корхона ва ташкилотлар молияси.

DOC 233,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1407742712_58109.doc 100 * an ak a = корхона ва ташкилотлар молияси. режа: 1. корхона молиясини ташкил қилиш асослари. 2. корхонанинг аммортизация сиёсати 3. молиявий ҳисобот – хўжалик субъектлари тў\рисида маълумот олишнинг манбаи сифатида. корхонанинг пул мабла\лари. 5. ижара корхонани молиялаштириш манбаи сифатида 6. пул оқими ҳаракати. 1. молия иқтисодий категория сифатида жамият микёсида яратилган миллий даромадни тақисмлаш ва қайта тақсимлаш, пул фондларини шакллантириш ва шакллантирилган пул фондларидан фойдаланиш билан бо\лиқ бўлган пул муносабатларни англатиб икки йирик соҳага: давлат молияси ва корхоналар молиясига бўлинади. давлат молиясининг бош марказида жамият аъзолари томонидан яратилган миллий даромадни тақсимланиш жараёни турадиган бўлса, корхоналар молиясининг марказида сотувдан тушган тушум туради. шунинг учун ҳам маҳсулот сотувидан, кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлардан тушган тушум шаклланиши ва унинг тақсимланиш жараёни корхоналарда молиявий муносабатларни шаклланишини асоси ҳисобланади. чунончи, аксарият молиячи-иқтисодчилар такрор ишлаб чиқариш жараёнининг тақсимлаш ва айирбошлаш боскичлари корхонанинг молиявий фаолиятини бошланиш боскичи ҳисобланади деб таъкидлайдилар. умуман корхоналарда мавжуд ижтимоий …
2
жараён ҳисобланади. молия тақсимланиш муносабатларини ўзида акс эттириши билан ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёнининг ҳамма боскичларида иштирок этади. корхоналар молиясининг мавжудлиги бозор муносабатларининг мавжудлиги ва қиймат қонунининг амал қилиши билан белгиланади. ишлаб чиқарилган товарлар ва кўрсатилган хизматларнинг реализацяси товар қийматининг пулдаги ифодаси ҳисобланувчи нархлар бўйича пулга сотиш ва сотиб олиш йўли билан амалга оширилади. аммо пулнинг ўзигина молиявий муносабатларни ёки молияни англатмайди. пул бошқа товарларни қийматини ўзида акс эттирувчи махсус товаргина ҳисобланади ва унинг муомаласи содир бўлади. молия иқтисодий муносабатлар ҳисобланиб пул айланиши воситасида амалга оширилади. бу молиянинг пул муносабатларидан иборат хусусиятли белгиси ҳисобланади. товарлар сотуви натижасида олинган пул тушумларининг тақсимланиши натижасида корхоналарда турли хўжалик субъектлари билан ўзаро молиявий муносабатлар юзага келади. бундай молиявий муносабатлар яратилган товарларнинг қиймати нуқтаи назаридан ўзаро унда иштирок этувчилар ўртасидаги тақсимот муносабатлари юзасидан содир бўлади. хусусан иқтисодий назарияда товар билан маҳсулотнинг асосий фарқли жиҳатлари сотиш учун мўллжалланган маҳсулотларгина товар ҳарактерини олиши ва бундан товарлар ижтимоий …
3
вужудга келадиган молиявий муносабатлар қаторига қуйидагилар киритилади: - сотувдан тушумга эга бўлган корхоналар ва ҳамма турдаги бюджетга тўловлар; · корхоналар билан бюджетдан ташқари пул фондлари ўртасидаги ўзаро пул муносабатлари; · корхоналар билан банклар ўртасидаги кредит фоизларини қайтариш билан бо\лиқ пул муносабатлар; · корхоналар ўртасидаги хом ашё сотиб олиш, ёқил\и ва бошқа моддий маҳсулот сотиб олиш жараёнидаги пул муносабатлар ва бошқалар; · корхоналар билан су\урта ташкилотлари ўртасидаги су\урта фондини ташкил қилиш ва ундан фойдаланиш билан бо\лиқ пул муносабатлар; · бошқа корхоналар фондли қийматликларига инвестиция қилиш натижасида олинган дивидендлар ва фоизлар олиш билан бо\лиқ пул муносабатлар; корхоналарда ишлаб чиқарилган товарлар истеъмолчилар ёки сотиб олувчилар томонидан сарфланган меҳнатнинг пулдаги ифодаси яъни товар баҳоси асосида ўзаро товарда гавдаланган қиймат сифатида алмашинади ва натижада сотиб олувчилар билан ўзаро пул муносабатлари вужудга келади. шунингдек яратилган товарларни ишлаб чиқариш учун зарурий хом ашё ҳаражатлари етказиб берувчилар томонидан етказиб берилади ва корхоналарда бошқа корхоналар билан ўзаро қийматни тақсимланиши …
4
аларда етарли айланма мабла\ларнинг асосий манбаи ҳисобланган молиявий мабла\лар шаклланади. корхоналар сотув қилинган товарларни бирламчи тақсимлаш натижасида иш ҳақи фондини шакллантиради. иш ҳақи фондини шакллантирилиш жараёни ўзаро молявий муносабатлар ҳисобланади ва иш ҳақи фонди ишчилар меҳнати учун тўланадиган зарурий молиявий манба бўлиши билан биргаликда бюджетдан ташқари фондлар учун ҳам муҳим молиявий манба ролини ўйнайди. корхоналарда ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёнини ташкил қилишда молия- кредит тизими муҳим рол ўйнайди. биринчидан, такрор ишлаб чиқариш жараёни учун зарурий асосий ва айланма мабла\ларни шакллантиришда кредит мабла\ларининг ўрни, ёки бозор иқтисодиёти шароитида тижорат асосида фаолият юритувчи ташкилотлар молиявий фаолиятининг бош принципларидан бири бўлган иқтисодий хатарларни су\урта қилиш натижасида су\урта муносабатларини ўрни \оят юқори ҳисобланади. маҳсулот сотувидан тушган тушумнинг элементи ҳисобланган фойда кредит су\урта муносабатлари натижасида қилинадиган молиявий ҳаражатларни асосий молиявий манбаи ҳисобланади. аммо шуни ҳисобга олиш лозимки маҳсулот сотувидан кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар бўйича тушган тушум динамик ўзгаришлари корхона фаолиятини мукаммал баҳолаш имкониятига эга …
5
лиявий мабла\ларни шаклланиши ва ишлатилиши механизми уларнинг моҳиятини тушунишни, амалиётда молиявий менежемент услублари ва кўрсатмаларидан, шу жумладан молиявий таҳлил ва режалаштириш кабилардан фойдаланишни талаб этади. шаклланаётган бозор иқтисодиёти объектив тараққиётининг шиддатлилиги ва ўтиш даврига ҳос зиддиятларнинг мавжудлиги кўпчилик корхоналарни тўловга лаёқатсизликка ва инқирозга юз тутишга олиб келади. бу шароитларда молиявий мабла\ларнинг моҳиятини фақатгина пул мабла\ларининг ташкил топиш манбаи сифатида тушуниш уларнинг бозор иқтисодиёти шаклланиши ва тадбиркорлик фаолиятининг тараққиётидаги роли ва аҳамиятини тўла ёрита олиш имкониятини бермайди, ҳамда корхоналар молиявий мабла\ларни окилона бошқаришнинг аҳамиятини тушуниб етмасликка олиб келади. шундай қилиб корхоналар молиявий мабла\лари моҳиятини урганиш ва уларни янада самаралирок ҳаракатини ташкил этиш йўлларини қидириб топиш хўжалик амалиёти назарияси учун долзарб аҳамиятга эга. иқтисодий ислоҳотлар шароитида корхоналарнинг меёрдаги фаолиятига уларнинг ихтиёрида етарли миқдордаги молиявий мабла\ларсиз эришиб бўлмайди. корхоналарда молиявий мабла\ларнинг етарлилиги унинг ҳамкор сифатида мол етказиб берувчилар билан муносабатларида тўловга лаёқатлилиги гарови ҳамда сотиб олувчилар олдидаги мажбуриятларининг бажарилиши бюджетга ва бюджетдан ташқари …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"корхона ва ташкилотлар молияси." haqida

1407742712_58109.doc 100 * an ak a = корхона ва ташкилотлар молияси. режа: 1. корхона молиясини ташкил қилиш асослари. 2. корхонанинг аммортизация сиёсати 3. молиявий ҳисобот – хўжалик субъектлари тў\рисида маълумот олишнинг манбаи сифатида. корхонанинг пул мабла\лари. 5. ижара корхонани молиялаштириш манбаи сифатида 6. пул оқими ҳаракати. 1. молия иқтисодий категория сифатида жамият микёсида яратилган миллий даромадни тақисмлаш ва қайта тақсимлаш, пул фондларини шакллантириш ва шакллантирилган пул фондларидан фойдаланиш билан бо\лиқ бўлган пул муносабатларни англатиб икки йирик соҳага: давлат молияси ва корхоналар молиясига бўлинади. давлат молиясининг бош марказида жамият аъзолари томонидан яратилган миллий даромадни тақсимланиш жараёни турадиган бўлса, корхоналар молиясининг марказида с...

DOC format, 233,0 KB. "корхона ва ташкилотлар молияси."ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.