корхона айланма фондлари ва айланма маблағлар

DOC 142.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1355576179_41060.doc www.arxiv.uz режа: 1. айланма фондлар ва айланма маблағлар тўғрисида тушунча. 2. айланма фондларнинг таркиби. шаклланиш манбалари ва фойдаланиш кўрсаткичлари. 3. корхона айланма фондлар элементларини тежаш. 4. айланма маблағлар ва уларнинг самарадорлигини ошириш йўллари. айланма фондлар ва айланма маблағлар тўғрисида тушунча айланма активлар ҳам корхона мулки ҳисобланиб, улар айланма фондлар ва муомала фондларининг пул шаклидаги йиғиндисини ифодалайди. узлуксиз ишлаб чиқариш жараёнини таъминлаш учун асосий ишлаб чиқариш фондлари билан бир қаторда меҳнат предметлари (моддий ресурслар) зарур бўлади. меҳнат предметлари меҳнат воситалари билан биргаликда меҳнат маҳсулотини, унинг истеъмол қийматини яратишда ва қийматнинг шаклланишида қатнашади. меҳнат предметлари ишлаб чиқаришнинг бир циклидагина қатнашади ва ўзининг натурал шаклини ўзгартиради, қийматини тўлиқ янгидан яратилган маҳсулотга ўтказади. ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сотилганидан кейин уларни ишлаб чиқариш учун сарфланган маблағлар корхонага қайтади ва доимо оборотда қатнашади. корхонанинг маблағлари доиравий айланишнинг турли босқичларида: пул, ишлаб чиқариш воситаси ва тайёр маҳсулот (товар) шаклида бўлади. ишлаб чиқариш воситалари (яъни меҳнат предметлари ва …
2
давр харажатлари ва бошқалар киради. айланма ишлаб чиқариш ва муомала фондлари такрор ишлаб чиқаришнинг узлуксиз бўлишлигини таъминлайди. уларнинг миқдори ва таркиби нафақат ишлаб чиқаришнинг эҳтиёжи, шу билан биргаликда муомала эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. ишлаб чиқариш ва муомала фондлари заҳираларини шакллантириш учун мўлжалланган пул маблағлари корхонанинг айланма маблағи дейилади. айланма фондларнинг таркиби, шаклланиш манбалари ва иқтисодий табиати қайд этилганидек, корхонанинг айланма ишлаб чиқариш фондлари уч қисмдан иборат: - ишлаб чиқариш заҳиралари; - тугалланмаган ишлаб чиқариш ва ўзи тайёрлаган ярим тайёр маҳсулотлар; - келгуси давр харажатлари. ишлаб чиқариш заҳиралари - бу ишлаб чиқариш жараёнига киритиш учун тайёрланган меҳнат предметларидир. улар хом ашё, асосий ва ёрдамчи материаллар, ёнилғи, сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи қисмлар, идиш ва идиш материаллари, асосий фондларни жорий таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлардан иборат. тугалланмаган ишлаб чиқариш ва ўзи тайёрлаган ярим тайёр маҳсулотлар - бу ишлаб чиқариш жараёнига кирган меҳнат предметлари: материаллар, деталлар, ишлов ёки йиғиш жараёнидаги буюмлар, …
3
н ҳолда унга сарфланадиган хом ашё, материаллар, ёнилғи харажатларини камайтиришни билдиради. ҳозирги шароитда айланма фондларни тежашнинг иқтисодий аҳамияти қуйидагича ифодаланади: - хом ашё, материал, ёқилғи харажатларининг камайиши ишлаб чиқариш учун катта иқтисодий фойдани таъминлайди. бу, аввалом бор, мавжуд моддий ресурслар миқдоридан кўпроқ тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш имконини беради; - моддий ресурсларни тежаш, ишлаб чиқаришга янги, тежамлироқ материалларни киритиш такрор ишлаб чиқариш жараёнида алоҳида тармоқлар ўртасида тараққий этган нисбатларни белгилашга, саноат ишлаб чиқаришнинг мукаммал тармоқ структурасига эришишга имкон беради; - моддий ресурсларни тежашга интилиш янги техникани жорий этиш ва технологик жараёнларни мукаммаллаштиришга туртки беради; - моддий ресурслар истеъмолидаги тежамкорлик ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланишни яхшилашга ва жонли меҳнат харажатларининг тежалишига ҳам олиб келади (материалларни ташиш; сақлашга сарфланадиган иш кучи камаяди); - моддий ресурслар тежалиши саноат маҳсулоти тан-нархининг камайишига ёрдам беради. ҳозирги вақтда моддий харажатлар ҳисобига барча ишлаб чиқариш харажатларининг 3/4 қисми тўғри келади. кейинчалик, ишлаб чиқаришнинг техник даражаси ўсиши билан маҳсулот ишлаб …
4
қанчалик яхши фойдаланилса, маҳсулотнинг маълум миқдорини ишлаб чиқариш учун улар шунчалик кам сарфланади. бу орқали саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш имконияти вужудга келади. моддий ресурслар сарфи кўрсаткичлари ва моддий ресурслардан фойдаланиш даражаси кўрсаткичлари фарқланади. моддий ресурслар сарфи уларнинг ишлаб чиқариш истеъмолини ифодалайди. ишлаб чиқариш харажатлари корхона томонидан бевосита маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича дастурни бажаришга сарфланган барча моддий ресурслар миқдорини қамраб олади. моддий ресурслар таъмирлаш эҳтиёжларига, ёрдамчи хўжаликни таъминлашга, корхона ичида транспорт хизматига, маданий-маиший эҳтиёжларга ҳам сарфланади. моддий ресурслар истеъмоли уларнинг умумий ва салмоқли улуши билан тавсифланади. моддий ресурслар умумий сарфи - бу ҳисобот даврида бутун ишлаб чиқариш дастурини бажариш учун жами моддий ресурслар ёки унинг алоҳида турлари истеъмолидир. моддий ресурслар умумий сарфи - натурал шаклда; турли хил моддий ресурсларнинг жами сарфи қиймат шаклида ҳисобга олинади. муайян “m” турдаги ресурсларнинг салмоқли улуши деганда ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулот бирлиги сарфланган моддий ресурслар миқдори тушунилади. у ҳисобот даврида мазкур маҳсулотни ишлаб чиқаришга …
5
ар ҳақиқий сарфини баҳолайди. бу кўрсаткич алоҳида турдаги моддий ресурслар (металл сиғими, энергия сиғими, ёнилғи сиғими) сарфини тавсифлайдиган кўрсаткичлар билан бевосита боғлиқ. бу кўрсаткичлар натурал, натурал-қиймат ва қиймат шаклларида ўлчанади. маҳсулотнинг материал сиғими турли кўрсаткичлар билан ўлчаниши мумкин: 1) ишлаб чиқарилган маҳсулот бир бирлигига моддий ресурсларнинг салмоқли сарфи (салмоқли материал сиғими): м=m=мрм : n 2) ишлаб чиқарилган маҳсулот бир бирлигига бир неча турдаги моддий ресурсларнинг қиймат шаклдаги сарфи миқдори (1т, 1м3, 1м2 ҳисобига сўм). ( ìðм (p m= ————— n бу ерда; р - моддий ресурсларга улгуржи нарх. бу формулалардан оддий турдаги маҳсулотларнинг материал сиғимини ҳисоблаш учун фойдаланилади (электр энергияси, чуян, пўлат ва ҳоказо). мураккаб турдаги маҳсулотлар учун материал сиғимининг асосий истеъмол хусусияти бирлигига муайян моддий ресурслар сарфи каби кўрсаткичидан фойдаланилади. масалан, электромоторнинг материал сиғими 1 квт қувватга нисбатан материал сарфи билан ҳисобланади. юк ташувчи автомобиль учун материал сиғимининг тавсифи 1т-км/с юклар ташиш ҳисобига материал харажатини баҳолаш ҳисобланади ва ҳоказо. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "корхона айланма фондлари ва айланма маблағлар"

1355576179_41060.doc www.arxiv.uz режа: 1. айланма фондлар ва айланма маблағлар тўғрисида тушунча. 2. айланма фондларнинг таркиби. шаклланиш манбалари ва фойдаланиш кўрсаткичлари. 3. корхона айланма фондлар элементларини тежаш. 4. айланма маблағлар ва уларнинг самарадорлигини ошириш йўллари. айланма фондлар ва айланма маблағлар тўғрисида тушунча айланма активлар ҳам корхона мулки ҳисобланиб, улар айланма фондлар ва муомала фондларининг пул шаклидаги йиғиндисини ифодалайди. узлуксиз ишлаб чиқариш жараёнини таъминлаш учун асосий ишлаб чиқариш фондлари билан бир қаторда меҳнат предметлари (моддий ресурслар) зарур бўлади. меҳнат предметлари меҳнат воситалари билан биргаликда меҳнат маҳсулотини, унинг истеъмол қийматини яратишда ва қийматнинг шаклланишида қатнашади. меҳнат предметлари ишлаб чиқ...

DOC format, 142.0 KB. To download "корхона айланма фондлари ва айланма маблағлар", click the Telegram button on the left.