ишлаб чиқариш жараёнининг мажбурий элементи ва ишлаб чиқариш ҳаражатларининг асосий қисми ҳисобланади. корхона айланма ишлаб чиқариш фондлари қаторига хом ашё ва материаллар заҳираси, ярим тайёр маҳулотлар, ёқилғи ва энергетика ресурслари, қадоқлаш ва ўров материаллари, эҳтиёт қисмлар, тугалланмаган ишлаб чиқариш ва келажакдаги ҳаражатларни киритиш мумкин. режалаштириш, тизимли ҳисоб ва ҳисоботни ташкил қилиш учун қулайлик яратиш мақсадида айланма ишлаб чиқариш фондлари уч гуруҳга бўлинади: 1. ишлаб чиқариш заҳиралари; 2. тугалланмаган ишлаб чиқариш ва корхонада тайёрланган ярим тайёр маъсулотлар; 3. келгуси давр ҳаражатлари. муомала фондлари корхонанинг тайёр маъсулот заҳирасини яратиш учун мўлжалланган пул маблағлари, шунингдек, чек ва векселлар, акциядорларнинг қарзлари, турли хил дебиторлик қарзлари, банк ва кассаларнинг ҳисоб рақамларидаги маблағлардан иборат бўлади. муомала фондлари ва айланма ишлаб чиқариш фондлари мажмуаси, корхонанинг айланма маблағлари(капитали)ни ташкил қилади. ишлаб чиқаришда …
3 / 15
лият юритиш даврида ойлик иш ҳақи тўланишида; 4. солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашда. бозор муносабатлари ва деярли барча ресурслар тақчиллиги шароитларида айланма маблағлар, биринчи ўринда моддий ресурслардан рационал фойдаланиш ва уларни шакллантириш заҳираларини излаб топиш ҳар бир корхона олдида турган муҳим вазифа ҳисобланади. бунда заҳира деганда, моддий ва пул ресурсларини яхшилашнинг юзага келган ёки юзага келаётган, лекин ҳали фойдаланилмаган (тўлиқ ёки қисман) имкониятларини тушуниш лозим. заҳиралар келиб чиқиши ва фойдаланилишига кўра халқ хўжалигига ва тармоқларга тегишли ёки тармоқлараро, ишлаб чиқариш ичидаги (завод, цех ва ҳоказо) турларига бўлинади. ички ишлаб чиқариш заҳиралари - ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил қилиш ҳамда техника ва технологияни такомиллаштириш, маъсулотларнинг янги ва янада мукаммал турларини ўзлаштириш, ишлаб чиқарилаётган маъсулот сифатини ошириш билан бевосита боғлиқ бўлган моддий ресурслардан фойдаланишни яхшилаш имкониятлари, катта аҳамият касб этади. заҳиралар шунингдек, моддий ресурсларни сарфлашни нормаллаштириш, ишлаб чиқарилаётган маъсулотларнинг меҳнат сиғимини камайтириш, меҳнатни ташкил қилишнинг рационал усулларини қўллаш натижасида ҳам аниқланади. йирик …
4 / 15
дий йўналишлари қаторига, маъсулотлар материал сиғимини режалаштириш ва нормалаштиришнинг илмий даражасини ошириш, ресурсларни сарфлашнинг техник жиҳатдан асослаб берилган норма ва нормативларини ишлаб чиқиш, “ески” ва “янги” маъсулот ишлаб чиқариш ўртасида прогрессив пропорцияларни белгилаш, меҳнатни ташкил қилишнинг самарали усулларини рағбатлантириш билан боғлиқ бўлган чора-тадбирлар киритилади. айланма маблағлар ва уларнинг таркибий қисмларидан самарали фойдаланишнинг асосий йўналишлари иш жойларида (бригада, цех ва ишлаб чиқариш участкаларида) битта миқдордаги хом ашё ва материаллардан тайёрланувчи якуний маъсулотларни кўпайтиришдадир. у ишлаб чиқаришни техник жиҳатдан таъминлаш, ходимларнинг малакаси, моддий-техника таъминоти, моддий ресурслар заҳираларини сарфлаш нормаларига боғлиқ бўлади. 5.3. айланма маблағларидан фойдаланиш кўрсаткичлари айланма маблағларни режалаштириш ва бошқаришнинг ҳозирги амалиётида ушбу маблағларнинг таркиби ва тузилмасини баҳолаш ва таҳлил қилишга, шунингдек, уларнинг функционал роли ва ҳаракатига катта эҳтибор қаратилади. айланма ишлаб чиқариш фондлари корхона айланма маблағларининг энг фаол қисми бўлса, муомала фондлари ишлаб чиқариш жараёнида бевосита иштирок этмайди ҳамда янги истеъмол қийматини яратмайди. айланма маблағлар доимо айланишда бўлиши зарур - …
5 / 15
алланмаган ҳамда ушбу корхонада кейинчалик ишлов берилиши лозим бўлган меҳнат предметлари; 3. келгуси давр ҳаражатлари - айни пайтда ишлаб чиқарилаётган, лекин келажакдаги маъсулотларга мансуб бўлган янги турдаги маъсулотларни тайёрлаш ва ўзлаштириш ҳаражатлари (масалан, асбоб-ускуналарни қайта режалаштириш, маъсулотларнинг янги турларини тайёрлаш ва лойиҳалаштиришга сарфланувчи ҳаражатлар ва бошқалар). айланма ишлаб чиқариш фондлари алоҳида таркибий қисмлари ёки элементлари ўртасидаги фоизларда ифодаланувчи ўзаро муносабатлар айланма ишлаб чиқариш фондларининг тузилмасини ташкил қилади. айланма ишлаб чиқариш фондлари ва муомала фондлари ўртасидаги худди шундай фоизлардаги муносабатлар корхона айланма маблағларининг тузилмаси деб аталади. ишлаб чиқариш заҳиралари айланма ишлаб чиқариш фондларининг асосий қисмини ташкил қилади. бироқ бозор иқтисодиёти, айниқса, барча ресурслар тақчиллиги шароитларида ишлаб чиқариш заҳираларининг ҳаддан ташқари ошириб юборилиши корхона иқтисодиётига салбий таъсир қилишидан ташқари, ресурсларни “боғлаб” қўяди ҳамда уларнинг йўқотилишига олиб келади. шу сабабли айланма маблағлар ҳажмини оптималлаштириш ва уларни маъсулот ишлаб чиқариш дастурларига мос ҳолга келтириш корхонанинг тежамкорлик режимида фаолият юритиши катта аҳамиятга эга бўлади. айланма …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 15 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"айланма маблағлари" haqida

5-мавзу. корхонанинг айланма маблағлари режа 5.1. айланма фондлари ва айланма маблағлар: таркиби ва тузилиши 5.2. айланма маблағларидан оқилона фойдаланиш 5.3.айланма маблағларидан фойдаланиш кўрсаткичлари 5.4. айланма маблағларни меъёрлаштириш. айланишини тезлаштириш 5.1. айланма фондлари ва айланма маблаглар: таркиби ва тузилиши айланма маблаглар ишлаб чиқаришнинг айланма фондлари ва муомала фондларини ташкил қилишга мўлжалланган пул маблағларидан иборат. айланма маблағлар, қоидага кўра, корхонанинг ҳисоб рақамида нақд пул кўринишида жамғарилади. айланма маблағлар ишлаб чиқариш ва унинг узлуксизлигини таъминлашнинг моддий асоси ҳисобланади. “айланма маблағлар ” атамасидан ташқари “айланма капитал” ибораси ҳам кўп қўлланилади. иқтисодий табиати, бажарувчи вазифалари ва ишлаб чиқариш жараё...

Bu fayl DOCX formatida 15 sahifadan iborat (34,9 KB). "айланма маблағлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: айланма маблағлари DOCX 15 sahifa Bepul yuklash Telegram